"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
4.21K subscribers
9.43K photos
1.41K videos
19 files
4.39K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#nocomment #yarmarka #kooperatsiya

#LIVE| Нукус шаҳрида саноат кооперацияси ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Ярмаркага Президент маслаҳатчиси ўринбосари Г. Саидова, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси Қ.Сариев ва бошқа меҳмонлар ташриф буюриб, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси корхоналари стенди билан ҳам яқиндан танишдилар.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Г. Саидова энергия тежамкор ёритгичларнинг маҳаллийлаштириш даражаси ва кооперация алоқалари билан қизиқди.
Иштирокчиларда ва меҳмонларда кўргазмали маҳсулотлар катта қизиқиш уйғотмоқда.
Уюшма корхоналари томонидан кооперация шартномаларини имзолаш бўйича келишувлар бошланиш арафасида.

Батафсил кейинги постларимизда...

Бизни кузатиб боринг!!!
@uzeltexsanoat
#iqtibos

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: "ТАРМОҚЛАР БИЛАН ИШЛАМАЙДИГАН КАФЕДРАЛАР ЁПИЛАДИ"

16 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида олий ўқув юртларидаги 1,5 мингта кафедранинг тармоқ корхоналари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Бунда, ҳамкорликнинг шакллари, кафедра ва корхонанинг ўзаро мажбуриятлари, яъни амалиётдаги қандай муаммолар илм орқали ҳал қилиниши аниқ белгиланади.

Президентимиз вилоят ҳокимлари тармоқ раҳбарлари билан бирга, кафедра ўқитувчиларининг корхоналарда амалий тадқиқотлар ўтказишига шароит яратиб бериши кераклигини қайд этди.

Йиғилишда тармоқ корхоналари билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйган кафедралар ҳақида ҳам айтилди. Мисол учун, Тошкент кимё-технология институтининг Силикат материаллар, нодир металлар кимёвий технологияси кафедраси «Фотон» корхонаси билан, Тошкент фармацевтика институтининг Фармацевтик кимё кафедраси «Темур мед фарм» корхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кузатинг!
@uzeltexsanoat
«Жиззах» ЭИЗда «GOC-UZ» ҚК оптик толали алоқа кабелларини чиқариш заводининг янги ишлаб чиқариш қувватлари иш бошлади

Оптик толали кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Global Optical Communication Uzbekistan» қўшма корхонасига 2019 йил асос солинган. Ишлаб чиқарувчи корхона «Жиззах» ЭИЗда «Ўзбектелеком» АК ва Жанубий Кореянинг хорижий инвесторлари: «Global Optical Communication Co. Ltd.» ва «Uni Asset Global Co. Ltd.» компаниялари билан биргаликда ташкил этилган. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 50 минг км гача оптик толали алоқа кабелларини ташкил этади.

📲 Telegram | Facebook | Instagram
#диққат_эълон
#анонс

📣 Ҳурматли Қорақалпоғистонлик журналистлар, блогерлар ва фаол ёшлар учун ажойиб имконият!

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ахборот хизмати томонидан 2021 йил 18 июнь куни соат 15:00 да Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган "Нукусэлектроаппарат" корхонасига ёшлар учун САНОАТ ТУРИЗМИ ҳамда ОАВ вакиллари учун ПРЕСС-ТУР ташкил этилади.

Корхонага Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари ҳам ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишадилар. Бундан ташқари, талабаларга Мастер-класс машғулотлари ҳам ўтказилади. Битирувчи талабаларга муносиб меҳнат шароитига эга иш ўринлари ҳам таклиф қилинади.

Нукусдаги барча ёшларни ва журналистларни ушбу учрашув ва қизиқарли турга таклиф қиламиз.
#кооперация #нукус #samsung

ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИ ЎРИНБОСАРИ "SAMSUNG NUKUS" КОРХОНАСИДА БЎЛДИ

Нукус шаҳридаги саноат ярмаркаси доирасида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Г.Саидова, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев ва бошқа кўргазма иштирокчилари Нукус шаҳридаги "Samsung Nukus" корхонасига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида меҳмонларга корхонанинг маҳаллийлаштириш даражаси, ўзлаштирилган янги маҳсулотлар, корхонанинг кооперация алоқалари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, меҳмонларга ишлаб чиқариш жараёнидаги фаолиятлар таништирилди.

Корхона ҳақида "Йўл-йўлакай" лойиҳамиз орқали тўлиқроқ маълумотга эга бўласиз.

@uzeltexsanoat
⚡️Андижонда электромобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилади.

Президент бу ҳақда Янги Андижон шаҳри тамал тоши қўйилишига оид тадбирда маълум қилди.

Каналга уланиш — @uzeltexsanoat
#ИТСВ_фаолияти_рақамларда

Экспорт географияси кенгаймоқда: Ўзбекистон маҳсулотлари яна 4 мамлакатга етказилиши йўлга қўйилди

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида товар ва хизматлар экспорти (олтин экспортидан ташқари) 3,4 млрд долларни ташкил этди. Бу билан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,7% ўсишни кузатиш мумкин.

👉https://mift.uz/uz/news/eksport-geografijasi-kengajmoda-uzbekiston-uz-masulotlarini-jana-4-mamlakatga-etkazilishini-julga-ujdi

———
#Деятельность_МИВТ_в_цифрах

География экспорта расширяется: Узбекистан начал экспорт продукции еще в 4 страны

За январь-апрель текущего года осуществлен экспорт товаров и услуг (без учёта экспорта золота) на сумму 3,4 млрд доллов. Таким образом, наблюдается рост в 26,7%.
#АНОНС

"Йўл-йўлакай" лойиҳасининг навбатдаги манзили Нукус шаҳридаги "Samsung Nukus" корхонаси

2021 йил 19 июнь, соат 10:00

🎥📲 Telegram | Facebook | Instagram тармоқлари орқали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️“Келажак лидерлари” — Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш Дастурининг навбатдаги мавсуми давом этмоқда

Дастур ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрларни шакллантириш, уларни стратегик соҳаларга жалб этиш, давлат хизматида янги авлод раҳбар кадрлар захирасини яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

🔰 Дастурда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган 25 ёшга тўлган ва 35 ёшдан ошмаган олий маълумот ва 3 йил иш стажига эга бўлган бошқарув ходимлари ва мутахассислари иштирок этиши мумкин.

☝️Номзодлар рўйхати давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаси ҳамда @kelajak_liderlari_bot орқали онлайн тартибда жорий йилнинг 25 июнига қадар қабул қилинади.

Азиз ёшлар, учинчи Ренессанснинг янги авлод кадрлари сифатида майдонга чиқинг.

Кеча — орзу
Бугун — ҳаракат
Эртага — натижа

🔰"Келажак лидерлари" — Ўзбекистоннинг Миллий кадрлар захирасини шакллантиришдаги замонавий модули!
Божхоначилар “двигатель” операциясини фош этишди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк-булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан келтирилган 2 дона электр двигателлар божхона юк декларация ҳамда юк ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида юк ҳужжатларида товарларнинг ишлаб чиқарилган йили “янги 2021 йил” деб кўрсатилганлиги, олиб борилган экспертиза текширувларида эса мазкур товарлар муқаддам фойдланишда бўлганлиги маълум бўлди.

Натижада, қиймати 589,5 млн. сўмни ташкил этувчи электр двигателлар вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⚡️Андижонда электромобиллар ишлаб чиқарилади

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Андижон вилояти фаоллари йиғилишида таъкидлади.

– Кеча мен электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ бердим. Бу лойиҳалар етарли эмаслигини ҳисобга олиб, С.Умурзоқов, “Ўзавтосаноат” (Ш.Умурзоқов), “Элтехсаноат” раҳбарлари (М.Юнусов) бир ой муддатда Саноат хаби ҳудудида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тақдимот қилсин, – деди Президент.

Обуна бўлинг 👉 uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#nocomment #yarmarka #kooperatsiya

#LIVE| Нукус шаҳрида саноат кооперацияси ярмаркаси давом этмоқда. Иккинчи кун.

Ярмаркада "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг 10 га яқин корхоналари ўзларининг 250 дан ортиқ маҳсулотлари билан фаол қатнашмоқдалар.

Уюшма корхоналари томонидан кооперация шартномаларини имзолаш бўйича келишувлар бошлаб юборилган.

Айни пайтда "Elstan" ва "Ixlos Electrik" корхоналарида дастлабки натижаларни кўриш мумкин.

Батафсил кейинги постларимизда...

Бизни кузатиб боринг!!!
@uzeltexsanoat
#корхонабай
#янги_лойиҳа
#оҳангарон

КОРХОНАНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САЛОҲИЯТИ ВА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАРНИНГ ҲОЛАТИ БОРИБ ЎРГАНИЛДИ

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси ўринбосари А.Боев тегишли бошқарма бошлиқлари билан биргаликда "Ангрен" эркин-иқтисодий зонасида жойлашган замонавий телевизорлар ишлаб чиқарувчи "Quality device" корхонасини корхонабай тизимида бориб ўрганди.

Бундан кўзланган асосий мақсад - корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, шунингдек янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши жараёнини кўриб, амалий ёрдам беришдан иборатдир.

Бугун корхонада қўшимча жой олиниб, истиқболли лойиҳани амалга ошириш устида иш бормоқда. Бу ерда асосан оҳангаронлик йигит-қизлар меҳнат қилади. Янги қувватлар пайдо бўлиши билан қўшимча иш ўринлари яратилади.

Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмларини иккинчи ярим йилликда янада ошириш юзасидан зарур ёрдам ва кўрсатмалар берилди.
👉 https://uzeltech.uz/uz/quality-device-organish/

📲 Telegram | Facebook | Instagram