"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
3.12K subscribers
3.35K photos
796 videos
13 files
1.45K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: instagram.com/uzeltexsanoat
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
to view and join the conversation
🇺🇿🇦🇿“AQUATHERM BAKU” КЎРГАЗМАСИДАГИ
МУЗОКАРАЛАР КОРХОНАЛАР УЧУН МАНФААТЛИ БЎЛМОҚДА


🤝Айни пайтда Озарбайжоннинг Баку шаҳрида “Aquatherm Baku” халқаро кўргазмаси ўз ишини давом эттирмоқда.
Тадбир доирасида озарбайжонлик тадбиркорлар, йирик компания вакиллари ўзбек маҳсулотларига катта қизиқиш билдириб, ҳамкорликда ишлаш ва экспорт шартномаларини имзолаш бўйича қатор музокараларни олиб бордилар. Жумладан, «Integral group» билан телевизорлар экспорти бўйича, «STP global cable» билан мис симлари, «BRT METER» билан сув ҳисоблагичлари, «Buxar Muhandislik» билан сув насослари, «NEWCOND» билан саноат кондиционерлари, «AZNOF» билан қурилиш учун кондиционер ва фанкойллар, «BestTexnik» корхонаси билан турли ўлчамдаги сув насослари етказиб бериш, кооперация алоқаларини ўрнатиш ва экспорт қилиш бўйича аниқ режа ҳамда келишувларга эришилди.

Ҳозирда Озарбайжоннинг «Integral group» корхонаси билан Ўзбекистондаги «Biss Electronics» корхонаси ўртасида телевизор экспорти бўйича шартнома имзоланмоқда.

@uzeltexsanoat
📣 Вниманию предпринимателей!

🇰🇷 Открылась онлайн-ярмарка Корея-Центральная Азия 2021!

Онлайн-ярмарка будет работать в открытом режиме, и ожидается оживленная торговля за счет расширения ассортимента продукции.

❗️На данный момент участвуют 43 корейские компании, предлагающие 7 категорий товаров. Покупатели из Центральной Азии, желающие совершить покупку, могут связаться с KITA по электронной почте на сайте tradeKorea или напрямую ответственному сотруднику ТПП (Тел.: +99878-150-60-06 - С.Бабакулов).

🌐 Воспользуйтесь следующей ссылкой, чтобы посетить онлайн-выставку: https://www.tradekorea.com/onlineexpo/2528/02//
🇦🇿🇺🇿«BISS ELECTRONICS» ОЗАРБАЙЖОНГА 2 МЛН.ДОЛЛАРЛИК ТЕЛЕВИЗОР ЭКСПОРТ ҚИЛАДИ

#БОКУ/ Аввал хабар қилганимиздек, Боку шаҳрида “Aquatherm Baku” халқаро кўргазмаси давом этмоқда.

Кўргазма доирасида Озарбайжоннинг «Integral group» корхонаси директори Илкин Гасимов билан музокара олиб борилди. Маълумки, «Integral group» Озарбайжоннинг «Zimmer» бренди остида маиший техникаларни сотувчи корхона ҳисобланади. Ушбу корхона вакили билан Озарбайжон бозорларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маиший техника маҳсулотлари экспорти бўйича фикр алмашилди.

Музокаралар якунида Қарши шаҳридаги «Biss Electronics» корхонаси «Integral group» билан 2023 йилга қадар телевизорлар экспорти бўйича 2 млн.долларлик шартнома имзолашга эришди.


Каналга аъзо бўлинг!!!
@uzeltexsanoat
ILON MASK TARIXDAGI ENG BALAND RAKETANI NOYABRDA ORBITAGA UCHIRMOQCHI

Raketa balandligi 120 metrni tashkil etadi

SpaceX yangi tarixdagi eng baland raketa Starship ustida ishlarni davom ettirmoqda. Hozirda raketaning kosmosda ishga tushadigan dvigatel qismi tayyor bo‘lgan. Bu haqda TechCrunch xabar berdi.
⚡️ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга ташриф буюриб, президентлик сайловида овоз берди.

Обуна бўлинг 👉 @uzeltexsanoat
⚡️⚡️ Бугун, 25 октябрь куни соат 16:00 да Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказилган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинади.

Зайниддин Низамходжаев
Марказий сайлов комиссияси раиси

Обуна бўлинг 👉 @uzeltexsanoat
#tabrik

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси жамоаси "25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан Ички ишлар органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, олижаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қолади.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ахборот хизмати
‼️ЯНА БИР КОРХОНА "CE" МАРКИРОВКАСИГА ЭГА БЎЛДИ

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи «Sam-Nur-Tafviz» МЧЖ Маиший техника маҳсулотлари учун "CE" маркировкасига эга бўлди.

Бу имконият корхонанинг экспорт салоҳиятини ошириб, маҳсулотларимизнинг Европа бозорларига кириб боришига замин яратади.
⚡️Сайлов натижалари эълон қилинишига саноқли сониялар қолди

Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида МСК раиси Зайниддин Низамходжаев иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Телеканаллар орқали тўғридан-тўғри кўришингиз мумкин!!!
⚡️Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев дастлабки маълумотларни эълон қилди

Сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодлар сайловчиларнинг қуйидаги миқдордаги овозини олди:

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов – 3,4 фоиз;

Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Наимович Обломурадов – 4,1 фоиз;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Келдиевич Қодиров – 5,5 фоиз;

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Максуда Азизовна Варисова – 6,6 фоиз;

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев80,1 фоиз.

@uzeltexsanoat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шавкат Мирзиёев яна ишонч билдиргани учун Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдирди

@uzeltexsanoat
Россия Президенти Ўзбекистон етакчисини сайловдаги ғалабаси билан табриклади

@uzeltexsanoat
#Kun_hikmati

Ҳеч бўлмаса бир марта инсонлар сен қила олмайсан деган ишни бажаринг, шунда сиз инсонларнинг сизга қўядиган чекловларига эътибор бермайсиз.

Жеймс Кук

@uzeltexsanoat
Президентнинг расмий белгилари қабул қилинди

«Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, давлат раҳбари Ўзбекистон Президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлади.

▪️Штандарт — махсус турдаги байроқ. Хорижий давлатларда у президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади. Штандарт (байроқ) президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда президент қароргоҳлари бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.

▪️Президент белгиси — президентнинг фарқловчи расмий белгиси. Бу белги президентлик лавозимига сайланган шахсни ўз лавозимига юклатилган оғир вазифаларни самарали амалга оширишида халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилади.

@uzeltexsanoat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Hitech Xitoyda ham uchishga, ham yo‘lda yurishga mo‘ljallangan taksi namoyish qilindi

▪️Xpeng kompaniyasining elektr-uchar taksilari 2 o‘rindiqli bo‘lib, vertolyotnikiga o‘xshash parraklarga ega. Taksi parvozni 35 minutgacha davom ettira oladi.

Narxi $157,000 kamroq bo‘lishi rejalashtirilgan. Kompaniyaga ko‘ra, odamlar bunday taksilardan 2024-yilgacha foydalana boshlaydi.

@uzeltexsanoat