O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.01K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
Конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини таъминлашда муҳим қадам

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15438

Президентимизнинг 2 февралдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони – маҳаллий даражада давлат ҳокимиятини трансформация қилишда, том маънода Конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Тиббиёт соҳасини ривожлантириш – давр талаби

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15443

2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт соҳасидаги устувор йўналишлар белгилаб берилганлиги бежиз эмас.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
#Расмий_муносабат

Ер майдонлари фақат очиқ аукционлар
орқали сотилиши тарафдоримиз


Куни кеча, Тошкент шаҳри Янгихаёт туманида барпо этилиши режалаштирилган “Minerva city” мажмуаси учун аввал ажратилган 100 гектар ер майдони суд қарорига кўра давлатга қайтарилганлиги ва унинг негизида хитойлик инвестор иштирокида 35−40 минг фуқаро яшайдиган мажмуа қурилиши ҳақида туман ҳокимлигида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бу эса, кенг жамоатчилик, тадбиркорлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда яратилган қулай инвестициявий муҳит натижасида кўплаб хорижий инвесторлар томонидан йирик лойиҳалар амалга оширилди ҳамда йирик миқдордаги инвестициялар ўзлаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, яратилган қулай ишбилармонлик муҳити натижасида юқори салоҳиятга эга бўлган маҳаллий инвесторлар синфи шаклланди. Улар томонидан ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Яратилган янги тизим асосида ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали очиқ ва шаффоф сотиш бўйича ҳуқуқий механизмлар ишга туширилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ушбу 100 гектар ер майдонини:

– тўғридан-тўғри аукцион савдоларисиз фақат битта хорижий инвесторга ажратиш амалиётидан воз кечиш;

– аниқ лойиҳаларини ишлаб чиқиб, мазкур ер майдонини унда уй-жой комплекслари, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш учун алоҳида лотларга ажратган ҳолда электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилиш;

– очиқ ва шаффоф тизим орқали маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг тенг имкониятларда иштирок этишини таъминлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

O'zLiDeP матбуот хизмати

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ҳокимиятлар мувозанатини таъминлашнинг энг тўғри ва мақбул йўли

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15465

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15671

Бухорода O'zLiDePнинг 886 та таянч бўғини бўлиб, улар ўз атрофига 101510 нафар партия аъзосини бирлаштирган. Бу ўтган 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 22534 нафарга кўпдир.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари янада мустаҳкамланмоқда

👉 Батафсил

Кейинги йилларда юртимизда ижтимоий муаммоларни адолатли ҳал этишнинг мутлақо янги ва ўзига хос тизими яратилди. Мамлакатда ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил этилиши ижтимоий масалаларни самарали ечимини топишга хизмат қилмоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон-Тожикистон: абадий дўстлик ришталарини мустаҳкамлаб

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15789

Президентимизнинг Тожикистонга давлат ташрифи давомида қардош халқларимизнинг туб манфаатларига тўлиқ мос бўлган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланганлиги ушбу ташрифнинг чинакам тарихий натижаси сифатида қайд этилганлиги бежиз эмас.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ҳунармандчилик соҳасидаги муаммоларга қонуний ечимлар керак!

👉 Батафсил

Бугунги кунда кўпчилик ҳунармандлар мурожаатларида ижара нархлари кескин оширилганлиги, ҳунармандчилик учун хом-ашё (ёғоч материаллари, мис, латун, кумуш, олтин ва бошқа металлар) сотиб олишдаги ҳамда ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишдаги қийинчиликлар ҳақида гапирмоқда.

Ҳунармандлар томонидан кўтарилаётган ушбу масалалар бўйича ечимлар, имконият ва имтиёзлар Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ҳамда 2023 йил 12 июндаги “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган. Лекин, ушбу Фармон ва Қарорда белгиланган вазифалар ижроси ҳали тўлиқ таъминланмаган.

Қолаверса, энг асосий масала, Президент Фармонида кўрсатилган “Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш жараёни чўзилмоқда. Ҳунармандларнинг барча муаммоларига ҳуқуқий ечим бўладиган мазкур қонунни тезроқ қабул қилиш орқали мақсадга эришиш мумкин.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15832

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Кенг қамровли ҳамкорлик даражасига эришиш йўлида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15880

Умуман олганда, Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Малайзия Бош вазирининг мазкур тарихий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши ва уларнинг ривожланишига кучли суръат бағишлайди.



Стремление
достичь уровня всеобъемлющего партнерства

👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15880

В целом считаем, что итоги узбекско-малайзийских переговоров послужат углублении многопланового сотрудничества в сферах инвестиционного партнерства, кооперации ведущих компаний в сферах инноваций, промышленности, зеленой энергетики, нефтехимии, электротехники и электроники, фармацевтики и других. Прошедший исторический визит Премьер-министра Малайзии открывает новую страницу в истории двусторонних отношений и придаст мощный импульс их развитию.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида бошланган эзгу ишлар бухороликларни яратувчанликка, бунёдкорликка чорламоқда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15939

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Бухоро вилоятидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилади

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15941

Давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи чоғида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ҳар бир йўналиш бўйича белгилаб берган устувор вазифалари ижросини таъминлашда O’zLiDePдан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва фахрийлари, бошланғич партия ташкилоти етакчилари бор куч ва имкониятларини сафарбар этган ҳолда ташаббус кўрсатади.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Ўзим Ғиждувондаману маҳсулотларим хорижда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15943

Президентимизнинг Бухорога навбатдаги ташрифи доирасида вилоят фаоллари ҳамда пешқадам тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан мулоқоти айнан Ғиждувон туманида ташкил этилгани бежиз эмас. Чунки бизникилар азал-азалдан ишбилармон, тадбиркор қатлам вакилларидир.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Қадимий шуҳратга мос янгиланишлар

Ташриф доирасида вилоятни ривожлантириш, халқни рози қилиш бўйича белгилаб берилган аниқ вазифалар халқ вакили сифатида биз депутатлардан ҳам катта масъулият талаб этади. Бу жараёнда ушбу вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини кучайтирамиз. Зотан, буларнинг барчаси аҳоли фаровонлигига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

👉 Батафсил

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Бухоро туманида аҳоли томонидан депутатларга йўлланган 95 та мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топган

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16038

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Тадбиркорлик кодекси орқали тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Тадбиркорларга эркинлик бериш ва уларга кўмаклашиш партиямиз сайловолди дастурида ҳам устувор вазифаси сифатида белгиланган. Шу боис партиямиз мутасадди идора ва ташкилотлар билан Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқишда ҳамкорликда иш олиб борди.

Тадбиркорлик кодекси лойиҳасига 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини унификация қилиш орқали тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни ягона ҳужжат билан тартибга солиш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек, тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасида ягона ёндашувни белгилаш кўзда тутилмоқда.

Партиямиз қабул қилинаётган мазкур кодексни тадбиркорликни янада ривожлантиришда муҳим норма деб ҳисоблайди.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Forwarded from G'iyosov Sardorbek Munibillayevich
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎤 #podcast_time

⁉️ Фракция аъзолари нима дейди?


Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мулоқотида тадбиркорларнинг муаммолари, таклифлари тингланиб, келгусидаги режаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, тадбиркорликка қаратилган ислоҳотларнинг самарасини ошириш учун муҳим қадамдир. Бу жараён, мамлакатимиз иқтисодиётини янада барқарор ва рақобатбардош қилишга хизмат қилади.

Мулоқотда кўтарилган масалалар ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ва қонун ижодкорлари учун муҳим йўл харитаси бўлиб хизмат қилади.

• Мадина Баратова
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


#uzlidep #audio #munosabat

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Munosabat

ЎзЛиДеПнинг бизнес субъектларини қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлашга бўлган уринишлар юз бераётганлиги тўғрисида хабарларга
МУНОСАБАТИ


Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда мамлакатда бизнес субъектларини қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлашга бўлган уринишлар юз бераётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолатларга ЎзЛиДеПнинг нуқтаи-назари аниқ – ҳеч ким тадбиркорни унинг истагига зид ҳолда бирор нарсага мажбурлаши мумкин эмас. Бундай ҳатти-ҳаракатлар тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш йўлида давлатимизда қабул қилинган қонунчиликка зид.

ЎзЛиДеПнинг I Конгрессида тасдиқланган сайловолди дастурида ҳам айнан шу каби ҳолатларни олдини олиш учун давлат органлари мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолиятига аралашувини қатъий тақиқлаш учун барча зарур чораларни кўриш юзасидан вазифалар белгиланган.

Шу билан бирга, мамлакатда муқобил энергия манбаларини кенгайтириш масаласи ҳам сайловолди дастуримиздан ўрин олганини ҳисобга олган ҳолда ушбу ишлар мажбурлаш йўли билан эмас, балки қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг устунликлари, афзал жиҳатларини тушунтириш, тарғиб қилиш, тегишли молиявий имкониятлар яратиш орқали амалга оширилиши лозим деб биламиз.

Юқорида кўтарилган масала юзасидан ҳозирда партиянинг марказий ва худудий кенгашлари томонидан ўрганишлар бошланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу маълумот ўз тасдиғини топган тақдирда ЎзЛиДеП ўз депутатлари орқали тегишли вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари билан мурожаат қилади ва бундай ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо беришни қатъий талаб қилади.

ЎзЛиДеП яна бир бор тадбиркорлар билан муносабатда юзага келадиган барча масалалар қонунчилик доирасида амалга оширилиши лозимлигини таъкидлайди.

ЎзЛиДеП матбуот хизмати

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг