Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79.1K subscribers
20.2K photos
5.85K videos
140 files
12K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Diqqat_Tanlov

Бола тарбиясига оид ижобий тажрибангиз билан бўлишинг ва ноутбук соҳиби бўлинг!

Халқ таълими вазирлиги интернетнинг ўзбек сегментидаги энг кўп аъзоларга эга Maslahat.uz гуруҳи билан 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасида танлов эълон қилади!

Бола тарбияси осон иш эмас, бунинг учун катталардан болага ўзини англашга, унга атрофдагилар билан мулоқот қилиш, ҳис туйғуларни енгиш ва қизиқишларни ривожлантиришга кўмаклашиш талаб этилади. Бир сўз билан айтганда бола тарбияси ҳар биримиздан юксак масъулиятни талаб этади.

Танловдан асосий мақсад бола тарбиясидаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш.

‼️Бола тарбиясида оилангиз, синфингиз ёки мактабингизни бошқалардан ажратиб турадиган қандай усули ёки хусусияти бор, деб ўйлайсиз? Уни бошқалар билан ўртоқлашинг!

Танлов шарти: ўз тажрибангизни ушбу ҳаволадаги пост тагида ёзиб қолдиринг

🎁Энг кўп лайк ва изоҳларга сабаб бўлган тажриба муаллифи 1 июнь куни аниқланади.

#Tanlov #Bola_tarbiyasi
#Diqqat_Tanlov

Халқ таълими вазирлиги интернетнинг ўзбек сегментидаги энг кўп аъзоларига эга Maslahat.uz гуруҳи билан навбатдаги танловни эълон қилади!

🎁Мактабдаги ўқитувчингизни ёдга олинг ва 💻 ноутбук соҳиби бўлинг!

"Унинг дарсида ҳаммамиз жим ўтирардик ва хато қилиб қўйишдан қўрқардик. У ҳеч биримизнинг ҳаётимизга бефарқ эмасди. Унинг бугунги ютуқларимдаги ўрни беқиёс"
— Сизда ҳам ана шундай сўзлар билан хотирлайдиган устозингиз борми?

👩‍🏫Мактаб ҳар бир инсон ҳаётида ўзига хос хотиралар билан умрбод сақланиб қолади. Бугун эришган ҳар қандай ютуғимизда мактабдаги ўқитувчиларимизнинг ўрни беқиёс.

Ҳаётингизда муваффақиятга эришишингизга сабаб бўлган ўқитувчингиз билан боғлиқ энг яхши хотирангиз билан ўртоқлашинг ва навбатдаги ноутбукни ютиб олинг!

‼️Танлов ўқитувчингизга дилингиздаги туйғуларингизни билдириш учун ажойиб имконият бўлади.

Танлов шарти:

Ушбу постни ўз саҳифангизда улашинг

Ўқитувчингиз ҳақида ушбу ҳаволадаги пост тагида ёзиб қолдиринг.

🎁Энг кўп лайк ва изоҳларга сабаб бўлган иштирокчи 7️⃣ июнь куни соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да аниқланади.

#Tanlov
#Ustozingni_yod_et
#Diqqat_tanlov

Халқ таълими вазирлиги Давлатимиз Герби қабул қилинган кун муносабати билан танлов эълон қилади

Халқ таълими вазирлиги интернетнинг ўзбек сегментидаги энг оммабоп гуруҳларидан бири Maslahat.uz билан ҳамкорликда навбатдаги танловни эълон қилади!

2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан “Давлат герби – Ватан тимсоли” мавзусида шеър айтинг ёки сурат чизинг ва 💻ноутбук ютиб олинг.

Танловда исталганча ижодий ёндошиш мумкин.

Танлов шартлари:

Ижодий ишингизни Maslahat.uz гуруҳидаги пост остига #Gerb_kuni хэштеги остида жойлашттиринг ва ўз саҳифангизга бўлишинг.

Ижодий ишингиз мазкур танлов учун тайёрланган бўлиши шарт (бунинг учун суратда ва шеър бошланишидан аввал танлов номини акс эттириш лозим);

Maslahat.uz гуруҳидаги постни ўз саҳифангизда бўлишинг (бўлишганда саҳифангиз очиқ бўлиши лозим);

https://t.me/uzedu каналига обуна бўлинг;

Энг кўп лайк йиққан танлов ғолиби 2️⃣ июль куни соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да эълон қилинади.

‼️*Аввалги танловларда ғолиб бўлган иштирокчи қайта ғолиб деб эълон қилинмайди

Вақт кетди!

#Tanlov
#Gerb_kuni


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_Tanlov

KITOB.UZ ELEKTRON PLATFORMASIDAN KITOB O‘QING VA NOUTBUK YUTIB OLING!

Xalq ta’limi vazirligi internetning o‘zbek segmentidagi eng ommabop guruhlaridan biri Maslahat.uz guruhi bilan «Yoz —o‘tmoqda soz» turkum tanlovlarini davom ettiradi!

Tanlovning maqsadi – Internet va yangi axborot texnologiyalardan foydalangan holda bolalarni o‘qishga jalb qilish bo‘yicha kitobxonlikni targ‘ib qilishdan iborat.

TANLOVNING ASOSIY SHARTI:

Kitob.uz platformasida mavjud adabiyotlardan birini o‘qib chiqib, uni boshqalarga ham ommalashtirish maqsadida ushbu kitobni targ‘ib qiluvchi video oling (video 3 daqiqadan oshmasligi lozim) yohud rasm chizing.

TANLOV SHARTLARI:

Ushbu postni o‘z sahifangizda bo‘lishing (bo‘lishganda sahifangiz ochiq bo‘lishi lozim);

Kitob.uz ilovasini yuklab oling;

https://t.me/uzedu kanaliga obuna bo‘ling;

O'qigan kitobingiz havolasini post bilan qoldirish

Ijodiy ishlar ushbu post ostida izoh sifatida qoldirilishi lozim;

☝️ Tanlovda 7 dan 16 yoshgacha bo‘lgan bolalar qatnashishi mumkin.

*Tanlovdagi shartlardan birortasi bajarilmagan bo‘lsa, ishtirokchi g‘olib deb topilmaydi.

Tanlov g'olibi 1️⃣4️⃣-iyul soat 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ da e'lon qilinadi.

☝️Eng ko‘p ovoz to‘plagan ishtirokchi g‘olib deb topiladi.

*Avvalgi tanlovlarda g‘olib bo‘lgan ishtirokchi qayta g‘olib deb e’lon qilinmaydi.

Vaqt ketdi!

#Tanlov
#Yoz_2021


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_tanlov

СИЗ НИМА УЧУН ЎҚИТУВЧИЛИК КАСБИНИ ТАНЛАГАНСИЗ?

Халқ таълими вазирлиги интернетнинг ўзбек сегментидаги энг оммабоп гуруҳларидан бири Maslahat.uz билан ҳамкорликда мактаб ўқитувчилари учун навбатдаги танловни эълон қилади!

Одатда ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган ўқитувчи номи доимий фидоий сўзи билан ҳамоҳангликда ишлатилади. Сабаби ҳар бир ўқувчини ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир. айнан устоз ҳеч нарсага қарамай болаларга ўзидаги бор билим ва салоҳиятини беришга интиладиган улуғ инсондир.

‼️Навбатдаги танлов орқали биз устозларимизнинг ана шундай фидоий касб эгалари эканликлари, уларга бугунги кунда яратилган шароитларни барчага яна бир бор намоён этишни мақсад қилдик.

Азиз устозлар!

Сиз нега айнан шу касбни танлагансиз?
Болаларнинг етук инсонлар бўлиб етишишларида фаолиятингизда нималарга эътибор берасиз?
Келгусида олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?
Сўнгги йилларда ўқитувчилик касбида юз берган ўзгаришлар ҳақида сўзлаб беринг.

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ:

Ўзингиз ҳақингизда Maslahat.uz гуруҳидаги пост остига #kasbimdan_faxrlanaman хэштеги остида жойлашттиринг ва уни ўз саҳифангизга бўлишинг.
Танловга исталганча ижодий ёндошишингиз мумкин (матн, фото, видео);
https://t.me/uzedu каналига обуна бўлинг;

Танлов ғолибини гуруҳ фойдаланувчилари аниқлаб беради. Энг кўп лайк йиққан танлов ғолиби 3️⃣0️⃣ июль куни соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да эълон қилинади.

🎁ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ “ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ” КЎКРАК НИШОНИ ҲАМДА НОУТБУК БИЛАН ТАҚДИРЛАНАДИ!

Вақт кетди!

#Tanlov
#kasbimdan_faxrlanaman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat_tanlov

"30 yillikka 30 ta mukofot"

Xalq ta'limi vazirligi mamlakatimiz mustaqilligining 30 yilligi munosabati bilan Xalq ta’limi tizimi pedagog xodimlari o‘rtasida "30 yillikka 30 ta mukofot" tanlovini e'lon qiladi.

Tanlovda ishtirok etish istagida bo'lganlar:

1️⃣ Mustaqillik sharofati bilan, ayniqsa, oxirgi 5 yilda o'z hayotida, faoliyat olib borayotgan muassasasida ro'y bergan ijobiy o'zgarishlar haqida maqola yozishlari yoki videorolik tayyorlashlari;

2️⃣ Ushbu materialni oʻzining yoki muassasaning Facebook sahifasida yoritishlari;

3️⃣ E'lon qilingan maqola yoki videorolik linkini 15-avgustdan 15-sentabrga qadar ustozfondi.uz manziliga jo'natishlari kerak.

🏆 Taqdirlash:
16-25-sentabr kunlari — Har bir hududda jami 30 ta eng yaxshi ijodiy ish mualliflari g‘olib sifatida aniqlanadi;
27-28-sentabr kunlaritanlov gʻoliblari Xalq taʼlimi vazirligining “Xalq taʼlimi aʼlochisi” koʻkrak nishoni va esdalik sovgʻasi bilan taqdirlanadi.
#Diqqat_tanlov

Энди сизда устозингизга ноутбук совға қилиш имкони бор

Халқ таълими вазирлиги интернетнинг ўзбек сегментидаги энг оммабоп гуруҳларидан бири Maslahat.uz билан ҳамкорликда 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Меҳрининг чегараси йўқ устоз” ТАНЛОВини эълон қилади.

👩‍💻Келинг, байрам арафасида ўқитувчиларимизни эслаймиз, йўқлаймиз, табриклаймиз ва улар учун ноутбук ютиб олиб, совға қиламиз.

Ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган, ўз қишлоғингиз, туманингиз, шаҳрингиз ва фарзандларингиз ўқитувчилари ва ўз фаолиятингиз ҳақида сўзлаб беринг.

Танлов ғолиблари қуйидаги номинацияларда аниқланади:

“Устозингдан хабар ол”

“Улар ўз ҳаётларини болаларга бағишлаган”;

"Бошқаларга илм бериш орқали, биз ўзимизни англаймиз...";

"Агар ер юзида ўқитувчи бўлмаганида ...";

"Ўқитувчилар - бизнинг қаҳрамонларимиз...";

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ:

☑️ Ижодий ишларингизни Maslahat.uz гуруҳидаги пост остига, ўз саҳифангизга ва бошқа ижтимоий тармоқларда
#tanlov,
#ustozingdan_xabar_ol
#ustozlarga_ehtirom хэштеглари остида жойлашттиринг.
☑️ Танловга исталганча ижодий ёндошишингиз мумкин (матн, фото, видео).

‼️Танловда энг оммалашаган ва креатив ёндошилган иш ғолиб деб топилади.

Танлов 2️⃣7️⃣ сентябрдан 1️⃣ октябргача (шу куни ҳам) давом этади.

Ғолиблар 4 октябрь куни юқоридаги 5 та номинация бўйича аниқланади.

🎁ТАНЛОВДА ҒОЛИБ БЎЛГАНЛАР НОУТБУКИНИ ЎЗИ ТИЛГА ОЛГАН УСТОЗИГА СОВҒА ҚИЛИШИ ИМКОНИ БЎЛАДИ! УСТОЗИНГИЗНИНГ МЕҲНАТЛАРИ
УЧУН МИННАТДОРЛИК ИЗҲОР ЭТИШ ВАҚТИ КЕЛДИ.

ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ, ВАҚТ КЕТДИ!

#Tanlov
#ustozingdan_xabar_ol
#ustozlarga_ehtirom
Forwarded from IT taʼlim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat_tanlov
Biz bilan “Galaktika boʻylab sayohat” qiling!

Ilmiy-fantastika janrida yozilgan asarlarni ommalashtirish hamda yosh avlodning ilm-fanga qiziqishini oshirish maqsadida Respublika taʼlim markazi 2021-yilning 10-dekabr sanasidan 2022-yilning 13-yanvariga qadar “Galaktika boʻylab sayohat” tanlovini eʼlon qiladi.

Tanlov shartlari:
👉 Saʼdullo Quronovning “Galaktikada bir kun” asarini oʻqib chiqing (Kitobni audio variantini tinglash);
👉 11-12- yanvar kunlari khiso.uz sayti orqali oʻtkaziladigan “Galaktikada bir kun” asari asosida tuzilgan test sinovida ishtirok eting.

📊 Tanlov nizomi

📣Sovg'alar:
👉Planshet;
👉“Akademnashr” nashriyotidan kitoblar toʻplami;
👉Saʼdullo Quronovning “Koinot javohiri” nomli yangi ilmiy-fantastik kitobi.

📊 2021-yilning 31- dekabriga qadar @khiso_uz_bot orqali roʻyxatdan oʻting.

Kanalga obuna bo'lish:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Diqqat_tanlov

Qishki ta’til davrida o‘quvchilar o‘rtasida “Men eshitgan ertaklar” va “99-sahifa” respublika ko‘rik-tanlovlari o‘tkazilmoqda

Respublika bolalar kutubxonasi tomonidan o‘quvchilarning qishki ta'til davrida bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil qilish maqsadida 3-10-yanvar kunlari “Qishki mutolaa zavqi” mavzusida kitobxonlik haftaligi e’lon qilingan.

Respublika bolalar kutubxonasi mutaxassislari tomonidan o‘quvchilarning qishki ta'til davrida mutolaa qiladigan badiiy adabiyotlar ro‘yxati shakllantirilib, hududiy bolalar kutubxonalariga yuborildi.

Kitobxonlik haftaligida o‘quvchilar uchun qiziqarli kitobxonlik tanlovlari, viktorina hamda vebinarlar o‘tkazish rejalashtirilgan. Jumladan, joriy yilning 5-yanvar kunidan boshlab Respublika bolalar kutubxonasining Facebookdagi sahifasida “99-sahifa” adabiy tanlovi e’lon qilindi.

Tanlov haqida batafsil

Bundan tashqari kutubxona tomonidan o‘quvchilarning og‘zaki hamda yozma savodxonligini yanada oshirish maqsadida “Yosh kitobxonlar” telegram kanalida “Men eshitgan ertaklar” mavzusida Respublika tanlovi tashkil etildi.

Mazkur tanlov Respublika bolalar kutubxonasi tashabbusi bilan yosh avlodning xalq og‘zaki ijodiga nisbatan qiziqishini shakllantirish, ularda og‘zaki va yozma ijodni yuksaltirishga ko‘maklashish, intellektual va ijodiy qobiliyatlarini rivojlantirish maqsadida umumta’lim muassasalari o‘quvchilari o‘rtasida o‘tkazilmoqda.

Men eshitgan ertaklar

❗️Respublika bolalar kutubxonasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇

Telegram| You tube| Facebook|Instagram |Web site
#Diqqat_tanlov

Халқ таълими вазирлиги танлов эълон қилади: Асарни ўзбек тилига таржима қилинг ва ноутбук ютиб олинг!

Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида танлов эълон қилади.

Танлов шартлари қуйидагича:

Инглиз ёзувчиси Жозеф Редьярд Киплингнинг “«If/Если» (Заповедь)” асарини ўзбек тилига таржима қилиш;

Асарни таржима қилишда ҳар бир ғоя ва фикрни тўғри талқин қилган ҳолда етказиш;

Асар бўйича таржималарни @Mening_ijodim2022 саҳифасига Word форматда исми шарифингиз ҳамда мактаб рақамингиз кўрсатилган ҳолда қуйида кўрсатилган муддатларда юбориш лозим.

Танлов жорий йилнинг 26 январидан – 5 февралига қадар давом этади.

Танловда энг яхши деб топилган ижодий иш 2022 йилнинг 10 февраль куни Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқитувчига Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук ва диплом топширилади.

Вақт кетди!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_tanlov

[на русском см. ниже ⬇️]

Kiberxavfsizlik o'smirlar nigohida

O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Kiberxavfsizlik markazi va UNICEFning O‘zbekistondagi vakolatxonasi 12 yoshdan 17 yoshgacha bo‘lgan bolalar #SaferInternetDay doirasida eng yaxshi milliy ramziy xarakter timsoli (ramzi) va eng yaxshi shior uchun tanlovda ishtirok etishga taklif qiladi.

Tanlovdan ko‘zlangan maqsad kibermakonda bolalar xavfsizligi va himoyasini o‘zida mujassam etuvchi milliy ramziy xarakter timsoli (ramzi) va shiorni ishlab chiqishdan iborat. Bular, shuningdek, bolalar va o'smirlar tomonidan raqamli texnologiyalardan xavfsiz foydalanishni targ'ib qilish bo'yicha tadbirlarda qo'llaniladi.

Tanlov o‘tkazish muddatlari: 2022-yil 8-fevraldan 8-mart soat 24:00 gacha.

Natijalar e’lon qilinishi: 2022-yil 15-aprel, O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va UNICEFning O‘zbekistondagi vakolatxonasi veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlarida.

Tanlov g‘oliblari sertifikat va quyidagi sovg‘alar bilan taqdirlanadi:

🥇1-o‘rin – Planshet (Samsung Galaxy Tab S7 11" 128Gb 4G)
🥈 2-o‘rin – Elektron kitob o‘quvchi (Amazon Kindle Paperwhite (10th Generation)
🥉3-o‘rin - Fitnes bilaguzuk (Xiaomi MI smart band 6)

Tanlov shartlari bilan tanishish uchun: 👉https://uni.cf/3gtq5oO

——

Кибербезопасность глазами подростков

Центр кибербезопасности МВД РУЗ и ЮНИСЕФ в Узбекистане приглашают детей в возрасте от 12 до 17 лет из всех регионов Узбекистана, принять участие в конкурсе #SaferInternetDay на лучший образ национального символического персонажа (символ) и на лучший слоган (девиз), которые станут символом и слоганом Национального центра безопасного интернета.

Цель конкурса – разработать образ «национального символического персонажа» (символ) и слоган (девиз), которые будут ассоциироваться с безопасностью и защитой детей в киберпространстве, а также использоваться в мероприятиях по пропаганде безопасного использования цифровых технологий детьми.

Сроки проведения конкурса: с 8 февраля по 8 марта 2022г (включительно).

Объявление результатов: 15 апреля 2022 г, на вебсайте и социальных сетях МВД РУз и ЮНИСЕФ Узбекистан.

Победители конкурса получат сертификаты и призы:

🥇1-е место – Планшет (Samsung Galaxy Tab S7 11" 128Gb 4G)
🥈2-е место – Электронная книга (Amazon Kindle Paperwhite (10th Generation)
🥉3-е место – Фитнес браслет (Xiaomi MI smart band 6)

Подробнее: 👉https://uni.cf/3rv7HSN


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_tanlov

Media sohasiga qiziquvchilar uchun “Eko fokus” fotolar tanloviga start beramiz❗️

Aziz o'quvchilar va sardorlar
!

8-fevraldan 18-fevralga qadar "Kamalak" bolalar tashkiloti, Xalq ta'limi vazirligi bilan hamkorlikda “Eko fokus” fotolar tanloviga start beramiz.

Tanlov ishtirokchilarining yosh toifasi 10-18 yosh;

Tanlovda Siz,
o'zingizning fotokamera yoki telefoningizga "Ekologiya" mavzusida olgan suratingizni
👉@kamalakdantanlovbot manziliga raw yoki jpeg formatida(fayl ko‘rinishida) yuborishingiz kerak bo'ladi.

G‘oliblar "Kamalak" bolalar tashkiloti va Xalq ta’limi vazirligi tomonidan:

🥇 128 gb fleshka, kitoblar jamlanmasi va diplom;
🥈 Power Bank, kitoblar jamlanmasi va diplom;
🥉 Termo krujka, kitoblar jamlanmasi va diplom bilan taqdirlanadilar.

Tanlov shartlari bilan batafsil ushbu havola👈 orqali tanishib chiqing.

#ekofokus #tanlov

@uzedu
#Diqqat_tanlov

"Yil sardori" tanloviga start beriladi!

⁉️Siz maktabingizda sardormisiz? Faoliyatingiz namunalimi?

U holda ushbu
tanlov aynan siz uchun!

Tanlovga “Kamalak” bolalar tashkilotining barcha umumtaʼlim muassasalardagi sinf, maktab, tuman (shahar), hududiy va respublika Sardorlari ishtirok etishi mumkin.

Tanlov 10-14 hamda 15-18 yosh toifasi bo‘yicha o'tkaziladi.

📑 Tanlovga oid barcha savollaringiz javobini tanlov nizomi bilan ushbu havola orqali tanishib chiqqan holda olishingiz mumkin.

Tanlovda ishtirok etish uchun 5 dan 7-mayga qadar @yilsardoribot 👈 orqali ro‘yxatdan o‘ting.


Xalq taʼlimi vazirligining rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_tanlov

Xalq ta’limi vazirligi esselar tanlovini e’lon qiladi

Xalq ta’limi vazirligi maktablarda o‘zbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzini oshirish maqsadida “Ma’rifatli jamiyat – Uchinchi Renessans bunyodkori” esselar tanlovini o‘tkazmoqda.

Tanlovda Xalq ta’limi tizimidagi maktab o‘qituvchilari 2 ta yo‘nalish bo‘yicha ishtirok etishlari mumkin:

Ta’lim o‘zbek tilida olib boriladigan maktablarning ona tili va adabiyoti fani o‘qituvchilari hamda ta’lim qardosh tillarda olib boriladigan maktablarning o‘zbek tili fani o‘qituvchilari.

Ta’lim tilidan qat’iy nazar barcha fan o‘qituvchilari.

📝Tanlov 2022-yil 26-sentabrdan 21-oktabrga qadar bo‘lib o‘tadi.

Tanlovning maktab bosqichi 26-sentabr kuni bo‘lib o‘tadi.

Tanlov g‘oliblari 21-oktabr —O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan sana arafasida aniqlanadi.

Batafsil ma’lumotlar vazirlikning rasmiy sahifasida.

Tanlovda faol ishtirok eting!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_tanlov
Tanlovning maktab bosqichiga start berildi

Xalq ta’limi vazirligi maktablarda o‘zbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzini oshirish maqsadida “Ma’rifatli jamiyat – Uchinchi Renessans bunyodkori” esselar tanlovini o‘tkazmoqda.
Bugun tanlovning maktab bosqichiga start berildi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube | Twittter
#Diqqat_tanlov

“Tabiat inʻomlari” respublika onlayn tanloviga start berildi!

Maktabgacha va maktab taʻlimi vazirligi boshlang‘ich sinf o‘quvchilari o‘rtasida “Tabiat inʻomlari” respublika videoroliklar tanlovini e'lon qiladi!

Tanlovning maqsadi suv va energiya resurslaridan samarali foydalanishni targ‘ib qilish, tabiat in’om etgan boyliklarga nisbatan tejamkorlik mas’uliyatini oshirish, atrof-muhitni asrashga qaratilgan g‘oyaviy immunitetni shakllantirishdan iborat.

⚠️Tanlov shartlariga ko'ra suv va energiyani tejashga bagʻishlangan videorolik tayyorlab, uni @Tabiatnavolari telegram manziliga yuborish zarur.

Tanlov 10-fevral kuni soat 18.00 ga qadar davom etadi.

🎁Tanlov gʻoliblari Maktabgacha va maktab taʻlimi vazirligi tomonidan maxsus diplom hamda esdalik sovgʻalari bilan taqdirlanadi.

➡️Tanlovda respublikamizning barcha ta’lim muassasalaridagi 2-4-sinf oʻquvchilari ishtirok etishlari mumkin.

Gʻoliblar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining telegram kanalida eʻlon qilinadi!

Aziz oʻquvchilar!

Tanlovda faol ishtirok eting hamda mahoratingizni namoyon qiling. Barchangizga omad yor boʻlsin!

Tanlov nizomi bilan quyidagi havola orqali tanishish mumkin.


Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM