Hydromet.uz
5.32K subscribers
10.1K photos
1.59K videos
4 files
8.84K links
Gidrometeorologiya xizmati agentligi

Olingan xabarlarda bizning manba ko‘rsatilsin!

100052, Toshkent shahri, Bodomzor yo‘li 1-tor ko‘chasi, 72

📞55 5052120
✉️is@meteo.uz

https://hydromet.uz
fb.com/uzhydromet
www.instagram.com/hydromet.uz
Download Telegram
Тошкент вилояти гидрометеорология бошкармасига қарашли агрометеорологлар томонидан Тошкент вилоятидаги 8 та туманнинг ғўза экилган майдонларида ғўзанинг кейинги ривожланиш фазаси, экинларнинг баландлиги, қалинлиги ва ҳолатини баҳолаш бўйича текшириш ишларини олиб борди. Текширишлардан аниқланишича Тошкент вилоятидаги кузатилган 8 та тумандан 2 тасида айрим фермер хўжалигига тегишли дала майдонларида ғўзанинг ўсиш ҳолати ортда қолгани аниқланди. Касалланиш ва зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланишлар кузатилмади.

#тошкент #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув
Самарқанд вилояти гидрометеорология бошқармасига қарашли Пайариқ метеостанцияси агрометеорологи режа асосида ғўза экилган майдонларда ғўзанинг кейинги ривожланиш фазаси, экинларнинг қалинлиги ва ҳолатини баҳолаш бўйича текшириш ишларини олиб борди. Текширишлардан аниқланишича ғўза майдонларида ғўзанинг 1-кўсак очилиш фазасига ўтганлиги аниқланди. Ўсимликларда касалланиш ва зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланишлар кузатилмади.

#самарқанд #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув
Наманган гидрометеорология бошқармаси Чуст агрометеорологик пост кузатувчиси йиллик режа асосида пахта далаларида, ғўзада зарарланиш ҳолати борлигини кузатиш ҳамда мевали дарахтларни ривожланиш ҳолатини аниқлаш мақсадида белгиланган ер майдонида кузатув ишларини олиб бордилар.
#наманган #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув
Бухоро гидрометеорология бошқармаси Яккатут Агропости ёш интилувчан ходими Ф.Саидов томонидан қишлоқ хўжалигининг асосий экини бўлган пахта бўйича кузатув ишлари олиб борилиши жараёнида илмий тажриба ўтказилиб, пахтани қалампир билан чатиштириш натижасида сувга чидамли ҳосилдор нав олинди. Албатта бу кичик бир ташаббус бўлиб келажакда улкан кашфиётларга олиб келиши мумкин.
Бухоро гидрометеорология бошқармаси Ахборот бўлими.

#бухоро #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув #кашфиёт
Навоий гидрометеорология бошкармаси муҳандислари режа асосида июнь ойи иккинчи ўн кунлиги учун вилоятнинг бешта тумани пахта майдонларида автойўналиш ўтказдилар. Автойўналиш натижаларига кўра, ғўзанинг гуллаш фазаси ўртача 65% майдонни, биринчи кўсак очилиши фазаси ўртача 35% майдонни ташкил этди. 1 та ғўза тупида шаклланган кўсаклар сони ўртача 9 та кўсакни, 1 та ғўза тупида очилган кўсаклар сони 1,5 та кўсакни ташкил этди, ушбу кўрсаткичлар 2020 йилдан кўп ва кўп йиллик кўрсаткичлардан бироз паст булди.

#навоий #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув
Самарқанд гидрометеорология бошқармасига қарашли Пайариқ метеостанцияси агрометеорологи режа асосида ғўза экилган майдонларда ғўзанинг кейинги ривожланиш фазаси, экинларнинг қалинлиги ва ҳолатини баҳолаш бўйича текшириш ишларини олиб борди. Текширишлардан аниқланишича ғўза майдонларида ғўзанинг ҳар бир тупида ўртача 2.1 тадан 3.3 тагача кўсак очилганлиги аниқланди. Ўсимликларда касалланиш ва зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланишлар кузатилмади.
#самарқанд #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув
Бугунги кунда давлатимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳаммани қувонтиради. Ҳукуматимиз томонидан яратилаётган шароитлар айниқса тизимимиз раҳбарияти қўллаб қуватлови асосида кадрларни ўқитиш қайта тайёрлов жараёнлари таҳсинга сазовордир. Шундай ижобий тадбиқлардан бири Бухоро гидрометеорология бошқармасида ишлаб йиллар давомида олий маьлумот олишни орзу қилган ва соҳага фидокорона хизмат қилишни мақсад қилган ходимлар бугунги кунда олий даргоҳларга ҳужжат топшираётганидир. Албатта бу уларни янада билимларини оширишлари, янги услубларни ўрганишлари ҳамда халқаро билимларни тизимимизга тезроқ тадбиқ этилишига асос бўлади.

#бухоро #гидрометеорология #бошқармаси #кадрлар_тайёрлаш #ҳужжат #ўқиш
Бухоро вилоят гидрометеорология бошқармаси ходимлари томонидан ғўза далаларини абробация қилиш жараёни бошланди. Ушбу йўналишда ўта аниқлик гидрометеорология ходимлари ҳосилни прогноз қилишида йиллар давомида ўз ифодасини топиб келмоқда. Абробация жараёнида далаларнинг дефолиацияга тайёрлик ҳолати, ўтказиш муддатлари, об-ҳавонинг таьсири илмий асосда ёндашилиб хулоса қилинади.

#бухоро #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #абробация #ғўза #кузатув
Андижон вилояти гидрометеорология бошқармаси ҳамда Самарқанд гидрометеорология бошқармаси агрометеорология бўлими мутахассиcлари 2021 йил август ойидаги режа асосида ғўза экилган майдонларда ғўзанинг ҳолатини баҳолаш бўйича текшириш ишларини олиб бордилар. Ғўзанинг шаклланган кўсаклари яхши ҳолатда, зарарланишлар кузатилмади.

#андижон #самарқанд #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув
Наманган гидрометеорология бошқармаси агрометеорология бўлими ходимлари йиллик режа асосида пахта далаларида, ғўзалар ҳолатини кузатиш мақсадида белгиланган ер майдонларида кузатув ишларини олиб бордилар. Ғўзанинг шаклланган кўсаклари яхши ҳолатда, зарарланишлар кузатилмади.

#наманган #гидрометеорология #бошқармаси #агрометеорология #ғўза #кузатув