Uzdiplomat | Расмий канал
32.1K subscribers
1.86K photos
523 videos
5 files
2.17K links
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар

UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади

facebook.com/uzdiplomat
instagram.com/uzdiplomat.uz
youtube.com/@uzdiplomat

Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomatbot
Download Telegram
Грузия парламентида депутатлар муштлашиб кетди

Грузия парламентида “Чет эл таъсирининг шаффофлиги тўғрисида”ги мунозарали қонун лойиҳаси устида муштлашув юзага келди. Баҳс чоғида парламентда кўпчиликни ташкил этган партия етакчиси Мамука Мдинарадзега мухолифатдаги “Фуқаролар” партияси раҳбари Aлеко Елисашвили ташланиб кетди. Кейинчалик муштлашувга бошқа депутатлар ҳам аралашиб кетди. Грузияда олға сурилаётган баҳсли қонун лойиҳасини Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунининг нусхаси деб аташади. У илк бор 2023 йил бошида парламентга киритилган ва биринчи ўқишдан ўтган, бироқ кейинчалик оммавий норозилик намойишлари туфайли қайтариб олинган. Энди уни ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси яна парламентга киритган.

Бу сафар ҳам лойиҳа яна халқ томонидан норозилик намойишлари билан қарши олинди. Сўнгги маълумотларга қараганда Тбилисида намойишчилардан 14 киши ҳибсга олинган.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликда ГЭС қуради

Уч қўшни мамлакат ҳукуматлари Қирғизистоннинг Норин дарёсида Қамбарота ГЭС-1 қуриш бўйича келишув тузади.

Ҳукуматлараро битим лойиҳаси Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан эълон қилинган.

Унга кўра, Қирғизистон ҳудудида алоҳида акциядорлик жамияти тузилади, унда Қирғизистон – 34 %, Қозоғистон 33% ва Ўзбекистон 33%  улушга эга бўлади.

Лойиҳани молиялаштиришнинг асосий манбалари компания таъсисчиларининг ўз маблағлари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва тижорат банкларидан жалб қилинган қарз ва грант маблағлари ҳисобланади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати тугагач, Қамбарота ГЭС-1 акциялари ва активлари тўлиқ Қирғизистон мулкига ўтиши битимда акс этмоқда. 

Лойиҳани амалга ошириш муддати ва у тугагандан сўнг ўзаро ҳамкорлик механизмлари алоҳида битимларда ёки ҳукуматлараро битимга қўшимча сифатида белгиланади, дейилади лойиҳада.

Битим лойиҳаси муҳокамаси 26 апрелга қадар давом этади.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Ўзбекистонликлар сони бир кунда деярли 2 мингга кўпаймоқда

Аҳоли сони эса 37 миллионга яқинлашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 963 262 кишини ташкил этган.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган.

2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган.

2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда. Бу кўрсаткич аввалги йилларга нисбатан камайган бўлиб, 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпайгани қайд этилган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёш экани хабар берилганди.

Маълумот учун, 2023 йилда вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этган.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Носвойни чекламаган Ўзбекистон электрон сигареталарни тақиқлайдими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан электрон сигареталарни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди.

Дунёнинг 35 та мамлакатида электрон сигареталар сотилиши тақиқланган.
Улар қаторида қўшни Қозоғистон ҳам бор.
Ўзбекистон ҳам электрон сигареталарга чеклов қўядиган давлатга айланадими?

Мутахассислар фикрича, электрон сигаретлар асосан юрак-қон томир ва ўпка касалликларига етаклайди ҳамда рак касаллигини шакллантиради. Аммо, одамларнинг аксарияти электрон сигареталарни зарарсиз деб ўйлайди.

Сиз қандай фикрдасиз? Электрон сигаретларни тақиқлаш керакми? Сиз ушбу қонун лойиҳасини қўллаб- қувватлайсизми? Айнан шундай саволлар билан Uzdiplomat.uz мухбири пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига юзланди.

Ютубда кўриш

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5 минг доллар пора олган вақтида хизмат хонасида ушланди

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
uzdiplomat иқтибоси:

«Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз энг аввало узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошсаю, лекин яна электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади». 

2023 йил, сентябрь

ЖЎРАБЕК МИРЗАМАҲМУДОВ,

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Араб давлатларининг Ўзбекистонга миллионлаб маблағ беришидан манфаат нима?

Тошкентдаги ёпиқ ўтган мажлис ҳақида очиқ гаплар.

Тўлиқ видео: 🎥
https://youtu.be/5BfuX1_1EQA?si=Ihzkd_4X86KlgaFj

🔴 Нима учун араб давлатлари Марказий Осиёга яқинлашишдан, маблағ беришдан манфаатдор бўлмоқда?

🔴 “Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши”нинг ёпиқ мажлисида Эрон, Исроил ва Фаластин масалалари кўрилдими?

🔴 Марказий Осиё энди Россия ва Хитой ҳамкорлигидан узоқлаша оладими?


🔴 Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши дастлаб Эронга қарши куч сифатида ташкил этилганмиди?

🎥 Репортаж давомида ана шу саволларга жавоб топамиз.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Британияликлар муҳожирларга қарши сиёсат бошлаётган вақтда Ўзбекистон ишчиларни жўната оладими?

Видео 📹 https://www.youtube.com/watch?v=37zeqjgeHPI

Ўзбекистон 2025 йилгача 47 минг нафар фуқароларини меҳнат муҳожири сифатида Буюк Британияга жўнатмоқчи. Аммо Британия ҳукумати аксинча, миграцияни қисқартириш бўйича янги чораларни ишлаб чиқди.

Эндиликда Буюк Британияда иш берувчилар хорижлик мигрантларга британиялик ишчилар билан бир хил маош тўлайди.

Агар маош масаласидаги фарқ йўқолса, ўз ўрнида муҳожирга ҳам эҳтиёж камаяди. Ҳукумат шу йўл билан корхоналарни биринчи навбатда Британия ишчи кучига эътибор қаратишга ундамоқчи.

Британия миграцияни қисқартириш ва Британия ишчиларини биринчи ўринга қўйиш учун янги қонунлар қабул қилаётган пайтда Ўзбекистон буни амалга ошира оладими?

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Ўзбекистон етакчисининг Тожикистонга ташрифи бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.


Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4 туманнинг бир ойлик таъминотига етадиган электр энергияни битта майнинг ферма талон тарож қилган

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарёдаги чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ биносида хориждан келтирилган жами 107 дона “INNOSILICON T3”, “Whatsminer M21S” ва “ANTMINER S9 BITMAIN” қурилмаларидан фойдаланиб, криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланилган.

Ушбу мақсадда 2022 йилнинг апрель ойидан 2024 йилнинг март ойига қадар электр ҳисоблагичнинг иккиламчи занжирини вақти-вақти билан узиб, кўрсаткични сунъий камайтириш йўли билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига 34 млрд. 367 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-торож қилинган 39,3 млн. кВт электр энергияси Боёвут, Сардоба, Оқолтин ва Гулистон туманлари аҳолисининг бир ойлик эҳтиёжини қоплашга етарди.

Ҳозирда МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM