"YUKSALISH" HARAKATI
3.61K subscribers
3.42K photos
565 videos
7 files
1.82K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
#Сайлов_2019
Хабарингиз бор, жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Унда биз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларнинг янги депутатларини танлаймиз.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фуқароларни сайлов жараёнларига қизиқтириш ҳамда сиёсий партиялар ўртасида қизғин рақобатни юзага келтиришга кўмаклашиш мақсадида Сайлов2019 туркумида фойдали маълумотларни тақдим этиб боради.

Бунда эътиборингизга қонунчилик нормалари, турли мавзулардаги инфографикалар, жамоатчилик фикри сўровлари тақдим этилади. Шунингдек, жойларда жараёнларнинг бориши ҳақида ҳам мақолалар тайёрлашни режалаштирганмиз.

Бугун эса сўнгги бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига ўтказилган сайловлар натижаларини эътиборингизга ҳақола этамиз. Қизиқ, бу йилги сайловда қайси партия Парламентда кўпроқ жой эгаллар экан?
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
Аввал хабар қилинганидек, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқароларнинг сайлов жараёнларига қизиқтириш ҳамда сиёсий саводхонлигини ошириш мақсадида Сайлов2019 туркумида фойдали маълумотларни тақдим этиб боради.

Бугун эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг таркиби ва тузилиши, шунингдек парламентнинг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга қўйиладиган талабларни инфографика шаклида эътиборингизга ҳавола этамиз.
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзоси фаолияти давомида қандай кафолатларга эга? Улар ҳақида бизнинг инфографикамиз орқали билиб олишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019 Жорий йилнинг 6 - 11 сентябрь кунлари «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан «Jamoatchilik fikri» Телеграм-канали орқали фойдаланувчиларнинг депутатлар фаолиятини қайси жиҳатлардан келиб чиқиб баҳолашлари юзасидан фикрлари ўрганилди. Сўровда жами 1 146 киши иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, респондентларнинг деярли учдан бир қисми (31 фоизи) депутатлар фаолиятини баҳолашнинг имкони йўқлигини таъкидладилар. 24 фоизи эса депутат фаолияти самарадорлиги сайловчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, илгари сурганлигида, деб ҳисоблайдилар. «Халқ билан яқин бўлганлиги» жавоб вариантини 19 фоиз иштирокчилар танлаганлар. 18 фоизи эса депутат фаолиятини берган ваъдасини бажаришидан келиб чиқиб баҳолашларини билдирдилар. Қолган 8 фоиз - қонунчиликка киритган ўзгартишлари бўйича депутатлар фаолиятини баҳолайдилар.

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019

Сиёсий партиялар етакчилари. Улар ижтимоий тармоқларда қанчалик фаол?
Мазкур инфографикада Ўзбекистон партияларининг расмий веб-сайтлари ва босма нашрлари ҳақидаги маълумот тақдим этамиз.

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019

Бугунги кунда кўпчилик ижтимоий тармоқларда шахсий аккаунтларга эга. Бу ерда улар ўзаро хабарлар алмашиб, сўнгги янгиликлар билан танишадилар. Сиёсий партиялар ҳам глобал тармоқ орқали аудитория билан интерактив коммуникация олиб бориш технологияларини ҳам ўзлаштиришмоқда. Тўғриси, бироз секин.

Тармоқда ўзларининг иштирокларини ошириш мақсадида Facebook ва Telegram'да расмий саҳифалар очганлар. Уларнинг деярли барчасида - партиянинг расмий веб-сайтидан репостлар ҳамда ташкилот фаолияти ҳақидаги нашрлари, фото ва видеоматериаллар ҳаволалари билан улашилмоқда.

Мазкур инфографикамизда сиёсий партияларимиз ижтимоий тармоқларда қанчалик фаол эканлигини таҳлил қилдик.

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
Сиёсий партияларнинг глобал тармоқ орқали аудитория билан ишлаш бўйича фаолияти таҳлилини давом эттирган ҳолда, навбатдаги статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур инфографикада Ўзбекистон сиёсий партиялари аъзоларининг уларнинг электрон платформаларидаги обуначилари сонига нисбатан солиштирма нисбати тақдим этилган.
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2019

Сайловлар яқин...
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати «Ўзбекистон 24» телеканали билан ҳамкорликда жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар тўғрисида фойдали маълумотларни тақдим этиб бормоқда. Ушбу видеороликда уларнинг бир қисми билан танишишингиз мумкин.
👉Бизни кузатиб боринг: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
Ҳар бир сайлов округидаги ўртача сайловчилар сони маълум бўлди

Бугун МСК республикамиз бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150та ҳудудий сайлов округларини тузиш ҳақида қарор қабул қилди.

Унга кўра:
▪️Республикамиз маъмурий-ҳудудий бирликларининг ҳар бирида 4тадан 17 тагача сайлов округлари тузилиши белгиланди;
▪️ Ҳар бир сайлов округидаги ўртача сайловчилар сони 137 минг 279 нафарни ташкил этмоқда. Сайловчиларнинг умумий сони тахминан 20 млн 600 минг нафар.

_______________________________________
#Выборы_2019
Определено среднее количество избирателей в каждом избирательном округе

Сегодня принято постановление ЦИК о образовании 150 территориальных избирательных округов для проведения выборов депутатов в Законодательную палату Олий Мажлиса.

Согласно нему:
▪️Определено образовать от 4 до 17 избирательных округов в каждой административно-территориальной единице респкблики;
▪️ В каждом избирательном округе количество избирателей в среднем составляет 137 тысяч 279 человек. Общее количество избирателей — приблизительно 20 миллионов 600 тысяч человек.

👉 @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар: билишимиз лозим бўлган саналар

Сайловлар мавзусини давом эттирган ҳолда, эътиборингизга жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларнинг асосий босқичлари тақдим этилмоқда.

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 20 сентябрь куни МСК томонидан сайлов куни эълон қилинди ва сайловолди кампаниясига расман старт берилди. Ҳозирда сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун сайловчилар имзосини тўпламоқда.

Сайлов жараёнларининг фуқароларга янада тушунарли ва содда бўлишига кўмаклашиш мақсадида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан жараёнларининг асосий босқичлари ҳақидаги инфографика тайёрланди.
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
Жорий йилниинг 20 сентябрь куни Ўзбекистонда сайлов кампаниясига расман старт берилди. Сайловда 20 миллиондан ортиқ сайловчилар, шу жумладан, 2 миллион нафардан ортиқ ёшлар илк бор овоз беришлари кутилмоқда.

Сиёсий партияларнинг
сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида кузатилаётган “инновацион” ёндошувлари:

📌 Газеталар чоп этадилар ҳамда уларнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда саҳифалари фаолият кўрсатади. Бироқ, партияларнинг расмий босма нашрлари обуначилари сони партия аъзолари сонининг ўртача уч фоизига ҳам етмайди. Виртуал маконда партия фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ҳам унчалик машҳур эмас.

📌 Очиқ ҳавода жамоатчилик билан интерфаол учрашувлар, санъаткорлар ва ОАВ вакиллари иштирокидаги концертлар. Баъзан бир хил жойда, икки кунлик фарқ билан, турли партияларнинг намойишлари бўлиб ўтмоқда.

📌 Популистик иборалар ва умумий гаплар. Сиёсий партиялар қачон сайловолди дастурларини тақдим этадилар? Дастур ҳужжатлари электоратнинг ҳақиқий муаммоларини ҳисобга оладими?

📌 Шарфлар — ушбу атрибут билан барча партиялар кўриниш беришди.

💡 Сайловолди дастурларини республиканинг турли қатламлари ва турли ҳудудларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тузиш, партиялар нимани аниқ амалга ошириши мумкинлигини аниқлаш учун ҳали вақт бор. Бунда халқаро тажрибани ўрганиш, кампания учун сиёсий технологиялар бўйича мутахассислар ва экспертларни жалб қилиш тавсия этилади.

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти вакиллик органларига
сайловлар: билишимиз лозим бўлган рақамлар

2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фуқаролар томонидан 150 нафар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар сайланади.

Шунингдек, 831 нафар вилоят ва Жўқорғи Кенгес депутатлари ҳамда 5 738 нафар шаҳар ва туман депутатлари фуқаролар томонидан сайланадилар. Ўзбекистон бўйича жами 6 719 нафар депутатлар ўз фаолиятини бошлайди.

👉Каналга аъзо бўлиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар учун бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик давом этмоқда.
Барча сиёсий партиялар қурилтой ўтказиб, номзодлар, кейинги беш йиллик фаолият йўналишлари ва муҳим вазифаларни белгилаб олдилар.

Мазкур инфографикада Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантиришда сиёсий партиялар томонидан илгари сурилаётган ёндашувлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

👉Каналга аъзо бўлиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати сиёсий партиялар сайловолди дастурлари таҳлилини давом эттиради. Навбатдаги масала — партияларнинг тиббиёт соҳасини ривожлантиришга оид таклифлари.

Жумладан, ЎзЛиДеП томонидан аҳоли соғлигини суғурталаш тизимини жорий этиш таклиф этилаётган бўлса, “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурида шошилинч тез тиббий ёрдам хизматини яхшилаш, “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш муҳимлиги кўрсатилган.

“Миллий тикланиш” ДП халқ табобатини тубдан ривожлантириш, уни замонавий тиббиёт даражасига етказишга катта эътибор қаратмоқда. Халқ демократик партияси, ўз навбатида, барча тиббиёт муассасаларида бепул кўрсатиладиган мажбурий тиббий хизматлар рўйхатини ишлаб чиқишни режалаштирган. Ўзбекистон Экологик партияси сайловолди дастуридан эса соғлиққа етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш вазифаси киритилган.

👉Каналга аъзо бўлиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар учун ўтказиладиган сайловга тобора оз фурсат қолмоқда.

Шу муносабат билан, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати фуқароларнинг сайлов жараёнлари бўйича билимларини ошириш мақсадида сайловга оид атамалар ва уларнинг маъноларига бағишланган инфографика тайёрлади.
👉Каналга аъзо бўлиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
Ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловларнинг якуний натижалари эълон қилинди. Биз барча маълумотларни умумлаштирган ҳолда қайси сиёсий партия ҳудудларда яхши натижа қайд этганлини таҳлил қилдик.

Вилоят, шаҳар Кенгашлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгесида Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловлардаги каби энг кўп депутатлик ўрнини ЎзЛиДеП (303 жой ёки 36,5%) вакиллари эгаллаган. Эътиборлиси, сайловолди пойгасини иккинчи бўлиб ХДП (201 ёки 24,2%) якунлаган. 3-ўринда “Миллий тикланиш” ДП (159 ёки 19,1%). “Адолат” СДП (107 ёки 12,9%) тўртинчи, Экопартия вакиллари эса бешинчи (81 ёки 9,7%) ўринни қайд этишган.

Мавжуд 831 та ўриннинг 247 таси (29,7%) аёллар. Бу борадаги энг яхши кўрсатгич Навоий вилоятида (23 депутатлар ёки 38,3%) кузатилган, кейинги ўринлар Самарқанд (22 ёки 36,7%) ва Жиззах (20 ёки 35,1%) вилоят Кенгашлари ҳиссасига тўғри келади. Энг кам аёллар Наманган вилояти Кенгашида — 11 ёки 18,3 %.

Каналга аъзо бўлиш