Savdo-sanoat palatasi
14.5K subscribers
7.62K photos
1.1K videos
100 files
9.35K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#ССП_янгиликлари

#Қашқадарё

Қашқадарёда навбатдаги Сайёр қабул ўтказилди

📌 Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси биносида, Қашқадарё вилоят прокурори ва масалага оид бошқа ташкилотлар иштирокида тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқот" ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

▫️Айрим мурожаатлар жойида хал этилиб, вақт ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш хамда ушбу мурожаатларни белгиланган муддатда хал этиш учун мутасадди идора ва ташкилотлар рахбарларига топшириқ сифатида берилди.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_шаҳри

"Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатларни ўрганиб чиқиш давом этмоқда.

📌 Миробод тумани хокимлиги, Савдо-саноат палатаси Миробод туман бўлинмаси хамда мутасадди ташкилотлар билан хамкорликда тадбиркор ва фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш учун тадбиркорлар билан учрашган холда кўмак берилмоқда.

▫️Тадбиркорларнинг муаммолари индивидуал тарзда тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди.

❗️Баъзи вақт ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан ижобий ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот ва идораларга йўналтирилмоқда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Инфографика

🚚 2021 йил - январь-июль ойларида Ўзбекистон ҳудудлари кесимида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССПянгиликлари

⚡️⚡️ССП Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси биносида замонавий минитехнологиялар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг доимий кўргазмаси ташкил этилди.

📌 Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинган кўргазмада, Хитой Халқ Республикасидаги ускуна ва минитехнологиялар ишлаб чиқаришда етакчи бўлган 19 та хорижий компанияларнинг 200 дан ортиқ минитехнологиялари келтирилган. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш, аҳолининг тадбиркорлик қилиш истагида бўлган қисмига арзон ва сифатли ишлаб чиқариш технологиялари етказиб бериш доимий мақсадида мазкур кўргазма ўз фаолиятини доимий равишда амалга оширади.

Кўргазмани Қашқадарё вилоят ҳокими З.Т.Мирзаев очиб берди. Кўргазмада вилоят сектор раҳбарлари, тижорат банклари, туман шаҳар ҳокимликлари ва тадбиркорлар, ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этишди.

🔻 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Ўзбекистон_янгиликлари

⚖️ Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти

❗️Юридик ихтисослик бўйича камида 15 йиллик иш стажига, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида 7 йиллик иш стажига эга бўлган шахс Олий суд судьяси бўлиши мумкин.
👉 Юридик ихтисослик бўйича камида 10 йиллик иш стажига, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, Қорақолпоғистон Республикаси судининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси бўлиши мумкин.

🔻Қонун ҳақида батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
"Бизнес стратегия бу нима ва нима учун керак?" мавзусида бепул вебинар ташкил қилинмоқда.

🔝Ҳар қандай бизнесда муаммолар келиб чиқади ва вақт ўтган сари улар инқрозга олиб келади, айнан шунинг учун нафақат сармоя, балки компаниянинг фаолияти барқарор ривожланиши учун, стратегия мавжудлиги муҳимдир.

🤔 Демография, география, ноёб савдо таклифи, сиёсий-ижтимоий муҳит, мақсадли аудитория, рақобатчилик, молиявий ёстиқча...
Хўш, бизнес стратегия ишлаб чиқиш мобайнида яна нималарни инобатга олиш керак?

Бу саволга жавоб топиш учун, Шохрух Каюмовнинг вебинаради қатнашинг.

👉 Доим алоқада бўлиш учун https://t.me/bmguz

🗓 10-август
16:00

Вебинарга ҳавола бу ерда
Подключиться к конференции Zoom
https://us06web.zoom.us/j/89564909864?pwd=WEV3VEJIUEdZZzRzY2QvSzhxbDhsUT09

Идентификатор конференции: 895 6490 9864
Код доступа: 616566
#Эълон

❗️Ҳурматли маҳаллий тадбиркорлик субъектлари!

📣 2021 йил 17-19 август кунлари Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида “7-ҲИНДИСТОН КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕС-СТАРТАП ЭКСПО & САММИТИ – 2021” бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу тадбир онлайн ва офлайн шаклида бўлиб ўтади ҳамда инглиз тилида олиб борилади.

👉 Тадбирда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://www.msmeindia.info/login
_______________________

#Объявление

❗️Уважаемые местные предприниматели!

📣 17-19 августа 2021 г., в городе Дели планируется проведение "7-й СТАРТАП ЭКСПО & САММИТ МАЛОГО И СРЕДНЕГО БИЗНЕСА ИНДИИ - 2021".

Мероприятие будет проводиться на английском языке в онлайн и офлайн режимах.

👉 Для участия в мероприятии вы можете зарегистрироваться по следующей ссылке: https://www.msmeindia.info/login

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Инфографика

📌 Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2021 январь-июнь учун ташқи савдо айланмаси

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#видеоконференция

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Хоразм вилоятида амалга ошириладиган тадбирларни ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоконференц шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди

◽️ Бугун Савдо-саноат палатаси Раиси, O`zLiDep Сиёсий Кенгаши аъзоси-А.Икрамов бошчилигида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Хоразм вилоятида амалга ошириладиган тадбирларни ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоконференция йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Б.Якубов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Рузметов, O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши раиси И.Файзуллаев ва Партия аппарати масъул ходимлари иштирок этди.

🔻Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши фаолияти ва келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#online

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикасининг экологик муаммоларини ҳал қилишда синергия натижалари: давлат, жамоат ташкилотлари, бизнес” мавзусида конференция бўлиб ўтмоқда.

🔻Бу ҳақида батафсил кейинги постларимизда.

#online

В эти минуты проходит конференция на тему: «Результаты синергии в решении экологических проблем Республики Узбекистан: государство, общественные организации, бизнес».

🔻Подробнее об этом в наших следующих постах.
"Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишнинг афзалликлари" мавзусида бепул вебинар ташкил қилинмоқда.

Кичик саноат зонаси ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, аҳоли пункти ҳудудининг ёки аҳоли пунктлараро ҳудуднинг қонун ҳужжатлари билан муайян мақом берилган қисми.
Хўш, кичик саноат зоналари қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади? иштирокчилар қандай танлаб олинади?

Бу саволга жавоб топиш учун, Бобур Арифбаевнинг вебинарида қатнашинг.

👉 Доим алоқада бўлиш учун https://t.me/bmguz

🗓 12-август
16:00

Вебинарга ҳавола бу ерда
https://us06web.zoom.us/j/81447661902?pwd=OWFmbU9XQmVLdVBmcE1CazdLblRHUT09

Идентификатор конференции: 814 4766 1902
Код доступа: 037179
#Биласизми

Якка тартибдаги тадбиркорлар кимлар? Улар фаолиятини қай тартибда амалга оширадилар?


Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

👨‍💻Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқоти”га тайергарлик борасида

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”га тайергарлик кўриш доирасида Бош вазир ўринбосари С.Умурзаков томонидан Фарғона вилоятида тадбиркорлар ҳамда вазирлик ва ташкилотлар маъсул раҳбарлари билан видеоконференция орқали мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда тадбиркорларнинг Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича конструктив таклифларини атрофлича ўрганиб чиқиш ва индивудуал характерга эга бўлган мурожаатларни қисқа муддатларда ижросини таъминлаш каби масалалар борасида сўз борди.

🔻Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Конференция

🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши вакиллари бошчилигида конфереция бўлиб ўтди

📌 Тадбир "Ўзбекистон Республикасининг экологик муаммоларини ҳал қилишда синергия натижалари: давлат, жамоат ташкилотлари, бизнес” мавзусида ташкил этилди.

Мазкур конференцияда Савдо-саноат палатаси раиси, Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгаши раиси А.Икрамов, Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши раиси Ф.Дегтярев ҳамда ҳар икки мамлакатнинг мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

🔻 Батафсил сайтимизда ўқинг

_________________

🇺🇿🇷🇺 Под председательством представителей Узбекско-российского и Российско-узбекского делового совета состоялась конференция

📌 Тема мероприятия: «Результаты синергии в решении экологических проблем Республики Узбекистан: государство, общественные организации, бизнес».

На данной конференции приняли участие председатель Торгово-промышленной палаты Узбекистана А. Икрамов, председатель Российско-Узбекского Делового совета Ф. Дегтярев, а также представители ответственных министерств и ведомств.

🔻 Подробнее на нашем сайте

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Ўзбекистон_янгиликлари

Тадбиркорларга гулчилик ва кўкатчилик соҳасини ривожлантиришда имтиёзлар берилмоқда

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги “Республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Қарори имзоланди.

🔻Мазкур Қарорга кўра, Республикада гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини ривожлантириш, соҳа мутахассислари малакасини ошириш ва тадбиркорларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди.

❗️Андижон вилоятининг Андижон, Исбоскан ва Олтинкўл туманлари, Наманган вилоятининг Наманган ва Давлатобод туманларини ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилади.

👉 Батафсил маълумотни сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

📣 “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди.

Тошкент туманида “Ёшлар дафтари” га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятига ўқитиш курсларининг 8-гуруҳини муваффақиятли тамомлаган 24 нафар ёшларга сертификатлар топширилди.

❗️Энди ёшлар тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари мумкин.

🔻Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
​​#Эълон

📣 Тадбиркорлар диққатига!

❗️Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистонга қорамол ва майда шоҳли молларни етказиб бериш орқали чорвачилик комплексларини ташкил этишга қизиқиш билдирган тадбикорларнинг таклифлари шакллантирилмоқда.

🔻Шу муносабат билан Қозоғистондан чорва ва майда шоҳли молларни олиб кириш ва улар бўйича чорва копмлекслари яратишга қизиқиш билдирган маҳаллий тадбиркорларнинг таклифларини (рус тилида) 2021 йил 16 август соат 14:00 қадар Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.

☎️ Қўшимча маълумот учун Палата масъул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Эълон

❗️Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!

📌 2021 йил 16 август куни соат 16:00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида” ги (янги таҳрири) Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш мақсадида Экспертлар кенгашининг онлайн йиғилиши ўтказилмоқда.

👨‍💻 Учрашув “ZOOM” онлайн учрашув платформасида бўлиб ўтади.

👉 Рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/zagN973VgKSxQCcQ7

☎️ Қўшимча маълумот учун: +998 (99) 774-45-94 рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Инфографика

📊 Ўзбекистонда экспорт салоҳиятини ривожланишининг 2021 йил январь-июнь ойлари айрим кўрсаткичлари

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram