Uzdiplomat | Расмий канал
32.7K subscribers
1.73K photos
483 videos
3 files
2.02K links
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар

UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади

facebook.com/uzdiplomat
instagram.com/uzdiplomat.uz
youtube.com/@uzdiplomat

Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomatbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради

Ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 10 киши касалхонага ётқизилган.

Россиянинг Самара вилоятида бугун, 8 апрелга ўтар кечаси ичида йўловчилар бўлган автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Батафсил➡️http://uzdiplomat.uz/uz/news/332

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
РАСМИЙ ХАБАР

Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши маълум бўлди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисор қўриқхонасида қор қоплонлари гуруҳи қайд этилди

Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонасида фотоқопқонга қор қоплонлари гуруҳи муҳрланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 12 та давлат ҳудудида учрайдиган учрайдиган ушбу ноёб жониворлар сони атиги 4-6 мингта бўлиб, қор қоплонлари Ўзбекистон Қизил китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига киритилган.

Ўзбекистонда қор қоплонлари сони 50-52 тани ташкил қилади.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Диний экстремизмга қарши чоралар кучайтирилмоқда

Тошкентдаги тезкор тадбирларда 45 та хонадонда тинтув ўтказилган

Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Гумондор шахслар қўлга олинмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.

Қайд этилишича, 3 ойда диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан нисбатан қонуний чоралар кўрилган.

Хабарда, фуқаролардан ижтимоий тармоқлар орқали турли радикал гуруҳларга аъзо бўлишдан сақланиш ва уларнинг ёт ғояларини тарғиб қилмаслик сўралган.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Президент 426 нафар шахсни афв этди. Уларнинг 50 нафари аёл

Рамазон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 65 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Бошқа мусулмон давлатлари ҳам Рамазон Ҳайитини 10 апрелда нишонлаяптими?

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг қайд этишича, дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан:

🇸🇦 Саудия Арабистони Подшоҳлиги
🇪🇬 Миср Араб Республикаси
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари
🇰🇼 Кувайт
🇶🇦 Қатар
🇧🇭 Баҳрайн
🇪🇭 Фаластин
🇸🇾 Сурия
🇱🇧 Ливан
🇹🇷 Туркия
🇰🇿 Қозоғистон
🇰🇬 Қирғизистон
🇹🇯 Тожикистон
🇹🇲 Туркманистон
🇦🇿 Озарбайжон
каби давлатларда 2024 йил 10 апрель, чоршанба куни Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари АҚШ, Европа, Россия ва Австралия кабиларда ҳам Рамазон ҳайити 10 апрель куни, деб эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ҳам Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилган эди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
uzdiplomat иқтибоси:

«Куч - адолатда!»


Амир Темур ибн Амир Тарағой

Моварауннаҳр ҳукмдори, Буюк саркарда

(1336-1405)

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Самарада содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли икки нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб боришган.

Батафсил➡️http://uzdiplomat.uz/uz/news/333

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Ички ишлар вазирлиги 943 миллион сўмга 3 та BYD CHAZOR сотиб олди

6 апрел куни Ички ишлар вазирлиги моддий-техник ва молиявий таъминот бош бошқармаси навбатдаги тендер натижаларини эълон қилди. Унга кўра вазирлик ҳар бири 314,3 миллион сўм бўлган 3 та Гибрид (ҳам бензин ҳам токда юрадиган) электромобил сотиб олди


Батафсил➡️: http://uzdiplomat.uz/uz/news/334

Каналга уланиш✏️: @uzdiplomat
Тошкентда пуфаклар ёмғири: Экологлар у зарарли демоқда, ташкилотчилар эса бошқача фикрда

Тўлиқ видео 📹https://www.youtube.com/watch?v=tXKWJLnbfFA

Боғ масъуллари шарлар гелий билан тўлдирилмагани, табиатга зарар етказмаслиги ва улар ҳавога учирилмай, тепадан пастга туширилишини айтмоқда.

Аммо улар 20 мингта шарни назорат қилишга, улар шамол таъсирида атрофга тарқаб кетмаслигига кафолат бера оладими?

Батафсил➡️: http://uzdiplomat.uz/uz/news/335

Каналга уланиш✏️: @uzdiplomat
Қаршида мактаб ўқувчиси хорижга 100 фоиз грант асосида ўқишга кирди


Қарши шаҳридаги Президент мактаби битирувчиси хорижда 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди.

Шунингдек, у 45 та университет грантини ҳам қўлга киритган.


Батафсил➡️: http://uzdiplomat.uz/uz/news/336

Каналга уланиш✏️: @uzdiplomat
Ўзбекистонда дорилар нархи қимматлашмоқда

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб дори маҳсулотлари учун  қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиши бошланди.

Солиқ қўмитаси бу дориларнинг нархига жиддий таъсир қилмаслигини айтмоқда. Аммо дори савдоси билан шуғулланувчитадбиркорлар бошқа фикрда.

Батафсил➡️: http://uzdiplomat.uz/uz/news/338

Каналга уланиш✏️: @uzdiplomat
uzdiplomat иқтибоси:

«Одамларимиз ҳозир китоб ўқиб эмас, кимдандир эшитиб ўрганаётгани уларни залолатга ва жаҳолатга етаклаётганини биз англаб олишимиз керак. Бугунги кунда бутун дунё Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда, шукуҳ билан ва байрамона кайфиятда кутиб олиш арафасида турган бир кезда, Имом Бухорий юртида эса мана шу байрамни жуда ҳам кўплаб мусулмонларимиз аза руҳида, мотам руҳида кутиб олишга шай туришибди». 

2018 йил, июнь

НУРИЙМОН АБУЛҲАСАН,

Исломшунос олим


Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Испания қироли Ўзбекистон билан ҳамкорлик ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқчи

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Фаррух Турсунов Мадрид шаҳрида Испания Қироли Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Испания Қироли, икки томонлама муносабатларни барча жабҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов 2023 йил 7 декабрь куни Тошкентдан Мадридга етиб борган эди. Бунгача у ТИВнинг Стратегик таҳлил ва прогнозлаш бош бошқармаси, шунингдек, Йиғма ахборот-таҳлил департаментини бошқарган.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
100 мингдан 10 миллионгача: Ўзбекистонликлар ҳайит учун қанча маблағ сарфлади?

Бугун Ўзбекистонда ҳам бутун мусулмон оламида бўлгани каби Рамазон ҳайити нишонланмоқда. Ўзбекистонликлар байрамда оиласи учун, неча пуллик харажат қилади? Улар байрамга нималарни харид қилади? Шу каби саволлар билан Uzdiplomat.uz мухбири пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига юзланди.

Батафсил➡️: http://uzdiplomat.uz/uz/news/339

Каналга уланиш✏️: @uzdiplomat

Жавобларни видеода кўринг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Қодирийни одамлар танийдими?

Шаҳидлар хотираси хиёбони бугун одамлар билан гавжум. Лекин уларнинг аксарияти Қодирийни хотирлаш учун эмас, балки байрам баҳона чиройли гўшада дам олгани келишган
.

Хўш одамлар, миллат учун жон фидо қилган Қодирийнинг туғилган куни бугун, 10 апрель эканини билишадими, хиёбон тарихини-чи?

Батафсил➡️http://uzdiplomat.uz/uz/news/340

Ютубда кўринг➡️https://youtu.be/W0uog5p1J3E?si=kKq4mHVlNHE_X-jT

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
uzdiplomat иқтибоси:

«Мен кўб умримни шу юртнинг тинчлиғи ва фуқаронинг осойиши учун сарф қилиб, ўзимга азобдан бошқа ҳеч бир қаноат ҳосил қилолмадим. Иттифоқни не эл эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир-бирини еб, ичкан мансабпараст, дунёпараст ва шуҳратпараст муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизға ақлим етмай қолди». 


АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ (1894-1938)

ХХ аср янги ўзбек адабиётининг ёрқин намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси. 20-йиллардаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси


Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Туркманистон фуқаролари келган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 16,9 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,5 минг нафарга ёки 3,1 баробарга ошган.

Ўзбекистонга 2024 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган:

Туркманистон – 12 013 нафар;

Тожикистон – 2 937 нафар;

Афғонистон – 582 нафар;

Хитой – 260 нафар;

Туркия – 243 нафар;

Ҳиндистон –167 нафар;

Жанубий Корея – 133 нафар;

Қирғиз Рес. – 101 нафар;

Эрон – 65 нафар нафар;

АҚШ – 61 нафар;

Аввалроқ, даволаниш мақсадида келаётган хорижликлар ҳақида маълумот берилганди. 2024 йилнинг январь-февраль ойларида қарийб 13 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари шу мақсадда ташриф буюрган. Улар орасида Тожикистон (8,7 минг нафар) етакчилик қилган.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Йирик йўл қурилиш лойиҳасини олиб бериш эвазига пул олмоқчи бўлган гуруҳ қўлга тушди

Андижонда қиймати 42 млрд сўмлик йирик лойиҳани олиб бермоқчи бўлганлар ушланган. 

Андижон туманида яшовчи, 1966 й.т. А.Б. ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1971 й.т. Х.У. ўзаро тил бириктириб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига киришади.
Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, МЧЖга Асака туманидаги "4Р-112" автомобиль йўлининг 4 км. қисмига асфальтобетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб бериш эвазига, лойиҳа учун ажратиладиган 42 млрд. сўмнинг 10 фоизини (4,2 млрд. сўм) беришини талаб қилишади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда А.Б. сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан ЖК 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat