Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77K subscribers
19.2K photos
5.74K videos
138 files
11.7K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/

📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ info@xtv.uz

Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Мактабимиз_ифтихорлари

Халқ таълими вазирлиги Сизни олий таълим муассасаларига кириш натижалари бўйича энг яхши кўрсаткич қайд этган мактаблар, битирувчилар ва уларнинг устозларини таништириб бориш мақсадида янги лойиҳани эътиборингизга ҳавола этади.

Илк намунали мактаб сифатида Наманган вилояти Мингбулоқ туманида жойлашган 13-сонли ихтисослашган мактаб- интернати танланди. Жорий йилда мактабни битирган 39 нафар 11-синф битирувчисидан 33 нафари (84.6%) олий таълим муассасига кирган.
Битирувчиларнинг 16 нафари 150 баллдан юқори натижа кўрсатган,

Ўқувчилар юқори натижаларида мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Юлдузхон Нурматова, математика фани ўқитувчиси Нилуфар Жумабоева, тарих фани ўқитувчиси Зайнобиддин Абдурахмонов ҳамда бошқа фан ўқитувчиларининг хиссаси катта деб билади.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг ютуғи учун устозларга миннатдорчилик билдиради.
#Мактабимиз_ифтихорлари

Халқ таълими вазирлиги олий таълим муассасаларига кириш натижалари бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этган мактаблар ва уларнинг битирувчилари ҳамда устозларини таништириб боришда давом этади. Зеро, уларнинг ютуқлари бошқа ўқитувчи ва ўқувчиларга ҳам ўрнак бўлиши шубҳасиз.

Навбатдаги намунали мактаб Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган 38-сонли мактаб бўлиб, унинг 22 нафар битирувчилари 150 балдан юқори натижа қайд этган. Хусусан 11-синф битирувчилари Севинч Рўзиева ва Мақсуда Сайфуллаевалар энг юқори балл тўплашга муваффақ бўлган.

Ўқувчиларнинг ОТМга киришда юқори натижаларга эришишида мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилафруз Бобоева, биология фани ўқитувчиси Гулнора Мустокова, инглиз тили фани ўқитувчиси Дилноза Хамроева ҳамда бошқа фан ўқитувчиларининг хиссаси катта.

Халқ таълими вазирлиги мактаб жамоаси, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари номидан устозларга миннатдорчилик изҳор қилади ва уларнинг келгусида ҳам юқори натижалар кутиб қолади.
#Мактабимиз_ифтихорлари

Фарғона вилоятининг олис ҳудуди, яъни Бешариқ туманида жойлашган 33-сонли мактаб ўзининг эркак ўқитувчилари билан бугун намунали мактаблар сафидан жой олиб келмоқда.

Жорий йилда олий таълим муассасаларига кирган ўқувчиларни айнан мактаб ўқитувчилари тайёрлаган. Мактаб битирувчиларнинг 14 нафари 150 балдан юқори натижа кўрсатган.

Гуллола Камолиддинова ва Диёрахон Бахромовалар энг юқори балл тўплаган битирувчилардан саналади.

Ўқувчиларни юқори натижаларга эришишида мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Бахриддин Маматқулов, биология фани ўқитувчиси Нурматжон Тўхтабоев, математика фани ўқитувчиси Тўлабек Муротов ҳамда бошқа фан ўқитувчиларининг ҳиссаси катта.

Биргина жорий йилда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган 31 нафар битирувчилар Бахриддин Маматқуловнинг шогирдларидир.

@uzedu
#Мактабимиз_ифтихорлари

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида жойлашган 1- умумий урта таълим мактаб ўзининг билимли ва фидойи ўқитувчилари билан намунали мактаблар сафидан йиллар мобайнида жой олиб келмоқда.

Хусусан, жорий йилда олий таълим муассасаларига ушбу мактабдан кирган ўқувчиларни шу мактабда фаолият юритаётган ўқитувчилар тайёрлаган.

Ўқувчиларни юқори натижаларга эришишида мактабнинг биология фани ўқитувчиси Наргизхон Мусурмонкулова, математика фани ўқитувчиси Жасурбек Кушаков, кимё фани ўқитувчиси Рашшоджон Низомжонов ҳамда бошқа фан ўқитувчиларининг ҳиссаси катта.
Мактабимиз ўқувчилари хар йили юқори натижалар билан олийгоҳлар талабалари бўлиб келмоқда.

Биргина жорий йилда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган 30 нафар битирувчилар юқоридаги устозларимиз шогирдларидир.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Мактабимиз_ифтихорлари

Халқ таълими вазирлиги Сизни олий таълим муассасаларига кириш натижалари бўйича энг яхши кўрсаткичга эга мактаблар билан таништиришда давом этади.

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган 4-сонли ихтисослашган мактаб ана шундай мактаблардан бири. Жорий йилда мактабнинг 80 фоиздан ортиқ 11-синф битирувчилари олий таълим муассасига кирган. Битирувчиларнинг 21 нафари 150 баллдан юқори натижа кўрсатган, Хусусан 11-синф битирувчиси Шахризода Тошева энг юқори балл тўплашга муваффақ бўлган.

Ўқувчиларнинг юқори натижаларида мактабнинг математика фани ўқитувчиси Наргиза Эрматова, биология фани ўқитувчиси Жамолиддин Абдурахимов, кимё фани ўқитувчиси Илмира Гималова ҳамда бошқа фан ўқитувчиларининг меҳнати беқиёс.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг ютуғи учун устозларга миннатдорчилик билдиради.
#Мактабимиз_ифтихорлари

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган 46-сонли ихтисослашган мактаб кўрсаткичи ижобий бўлган мактаблардан бири. Жорий йилда мактабнинг 64 фоиздан ортиқ 11-синф битирувчилари олий таълим муассасига кирган.

Битирувчиларнинг 39 нафари 150 баллдан юқори натижа кўрсатган. Хусусан 11-синф битирувчилари Саламат Таженов ва Аружан Муратова энг юқори балл тўплашга муваффақ бўлган.

Ўқувчиларнинг юқори натижаларида мактабнинг физика фани ўқитувчиси Адолат Рахимбаева, рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Лолита Полянская, инглиз тили фани ўқитувчиси Дилназ Дуйсенбаева ҳамда бошқа фан ўқитувчиларининг меҳнатларини эътироф этиш лозим.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг ютуғи учун устозларга миннатдорчилик билдиради.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram