Uzdiplomat | Расмий канал
30.4K subscribers
1.9K photos
525 videos
5 files
2.21K links
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар

UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади

facebook.com/uzdiplomat
instagram.com/uzdiplomat.uz
youtube.com/@uzdiplomat

Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomatbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TEZKOR

Терактлардан сўнг, Москвадаги барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР_ТЕРАКТ_МОСКВА

“Крокус”даги теракт гувоҳи воқеа ҳақида сўзлаб бермоқда. У марказдан чиқиш учун фавқулодда вазиятларда фойдаланиладиган чиқиш йўлагидан фойдаланганини ва улар ёпиқ бўлгани сабабли синдириб чиқишганини айтмоқда.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Петербург шаҳрида жойлашган "Галерея" кўнгилочар марказидан ҳам одамлар эвакуация қилинмоқда. Эвакуация сабаблари очиқланмаган.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
#ТЕЗКОР_ТЕРАКТ_МОСКВА

Куч ишлатар тизимлари “Крокус”га киришда давом этмоқда.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР_МОСКВА_ТЕРАКТ

“Крокус” биноси қисмлари тўкилишда давом этмоқда.

Москва маъмурияти 21 нафар жароҳатланган кишининг шифохонага ётқизилганини маълум қилди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
#ТЕЗКОР_МОСКВА_ТЕРАКТ

Россия университетларида 23 март санасидаги ўқишлар бекор қилингани айтилмоқда.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР_ТЕРАКТ_МОСКВА

«Крокус»даги терактлардан сўнг ташқарида одамлар ваҳимага тушиб қочишмоқда

Юзлаб одамлар отишмадан қочиш учун Крокус кўпригидан ўтишмоқда.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.

Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
#TEZKOR

❗️Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Москва шаҳридаги “Крокус Сити” савдо марказида содир этилган терактни кескин қоралайди.

Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан бундай зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз.

Ҳалок бўлганларнинг барча оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлигимизни билдирамиз. - ТИВ

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР_ТЕРАКТ_МОСКВА

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига “Крокус Сити холл”даги теракт натижасида ҳозирча жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Элчихона ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг колл-маркази: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта манзиллари: uzkorus@mail.ru

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Теракт қурбонлари 62 кишига етди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Москва вилоятидаги теракт қурбонлари 62 кишига етди, жароҳат олганлар эса 146 киши. Улардан 5 нафари болалар. 60 кишининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
⚡️⚡️⚡️Москвада теракт содир этилди. Воқеалар хронологияси

22 март куни кечаси Москвадаги 6200 ўринга мўлжалланган Crocus City Hall'да катта концерт зали террорчилик ҳаракати содир этилди. Ҳолат акс этган видеоларда қуролланган террорчилар бинога бостириб киргани ва тўғридан тўғри одамларга қарата ўқ узгани тасвирланган.

Воқеалар хронологияси билан танишинг.

Батафсил:➡️http://uzdiplomat.uz/uz/news/282

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Москвадаги террор ҳаракати бўйича тахминий гумондорлар ҳақида хабарлар тарқалмоқда

Қидирувдаги машина топилган. Ичида 2 нафар тожикистонликлар бўлган.

Норасмий манбаларда, тахмин қилинаётган олти нафар террорчидан тўрт нафарининг исми ҳам эълон қилинди:

1) Насридинов М. 37 ёш
2) Исмонов. Р. 51 ёш
3) Сафолзода Ш. 21 ёш
4) Назаров Р. 29 ёш.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Тожикистон ТИВ, бугун эса Тожикистон президенти
«Крокус»даги терактни қоралаб, ҳамдардлик билдирганди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Москвада бўлган террор ҳаракатларига Тожикистон фуқароларини алоқаси йўқ!

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ОАВларида тарқалган хабарларни инкор этди
.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мурожаатида тожик расмийлари Россия ҳукуматидан Москва вилоятидаги терактга республика фуқароларининг алоқадорлиги ҳақида маълумот олмаганини қайд этган.

Ушбу маълумот сохта дейилган хабарда.
Бу каби тасдиқланмаган хабарларни Россия ҳудудида тарқалиши мамлакат ташқарисида ишлаётган фуқароларга зиён етказиши мумкин деб, хавотир билдирмоқда Тожикистон расмийлари.

Бироз аввал ТАСС Россия ФҚБ томонидан 11 гумондорнинг қўлга олингани, уларнинг тўрт нафари бевосита террор ҳаракати содир этилишида иштирок этганини маълум қилди. Уларнинг шахси ҳақида расмий манбаларда маълумот берилгани йўқ.

Сўнгги маълумотларга қараганда қурбонлар сони 93 нафарга етди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Улуғбек Мақсудов мазкур лавозимда 2018 йилнинг май ойидан буён ишлаб келаётганди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Крокус" да содир этилган террор ҳаракатида гумонланган шахс 4 март куни Туркиядан учиб келганини ва одамларни ўлдириши учун камида ярим миллион рубль таклиф этишганини айтган.

Видео Россия ҳукумати вакили томонидан ижтимоий тармоқларга юкланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 115 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони ҳали ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Россия махсус хизматлари 11 нафар шахс, жумладан, 4 нафар гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия давлат телеканали RT бош муҳаррири Маргарита Симоньян яна бир гумондор иштирокидаги видеони юклади. Гумонланувчи тожик тилида гапирмоқда.

Симоньяннинг қайд этишича, "Крокус"даги террор ҳаракатлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 143 нафарга етган.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Портлатиш воситаларини сақлаб келган Салим Абдувалиев “Салимбой” 6 йилга қамалди.

Суд ҳукмига мувофиқ, С. Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, у 2023 йил 5 декабрда қўлга олинган эди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat