O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.01K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
O‘zLiDeP Қоровулбозор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаолларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ҳудуддаги "Имом Бухорий" МФЙда истиқомат қилувчи ҳунарманд, ишбилармон, тадбиркор, фермер хотин-қизларнинг фаолияти ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича ушбу МФЙдаги 1065 та хонадонда 1165 та оила мавжуд бўлиб, 4225 нафар фуқаролар истиқомат қилади.

Ана шундай файзли оилалардан бири Мавжуда Махмудова хонадонидир.

Хонадонда 1 сотих майдонда мўъжазгина иссиқхона ташкил этилган бўлиб, унда атиргул етиштирилмоқда.
Мазкур хонадонда шунингдек, 30 оила асалари ҳам парваришланмоқда.
Бундан ташқари хонадонда наслли эчкилар ҳам боқилиб, улардан шифобахш сут ҳам олинмоқда.

М. Махмудова оилавий тадбиркор сифатида атиргулчилик, асаларичилик ва зотдор эчкилар парвариши туфайли оиласи бюджетига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Шунингдек, у ўз маҳалладошларидан 2 нафарини доимий иш билан ҳам таъминлаган.

Ўрганишлар натижаларига биноан М.Махмудова кўрик-танловнинг кейинги босқичларида иштирок этишга тавсия қилинди.
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диёр янгиликлари: Бухоро шаҳридаги "Ҳавзи нав" МФЙда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔹Интервью: Мамлакат Содиқова-Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги "Тадбиркор аёллар клуби" раҳбари, O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари
"Ишбилармон аёл-2024": Вобкентда кўрик-танловнинг МФЙлар босқичи давом этмоқда

O‘zLiDeP Вобкент туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Шанба” МФЙ худудидаги ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолияти ўрганилганда “Халқобод” қишлоғида яшовчи серқирра тадбиркор Эрка Сатторованинг фаолияти яққол кўзга ташланди.

Э.Сатторова 2021 йилдан буён МФЙдаги бўш бинони ижарага олиб, тикув цехи фаолиятини юритиб келмоқда. У ўз маблағлари ҳисобидан 4 та тикув машинаси сотиб олиб, ҳудуддаги чеварликка қизиқувчи 4 нафар маҳалладош аёллар бандлигини таъминлади. Бугунги кунда тикув цехида ишлаб чиқарилаётган аёллар, эркаклар ҳамда болалар кийим-кечаклари ва элита пардалар сингари харидоргир маҳсулотларга талаб катта.

-Асл касбим ўқитувчи бўлишига қарамасдан, ёшлигимдан тикувчиликка бўлган қизиқишим ҳамда юртимизда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда мазкур цех фаолиятини ҳам йўлга қўйдим, -дейди Э.Сатторова.- Бугунги кунда шогирдларим билан бирга эсклюзив преимум либослар яратиш устида иш олиб бораяпмиз. Келгусида фаолиятимни янада кенгайтириб, 20-25 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминламоқчиман.

Ишчи гуруҳ аъзолари Э.Сатторова фаолиятини муносиб баҳолаб, уни "Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг туман босқичида иштирок этишга лойиқ деб топдилар.
Forwarded from buxoronoma1920 / Расмий канал (Бухоро Sulaymonov)
"Бухоронома" газетасининг 2024 йил 33-сони билан танишинг.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

#_Бугун_туғилган_кун

O'zLiDeP асосчиларидан бири, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Аминов Фармон Мавляновични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз.

Муҳтарам Фармон Мавлянович!

Бардавом ҳаётингиздаги қувончли ва шукуҳли кун муносабати билан бизнинг энг яхши ва эзгу тилакларимизни қабул этинг.

O'zLiDeP Бухоро вилоят ташкилотининг нафақат ҳудудимизда, балки республикада ҳам ўз ўрни ва обрў-эътиборга эга бўлишида Сизнинг салмоқли ҳиссангиз бор. O'zLiDeP фаоли сифатидаги ҳамда бугунги серқирра фаолиятингиз янада самарали бўлишига ишончимиз комил. Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик тилаймиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
✏️ Ўзбекистон либерал-демократик партияси нашри – "ХХI аср" ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалилов "Олтин қалам" XVIII миллий мукофоти билан тақдирлангани барча партиядошларимизни қувонтирмоқда.

✏️Мавриди келганда, мазкур газета, аввало, партиямизнинг эзгу, олижаноб ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш, O'zLiDePнинг ОАВ йўналишидаги долзарб вазифаларини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшаётганини мамнуният билан эътироф этамиз. Норқобил Жалилов раҳбарлик қилган даврда "ХХI аср" ҳам шаклан, ҳам мазмунан юксалди, минглаб янги ўқувчилар орттирди.

✏️Эътиборлиси, партиямиз нашрини 2016 йилдан буён бошқариб келаётган Норқобил Жалилов "Олтин қалам" миллий мукофоти билан икки карра тақдирланган ягона журналистга айланди. У дастлаб телевидениедаги фаолияти учун ҳам бу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилган.

#uzlidep #tabriklaymiz

@uzlidep
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 97-сессияси

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Telegram орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Facebook орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ YouTube орқали


📍Бухоро шаҳри
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
XXI asr 20 (1070).pdf
3.6 MB
“XXI asr” газетасининг 2024 йил 16 май 20 (1070) -сонида босилган
мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:



* O‘zLiDeP ва Хитой коммунистик партияси (ХКП) ҳамкорлиги давом этади!
* Маҳалладан туманга ва кейин...катта майдонгами?
* Қозоғистоннинг “Amanat” партияси вакиллари ҳам шу ерда!
* Депутат Узоқов узоқни кўзлаётгани ростми?
* Худойберган Девонов мероси ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” рўйхатига нега киритилди?
* Ҳалима Худойбердиева: Сизу бизнинг кетканимиз нимага арзир?!

Ишончли хабарлар:
@XXIasr_yangiliklari