Savdo-sanoat palatasi
14.5K subscribers
7.62K photos
1.1K videos
100 files
9.35K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

👨‍💻 30 нафар ёшлар тест синовидан ўтказилди

❗️Хабарингиз бор, Тошкент туманида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб ва тадбиркорликка ўқитиш, маблағ билан таъминлаш уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашларига кўмаклашиш мақсадида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўқув курсларига старт берилган.

📌 “Ёшлар:1+1” дастурининг 8-гуруҳ ёшлари учун ташкил этилган махсус ўқув курсларида ҳам Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман бўлинмаси, тижорат банклари, Давлат хизматлари маркази, Давлат солиқ инспекцияси туман бўлими ва бошқа тааллуқли ҳамкор ташкилотларнинг малакали мутахассислари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича дарслар ўтилди ва ёшлар учун ўқув курслари якунида тест синови ташкил этилди.

Ўтказилган тест синовлари натижасига кўра, 30 нафар битирувчидан 30 таси яъни 100 % кўрсаткич билан тест синовларидан ўтишга муваффақ бўлиб, имтиёзли кредит олиш учун бериладиган сертификат эгаси бўлиш имконини қўлга киритди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

👨‍💻 Бекобод шаҳрида ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш давом этмоқда

📌 Бекобод шаҳрида”Ёшлар дафтари”га киритилган, тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган тадбиркорлик асослари ўқув курсининг 8-гуруҳ ёшларига мутассадди ташкилотлар малакали ҳодимлари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича дарслар мунтазам ўтилмоқда.

❗️Навбатдаги дарс давомида Бекобод шаҳар Давлат Хизматлари Маркази раҳбари У.Мирзаев ёшларга тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида тушунча берди.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

🔹“Dainty Textile” корхонаси фаолияти йўлга қўйилди

Чирчиқ шаҳрида 2-секторда жойлашган кичик саноат зонасида тўқилган ва трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Dainty Textile” МЧЖ лойиҳаси ишга туширилди.

❗️Ушбу лойиҳа ҳудудий инвестиция дастурига киритилган бўлиб, умумий қиймати 3 миллиард 767 миллион сўмни ташкил этади. Лойиҳани молиялаштиришда 1 миллиард 167 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан, қолган 2 миллиард 600 миллион сўм маблағлар Ипотека банк АТИБ Чирчиқ шаҳар филиали ресурслари ҳисобидан молиялаштирилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

👨‍💻 Янгийўл шаҳрида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.

📌 Жорий йилнинг 26 август куни Янгийўл шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Призидентининг тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

▫️Бунда Янгийўл шаҳар ҳокими ва 4 та сектор раҳбарлари ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари, шаҳар Бош вазир қабулхонаси мудири ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарлари тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларини атрофлича ўргандилар.

🔻Батасфсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

👨‍💻 Бўстонлиқ туманида тадбиркорлик асосларига ўқитиш бўйича 10-гуруҳ ёшларининг дарс соатлари якунланди.

▫️Бўстонлиқ туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган, доимий иш билан таъминланмаган ва тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ёшлар:1+1” дастури доирасида тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларига ўқитиш бўйича 10-гуруҳ дарслари ташкил этилган эди. 48 соатлик дарсларда мутасадди ташкилот ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолияти мазмуни ва моҳияти, энг яхши бизнес ғояни излаш, корхонани ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий асослари, тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказиш мавзуларида маъруза ўтилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Оҳангарон туманида “Прокурор ва тадбиркорлар” учрашуви ўтказилди.

📌 Учрашувда туман прокурори, туман ҳокими ўринбосари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман бўлинмаси раҳбари, Оҳангарон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири ва бошқа мутассадди ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

❗️Бунда 15 нафар маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ўрганилди.

🔻Ечими юзасидан тегишлилиги бўйича мутассадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Ёшларга махсус сертификатлар топширилди

📌 Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Чирчиқ шаҳрида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил этилган навбатдаги 9-гуруҳ битирувчи ёшларига сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

🔻Тақдирлаш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфдаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари иштирок этишди ва улар томонидан ўқув курсни муваффақиятли тамомлаган 22 нафар ёшларга сертификатлар топширилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Қибрай туманида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

📌 Қибрай туманида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳоли вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида сектор раҳбарлари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

▫️Очиқ мулоқотда 20 дан ортиқ тадбиркор, ёшлар ва аҳоли вакилларининг турли соҳалардаги мурожаатлари тингланди.

❗️Аксарият мурожаатлар, хусусан вақтинчалик фойдаланиш учун ер ажратиш ҳамда кредит олишдаги муаммолар бўлиб, уларнинг бир нечтасига жойида ечим топилиб, масъулларга аниқ вазифалар берилди ва ижроси сектор раҳбарлари назоратига олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

Ёшлар дастури амалда!

📌 Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий тасдиғи сифатида Тошкент вилояти бўйлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг аксарияти тадбиркорлик асосларига ўқитилган бўлиб, ҳозирги кунда бандлиги таъминланган.

❗️Тошкент вилояти Тошкент туманида “Ёшлар: 1+1” дастури бўйича ўқишни муваффақиятли тамомлаган ёшлардан бири Абдурашидов Акбар Абдулла ўғли АТБ Микрокредитбанкдан 33 миллион сўм кредит маблағи олиб хизмат кўрсатиш соҳасида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.

▫️Бунда унга туман Ёшлар ишлари штаби, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамда Микрокредитбанк туман филиали томонидан амалий ва моддий кўмак берилиб, ҳозирда Акбар Абдулла ўғли замонавий ва шинам сартарошхонада аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Тошкент_вилояти

📣 "Ёшлар: 1+1”дастури доирасида ташкил қилинган ўқув-курсларининг 9-гуруҳ битирувчиларига сертификатлар топширилди.

Тошкент туман Маданият саройида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган ўқув курсларининг 9-гуруҳини муваффақиятли тамолаган 35 нафар ёшларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

📌 Тадбирда туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари томонидан ёшларга сертификатлар топширилди.

▫️Энди ёшлар сертификатларга асосан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари мумкин.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram