“Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз Президент фармонига кўра давлат мукофоти билан тақдирланган эди. Улар орасида Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси радиолокация гуруҳи раҳбари ва бошқарма устози Адилага Мирзоев ҳам бор.
Бугун вилоят ҳокимлигида мукофотланганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбирда юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида миллатлараро тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшаётган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидойилик билан меҳнат қилаётган нафар фуқарога “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони топширилди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Валерий Тян, вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Мамадқулов иштирок этди.
#ўзгдомет #самарқанд #халқлар_дўстлиги #мукофот #тақдирлаш