O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.07K subscribers
12.8K photos
773 videos
58 files
3.91K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
Қадим Самарқандга саёҳат!

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги “Ёшлик” ҳамда “Боғидашт” МФЙлари аҳолиси учун Самарқанд шаҳрига ташкил этилди.

Саёҳат давомида ёши улуғ отахон ва онахонлар кўҳна, қадимий шаҳарнинг тарихий ва маданий ёдгорликлари билан бирга шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан ҳам танишдилар.

Айниқса, Шоҳи Зинда, Гўри Амир мақбаралари, Регистон мажмуаси ва уларнинг тарихи, бу ерда яшаб ўтган машҳур ота-боболаримиз хусусида берилган маълумотлар саёҳатчиларда катта таассурот қолдирди.

Саёҳат давомида иштирокчилар мустақиллигимиз меъмори, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Биринчи Президентимиз мангу қўним топган маскан –Ҳазрати Хизр масжиди мажмуасида ҳам бўлиб, И.Каримов хотирасини ёдга олдилар.

Самарқанд шаҳрига амалга оширилган саёҳат унинг иштирокчилари қалбида катта таассурот қолдирди.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

#_Бугун_туғилган_кун

“BCТ CLUSTER FAT AND OIL” МЧЖ раҳбари, O'zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Ахмедов Муродилло Исраиловични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз.

Муҳтарам Муродилло Исраилович !

Қутлуғ сана муносабати билан Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик тилаймиз. Касбий, партиявий ва депутатлик фаолиятингиз доимо бардавом бўлишига тилакдошмиз.

Юртимиз иқтисодий ривожи, халқимиз фаровонлигини таъминлаш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдек шарафли ҳамда машаққатли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
Қоракўлда “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг МФЙлар босқичи қизғин давом этмоқда

O‘zLiDeP Қоракул туман Кенгаши “Аёллар қаноти ” ҳамда “Дўстлик” МФЙ фаолларидан иборат ишчи гуруҳ ҳудуддаги ҳунарманд, ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Жумладан: Ишчи гуруҳ аъзолари “Дўстлик” МФЙ Фурқат кўчасида яшовчи Мавжуда Ҳайитованинг тикув цехида бўлдилар. М.Ҳайитова 25 йилдан буён тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Ўтган давр ичида кўплаб шогирдлар тайёрлаб, эндиликда уларнинг мустақил иш олиб боришларини таъминлаган.

- Бугунги кунда МФЙдаги “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтари рўйхатида турувчи 11 нафар кам таьминланган хотин-қизларга тикувчиликнинг нозик сир-асрорларини ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлаб келмоқдаман-дейди М.Ҳайитова. Шогирдларим билан турли хил буюртмалар, асосан болалар кийими ва хотин-қизлар учун барча турдаги либосларни тайёрлаймиз. Келгусида фаолиятимни кенгайтириб, яна 30-35 нафар янги иш ўрни яратишни режалаштирганман.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари “Қувача” МФЙда бўлиб, 30 сотихли майдонда иссиқхона ташкил этган Руқия Авлиёқулова фаолиятини ҳам кўздан кечирдилар. Бугунги кунда иссиқхонада помидорнинг Модера, бодрингнинг эса Орзу номли тури етиштирилмоқда. Бундан ташқари иссиқхонада картошканинг эртапишар нави, булғор қалампири, баклажон, карам ва ҳар хил турдаги кўкатлар ҳам парваришланмоқда. Иссиқхонадан олинадиган йиллик даромад 17 миллионни ташкил этади.

Ишчи гуруҳ аъзолари М.Ҳайитова ҳамда Р.Авлиёкуловаларнинг фаолиятини ижобий баҳолаб, кўрик-танловнинг галдаги босқичига иштирок этишга тавсия қилдилар.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

#_Бугун_ туғилган_ кун                                                              

АГНКС, АГЗС, АЗС ёқилғи қуйиш шахобчалари бошлиғи, Республика Озарбайжон миллий маданий марказининг Бухоро вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Бабаев Камран Арифовични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!

Туғилган куни муносабати билан Камрон Бабаевга  мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, касбий хамда депутатлик фаолиятига улкан  ривож тилаймиз!

Ҳурмат билан,  O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

O'zLiDeP расмий канали