Savdo-sanoat palatasi
13.1K subscribers
6.6K photos
973 videos
93 files
8.89K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#Эълон

❗️❗️ Ҳурматли тадбиркорлар!

🔹 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Россияда қурилиш учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи “Зевс” корхонасидан қурилишда фойдаланадиган текислаш тизимларини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича мурожаат келиб тушган.

📞 Шу муносабат билан Россия корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари “Зевс” корхонасининг маркетинг ишлари бўйича маъсул ходими Шаракова Татьянага
+ 8 800 505-50-38 телефони орқали мурожаaт қилишлари мумкин.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Эълон

❗️Ҳурматли тадбиркорлар!

“SHAKHRISABZ TOUR TRAVEL” корхонаси Самарқанд, Хива, Бухоро, Қўқон, Шахрисабз, Термез каби тарихий шаҳарларига туристик-экскурсия хизматларини таклиф этади.

🔻Бунда “SHAKHRISABZ TOUR TRAVEL” корхонаси республикамиз фуқоролари учун тарихий, маданий мерос обидалари билан яқиндан танишиш бўйича ички туризм хизматларини ҳам кўрсатади.

🔰 Қўшимча маълумот учун корхонанинг масъул ходими Мустафоев Эшпўлатга +998 97 145-62-32 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Эълон

⚡️⚡️Геологик объектлар аукцион савдоси бўлиб ўтади

Геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва фойдали қазилма конларини ўзлаштириш учун геологик объектлар бўйича тизер ва тақдимот материаллари ишлаб чикилиб, "E-Auksion" платформасига жойлаштирилди

📌 Навбатдаги онлайн-аукцион савдолари жорий йилнинг 24 март куни Тошкент вақти билан 10:00 да бошланишини маълум қиламиз.

🔻 Геологик объектлар бўйича тизер ва тақдимот материаллари билан сайтимизда танишишингиз мумкин

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Эълон

🇵🇰 “Покистон глобал инвестиция саммити” ташкил этилмоқда

❇️ 2022 йил 30-31 март кунлари Исломобод шахрида “Покистон глобал инвестиция саммити” утказилади. Мазкур тадбир Покистон инвестициялар кенгаши томонидан ташкиллаштирилиб, унинг доирасида туризм ва мехмонхона бизнеси, кон саноати, қишлок хўжалиги ва чорвачилик, қурилиш, ахборот технологиялари, транспорт ва логистика, фармацевтика хамда эркин иқтисодий зоналар масалалари мухокама этилади.

📌 Батафсил маълумотларни 71 230-98-60; 71 230-98-61 рақамлари орқали олишингиз мумкин

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Эълон

⚡️⚡️Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!

📌 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Россиянинг етакчи логистика компанияси мурожаат қилиб, Ўзбекистон тадбиркорларини Россияда чет эл хом-ашёсини қайта ишлаш асосида хорижий давлатларга экспорт қилинадиган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳаларига жалб этишда амалий ёрдам беришини маълум қилган.

Бунда мазкур компания Россияда хом-ашё ва бутловчи қисмлар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда ундан кейинги маҳсулотни хорижий бозорларга экспорт қилишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.

❇️ Мазкур Россия компанияси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари бизнес таклифларини Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасининг expo@chamber.uz электрон манзилига 2022 йил 10 апрелга қадар тақдим этишлари мумкин.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#Эълон

🔷 Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!

🇧🇾 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Беларуснинг газ ва сув хўжалигида фойдаланиладиган арматуралар, босим регуляторлари, фитинг ва ёнғинга қарши ускуналар ишлаб чиқарувчи корхонаси мурожаат қилиб, Ўзбекистонга ёнғинга қарши курашиш ускуналари, сув, газ ва иссиқлик таъминоти учун босим регуляторлари ва арматуралар етказиб беришда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган.

🔻 Мазкур корхона томонидан чўяндан ёнғинга қарши клапанлар DN50 DN65 DN50, ёнғинга қарши енглар ГР-50, ГР-65, ГР-80, муфталар ГМ-50, ГМ-65, ГМ-80 ҳамда ёнғинга қарши жўмраклар РС50А, РС50А (16), РС50.01А ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Беларусь корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари бизнес таклифларини Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасининг expo@chamber.uz электрон манзилига 2022 йил 10 апрелга қадар тақдим этишлари мумкин.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
​​#Эълон

Тадбиркорлар диққатига!

🔷 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан O’zDSt:2986-2015 “Пиширлган колбаса маҳсулотларини, сосискалар ва сарделькалар товуқ ёки курка терисини қўшиш” ва O’zDSt:2985-2015 “Ярим дудланган колбаса маҳсулотлари товуқ ёки курка терисини қўшиш” стандарти билан кўриб чиқилмоқда.

🔘 Мазкур стандартларни кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ҳамкорликка таклиф этади.

☎️ Шу муносабат билан ушбу масалада тадбиркорлик субъектлари, Палатанинг expo@chamber.uz электрон манзилига ёки +998978 150-60-06 телефон рақами орқали ўз таклифлари билан мурожаат қилишлари мумкин.
​​#Эълон

Маҳаллий тадбиркорклик субъектларининг озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари шакллантирилмоқда

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан республикамиз аҳолисига сифатли ва арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари жумладан, шакар (ТС2 тоифали ГОСТ 33222-2015), ўсимлик ёғи (кунгабоқар ёғи ГОСТ 1129-2013, пахта ёғи ва бошқа ўсимлик ёғлари) маҳсулотлари етказиб беришга кўмаклашиш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, расмий диллерлар ва импортёрларнинг тижорат таклифлари шакллантирилмоқда.

Шу муносабат билан шакар, ўсимлик ёғи маҳсулотларини республикамиз бозорларига етказиб бериш истагидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, хорижий компанияларнинг расмий диллерлари ва импортёрлар ўз тижорат таклифларини пастда келтирилган ҳаволадан рўйхатдан ўтиш орқали тақдим этишлари сўралади.

Қўшимча маълумот учун ушбу масала бўйича Палатанинг масъул бошқармасига +99899 774-45-94 телефон рақами орқали мурожаат этиш мумкин.
​​#Эълон

📌 Соат 14:00 да Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳобов бошчилигида Қашқадарё вилояти Нишон туманида тадбиркорлар билан учрашув бошланади.

🔻 Учрашувни Инстаграм саҳифамиз орақали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

👉 Инстаграм саҳифага ўтиш: https://www.instagram.com/uzchamber
#Эълон

📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

🔷 Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан келиб тушган хатга асосан Россияда фаолият олиб борувчи “Самбери” савдо тармоғидан ҳамкорлик таклифи келиб тушган.

🔻 Ушбу корхона “Самбери” озиқ-овқат маҳсулотларини савдоси билан шуғиланувчи корхона бўлиб, Ўзбекистон Республикасидан нон бўлаклари, ярим тайёр аралашмалар, томат ва чили соуслари, уксус, тез тайёр бўлувчи лапша, консерваланган маҳсулотларни Россия корхонаси сотиб олишини маълум қилган.

🔘Шу муносабат билан “Самбери” корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги корхоналар тўғрисидаги маълумотларни (Корхона номи, манзили, раҳбарнинг Ф.И.Ш., алоқа учун телефон рақамлар)
2022 йил 29 апрелга кадар Палата масъул ходими Усмонов Шахзодга sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишингиз сўралади.