Hydromet.uz
5.27K subscribers
10.5K photos
1.6K videos
5 files
8.93K links
Gidrometeorologiya xizmati agentligi

Olingan xabarlarda bizning manba ko‘rsatilsin!

100052, Toshkent shahri, Bodomzor yo‘li 1-tor ko‘chasi, 72

📞55 5052120
✉️is@meteo.uz

https://hydromet.uz
fb.com/uzhydromet
www.instagram.com/hydromet.uz
Download Telegram
Бухоро вилояти гидрометеорология бошқармаси ходимлари "1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан, Бухоро шаҳар 49-сонли Мактабгача таълим муассасасида бўлиб, ёш авлод билан учрашдилар.
Учрашувда Ватанимиз равнақи йўлида гидрометеорология соҳасининг ўрни, атроф-муҳитни авайлаш, иқлим ўзгариши ҳақида ёшларга қисқача маълумот бериб, соҳага болалар қизиқишини ортдиришди. Болаларга бошқарма ходимлари томонидан совғалар тақдим этилди.

#бухоро #бошқарма #1июнь #болалар #совға #учрашув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Бухоро гидрометеорология бошқармасига Ўзгидромет бош директор ўринбосари Феруз Сафаров бошчилигида ишчи гуруҳ ташриф буюриб, вилоят гидрометеорология бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Жумладан вилоят ҳудудида жорий йил қурилиши кўзда тутилган Метеорологик радиолокатор лойиҳалари билан танишиб, мутахассислар билан ўз фикр ва таклифларини билдирди. Вилоят Гидрометеорология бошқармаси бошлиғи М.А.Хусаинов ушбу МРЛ лойиҳаси бўйича ечилиши лозим бўлган масалаларни жойида ҳал этиш бўйича ўз фикрларини билдириб нафақат вилоят балки Республикамиз Гидрометеорология соҳасида прогнозларда янада аниқлик даражасини оширишда кескин ижобий ўзгаришлар бўлиши юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Ишчи гуруҳ ташрифи давом этмоқда.

#бухоро #бошқарма #ишчигуруҳ #радиолокатор #мутахассис

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Ўзгидромет Бош директори ўринбосари Феруз Сафаров бошчилигидаги гуруҳ Қоракўл, Жонгелди, Қизил Равот метеорологик станциялар фаолиятини ўрганишди, ходимлар билан яқиндан суҳбатлашишди. Соҳани янада ривожлантириш ҳамда модернизациялаш мақсадида ходимлар билан фикр мулоҳазалар алмашинилди. Шунингдек автоматик станциялар ишлаш жараёни кўздан кечирилди. Сафар якунида Жондор туманида жойлашган Яккатут агрометеорологик пости ҳолати ҳам чуқур ўрганилди. Бухоро вилояти гидрометеорология бошқармаси бошлиғи М.А.Хусаинов соҳа юзасидан модернизация бўйича ўз таклифларини ишчи гуруҳга билдирди.

#бухоро #бошқарма #ишчигуруҳ #модернизация #таклиф

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги 4896-сон қарори ижросини ўз вақтида амалга ошириш яьни Бухоро вилояти Аякагитма метеорологик станцияси биносини қуриш ишларини бошланғич ишларига старт берилди. Ушбу метеорологик станция биноси 1947 йил қурилган бўлиб бугунги замон талабларига мос эмас. Республикамизда амалга оширилаётган кенг қўламли ободонлаштириш, модернизациялаш, бунёндкорлик ишлари вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам акс этаётганлигининг исботидир.

#бухоро #гидрометеорология #станция #аякагитма #қурилиш

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Вилоятимизда амалга оширилаётган кенг қўламли ободонлаштириш модернизациялаш бунёндкорликнинг энг чекка ҳудудларида ҳам акс этаётганлигини ҳақиқатдан ҳам жуда улкан ишлардан далолатдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги 4896-сонли қарори асосида марказдан 250-300 км узоқликда жойлашган (ТДС-трудно доступная станция) Бухоро гидрометеорология бошқармасига қарашли Қизилравот метеорологик станция биносини қуриш ишлари жадаллик билан амалга оширилаётганлиги ўта қувонарли жараёндир. Ушбу метеорологик станция стратегик аҳамиятга эгалиги, узоқ ҳудудда аҳолининг иш билан муьтадил таьминланганлиги энг асосийси кузатилаётган об-ҳаво ҳамда чўл флорасининг ўзгаришларини қайд этилаётганлиги билан муҳим.

#бухоро #чеккаҳудуд #модернизация #бунёдкорлик #қурилиш

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Бухоро гидрометеорология бошқармаси Қоракул туман метеорологик станцияси томонидан олиб бораётган агрометеорологик кузатувдаги далаларда ғўзанинг гул кўрсатиши кайд этилди. Бу вилоятимиз пахтакорлари учун жуда яхши янгилик бўлиб ғўзанинг ривожланиш фазаси меьрдагидек кетаётганлигини кўрсатади. Шу ўринда ўтказилаётган агротехник тадбирларнинг финологик ҳолатига ижобий таьсир этади.

#бухоро #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Hydromet.uz
Бухоро вилояти гидрометеорология бошқармаси "Мен вакцина олдим" акцияси доирасида COVID-19 вирусига қарши эмлаш чоралари олиб борилмоқда. Ушбу акция доирасида корхона ходимларининг вирусга қарши эмланиши ташкил этилди ва Бухоро шаҳридан юзлаб километр узоқликдаги чўл зоналарида жойлашган "Жонгелди", "Қизилравот" ва "Оғитма" метеостанциядаги барча ходимлар эмланди.

#бухоро #гидрометеорология #бошқарма #COVID #инфекция #эмлаш
Бухоро гидрометеорология бошқармаси Яккатут Агропости ёш интилувчан ходими Ф.Саидов томонидан қишлоқ хўжалигининг асосий экини бўлган пахта бўйича кузатув ишлари олиб борилиши жараёнида илмий тажриба ўтказилиб, пахтани қалампир билан чатиштириш натижасида сувга чидамли ҳосилдор нав олинди. Албатта бу кичик бир ташаббус бўлиб келажакда улкан кашфиётларга олиб келиши мумкин.
Бухоро гидрометеорология бошқармаси Ахборот бўлими.

#бухоро #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув #кашфиёт
Бугунги кунда давлатимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳаммани қувонтиради. Ҳукуматимиз томонидан яратилаётган шароитлар айниқса тизимимиз раҳбарияти қўллаб қуватлови асосида кадрларни ўқитиш қайта тайёрлов жараёнлари таҳсинга сазовордир. Шундай ижобий тадбиқлардан бири Бухоро гидрометеорология бошқармасида ишлаб йиллар давомида олий маьлумот олишни орзу қилган ва соҳага фидокорона хизмат қилишни мақсад қилган ходимлар бугунги кунда олий даргоҳларга ҳужжат топшираётганидир. Албатта бу уларни янада билимларини оширишлари, янги услубларни ўрганишлари ҳамда халқаро билимларни тизимимизга тезроқ тадбиқ этилишига асос бўлади.

#бухоро #гидрометеорология #бошқармаси #кадрлар_тайёрлаш #ҳужжат #ўқиш
Бухоро вилоят гидрометеорология бошқармаси ходимлари томонидан ғўза далаларини абробация қилиш жараёни бошланди. Ушбу йўналишда ўта аниқлик гидрометеорология ходимлари ҳосилни прогноз қилишида йиллар давомида ўз ифодасини топиб келмоқда. Абробация жараёнида далаларнинг дефолиацияга тайёрлик ҳолати, ўтказиш муддатлари, об-ҳавонинг таьсири илмий асосда ёндашилиб хулоса қилинади.

#бухоро #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #абробация #ғўза #кузатув