Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлатимиз_мадҳияси_30_ёшда
Ҳар қандай мамлакат мадҳияси нафақат ўша давлат мустақиллиги рамзи сифатида эъзозланади, балки шу халқнинг орзу-армонлари, умид ва тилакларини ўзида мужассам этган миллий оҳанг сифатида мудом қадрга эга.
1992 йил 10 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясида ҳам юртимиз таърифи ва ўзбек халқининг неча асрлик орзу ва умидлари акс этган.
Бир сўз билан айтганда, юртимиз мадҳияси ҳар бир ватандошимиз тилида ўзгача жаранг сочади. Кимлардир забонида, кимлардир юрагида куйлайди бу қўшиқни.
Фарғона вилояти Қувасой шаҳар алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган (кар) болалар учун ихтисослаштирилган 90-сонли мактаб-интернати жамоаси ҳам давлатимиз мадҳиясини қалб қўри ва юртимизга бўлган чексиз муҳаббати билан куйламоқда.
Сиз ҳам Мадҳиямизни қалбингиз билан ҳис қилиб, тинглаб кўринг!