"YUKSALISH" HARAKATI
3.77K subscribers
3.41K photos
563 videos
7 files
1.82K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
#Saylov_2021

Ўзбекистонда жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловига тобора оз муддат қолмоқда.

Шу муносабат билан, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати "Сайлов—2021" рукнини ташкил этмоқда. Мақсад — фуқароларни сайлов жараёнлари ҳақида хабардор қилиб бориш.

#Инфографикада Ўзбекистонда Президентликка ким номзод бўла олиши ва у номзодини қачон кўрсатиши тўғрисида маълумотга эга бўласиз.

@uzbyuksalish
#Saylov_2021

"Сайлов—2021" рукни орқали фуқароларни сайлов жараёнлари ҳақида хабардор қилиб боришда давом этамиз.

Навбатдаги #инфографикада Президент сайловларига оид атамалар ва уларнинг маънолари ҳақида маълумотга эга бўласиз.

@uzbyuksalish
#Saylov_2021

"Сайлов—2021" рукни орқали фуқароларни сайлов жараёнларидан хабардор қилиб боришда давом этамиз. Навбатдаги #инфографикада Президент сайлови бўйича сайлов комиссияларининг тизими ҳақида маълумотга эга бўласиз.

▶️Сайлов комиссиялари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади;
▶️Сайлов комиссиялари мажлисларида сиёсий партиялар, ОАВ вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ҳозир бўлиши мумкин;
▶️Сайлов комиссиялари таркибида, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида, аёл ва эркакларнинг тенг вакиллигини таъминлашга эътибор қаратилиши керак;
▶️Сайлов комиссиясининг қарорини ижро этиш мажбурийдир;
▶️Президент сайловини ўтказиш бўйича округ ва участка сайлов комиссиялари сайлов якунлангандан сўнг ўз фаолиятини тугатади.

@uzbyuksalish
#Saylov_2021

"Сайлов—2021" рукнини давом эттирган ҳолда, жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистондаги Президент сайлови жараёнларининг асосий босқичлари ва саналарини тақдим этамиз.

@uzbyuksalish
#Saylov_2021

▶️ Марказий сайлов комиссияси (МСК) Президент сайловини ўтказувчи сайлов комиссиялари тизимини ташкил этади.

▶️ МСК Олий Мажлис палаталари томонидан камида 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. Унинг аъзолари Қонунчилик палатаси ҳамда Сенат томонидан сайланади.

Кимлар МСК аъзоси бўлиши мумкин?

▶️ 25 ёшга тўлган, олий маълумотга, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш тажрибасига эга, жамоатчилик орасида обрў-эътибор қозонган ва камида охирги 5 йил Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаб турган фуқаро.

*️⃣ МСК аъзоси бошқа сайлов комиссиясининг ёки сиёсий партиянинг аъзоси бўлиши мумкин эмас!

Ҳозирда МСК таркибида эркаклар — 71 %ни, аёллар — 29 %ни ташкил этади. Улар орасида 40 ёшгача бўлганлар — 1 нафар.

@uzbyuksalish
#Saylov_2021

2021 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясига старт берилди.

2021 йилнинг 24 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланди.

@uzbyuksalish
#Saylov_2021

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтади. Жараёнлар қизғин давом этмоқда.

Ҳафта давомида 5 та партия ҳам пленумларда президентликка бўлажак номзодларни тавсия қилди:
▫️Ўзбекистон Экологик партияси — Нарзулло Обломурадов;
▫️"Адолат" СДП — Баҳром Абдуҳалимов;
▫️"Миллий тикланиш" ДП — Алишер Кадиров;
▫️Ўзбекистон Халқ демократик партияси — Максуда Варисова;
▫️ЎзЛиДеП — Шавкат Мирзиёев.

Қонунчиликка кўра, сайловга 65 кун қолганида (20 августда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш бошланади. Сайловга 45 кун қолганида (9 сентябрда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тугайди.

@uzbyuksalish