Uzdiplomat | Расмий канал
56.1K subscribers
4.63K photos
1.32K videos
14 files
5.19K links
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар

UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади

facebook.com/uzdiplomat
instagram.com/uzdiplomat.uz
youtube.com/@uzdiplomat

Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz
Download Telegram
🔴Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 24 декабрдаги 29-сонли буйруғи билан хавфсизлик камарини тақиш имконини бермайдиган 20 та касаллик рўйхати тасдиқланди. Буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган ва 2026 йил 14 январдан кучга кирган.

Ҳужжатга кўра, мазкур касалликлар мавжуд бўлган фуқаролар QR-кодли махсус электрон тиббий маълумотнома асосида хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат олади. Маълумотнома “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ва бепул тақдим этилади.

Рўйхатга, жумладан, қовурға, ўмров, елка ва умуртқа суяклари синган ҳолатлар, ўпканинг оғир касалликлари, юрак етишмовчилигининг III босқичи, морбид семизлик (TMI ≥ 40), паст бўйлик (150 смдан паст), кўкрак ва қорин соҳасидаги операциялардан кейинги ҳолатлар, кўкрак қафасидаги ўсимталар, имплантлар мавжудлиги, шунингдек, оғир дерматологик ва неврологик касалликлар киритилган.

Маълумотнома 2 ой, 4 ой, 6 ой, 1 йил муддатларга ёки айрим касалликлар учун муддатсиз берилиши мумкин. Муддат касаллик турига қараб белгиланади. Маълумотномани бемор бириктирилган давлат ёки нодавлат тиббиёт муассасалари хулосаси асосида олиши мумкин.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👏2😱2
🔴Энергетика соҳасида янги тартиблар жорий этилади

14 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев энергия самарадорлигини ошириш ва электр таъминотида бозор механизмларини жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Унда айтилган асосий маълумотлар:

- Ўзбекистонда бинолар энергия истеъмолининг қарийб 50 фоизини сарфламоқда ва ҳар бир квадрат метрга тўғри келадиган энергия сарфи Европа давлатларига нисбатан бир неча баробар юқори.

- 2030 йилга қадар мамлакат иқтисодиётида энергия сарфини камида 20 фоизга, давлат идоралари ва ижтимоий объектларда эса 15 фоизга қисқартириш режалаштирилган.

- 2026 йилда уй-жойлар, мактаблар ва шифохоналарни энергия тежамкор объектларга айлантириш учун 150 миллиард сўм ажратилади.

- Инвестиция дастури доирасида 770 та ижтимоий объект модернизация қилиниб, бу йўналишга халқаро молия институтларидан 264 миллион доллар маблағ жалб этилади.

- Саноат соҳасида 142 та тўқимачилик корхонасида қуёш панеллари ўрнатилади.

- Ичимлик суви таъминоти тизимида 300 та насос янгиланади, марказлашган иссиқлик таъминоти тизимида эса 400 та индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатилади ҳамда камида 100 километр иссиқлик тармоқлари янгиланади.

- Паст кучланишли электр тармоқлари босқичма-босқич хусусий секторга берилиб, йиллик истеъмоли 10 миллион кВт/соатдан ортиқ бўлган корхоналар учун улгуржи бозорда “соатбай” нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилиш тизими жорий этилади.

- Энергетика ва коммунал соҳаларни тартибга солувчи ягона регулятор ташкил этилади.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6529👏19🔥11👎7🤣6🤔4
📄uzdiplomat иқтибоси: 🖍

"Ҳар қадамда муаммо, муаммо… Ҳар қадамда кураш, кураш… Кимлар билан курашмоқ лозим? Аввало ичимиздаги душманлар бўлган сохталик билан, ёлғон билан…”.

ГУЛЧЕҲРА НУРУЛЛАЕВА

(1938-15.01.2021)
Умр бўйи ҳақ ва ҳақиқат йўлида курашиб ўтган шоира. 30 йил давомида таъқиқларда бўлган. 2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан воз кечган.

Унинг сўнгги китоби 1988 йили чоп этилган эди. Орадан 35 йил ўтиб, 2023 йили унинг уч жилдли шеърлар тўплами нашр этилди, аммо бу воқеани унинг ўзи кўролмаган.


Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3828😢5😱2
🔴 АҚШ визалари: Ўзбекистон ҳам чекловлар рўйхатида

✔️Алламжонов B1/B2 визаларнинг амал қилиш муддатини 10 йилга чўзишни сўраган эди

Fox News’га кўра, чекловлар Россия, Эрон, Афғонистон, Бразилия, Миср, Нигерия, Таиланд, Яман ва бошқа давлатларни қамраб олган.

Шунингдек, АҚШда доимий яшаш ва ишлаш визалари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари учун ҳам чекланади. Трамп маъмурияти 75 давлат учун иммиграцион имкониятларни бекор қилди.

Оқ уй бу сиёсатни «кераксиз харажат» ва АҚШ манфаатларига мос эмас, деб баҳоламоқда. Конгрессда қаршилик бор, аммо чекловни ҳозирча бекор қилиш эҳтимоли паст.

Эслатма, Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов АҚШ ҳукуматини Ўзбекистон фуқаролари учун туристик ва бизнес мақсадларда бериладиган B1/B2 визаларнинг амал қилиш муддатини бир йилдан ўн йилгача узайтириш масаласини кўриб чиқишга чақирган эди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1610👍4🤣4😱1
❄️Ёғингарчиликлар, қор кўчиши, ҳарорат ўзгаришлари

Ўзгидромет қандай кутилмалар бермоқда?

Бугун водийдан ташқари ҳудудларда ёмғир(тоғларда қор) ёғиши кутилмоқда.

Шимолда ёмғир—қор ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати жойларда +15 даражагача кўтарилади. Айрим худудларда кучли шамол эсиши тахмин қилинмоқда.

Эртага кечга томон эса пойтахтда қор ёғиши мумкин.

Эртага республиканинг деярли ҳамма вилоятида ёғингарчилик (ёмғир—қор), тоғларда эса кучли қор бўронлари бўлиши тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, Ўзгидромет агентлиги кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли 16−19 январь кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Ҳудудлар:

Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти: Поп тумани.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15👍2😱1
«Янгибанк» икки йиллик фаолиятидан сўнг ёпилди

Молия муассасасининг 32 мингдан ортиқ омонатчиси бўлган

Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг 15 январдаги қарори билан, “Yangi Bank” АЖ фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди.

“Мазкур қарор банк фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар етарли даражада самара бермагани, жумладан, устав капитали миқдорини қонунчиликда белгиланган энг кам талаблар даражасига етказилмаганлиги, шунингдек, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган айрим талаблар бажарилмаганлиги сабабли қабул қилинди”, – дейилади МБ ахборотида.

Марказий Банк қарори билан, банк фаолиятини белгиланган тартибда тугатиш белгиланди ва тугатиш комиссияси тайинланди.

Марказий банкка кўра, Yangi Bank омонатчиларининг кафолатланган омонатлари бўйича компенсация қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан тўланади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жами мавжуд 32 526 нафар омонатчининг 32 153 тасига кафолатланган омонат суммалари тўлиқ қайтариб берилади (омонатлар тўлаб берилиши бўйича ҳисоб-китоблар Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан эълон қилинади), 373 нафар фуқаро бўйича эса кафолатланган омонат маблағларидан қолган қисми тугатиш комиссиясининг қарорига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилади.

“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг банклардаги омонатлари давлат томонидан қонунчиликда белгиланган миқдорда кафолатланади. Кафолат доирасида компенсация миқдори 2025 йилда 200 млн сўмгача пасайтирилган.

Маълумот учун, «Янги банк» рақамли тижорат банки 2023 йилда очилган.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
😱85👏2😁2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Ўзбекистон чегараси «Байрактар» дронлари билан қўриқланмоқда

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон чегараларида «Байрактар» учувчисиз учиш аппаратлари билан бутланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилганини маълум қилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жанговар тайёргарлик тадбирларининг интенсивлиги ва сифат кўрсаткичлари оширилгани қайд этилган.

Маълумот учун,«Байрактар» — Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз дрон бўлиб, асосан разведка, кузатув ва аниқ зарба бериш вазифаларини бажаради. Узоқ масофадан парвоз қилиши, хавфли ҳудудларни хавфсиз тарзда назорат қилиш имкони ва юқори аниқликда ишлаши билан кўп давлатлар томонидан тан олинган. Қўшимча оптик камералар ва замонавий бошқарув тизими орқали у ҳарбий операцияларда муҳим устунлик беради.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
👍5515🔥6🤔2😁1😱1
🔴1 мартдан Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланади

✔️Сайёҳлар учун қоида қандай?

✔️Электрон сигареталарни тақиқлаш бюджетга қанча фойда келтиради?

Жорий йилнинг 1 март санасидан Ўзбекистон ҳудудида электрон сигареталар истеъмоли, сотилиши, олиб кирилиши тақиқланади. Хорижликлар ва сайёҳлар учун ҳам қонун тенг кучга эга.
Божхона чегарасидан ўтаётганда чет эллик сайёҳларга электрон сигареталарни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш мумкин эмаслиги тўғрисида маълумот берилади ва бу маҳсулотлар улардан олиб қўйилади.

Батафсил…

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏32👍129😁3🤔3😱1
🔴Ташқи ишлар тизими фаолиятини тубдан янгиланади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари жаҳондаги кескин геосиёсий ўзгаришлар фонида ташқи сиёсат тизимини тубдан қайта ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Энди дипломатик фаолиятни баҳолашда асосий мезон – натижа бўлиши белгилаб қўйилди.

Президентга кўра, элчи фақат сиёсий мулоқот олиб борувчи шахс эмас, балки инвестиция ва технология олиб келадиган, экспорт бозорларини очадиган, транспорт-логистика йўлакларини ишга соладиган, туристлар оқимини оширадиган ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган давлат вакилидир.

Шу муносабат билан эндиликда элчилар учун KPI жорий этилди.

Улар фаолият юритаётган давлатдан:
экспорт тушумлари,
туристлар оқими,
қонуний меҳнат миграцияси асосий баҳолаш мезони бўлади.

2025 йилда иқтисодий дипломатия орқали:

160 млрд долларлик инвестиция ва савдо битимлари имзоланди,
ташқи савдо айланмаси 80 млрд доллардан ошди,
экспорт 33,5 млрд долларга,
хорижий инвестициялар 43 млрд доллардан ошди.

Президент Европа, Яқин Шарқ ва Африка бозорларига чиқишни жадаллаштириш бўйича аниқ вазифалар қўйди.

Хусусан:

- Ироқ, Вьетнам, Баҳрайн, Португалия билан янги экспорт йўналишлари;

- Франция ва Европа давлатларига минерал ўғитлар экспортини ошириш;

- Испания, Нидерландия, Белгиянинг илғор агротехнологияларини Ўзбекистонга олиб кириш;

- Қатар орқали Кўрфаз мамлакатлари бозорларига кириш;

- Миср билан қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика лойиҳаларини кенгайтириш;

- Африка қитъаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича аниқ “йўл хариталари” ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, Полша ва Руминия орқали Европа бозорларига чиқишда логистика харажатларини камайтириш, Руминиянинг Констанца шаҳрида савдо уйи очиш вазифалари белгиланди.

Президент элчилар лойиҳаларни топиб, ишга туширган ҳолатда устама ҳақ олишини маълум қилди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8428🔥13🤣7😱2🤔1
🔴Дипломатлар хориждаги фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши шарт - Президент

Шавкат Мирзиёев ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини тубдан янгилаш ва элчилар масъулиятини кескин ошириш бўйича қатор муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Йиғилишда айтилган маълумотлардан кўринадики, Ўзбекистон миграцияда Россия бозори қарамлигидан чиқмоқчи. Европа ва АҚШга янги миграцион йўналишлар очилишига алоҳида эътибор қаратилгани шунга ишора қилади. Қайд этилишича, Швеция, Дания ва Норвегияда 300 минг ишчига эҳтиёж мавжуд. Норвегия томони жорий йилнинг ўзида 3 минг нафар фуқарони ўқитиб, Европа стандартлари асосида сертификатлаш ва ишга жойлаштиришга тайёрлигини билдирган. Швеция эса 500 нафар ижтимоий ходимни тайёрлаб, ишга қабул қилиш учун грант ажратиш ташаббусини илгари сурган.
Шу муносабат билан Швеция, Дания ва Норвегия билан юқори даромадли иш ўринларига юбориш бўйича келишувлар тузиш, ҳамда Нордик давлатлар билан ташқи меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

АҚШда эса қишлоқ хўжалиги мавсумий ишчилари учун визаларни соддалаштириш имкониятларидан фойдаланиб, Ўзбекистонни расмий ишчи қабул қилувчи давлатлар рўйхатига киритиш бўйича музокаралар ўтказиш топширилди.

Президентнинг таъкидлашича, энди ҳар бир элчи ва ҳоким ишчи кучини қабул қилувчи ривожланган давлатлар билан тўғридан-тўғри ишлаши, аҳолини чет элда ишлашга тайёрлаш, тил ва касб ўқитиш, юқори даромадли иш ўринларини топиш учун шахсан масъул бўлади.

Шу билан бирга, Япония, Швеция, Норвегия, Болгария, Австрия, Хорватия, Словения, Сербия, Греция ва Ўмон билан меҳнат миграцияси бўйича ҳукуматлараро битимлар имзолаш вазифаси қўйилди.

Хорижда ноқонуний ҳолатда бўлиб турган фуқаролар масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Ўтган йили Россияда 150 мингдан ортиқ фуқарога миграция амнистияси қўллангани, бошқа давлатларда ҳам фуқароларимизни қонуний иш билан таъминлаш бўйича музокаралар кучайтирилиши маълум қилинди.

Эндиликда Европада меҳнат мигрантлари билан ишлаш консулликларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Шунингдек, консуллик ҳисобини соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш, ҳамда хорижда қийналган фуқаролар учун бепул колл-марказ ташкил этиш топширилди.

Президент элчиларга фуқаролар ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилиш, “кабинет дипломатияси”дан воз кечиб, бевосита мигрантлар билан ишлаш талабини қўйди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28👍18😁8🤔3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Кремль пропагандаси ва Россиядаги ўзбекистонликларнинг мардикор бозорлари

🎥
Тўлиқ видео

✔️Ўзбекистондаги Россия бюджетидан молиялаштириладиган сайтларни ёпиш вақти келмадими?

✔️Бизда Кремль пропагандасига қарши кураша оладиган эркин матбуот борми?

Саволларга “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Марказий кенгаши раисининг мафкуравий масалалар бўйича ўринбосари Миродил Абдураҳмонов жавоб беради.

“Россия қамоқхоналарида ўзбекистонликлар кўп…”

”Россияга нафақат меҳнат мигранти, ҳатто сайёҳ сифатида боришга ҳам чўчиб қолдик.”

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
🔥23👍1711🤬7😁3😱1
📄uzdiplomat иқтибоси🖍️

"Битта мен эмас, минглаб халқ сифатли тиббий ёрдам ололмай сарсон."


Раҳимжон Раҳмат,

Шоир, журналист

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55😢71😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴«Халқ демократик партияси тиш тирноғи билан давлат тили тўғрисидаги қонунга қарши чиққан…»

Афсуски, парламентда бу қонунни ёқловчилар жуда оз


«Бу қонунни қабул қилсак фалон оқибатлар бўлиши мумкин, деганлар бўлган”, дейди “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши раиси ўринбосари Миродил Абдурахмонов.

“Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг янгиланган кўриниши қачон қабул қилиниши ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Президентнинг 2019 йилдаги Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида фармонида “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилиши назарда тутилган эди.

Фармон ҳамон бажарилмади.

🎥Тўлиқ видео

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬34😱9😢84😁2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Колония тиббиёт ходими пора билан қўлга олинди

Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада даволанаётган маҳкумдан 7 500 АҚШ доллари талаб қилинган.

Маълум қилинишича, маҳкум Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Унда колония тиббиёт бўлимида шифокор лавозимида ишловчи ходим ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Жиноят кодексининг 96-моддасида назарда тутилган мажбурий даволаш чорасини 95-модда асосида бекор қилиб бериш эвазига 7 500 АҚШ доллари талаб қилгани билдирилган.

Шунингдек, ушбу шифокор Тошкент вилоятидаги кўп тармоқли поликлиникада жарроҳ бўлиб ишловчи таниши орқали пулнинг 1 500 АҚШ долларини маҳкумнинг укасидан олгани, қолган маблағни эса талаб қилиб келаётгани маълум бўлган.

Мурожаат асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида пул маблағларини олаётган вақтда Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, Жазони ижро этиш департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан гумонланувчилар қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
18😱10👍5🤬3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Ўзбекистон давлат тили тўғрисидаги қонун президент томонидан қайтарилган

Миллий тикланиш” демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров 5 йилдан бери жавоби топилмаётган саволга жавоб берди.
Давлат тили тўғрисидаги қонун Олий мажлис, Сенат томонидан маъқулланиб кейинги инстанцияга ўтказилган. Давлат раҳбари томонидан эса такомиллаштириш талаби билан қайтарилган.
Аммо, қачон такомиллаштириб қабул қилиниши бўйича ҳамон аниқ жавоб йўқ.
Алишер Қодировнинг тўлиқ жавобини видеода тамоша қилинг.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱25👍11🤬9😁32👎2🤔2🔥1🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Ўзбекистон парламентида Россия хавф сифатида кўтариладими?

“Россия ўз хавфсизлигини ҳимоя қилиши қўшнилар учун хавф туғдирмоқда”, дейди Алишер Қодиров.

“Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров Россиядаги мигрантларга қайтинглар, дея дадил баёнот берди. Партия раҳбари бу билан Россияни хавф сифатида талқин этди. Шундай экан унинг бу баёноти
телеграм канали доирасида қолиб кетадими ёки парламентда кўтариладими? Алишер Қодиров Россияни хавф сифатида парламентда талқин эта оладими?

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24😁87🤯3🔥2👏2🤔1😱1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Алишер Қодиров президентликка номзод қўйишни ўйламаяпти

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясида “Press-Lunch” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Алишер Қодировга унинг келгуси президентлик сайловларида номзод бўлиб қатнашиш- қатнашмаслиги ҳақида саволлар бўлди.

Алишер Қодировнинг жавоб беришича, ҳозирда партия асосий эътиборни парламент сайловларига тайёргарликка қаратган.

«Президентликка номзод қўйиш бўйича ҳозирча ҳеч қандай тайёргарлик йўқ», — деди партия раиси.

Унинг таъкидлашича, партиянинг устувор вазифаси қонунчилик палатасидаги иштирокини кучайтириш ва парламент сайловларига тизимли тайёргарлик кўришдан иборат.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁539👍4😢3🤣3🤬2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда криптовалюта орқали товламачилик қилган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари криптоактивлар айирбошлаш билан шуғулланувчи шахсни кузатиб, ўзларини мижоз сифатида кўрсатган ҳолда Андижон шаҳрида учрашувга чақиришган.

Жабрланувчи Damas автомашинасига ўтқазилиб, гуруҳ аъзолари ўзларини ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими сифатида таништирган. Улар криптоайланмани “ноқонуний” деб баҳолаб, жиноий жавобгарлик билан қўрқитишган.

Қурол ва ўткир тиғли жисмлар ишлатилган ҳолда жабрланувчидан 150 минг доллар талаб қилинган. Натижада 100 минг долларга тенг криптовалюта товламачилик йўли билан гуруҳга тегишли криптоҳамёнга ўтказиб олинган.

Гуруҳ етакчилари — «Ҳожи» лақабли Минҳожиддин Алимов ва «Муфтий» лақабли Абдумалик Шокиров ҳозирда қидирувда. Улар муқаддам ҳам бир қатор жиноятлар учун судланган.

Гуруҳнинг яна икки аъзоси — «Шайтон» лақабли Жавоҳир Жўрабеков ва Жавлонбек Юлдашев қўлга олинган. Шунингдек, гуруҳ аъзоларидан бири Омадбек Юсуфжонов томонидан содир этилган бошқа жиноят ҳам фош этилди: у аёл кишига куч ишлатиб, iPhone 16 Pro Max телефони ва 10 миллион сўм пулни тортиб олган.

ИИВ маълумотига кўра, ушбу гуруҳ аъзолари кўчада фуқароларга нисбатан мунтазам зўравонлик қилган, шунингдек, хорижда ҳам инсон саломатлигига қарши жиноятларга алоқадор бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг товламачилик, талончилик ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
12🤬6👎1🤔1