Savdo-sanoat palatasi
14.1K subscribers
7.31K photos
1.06K videos
97 files
9.2K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

👨‍💻 Янгийўл шаҳрида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.

📌 Жорий йилнинг 26 август куни Янгийўл шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Призидентининг тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

▫️Бунда Янгийўл шаҳар ҳокими ва 4 та сектор раҳбарлари ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари, шаҳар Бош вазир қабулхонаси мудири ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарлари тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларини атрофлича ўргандилар.

🔻Батасфсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

👨‍💻 Бўстонлиқ туманида тадбиркорлик асосларига ўқитиш бўйича 10-гуруҳ ёшларининг дарс соатлари якунланди.

▫️Бўстонлиқ туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган, доимий иш билан таъминланмаган ва тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ёшлар:1+1” дастури доирасида тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларига ўқитиш бўйича 10-гуруҳ дарслари ташкил этилган эди. 48 соатлик дарсларда мутасадди ташкилот ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолияти мазмуни ва моҳияти, энг яхши бизнес ғояни излаш, корхонани ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий асослари, тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказиш мавзуларида маъруза ўтилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Оҳангарон туманида “Прокурор ва тадбиркорлар” учрашуви ўтказилди.

📌 Учрашувда туман прокурори, туман ҳокими ўринбосари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман бўлинмаси раҳбари, Оҳангарон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири ва бошқа мутассадди ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

❗️Бунда 15 нафар маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ўрганилди.

🔻Ечими юзасидан тегишлилиги бўйича мутассадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Ёшларга махсус сертификатлар топширилди

📌 Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Чирчиқ шаҳрида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил этилган навбатдаги 9-гуруҳ битирувчи ёшларига сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

🔻Тақдирлаш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфдаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари иштирок этишди ва улар томонидан ўқув курсни муваффақиятли тамомлаган 22 нафар ёшларга сертификатлар топширилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Қибрай туманида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

📌 Қибрай туманида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳоли вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида сектор раҳбарлари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

▫️Очиқ мулоқотда 20 дан ортиқ тадбиркор, ёшлар ва аҳоли вакилларининг турли соҳалардаги мурожаатлари тингланди.

❗️Аксарият мурожаатлар, хусусан вақтинчалик фойдаланиш учун ер ажратиш ҳамда кредит олишдаги муаммолар бўлиб, уларнинг бир нечтасига жойида ечим топилиб, масъулларга аниқ вазифалар берилди ва ижроси сектор раҳбарлари назоратига олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Ёшлар дастури амалда!

📌 Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий тасдиғи сифатида Тошкент вилояти бўйлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг аксарияти тадбиркорлик асосларига ўқитилган бўлиб, ҳозирги кунда бандлиги таъминланган.

❗️Тошкент вилояти Тошкент туманида “Ёшлар: 1+1” дастури бўйича ўқишни муваффақиятли тамомлаган ёшлардан бири Абдурашидов Акбар Абдулла ўғли АТБ Микрокредитбанкдан 33 миллион сўм кредит маблағи олиб хизмат кўрсатиш соҳасида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.

▫️Бунда унга туман Ёшлар ишлари штаби, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамда Микрокредитбанк туман филиали томонидан амалий ва моддий кўмак берилиб, ҳозирда Акбар Абдулла ўғли замонавий ва шинам сартарошхонада аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

📣 "Ёшлар: 1+1”дастури доирасида ташкил қилинган ўқув-курсларининг 9-гуруҳ битирувчиларига сертификатлар топширилди.

Тошкент туман Маданият саройида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган ўқув курсларининг 9-гуруҳини муваффақиятли тамолаган 35 нафар ёшларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

📌 Тадбирда туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари томонидан ёшларга сертификатлар топширилди.

▫️Энди ёшлар сертификатларга асосан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари мумкин.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

👨‍💻 “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил қилинган ўқув курслари давом этмоқда.

📌 Зангиота туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган ўқув курсларининг 11-гуруҳ ёшларига дарслар давом этмоқда.

🔘 Мазкур гуруҳ ўқувчиларига навбатдаги 4-дарс бўлиб ўтди. Дарс давомида “Universal Bank” Зангиота туман филиали бош мутахассиси А.Абдурашидов ёшларга банк хизматлари, кредит олиш ва уни қайтариш тартиби тўғрисида тушунчалар берди.

Дарс жуда қизғин ва мунозараларга бой тарзда ўтказилди, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

"UNIVERSAL REAL PLAST" ва "MUSTANG-QURILISH" МЧЖ фаолияти ўрганилди

📌 Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

▫️Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклаши марказининг Оҳангарон туман бўлинмаси раҳбари ва ҳодимлари тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида туманда фаолият юритувчи "UNIVERSAL REAL PLAST" МЧЖ ва "MUSTANG-QURILISH" МЧЖ фаолиятини ўрганишди.

🔻Шунингдек маҳаллий тадбиркорларга бугунги кунда жорий этилган имтиёзлар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, қолаверса Савдо-саноат палатасига аъзо бўлган тадбиркорларга бериладиган имкониятлар тўғрисида тарғибот ишларини олиб боришди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

▪️ Чирчиқ шаҳрида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил қилинган ўқув курслари давом этмоқда.

📌 Чирчиқ шаҳрида “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган ўқув курсларининг 10-гуруҳ ёшларига дарслар давом этмоқда.

🔘 Мазкур гуруҳ ўқувчиларига навбатдаги 5-дарс бўлиб ўтди. Дарс давомида Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари Р.Нажимов ёшларга энг яхши бизнес ғояни излаш,Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш имкониятларини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисида тушунчалар берди.

❗️Дарс жуда қизғин мунозараларга бой тарзда ўтказилди, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

🔘 Оҳангарон шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ҳар бир туман шаҳарда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғи, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари ва Оҳангарон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири томонидан тадбиркорларнинг муаммолари тингланди.

🔻Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар томонидан билдирилган барча муаммо ва мурожаатлар юзасидан тушунчалар ва тегишли ташкилотларга топшириқлар берилган ҳолда, ижроси назоратга олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

📣 Бекобод шаҳрида "Ёшлар: 1+1”дастури доирасида ташкил қилинган ўқув-курсларининг 8-гуруҳ битирувчиларига сертификатлар топширилди.

“Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган ўқув курсларининг 8-гуруҳини муваффақиятли тамолаган 18 нафар ёшларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

🔻Тадбирда Бекобод шаҳар давлат хизматлари маркази бошлиғи, Бош вазир қабулхонаси раҳбари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Бекобод шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси иштирок этди.

🔘 Энди ёшлар сертификатларга асосан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари мумкин.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

💠 Янгийўл шаҳрида "Ёшлар 1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли Қарори ҳамда жорий 2021 йил 4 октябрь кунидаги Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси билан биргаликда ўтказилган йиғилиш 29-сонли баёнида қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида Янгийўл шаҳрида жорий йилнинг 6 октябрь куни "Ёшлар 1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари, “Агробанк” Янгийўл филиали оилавий тадбиркорлик ва кредитлаш бўлими бошлиғи, “Микрокредитбанк” Янгийўл филлиали бошқарувчиси, “Халқ банки” бошқарувчи ўринбосари, Янгийўл шаҳар ва туман ТКМ рахбарларии, Янгийўл шаҳар ёшлар ишлари агентлиги бўлинмаси рахбари ҳамда "Ёшлар:1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ва имтиёзли кредит ажратилмаган 30 нафар ёшлар иштирок этди.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Нурафшон шаҳрида кичик саноат зонасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилди.

📌 Тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси менеджери билан ҳамкорликда кичик саноат зонасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи “Обод мебеллар” хусусий корхонаси ва “EKO INNOVAFRUIT” МЧЖлар фаолияти билан танишилди.

▫️Ҳолат юзасидан мавжуд муаммолар ўрганилди ва ечими юзасидан тегишли мутассадди ташкилотларга топшириқ берилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

🔘 Бекобод шаҳрида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан ишлар сурати жадал кетмоқда.

☑️ “Микрокредитбанк” Пискент филиалида "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида ташкил этилган ўқув курсларида ўқиб сертификат олган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Микрoкредит банк Пискент филиали бошқарувчисининг ўринбосари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Бекобод шахар бўлинмаси раҳбари ҳамда 30 дан ортиқ сертификат олган ёшлар иштирок этишди.

▫️Учрашув давомида ёшларга кредит ажратиш тартиби ва меъёрий хужжатлар бўйича маълумотлар берилди.

▪️Шунингдек, банк ходимлари онлайн платформа оркали 10 дан ортик ёшларга кредитга ариза жунатишга амалий ёрдам беришди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Бўстонлиқ туманида "Ёшлар:1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ва имтиёзли кредит ажратилмаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

📌 Учрашувда Бўстонлиқ туман прокурори, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Бўстонлиқ тумани бўлинмаси раҳбари, “Микрокредитбанк” АТБ Ғазалкент филиали раҳбари ҳамда "Ёшлар:1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ва имтиёзли кредит ажратилмаган 10 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

▫️Учрашув давомида ёшлар муаммолари ўрганилди, 3 нафар ёшларнинг муаммоси жойида хал этилди. Шунингдек, ёшларга кредит ажратиш тартиби ва меъёрий хужжатлар бўйича маълумотлар берилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Тадбиркорлар муаммолари ечимини топмоқда.

📌 Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Пискент туманида туман прокурори, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Пискент туман бўлинмаси ходимларининг маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

🔘 Учрашувда маҳаллий тадбиркорлик субъектларнинг кредит, ер, экспорт каби турли хил масалалардаги мурожаатлари тингланди.

◽️Мурожаатларни ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат, тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва муддат белгиланди.

❗️Бу каби ўрганишлар Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

📑 Бўлажак тадбиркор ёшларга сертификатлар топширилди

⚡️Куни кеча Тошкент туманида “Ёшлар дафтари” га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятига ўқитиш курсларининг 10-гуруҳини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

💠Туман Маданият саройида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон либерал демократик партияси туман бўлими раҳбари Н.Махкамов ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Тошкент туман бўлинмаси бош мутахассиси Х.Хасановлар иштирок этишди ва улар томонидан ёшларга ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун сертификатлар топширилди.

❗️Эслатма: “Ёшлар: 1+1” дастури асосида ташкил этилган махсус ўқув курсларида ўқиб сертификат олган ёшлар тижорат банкларидан 6 ойлик имтиёзли давр билан 14 % лик кредит олиш имкониятини қўлга киритадилар.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

📣 Ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ишлари давом этмоқда

Чирчиқ шаҳрида “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича ташкил этилган ўқув курсининг 11– босқичини муваффақиятли тамомлаган 9 нафар ёшларга сертификатлар бериш маросими бўлиб ўтди.

◽️ Ушбу тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари Н.Ирисов, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Чирчиқ шаҳар бўлинмаси мутахассиси О.Исмаиловлар иштирок этишди ва улар томонидан ёшларга сертификатлар топширилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

“Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил қилинган Тадбиркорлик асослари ўқув курслари давом этмоқда!

❗️ Зангиота туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ишсиз ва уюшмаган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададакор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган Тадбиркорлик асослари ўқув курсларида ўқитилиб келинётганлиги тўғрисида хабар бериб бормоқдамиз.

◽️ Жорий йилнинг 14 декабрь куни “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил этилган ўқув курсларининг 14-босқичига старт берилди. Мазкур гуруҳга тумандаги 55 нафар ёшлар жалб қилинган бўлиб, уларга Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармасидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман бўлинмаси,Ёшлар ишлари агентлиги, тижорат банклари, солиқ, Давлат хизматлари маркази ва бошқа тааллуқли ҳамкор ташкилотлар малакали мутахассислари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича 48 соатга мўлжалланган махсус ўқув режа асосида дарслар ўтиб борилмоқда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram