Uzdiplomat | Расмий канал
32.1K subscribers
1.87K photos
523 videos
5 files
2.18K links
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар

UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади

facebook.com/uzdiplomat
instagram.com/uzdiplomat.uz
youtube.com/@uzdiplomat

Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomatbot
Download Telegram
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

Ўзи аслида суперконтракт яхши эмас. У иложсизликдан ўйлаб топилган усул. Лекин бозор иқтисодиётига ўтиш даврида керак бўлмоқда".

2023 йил, июль.

Қонгратбай Шарипов,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири


Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқлансинми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан электрон сигареталарни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди.

Дунёнинг 35 та мамлакатида электрон сигареталар сотилиши тақиқланган.
Улар қаторида қўшни Қозоғистон ҳам бор.


Ўзбекистон ҳам электрон сигареталарга чеклов қўядиган давлатга айланадими?

Мутахассислар фикрича, электрон сигаретлар асосан юрак-қон томир ва ўпка касалликларига етаклайди ҳамда рак касаллигини шакллантиради. Аммо, одамларнинг аксарияти электрон сигареталарни зарарсиз деб ўйлайди.

Сиз қандай фикрдасиз? Электрон сигаретларни тақиқлаш керакми? Сиз ушбу қонун лойиҳасини қўллаб- қувватлайсизми? Айнан шундай саволлар билан Uzdiplomat.uz мухбири пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига юзланди.

Ютубда кўриш

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Дунёнинг энг хавфли мамлакатлари қайсилар?

Рейтинг бошида Афғонистон, Яман, Сурия каби мамлакатлар турибди. Шунингдек, Россия ҳам хатарлилар рўйхатида.

Батафсил➡️http://uzdiplomat.uz/uz/news/326

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Минтақамизда сел-сув тошқинлари хавфи ортмоқда»

Ўзбекистонлик иқлимшунос ўз кузатувларига таяниб, шундай хулоса бермоқда.

Сўнгги кунларда Арабистон ярим ороли жануби—шарқи, Эрон жануби, Покистон ва Афғонистон катта қисмида муаллақ туриб қолувчи нам ҳаво оқимларидан тинимсиз жала ёғинлар кузатилмоқда.

Бу ана ўша ҳудудларда талафотли сел-сув тошқинларини келтириб чиқариб, 100 лаб инсонлар ўлимига олиб келди.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича,  бу ҳолатда намгарчилик юқоридаги ҳудудларида тропосфера юқори қатлами, стратосфера қуйи қатламларида ҳам ҳосил бўлиши ортиб, Ҳиндикуш тоғ тизмалари орқали намликнинг бизнинг минтақага ўтиб қолишини тезлаштиради.

Натижада, минтақамизда локал хусусиятли булутлардан ҳаддан ташқари кўп ёғин ёғиб қўйиб, сел-сув тошқин хавфини ҳам ошириб юборади.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Туристлар Ўзбекистонга асосан қариндошларини йўқлаш мақсадида келишади

Одатда Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ Тожикистондан келади. Уларнинг асосий қисми эса қариндошларни йўқлаш ниятида келишганини билдиришган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Тожикистондан Ўзбекистонга қарийб 536 минг нафар туристлар ташриф буюрган.

Уларнинг асосий сафар мақсадлари қуйидагича бўлган:

- қариндошларни йўқлаш — 498,1 минг нафар

- дам олиш
— 14,7 минг нафар

- даволаниш — 13,1 минг нафар

- хизмат юзасидан
— 4,8 минг нафар
- тижорат — 4,7 минг нафар
- ўқиш — 479 нафар.

Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистонга 2023 йилда 6,6 миллион чет эл фуқаролари туристик мақсадларда келган бўлиб уларнинг 5 миллиондан кўпи Марказий Осиёликлардир.   
   
Ўтган йили Тожикистондан 2 миллион 155 минг нафардан ортиқ, Қирғизистондан 1 миллион 757 минг нафар ва Қозоғистондан 1 миллион 333 минг нафардан кўпроқ сайёҳлар Ўзбекистонга келган.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи, монтёр, журналист... Давлат раҳбарларининг асл касблари қандай?

Дунёга машҳур президентлар ва бош вазирлар давлат раҳбарлигига келгунга қадар турли касблар билан шуғулланиб келган.

Uzdiplomat.uz уларнинг барчасини бир рўйхатга жамлади.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон электр-муҳандиси (монтёр), Канада Бош вазири Жастин Трюдо ўқитувчи, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян журналист, Шимолий Корея Президенти Ким Чен Ин эса ўз меҳнат фаолиятини дастурчиликдан бошлаган.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

«Ишбилармонлар ойлаб ҳалол меҳнати билан ишлаган даромадини кимдир нопок йўллар билан бир кунда қилаётганлиги адолатсизлик».

2021 йил, февраль.

Содиқ Сафоев,

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари


Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилига чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжонда Ўзбекистоннинг биринчи фахрий консулхонаси очилди

Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Биринчи фахрий консул этиб Кянан Жалилов тайинланган.

Ганжа шаҳридаги Фахрий консулхона ўз округи доирасида мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, юртимизга инвестиция ва сайёҳларни жалб этиш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади.

Расмий очилиш маросимидан сўнг элчихона ходимлари томонидан ушбу шаҳарда истиқомат қилаётган ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар 1996 йилда ўрнатилган. 1997 йилда ҳар икки давлатда элчихоналар очилган.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Uni_taniysizmi?

Ўзбекистоннинг темир йўллари «отаси» Очилбой Раматовни одамлар танийдими?

Uzdiplomat.uz  “Уни танийсизми?” лойиҳаси орқали давлат амалдорларининг халққа қай даражада таниш экани ҳақида сўровнома ўтказмоқда.

Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони – Очилбой Раматов.

Ўзбекистон темир йўлларини сал кам 20 йил давомида бошқарган, айни пайтда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Очилбой Раматовни одамлар танийдими? 

- «Ўзбекистондаги давлат амалдорларини танимайман, Россиядаги амалдорларини танийман»...

- «Мен Очилбой Раматовни танимайман, фақат  президентни биламан. Ундан бошқа мансабдорни танимайман»...

-  «Ҳа, танийман. У олдин Ўзбекистон темир йўлларини бошқарган. Адашмасам, ҳозир бош вазир ўринбосари бўлиб ишлайди»...


Батафсил видеода кўринг.

Ютубда➡️
https://youtu.be/YZR6UbwPGxU

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Британия ташқи ишлар вазири лорд Дэвид Кэмерон Марказий Осиёга нима учун келмоқда?

Лорд Дэвид Кэмерон қўшни давлатларда Россияга нисбатан савдо санкциялари қўлланилишидан хавотирлар остида Марказий Осиёга келмокда. Бу ҳақида "Idependent" нашри хабар берди.

Беш кунлик сафарда Ташқи ишлар вазири Буюк Британия билан бизнес ва маданий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга боради.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, бутун минтақа етакчилари билан музокараларда Лорд Кэмерон “санкцияларни четлаб ўтиш, инсон ҳуқуқлари ва ислоҳотлар бўйича мунозараларни илгари суриш” бўйича музокаралар олиб боради.

Шунингдек, ташриф чоғида Британия Ташқи ишлар вазири Тожикистондаги гидроэлектротехника лойиҳаси, жумладан, Қирғизистондаги каналларни суғориш майдончаси билан танишади.

Маълумот учун, Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиёга охирги ташрифи 2023 йил ноябрь ойида бўлган эди.


Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Афғонистон Ўзбекистондаги элчисини алмаштирдими?

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Афғонистон томонидан бу борада ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Афғонистон муваққат ҳукумати Тошкентдаги элчихонасига янги раҳбар тайинлагани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, Афғонистон Ислом Амирлиги муваққат ҳукумати Ўзбекистон билан сиёсий муносабатларнинг ривожлантириш учун Шайх Мавлавий Абдул Ғаффор Баҳрни Ўзбекистонга элчи этиб тайинлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Аввалроқ муваққат ҳукумат матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Кобул Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжонга расмий элчиларини тайинлашини маълум қилган эди.

Бир қанча сиёсий экспертлар Ислом Амирлиги муваққат ҳукуматининг бу давлатларга янги элчиларни тайинлаши ўзаро алоқаларини яхшилаш учун фойдали бўлишини айтмоқда.

Аммо Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Uzdiplomat.uz’га Афғонистон муваққат ҳукумати Тошкентдаги элчихонасига янги раҳбар тайинлаш ҳақида ҳеч қандай мурожаат йўлламаганини айтмоқда.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
10 минг нафар ўзбекистонлик тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади

Курсларда ўқиш тадбиркорлар учун бепул ва 100% япон мутахассислари томонидан ўзбек тилида амалга оширилади.

Иштирок этиш истагидаги тадбиркорлар https://biznes-portal.uz/ платформаси орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Батафсил➡️https://uzdiplomat.uz/archives/3714

*Реклама

Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев шу кунгача жами неча кун дам олган?

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани ҳақида ёзган эдик.

Хўш, президент шу кунга қадар умумий ҳисобда неча кун дам олган?

Uzdiplomat.uz ҳисоб-китобларига кўра, Мирзиёев 22 йиллик юқори даражадаги меҳнат фаолияти давомида жами 24 кун дам олган.

Батафсил➡️https://uzdiplomat.uz/archives/3725

Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

«Кўп ёшларимиз жиноий тўдаларга кириб кетишган. Бу бизнинг ҳам айбимиз: одамлар қийналган, товламачилик қурбони бўлган. Бу масалаларга эътибор бермаганимиз энг катта камчилигимиз бўлса керак».

2024 йил, январь.

Зокиржон Алматов,

Генерал-полковник, собиқ Ички ишлар вазири


Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Элчилар инглиз тилини ўргатади

Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия аҳолиси инглиз тилида сўзлашади.

Аммо ҳар икки мамлакатнинг инглиз тили ўзаро фарқ қилишини билармидингиз?

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник ва Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Смарт бугун, 23 апрель Инглиз тили кунида икки тил ўртасидаги фарқларни кўрсатиб беришди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
СИЁСАТДАГИ ҚИЗҒОНИШ: Британия ва Россия вазирлари Ўзбекистонда 

Нега икки давлатнинг муҳим дипломатлари айнан бир пайтда Ўзбекистон ҳукумати билан музокара ўтказмоқда?

Нима учун Ўзбекистон бу мамлакатлар учун муҳим минтақа сифатида кўрилаётир?


Россия Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашди.

Икки давлат вакиллари олиб борган музокаралар давомида, йирик лойиҳаларни амалга оширишдан тортиб, ўзаро савдони ривожлантиришгача бўлган кенг кўламли иқтисодиёт тармоқлари муҳокама қилинган.

"Бу йилги савдо айланмаси, жумладан, фармацевтика, атом энергетикаси, транспорт, оғир машинасозлик ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар яхши ўсиш берди,ўзаро савдо яхши динамикани кўрсатмоқда. Биз йилни ўсиш билан якунладик - 9,7 миллиард доллар, ўсиш 12%. Жорий йилнинг январь ойида товар айирбошлаш қарийб 13 фоизга ошди, товар айирбошлаш ҳажми 713 миллион доллардан ортиқни ташкил этди”,- деди Денис Мантуров.

Шунингдек, айни пайтда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон ҳам Тошкентда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрган.

Учрашув давомида минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилиши белгиланган.

Аввалроқ унинг Марказий Осиё ташрифи Россия санкцияларидан четлаб ўтиш борасида экани маълум қилинган эди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
ЯНГИЛИК!

⚡️Машинаси борлар учун янгилик: Агар қоидани бузганингиз ҳақида 48 соат ичида фото/видео келмаса жаримадан озод бўласиз

Бугун депутатлар МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқяпти.

Эндиликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat