"YUKSALISH" HARAKATI
3.09K subscribers
3.36K photos
524 videos
7 files
1.75K links
“Yuksalish” harakati — Движение "Юксалиш"

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
#Парламент_муҳокамалари
⚡️Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим масалалар муҳокамаси режалаштирилган.

Хусусан:
👉 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини қўллаш орқали ахборот тарқатиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисида;
👉 Интернет жаҳон ахборот тармоғининг салбий таъсири, ёшлар тарбиясига хавф солаётган «оммавий маданият»нинг кириб келиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тадбирлар тўғрисида;
👉 Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни амалиётда қўлланилаётганда кузатилаётган муаммолар ҳақида қатор вазирликлар ахбороти депутатлар томонидан эшитилиб, муҳокама қилинади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзоди кўриб чиқилади.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати муҳокама жараёнларини фаол ёритиб боради.
@uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари

⚡️ Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирилигига янги раҳбар номзоди депутатлар томонидан маъқулланди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Хусанов Нозим Бахтиёрович номзодини маъқулладилар. У бунга қадар Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганлиги муносабати билан ушбу лавозим вакант бўлиб турган эди.


Депутаты Законодательной палаты Олий Мажлиса одобрили кандидатуру нового руководителя Министерства занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан — Хусанова Нозима Бахтиёровича. Он ранее работал хокимом Сергелийского района Ташкента. @uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари

2019 йил 13 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат халқаро ҳаётига дахлдор ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги нуфузини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Хусусан, «Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги масала кўриб чиқилди. Ҳозирда ушбу тузилмага Озарбайжон Республикаси, Туркия Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси аъзо ҳисобланади.

Муҳокамалардан сўнг «Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қабул қилинди.
@uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари

⚡️2019 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлисида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унинг талабларига риоя қилиш юзасидан назорат олиб бориш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари зиммасига юклатилди.

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари

Парламент палаталари кенгашлари қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши тузилди.

Унинг мақсад ва вазифалари:
👉 ахборот соҳасига оид долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини шакллантиришда жамоат ташкилотлари аҳамиятини ошириш;
👉 давлат органлари ва оммавий коммуникациялар субъектлари ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш;
👉 ахборот соҳасини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш;
👉 очиқ ахборот маконини яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштирадиган замонавий, демократик ва шаффоф майдон сифатида давлат ва оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг самарали мулоқотини таъминлаш.

Янги тузилма халқаро рейтингларда Ўзбекистон Республикаси эгаллаган ўрнини изчил яхшилаш ва мамлакатимизнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги индекслари юқори даражада бўлган илғор мамлакатлар қаторига киришини таъминлаш дастурлари бўйича таклифлар ҳам тайёрлайди.

📌 Жамоатчилик кенгашига юкланган вазифаларни бажариш, шунингдек унинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти шаклида Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича марказ ташкил этилиши таклифи маъқулланди ҳамда у Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи сифатида белгиланди.

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан:
▪️«Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси;
▪️«Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги;
▪️«Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги; қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги;
▪️«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги; кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;
▪️«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
▪️«Қўриқлаш ва назорат-лицензиялаш фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
▪️«Уруғчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги;
▪️«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;
▪️«Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари
Андижон вилоятининг Бўз тумани Бўстон туманига ўзгартирилди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Андижон вилоятининг Бўз тумани номини Бўстон туманига ўзгартириш тўғрисида”ги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан «Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 20 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланди.

Ҳозирда ушбу Конвенция 145 та мамлакат томонидан ратификация қилинган. Унинг асосий мақсади маданий ўзини ифодалашнинг турли хил шаклларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорлик ҳамда ҳамфикрликни мустаҳкамлаш асосида турли маданиятларнинг эркин ҳамкорлиги учун шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади.
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари

2019 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг 23-ялпи мажлисини жорий йил 11 октябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мажлис кун тартибидан қуйидаги масалалар муҳокамаси ўрин олган:
▪️“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги;
▪️“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги;
▪️“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги;
▪️“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги;
▪️“Меценатлик тўғрисида”ги;
▪️“Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги;
▪️“Мудофаа тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари.

Шунингдек, Сенат аъзолари Маданий ўзликни намоён этиш шакллари хилма-хиллигини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш тўғрисидаги Халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 20 октябрь) ратификация қилиш масаласини ҳам муҳокама қилади.
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари
⚡️Бугун Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси иш бошлади. Мажлисни жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

———

#Что_обсуждается_в_парламенте
⚡️Сегодня в Ташкенте свою работу начало двадцать третье пленарное заседание Сената Олий Мажлиса. За ходом заседания можно следить в прямом эфире.

👉
Подписаться на канал: @uzbyuksalish