Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79K subscribers
20.3K photos
5.86K videos
140 files
12.1K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:http://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@uzedu.uz

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Diqqat_Ochiq_muloqot

МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Мактабингизда таълим хизматларини кўрсатиш ва бюджетдан ташқари маблағ топишни йўлга қўймоқчимисиз?!

Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактабларида қўшимча пуллик таълим хизматлари ва бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш мавзусидаги очиқ мулоқотга таклиф этади!

Унда республикадаги барча умумтаълим мактаби директорлари учун:

Мактабларда таълим хизматларини кўрсатишнинг зарурияти ва унинг аҳамияти;

Бюджетдан ташқари маблағ топиш йўллари ва усуллари;

Қўшимча таълим хизматлари ва бюджетдан ташқари маблағ топиш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгаритиришлар;

Айни вақтда қўшимча таълим хизматлари йўлга қўйилган мактаблар тажрибаси тўғрисида маълумотлар берилади.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

‼️Ўзингизни қизиқтирган саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғининг изоҳларида қолдириш мумкин.

Саволларга Халқ таълими вазирлигининг мазкур мавзу бўйича масъул мутахассислари жавоб беради.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛИШ ВАҚТИ:
2021 ЙИЛ 2️⃣0️⃣ МАЙ.

🕒 СОАТ 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ДА

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Фарзандингиз Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги фанларни чуқурлаштириб ўқитишга йўналтирилган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқишини истайсизми?

‼️Унда бу сиз учун👇👇👇

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактаблар, уларга қабул жараёнлари, имтиҳонларни ўтказиш тартиби юзасидан Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилади.

Очиқ мулоқот давомида ҳурматли ота-оналар ва ўқувчилар учун:

Мавжуд ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатлар қабул қилиш муддати ва тартиби;
Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига ҳужжатларни топшириш бўйича яратилган электрон платформа;
ихтисослаштирилган мактабларга ўтказиладиган саралаш танловлари (тест) тартиби;
қабул имтиҳонларини муваффақиятли топшириш бўйича тавсиялар берилади.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹 Саволларингизга Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази вакиллари масъул вакиллари жавоб беради.

‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан ота-оналар ўртасида онлайн семинарни юқори даражада тарғибот-ташвиқот қилиши, Очиқ мулоқотда мактабдан иштирок этадиган иштирокчилар учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
9 июнь
куни 🕒 соат 15:00 да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДАН СЎНГ!

#Diqqat_Ochiq_muloqot

ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Фарзандингиз Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги фанларни чуқурлаштириб ўқитишга йўналтирилган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқишини истайсизми?

‼️Унда бу сиз учун👇👇👇

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактабларга қабул жараёнлари, имтиҳонларни ўтказиш тартиби юзасидан Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилади.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹 Саволларингизга Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази вакиллари масъул вакиллари жавоб беради.

‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
9 июнь
куни 🕒 соат 15:00 да

https://www.facebook.com/events/2835174826732112?ref=newsfeed

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ОИЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНАДИ

👩‍🏫Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчи ва педагог ходимларнинг кўп қисми аёллардан ташкил топганлигини инобатга олиб, "Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида "Оилада хотин-қизларга нисбатан зўравонликларни олдини олиш" мавзусида Онлайн Очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Унда хотин-қизларга зўравонликдан ҳимояланиш, уни олдини олишнинг норматив-ҳуқуқий, ижтимоий-психологик асослари ҳақида экспертлар томонидан жавоб берилади.

‼️Очиқ мулоқотда Ички ишлар вазирлигинининг масъул ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва психолог экспертлар иштирок этади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

1️⃣7️⃣ июнь
соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Ўтказиб юборманг!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДА!

Ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиб, мактаб жамоалари имижини шакллантириш

Халқ таълими ходимларининг таълим-тарбия жараёнида ижтимоий тармоқлардаги медиасаводхонлигини ошириш, мактаб ва директор имижини шакллантириш, интернет фойдаланувчилар билан мулоқот механизмини яратиш бўйича Очиқ мулоқот ташкил этилади.

Очиқ мулоқот давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган раҳбар ва ходимларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича медиасаводхонлигини ошириш имкони бўлади.

Шунингдек Очиқ мулоқот давомида:

Фейсбукда саҳифа очиш;
Саҳифа юритиш;
Таълим-тарбия жараёнида медиасаводхонликнинг ўрни;
Муаммоларни тезкор аниқлаш ва унга ечим топиш механизми;
Мактаб жамоасининг ижобий имижини шакллантириш;
Савол-жавоблар бўлиб ўтади.

Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жонли кузатиш мумкин

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

1️⃣7️⃣ июль соат 1️⃣1️⃣:3️⃣0️⃣

Ўтказиб юборманг!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

МАКТАБЛАРГА OPENBUDGET.UZ ОРҚАЛИ ҚЎШИМЧА МАБЛАҒ ЖАЛБ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

👩‍🏫 Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ бюджет” портали Openbudget.uz орқали халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларига қўшимча маблағ ажратиш имкониятлари мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Унда Openbudget.uz портали орқали таълим муассасаларига қўшимча маблағ жалб этиш, улардан фойдаланиш, порталдан фойдаланиш имкониятлари юзасидан вазирлик мутахассислари томонидан таълим муассаса раҳбарларини қизиқтирган саволларга жавоб берилади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

23 июль соат 11:00

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Ўтказиб юборманг!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДА!

‼️МАКТАБЛАРГА ҚЎШИМЧА МАБЛАҒ ЖАЛБ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

👩‍🏫 Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ бюджет” портали Openbudget.uz орқали халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларига қўшимча маблағ ажратиш имкониятлари мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Ўтказиб юборманг!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

Янги 2021-2022 ўқув йили ташкил этилишига бағишланган очиқ мулоқотни ўтказиб юборманг

Ҳурматли ўқитувчилар ва азиз ота-оналар!

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили олдидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари, умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ота-оналар иштирокида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ўтказилади!

Очиқ мулоқотда:

Янги 2021-2022 ўқув йилини бошлаш;
«Мустақиллик дарси»ни ташкил этиш;
Мактабда кийиниш маданияти (жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалалари);
Онлайн савол-жавоблар бўлиб ўтади.

❗️Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.

Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти:

4️⃣ сентябрь соат 1️⃣1️⃣:0️⃣0️⃣

Ўтказиб юборманг!
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ТАЛАБА БЎЛА ОЛМАДИНГИЗМИ? ҚАЙҒУРМАНГ, СИЗДА ҲАЛИ БУНДАЙ ИМКОНИЯТ БОР!

Мана узоқ кутилган мандат ҳам эълон қилиниб,
унинг натижаси кимнидир қувонтирган бўлса, кимнидир эса аксинча ҳафа қилди. Албатта ҳамма ҳам бирданига талаба бўлиши имконсиз, лекин сизга хушхабар айтмоқчимиз, сизда ҳали имконият бор!

Ҳурматли битирувчилар ва уларнинг ота-оналари!

Халқ таълими вазирлиги Давлат олий таълим муассасаларига кира олмаган битирувчилар учун Халқаро ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олиш имкониятлари хусусида тавсиялар бериш мақсадида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ташкил қилмоқда.

Очиқ мулоқот давомида TIUE Тошкент Халқаро таълим университети мисолида:

халқаро ва нодавлат таълим муассасаларига кириш имкониятлари;
таълим шароитлари;
ўқиш йўналишлари;
диплом имкониятлари хусусида батафсил маълумот бериб ўтилади.
Савол-жавоблар.

‼️Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.

Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти:

8️⃣ сентябрь соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣

Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни жонли мулоқот давомида изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

ТАЛАБА БЎЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram