"YUKSALISH" HARAKATI
3.1K subscribers
3.48K photos
585 videos
7 files
1.89K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
#сарҳисоб

Лойиҳа Андижон ва Самарқанд вилоятларининг 8 та маҳалласини қамраб олди

Хабар қилинганидек, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Фарғона вилояти “Тараққиёт” аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан “Ўзбекистоннинг чекка қишлоқ ҳудудларида қарорлар қабул қилишда фуқаролар иштирокини ошириш” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Лойиҳа доирасида республиканинг учта — Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги иккитадан туман ҳамда иккитадан маҳалласида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига моддий кўмак кўрсатиш, кичик инфратузилмасини яхшилаш, тиббиёт муассасаларига тиббий буюмлар тақдим этиш кўзда тутилган.

Лойиҳа июнь ойида — Андижонда, июль ойида — Самарқандда амалга оширилди. Кейинги манзил эса Қашқадарё.

Батафсил:
https://yumh.uz/uzc/news_detail/364

#EU #Yuksalish #Taraqqiyot #Andijon #Samarqand

Каналга обуна бўлинг: 👉@aholiga_yordam
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб_2022 "Юксалиш" ҳаракати учун қандай йил бўлди?

Якунига етаётган йил мақсадли тадбирларга бой ўтди: республика ва минтақа миқёсидаги форум ва фестиваллар, жамоатчилик мониторинглари ва эшитувлари, ўқув семинарлар ва тренинглар.

Аҳолига ёрдам кўрсатиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилашга қаратилган 12 та халқаро лойиҳа амалга оширилди.

Биргина мисол, Европа Иттифоқи молиялаштирган лойиҳада Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги 350 та эҳтиёжманд оилага жами 1,3 млрд сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 12 та олис маҳалладаги тиббиёт муассасалари 280,5 млн сўмлик зарур тиббий буюмлар билан таъминланди.

👉 2022 йилдаги фаолиятимиз ҳақида батафсил

Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдирамиз! 🇺🇿

@uzbyuksalish