Forwarded from SAMARQAND VILOYATI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI BOSHQARMASI
#xotira
ШАҲАР МАРКАЗИДА БЕҲБУДИЙГА ҲАЙКАЛ ЎРНАТИЛАДИ
Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудига 145 йил тўлганлиги муносабати билан аллома ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази раҳбар ходимлари, педагоглар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов сўзга чиқиб, улуғ маърифатпарвар олим, моҳир педагог ва журналист, буюк аждодимиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг хотирасини абадийлаштириш йўлида ўтган бир неча йилдан буён қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини эътироф этди. Унинг Самарқанд шаҳри марказида муҳташам ҳайкали ўрнатилиши, бу борада тегишли қарорлар қабул қилингани, ҳайкални ясаш бўйича танлов эълон қилиниши кўзда тутилаётганини алоҳида қайд этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, адиб Нусрат Раҳмат Беҳбудийнинг ҳали кўплаб илмий мероси ўрганилмаганлиги, айниқса, унинг педагогика, журналистика, диний йўналишлардаги ишларини чуқур тадқиқ этиш лозимлигини таъкидлади. Алломанинг набираси Шоҳруҳхон Беҳбудий бобоси хотирасини абадийлаштириш йўлида вилоят ҳокимлиги ва бу борада илмий изланишлар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, самарқандлик журналистлар, халқ таълими ходимлари томонидан Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали пойига гуллар қўйишди.
Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати

Prezident Shavkat Mirziyoyev Toshkent shahrida Islom Karimov haykali poyiga gulchambar qoʻydi.
#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram