Savdo-sanoat palatasi
14.1K subscribers
7.31K photos
1.06K videos
97 files
9.2K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#Жиззах

Жиззах вилоятида «Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш» бўйича ўқув курслари давом этмоқда.

📊 Жорий йилнинг 17-21февраль кунлари тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази Жиззах филиали томонидан Зафаробод туманида Ўқув курслари ташкил этилди.
Батафсил 👉 http://www.chamber.uz/uzk/news/5857

🔻Телеграм канал t.me/uzchamber
#ССПянгиликлари

#Жиззах

Жиззах вилоятидаги ўрганишлар давом этмокда

❗️Аввал хабар берганимиздек, ҳар бир туман (шаҳар)нинг “ўсиш нуқта”лари ва резерв имкониятларидан кенг фойдаланишни ташкил этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлатимиз рахбари томонидан бир қатор топшириқлар берилган эди.

🔻 Мазкур вазифаларни сифатли амалга оширишни таъминлаш учун Савдо-саноат палатаси вакилларидан иборат “Ишчи гуруҳ” ҳар бир туман (шаҳар)да маҳаллалар кесимида ўрганишлар ўтказиб келмокда.

📌 23-24 октябрь кунлари, Савдо-саноат палатаси Раисининг ўринбосари Ф.Усманов бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Бахмал туманларидаги сариқ ва қизил туманларнинг холати ўрганилди. У ердаги кам қувватли ва муаммоси мавжуд тадбиркорлар муаммолари тизимли таҳлил қилиниб, навбатдаги устувор вазифалар белгиланиб келинмокда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССПянгиликлари

#Жиззах

⚡️⚡️ ССП Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида конференция ташклил этилди.

📌 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, хотин-қизларда касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришнинг муҳим омиллари тўғрисида конференция ўтказилди.

📌Ушбу тадбирда вилоятдаги йирик тадбиркорлар, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг раҳбарлари, мехнат миграциясидан кайтиб келиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган, мигрант (муҳожир) тингловчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССПянгиликлари

#Жиззах

📣 "Жиззах Бизнес мактаби" томонидан ўқув курсларини тугатган 28 нафар ёшларга махсус сертификатлар топширилди.

Маълумки, айни вақтга қадар мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларида ўқитиш дастурларингинг биринчи ва иккинчи босқичлари ўз ниҳоясига етказилиб, ёшларга сертификатлар топширилди.

🔻Батафсил маълумот билан сайтимизда танишинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

ССП Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасида тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан семинари ташкил қилинди.

❗️Семинар давомида Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари шаҳар ва туман тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш сектори Наргиза Мавлонова томонидан “Ёшлар 1+1” дастури ҳамда “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” лойиҳаси доирасида туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳамда паст кўрсаткичдаги туманлар фаолияти муҳокама қилинди.

👉 Мазкур семинар ҳақида батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

📑 Жиззах вилоятида жойларда тадбиркорлик муҳитини ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда

Савдо-саноат палатасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ишчи гуруҳи аъзолари “Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш, жойларда тадбиркорлик муҳитини ўрганиш, “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти Зафаробод туманида ўрганиш ишлари олиб борди.

🔻 “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” лойиҳаси асосида жами 874 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, шундан 200 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдиришиб, Савдо-саноат палатаси қошидаги “Жиззах бизнес мактаби” ўқитувчилари билан ҳамкорликда чорак бошидан буён 154 нафар ёшларни 48 соат (6 кунлик) тадбиркорликка оид дарсларга ўқитишиб, ўқув курсларини муваффақиятли тугатган 147 нафар ёшларга тадбиркорлик билан шуғулланиш учун махсус сертификатлар берилди.

👉🏻 Батафсил маълумот сайтимизда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

“Ташаббус-2021” кўрик танловининг Жиззах вилояти босқичи ғолиблари эълон қилинди

🔹“Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича Арнасой туманидан “Арнасой голд тех” МЖЧ

🔹 “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича Зомин туманидан “Азим Зомин шифо” МЧЖ

🔹“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши бўйича йўналиши бўйича Янгиобод туманидан “Истиқлол бахора томорқа хизмати” МЧЖ

🔹“Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича Дўстлик туманидан “Эшниёз бобо” Ф/Х

🔹 “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишлари Жиззах шахридан “Нўрмонова Марғуба Абдужалиловна ”ЯТТ лар ғолиб деб топилдилар.

👉 Батафсил маълумотни сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

🔹Ёш тадбиркорлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишмоқда

Фориш туманида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

🔻Ёш тадбиркор Сарвар Ҳофизов томонидан “Боғдон” шаҳарчаси Амир Темур кўчаси марказий шифохона ва туғруқ комплекси ёнида 2 қаватли замонавий бинони қуриб ишга туширди.

▫️Унинг биринчи қаватида ёш тадбиркор томонидан хусусий дорихона ташкил этилди. Иккинчи қаватида эса маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини ташкил этишни режалаштирмоқда.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

🔹Жиззах вилоятида ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш давом этмоқда

📌 Жорий йилнинг бошидан то хозирги кунга қадар Жиззах вилоятида ушбу дастур бўйича 30 ёшга тўлмаган йигит ва қизлардан жами 4342 нафари табдиркорлик ва бизнес курсларини битириб махсус сертификатларга эга бўлишди ва улардан 1147 нафар ёшлар умумий ҳисобда 27 760 000 000 сўм миқдорда имтиёзли кредитлар олишган.

❗️Хозирда улар паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, иссиқхоначилик, хунармандчилик, беданачилик, балиқчилик, тикувчилик, боғдорчилик, асаларичилик каби йўналишларда фаолият юритмоқдалар.

🔻Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

💠 "Farali" текстиль компаниясига ташриф уюштирилди

🔻Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси аъзоси "Farali" текстиль компаниясига Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбарининг мамлакатимизда хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларга шарт-шароит яратиб бериш борасидаги топшириқларига биноан Сенат раиси Танзила Норбоева ташриф буюрди. Ташриф давомида фабрикада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

📌 Шунингдек, Танзила Норбоева иш жараёни, ходимларга яратилган шарт-шароитлар, ойлик-маошлар билан танишиб чиқди.

❗️Ҳозирги кунда "Farali" компаниясида 350 дан ортиқ тажрибали ходимлар фаолият юритиб келади. 1 га иш майдонида бир кунда 8000 донагача маҳсулот тайёрланади. Барча маҳсулотлар 100 % експорт қилинади.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

🔘 "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида иш бошлаган “ Ёш тадбиркорлар”фаолияти тахлил қилинди.

📌 Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ёшларни ҳамда “Аёллар дафтари”дан ўрин олган аёлларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш юзасидан дарслар ўтилган.

❗️Хозирги кунда кредит олиб ўз бизнесларини йўлга қўйган ёшларнинг фаолиятининг мониторинги амалга оширилди.

📌 Зафаробод туман ҳудудида “Ёшлар дафтари”даги ёшлар сони 432 нафарни ташкил этади, шундан курсни мувоффаққиятли тамомлаб сертификат олган ёшлар сони 404 нафарни ташкил этиб, айни дамда ўз тадбиркорлигини бошлаган ёшлар сони 76 нафарни ташкил этади.

🔻Ёш тадбиркорларнинг фаолиятини ўрганиш учун улар билан сухбатлашилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

Жиззах вилоятида тадбиркорнинг муаммоси ўз ечимини топди.

Президентимизнинг яқинда тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотидан сўнг, вилоятда ўз тадбиркорлигини очиш учун Савдо-саноат палатаси жиззах вилоят худудий бошқармасига мурожаат қилган Ибодиллаев Дониёрнинг муаммолари ижобий бартараф этилди.

▫️Унинг таклифига кўра Туркия давлати билан хамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб Жиззах вилоятида Лифтни олиб келиш ва бутлаш хизмати йўлга қўйиш истагини билдирди ва тез орада палата томонидан корхонанинг барча меъёрий хужжатлар тайёрлаб берилди.

🔽 Хозирги кунда тадбиркор “BUDLASH XIZMAT GURUXI”МЧЖни ташкил этди ва вилоятдаги кўп қаватли бино ва иншоатларни қурувчи пудратчиларга ўз хизматини таклиф этиб, пудратчиларнинг оғирини енгил қилиш тараддудида.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

◽️ Ёшлар:1+1" дастури доирасида иш бошлаган “Ёш тадбиркорлар” фаолияти тахлил қилинди.

🔻 Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Ёшлар дафтари”и рўйхатида турган ёшларни ҳамда “Аёллар дафтари” рўйхатида турган аёлларни тадбиркорлик кўникмаларини ошириш юзасидан ўқитилиб, кредит олиб ҳозирги кунда ўз фаолиятини бошлаганларнинг мониторинги амалга оширилди.

🔘 Зафаробод туман ҳудудида “Ёшлар дафтари”даги ёшлар сони 432 нафарни ташкил этади. Шундан курсни муваффаққиятли тамомлаб, сертификат олган ёшлар сони 404 нафарни ташкил этмоқда.

❗️ Шу жумладан хозирги кунда кредит олиб, ўз тадбиркорлигини бошлаган ёшлар сони 76 нафарни ташкил этади. Ёш тадбиркорларнинг фаолиятини ўрганиш учун улар билан сухбатлашилди. Тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

📌 Худудларда ёш тадбиркорлар фаолиятини ўрганиш давом этмоқда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

🇺🇿🇷🇺 Россия делегациясининг Жиззах вилоятига ташрифи

🔘 Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Эркин иқтисодий зонасига Россия Федерациясининг Тюмень вилоятидан делегация ташриф буюрди.

❗️Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Жиззах ва Тюмень ўртасида узвий алоқаларни йўлга қўйишдан иборатдир. Ташрифда асосан АО «ТАЛК», «Топол-Эко», Фабрика «Концепт», ИП “Ситникова ЕвроСибДом”, “Нео Композит” компания раҳбарлари иштирок этишди.

📌 Жиззах вилоятидан иштирок этган тадбиркорлар асосан тиббий ниқоблар, халатлар ва тиббиётда қўлланиладиган химояловчи воситаларга ўз қизиқишини билдирди. Шунингдек, “Арнасой-голд текстиль” корхонаси томонидан бир неча таклифлар билан биргаликда хамкорликни йўлга қўйиш истаги билдирилди.

▫️Тадбир якунида Жиззахлик тадбиркорлар ва Россия делегацияси ўртасида ҳамкорлик борасидаги масалалар яна бир бора тор доирада муҳокама этилишига келишиб олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Жиззах

Жиззах вилоятида "Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш бўйича" ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

🔻 Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Миллий университети Жиззах флиалида ҳамда Жиззах Политехника институтида дориворчилик ҳамда зираворчилик соҳасига қизиққан талабалар учун "Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом-ашёларини тайёрлаш бўйича" ўқув курслари ташкил этилди.

◽️ Ушбу курсда турли талабалар 5 кун давомида доривор ўсимликлар етиштириш учун ер таглаш, уларни етиштириш, парваришлаш, йиғиш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва тиббиётда қўлланилишига оид маълумотлар оладилар.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
Forwarded from Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jizzaxlik bir guruh faol tadbirkorlar eʼtirof etildi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlar kuni munosabati bilan soha vakillaridan bir guruhini mukofotlash toʻgʻrisida”gi Farmoniga asosan bir guruh yurtdoshlarimiz Davlat mukofotlariga sazovor boʻldilar. Ular orasida viloyatimizning 3 nafar vakili ham bor.

Shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Faol tadbirkor” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida”gi Farmoyishiga asosan yana 8 nafar tadbirkorimiz “Faol tadbirkor” koʻkrak nishoni bilan taqdirlandilar.

Viloyat hokimligi Anjumanlar saroyida tashkil etilgan tadbirda ushbu orden, medal va koʻkrak nishonlari oʻz egalariga tantanali tarzda topshirildi.

Batafsil👉 https://goo.su/4bgvtg

📲 Jizzax.uz sayti sahifalariga aʼzo boʼling:👇

Telegram|Facebook|YouTube|Instagram|ok.ru|@murojaat |X|

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax