Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.4K subscribers
18.3K photos
5.65K videos
138 files
11.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/

📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@xtv.uz

Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Psixologik_tavsiya

ЎСМИРДА ЎҚИШГА ИШТИЁҚ УЙҒОТИШ УЧУН 10 ТА ТАВСИЯ

Янги нарсаларни ўрганиш — илм олиш— учун иштиёқ туғдиришнинг оддий қоидалари мавжуд. Албатта бу осон иш эмас, лекин натижаси шунга арзийди.

1. Буни қоида қилиб олинг: боланинг ҳеч бир саволи жавобсиз қолмаслиги керак.

2. Боланинг барча қизиқишларини қўллаб-қувватланг. Агар унга биология ёқса - биология энциклопедиясини сотиб олинг, болангиз учун қизиқ бўлган мавзуларда оммавий маърузалар, семинарларга биргаликда боринг (бу муҳим).

3. Фарзандингизга қизиқадиган соҳаларда буюк олимларнинг таржимаи ҳоллари акс этган китоблар сотиб олинг. Китобни ўқиб бўлгач, уни бирга муҳокама қилинг. Қаҳрамонга профессионал фаолиятида муваффақиятга эришишга нима ёрдам берди? Фарзандингиз буни қила оладими?

4. Фарзандингиз ўқиётган мактабдаги муҳитга қизиқиш билдиринг. Ота-оналар йиғилишларига бориш муҳитни ўрганишда жуда фойдали.

5. Синфдошлари ҳақида қизиқинг. У ерда ким етакчи? Аълочлар қанча? Аълочиларга муносабат қандай? Ўсмирни ўраб турган муҳит уни янги муваффақиятларга ундаши керак. Агар синф кучсизроқ бўлса, болада ўқишга иштиёқ бўлмайди, чунки у шундоқ ҳам синфда энг ақллиси бўлади.

6. Фарзандингиз билан унинг муваффақиятига боғлиқ бўлган қизиқарли ва мазмунли мақсадни яратиш устида ишланг. Мақсад эришиш мумкин бўлган, аниқ, ёрқин ижобий ҳис-туйғулар билан тўйинган бўлиши керак.

7. Ёмон баҳоларга жуда кескин муносабатда бўлманг, уни ака-опалари ёки синфдошлари билан таққосламанг. Эсингизда бўлсин: ҳар қандай вазиятда сиз болангизга дўстсиз. Назоратни тўғри балансини топинг.

8. Фарзандингизга тўғри муҳит яратинг. Агар унинг аксарият дўстлари яхши ўқиса фарзандингиз албатта уларга етишга ҳаракат қилади – бу ижтимоий психология қонуни.

9. Ўқишга бўлган қизиқишнинг пасайиши соф физиологик сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, машғулотлар орасида тез-тез танаффус ва кўпроқ хордиқ олиш лозим.

10. Асосий нарсани ёдда тутинг: ақлли, иқтидорли бола ҳар доим ҳам яхши баҳога ўқимайди. Ва аксинча.

@uzedu
#Psixologik_tavsiya

Фарзандингизга ўзига ишонч ҳиссини тарбиялашида қандай ёрдам бера оласиз?

📌Унга ҳеч қандай шартларсиз муҳаббатингизни инъом қилинг;
📌Унинг рухий ҳолатини ҳурмат қилинг. Орзу қилишига имкон беринг;
📌Мақсад ва ниятларини ҳурмат қилишингизни кўрсатинг;
📌 Мустақил қарор қабул қилиши билан ўзига ишонч ҳиссини ортишига ёрдам беринг;
📌 Хатолар орқали ўрганиш мумкинлигини тушунишига ёрдам беринг. "Мағлубият - бу янги нарсани ўрганиш учун ажойиб имконият.";
📌 Ижобий ўзлигини шакллантиришга имкон беринг. Бола, авваламбор, ўзининг афзал томонлари ҳақида, кейингина эса камчиликлари ҳақида билиши керак;
📌 Фарзандингизга ўз ички овозига ишонишига ёрдам беринг;
📌 Ҳиссиётларини очиқ ҳолда ифода этишига имкон беринг;
📌 Фарзандингиз сиз учун жуда қадрли эканлигини, ҳаётингизда муҳим аҳамият касб этишини эслатиб туринг;
📌 Болага ўзининг физиологик ва шахсий имкониятлари ва қобилиятларига мос равишда ўсишига имкон беринг.

@uzedu
#Psixologik_tavsiya

Бола билан дарс тайёрлашда қуйидагиларга йўл қўйманг! Барча ота-оналарга мурожаат

Куни кеча Facebook'даги Maslahat.uz гуруҳида ота-оналардан бири "1-cинф ўғил болани дарс вақтида ҳаёлини бир ерга жамлаши учун нима қилса бўлади?" деган савол билан мурожаат қилди. Мазкур саволга жавоб олиш мақсадида Республика ташхис маркази психологларидан ота-оналарга бола билан дарс тайёрлаш жараёнида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида тавсия сўрадик.

‼️Психологларнинг айтишича...


БАТАФСИЛ:
https://bit.ly/3aJ9w50


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Psixologik_tavsiya

Ўсмир фарзанд тарбиясида нималарга эътибор бериш лозим?

‼️Ўсмир фарзанди бор ота-оналар учун фойдали маслаҳатлар

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг безори ҳаракатлари билан боғлиқ видео тасвирлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шу боис Халқ таълими вазирлиги Республика ташхис маркази психологлари билан ҳамкорликда ўсмир фарзанди бор ота-оналарга тавсиялар бериб боришни мақсад қилди.

Ўсмирлик даври шахс шаклланишидаги асосий даврдир. Бу давр айрим махсус психологик адабиётларда “ўтиш даври», “оғир давр”, “инқироз даври” каби номлар билан аталади.

Ўсмирлик даврининг оғир, мураккаб давр эканлиги кўплаб психологик, физиологик, ижтимоий омиллар билан боғлиқ. Бу даврда ривожланишнинг барча жиҳатлари: жисмоний, ақлий, ахлоқий, ижтимоий ва шу кабиларнинг мазмун моҳияти ҳам ўзгаради. Бу даврда ўсмир ҳаётида унинг руҳияти, организмининг физиологик ҳолатларида, унинг ижтимоий ҳолатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади.

Ўсмирлар турли хил қоида ва чекловларга қаршилик кўрсатишади, шуни ҳам инобатга олинг ва ҳар бир вазиятни имкон қадар меҳр ва сабот билан тушунтиринг.

Бирор нарсага изоҳ бермай, тақиқлаверманг. Аввал нима учун?-деган саволга жавоб беришингиз керак. Акс ҳолда, фарзандингизнинг дўсти сиз эмас, балки кўчадаги ошна-оғайнилари бўлиб қолади. Маслаҳатни канда қилмай, ҳаёт йўлини ҳам ана ўшалар кўрсатиб туришади.

📌Шунинг учун кераксиз дўстлар ўрнига ўзингиз дўст бўлиб, зарарли одатлар ўрнини фойдалилари билан алмаштиринг.

📌Болангиз бўш вақтида фойдали иш билан машғул бўлишига эътибор беринг. Бирор севимли машғулоти ёки спорт билан банд бўлсин. Спорт гормонал ўзгариш пайтида бола организмига ижобий таъсир этади.

Ўзаро ҳурмат-чи?..

Агарда ўсмир фарзандингиз вақтингизга ҳурмат билан қарашини истасангиз, аввал ўзингиз унинг вақтини қадрланг.

Яна гап-сўзларингизни ҳурмат қилишини истасангиз, аввал ўзингиз унинг ҳар бир сўзига ҳурмат билан қаранг. Унинг истаклари, орзу-умидлари, фикрини ҳамиша қадрланг. Ўзаро ҳурмат ўсмир-фарзандни ота-онасига янада яқинлаштиради.

Ўсмир фарзандингиз фикрлари ва маслаҳатларига эътиборсиз бўлманг.

Ҳар бир ўсмир мустақил қарор қабул қилишда ўзини етарлича оқил ва доно, деб ҳисоблайди. Тўғри йўлга солиш эса, сизнинг ота-оналик иқтидорингизга боғлиқ. Масалан, хонадонингизга бирор ўзгартиришлар киритмоқчисиз, бу борада фарзандингиз фикрини сўранг ва, албатта, уни инобатга олинг. Шунда фарзандингиз, унинг фикри-ю, маслаҳатларига ҳурмат билан қарашингизни кўриб, ўзини оиланинг ажралмас бўлаги, деб ҳисоблайди.