#Инфографика
Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, хорижда пулсиз, қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари қарз шартномаси асосида суткалик яшаш учун 100 АҚШ долларигача, транспорт харажатлари учун 1000 АҚШ долларигача моддий ёрдам олиб туриши мумкин. Қарз миқдори аризачи яшаётган ҳудуддан келиб чиқиб белгиланади.
Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради.
Ушбу #инфографикада кўрсатилиши мумкин бўлган молиявий ёрдам қаерда ва қанча берилиши акс этган.
@uzbyuksalish

#Ташриф
Давлат раҳбари шу ҳафта икки кунлик амалий ташриф билан Сурхондарё вилоятида бўлди.
Ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишди, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев вилоятни комплекс ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди:
▫️тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
▫️қурилиш материаллари, енгил, чарм, озиқ-овқат, электротехника, маҳаллий саноат каби “драйвер” соҳаларни жадал ривожлантириш
▫️ижтимоий инфратузилмани яхшилаш шулар жумласидан.
Бунинг учун вилоятга 1 трлн 900 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
✅ Мазкур ташрифнинг муҳим жиҳатлари бизнинг #инфографикада.

“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони эълон қилинди.
Ҳужжат билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди.
▫️Жумладан, амалга оширган давлат харидлари, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хорижий меҳмонларни кутиб олиш харажатлари, йиллик харажатлар сметаси ва бошқалар.
Президент фармонида кўзда тутилган бошқа янгиликлар билан бизнинг #инфографикада танишинг.

#Saylov_2021
Ўзбекистонда жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловига тобора оз муддат қолмоқда.
Шу муносабат билан, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати "Сайлов—2021" рукнини ташкил этмоқда. Мақсад — фуқароларни сайлов жараёнлари ҳақида хабардор қилиб бориш.
#Инфографикада Ўзбекистонда Президентликка ким номзод бўла олиши ва у номзодини қачон кўрсатиши тўғрисида маълумотга эга бўласиз.

"Сайлов—2021" рукни орқали фуқароларни сайлов жараёнлари ҳақида хабардор қилиб боришда давом этамиз.
Навбатдаги #инфографикада Президент сайловларига оид атамалар ва уларнинг маънолари ҳақида маълумотга эга бўласиз.

"Сайлов—2021" рукни орқали фуқароларни сайлов жараёнларидан хабардор қилиб боришда давом этамиз. Навбатдаги #инфографикада Президент сайлови бўйича сайлов комиссияларининг тизими ҳақида маълумотга эга бўласиз.
▶️Сайлов комиссиялари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади;
▶️Сайлов комиссиялари мажлисларида сиёсий партиялар, ОАВ вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ҳозир бўлиши мумкин;
▶️Сайлов комиссиялари таркибида, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида, аёл ва эркакларнинг тенг вакиллигини таъминлашга эътибор қаратилиши керак;
▶️Сайлов комиссиясининг қарорини ижро этиш мажбурийдир;
▶️Президент сайловини ўтказиш бўйича округ ва участка сайлов комиссиялари сайлов якунлангандан сўнг ўз фаолиятини тугатади.

#Сайлов_2021
Бугунги кунда кўпчилик инсонлар ижтимоий тармоқларда шахсий аккаунтларига эга. Бу ерда улар ўзаро муҳим хабарларни алмашади, сўнгги янгиликлар билан танишади. Сиёсий партиялар ҳам глобал тармоқ орқали аудитория билан интерфаол алоқа олиб бориш технологияларини ўзлаштирмоқда.
Жумладан, партиялар ижтимоий тармоқларда ўз иштирокларини ошириш мақсадида Facebook'да расмий саҳифа, Telegram'да каналлар очишган. Уларнинг деярли барчасида партиянинг расмий веб-сайти ҳамда партия нашрларидаги материалларга, партия фаолиятига оид фото ва видеоматериалларга ҳаволалар билан улашилмоқда.
2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларидан буён сиёсий партияларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуначилар сони ошган. Масалан, ЎзЛиДеП ва "Адолат" СДП партияларининг Facebook'даги саҳифаларига обуна бўлганлар сўнгги икки йилда 22 фоиздан 46 фоизгача ошган. Тегишли равишда "Миллий тикланиш" ДП ва Халқ демократик партиясининг обуначилари эса икки баробар юқори. Энг кўп ўсиш янги тузилган Экологик партияда кузатилди — 8,4 баробар кўп.
Сиёсий партиялар Telegram мессенжерида ҳам иштирокини сезиларли равишда оширган. Масалан, 2019 йил сентябрда ЎзЛиДеп Telegram-каналида обуначилар 2,5 мингга яқин эди, ҳозирда уларнинг сони 75 мингдан ортган. Бироқ битта эълон қилинган маълумотни кўрувчилар сони 1,1 мингдан, кунлик кўрув эса 12,1 минг фойдаланувчидан ошмайди. ЎзЛиДеП каналида қамров бўйича жалб қилиш коэффициенти (ERR) — барча сиёсий партиялар орасида энг кам (1,4 %). "Миллий тикланиш" ДП каналида обуначилар 36 мингдан ошади. Партия кунига 14 га яқин маълумот жойлайди, уларнинг ҳар бирини ўртача 1,2 минг фойдаланувчи ўқийди. Энг кам обуначиси бўлган партия канали Ўзбекистон халқ демократик партиясига тегишли — 5,9 минг атрофида (2019 йилга нисбатан 15 марта кўп). Лекин ХДПнинг ERR бўйича кўрсаткичи юқори — 16,67 %.
Навбатдаги #инфографикада сиёсий партияларимиз ижтимоий тармоқларда қанчалик фаол эканлигини таҳлил қилдик.

Президент фармони билан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.
2022 йилда амалга оширилиши назарда тутилган алоҳида вазифалар ва ташаббуслар ҳақида бизнинг #инфографикада.

#2022_Давлатдастури
🔺"Фуқароларнинг рақамли паспорти" нима? Кимларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади? Кекса ва ногиронлиги бўлган бўлган шахслар, жазони ўтаб чиққан фуқароларга қандай енгилликлар берилади?
🔻2022 йил Давлат дастурида белгиланган асосий вазифалар бизнинг #инфографикада

Заҳириддин Муҳаммад Бобур соҳибқирон Амир Темурнинг бешинчи авлоди, шоҳ ва шоир, давлат арбоби, 332 йил ҳукмронлик қилган Ҳиндистондаги буюк Бобурийлар салтанатининг асосчиси.
Бобур номи билан аталади:
▫️2005 йил Покистонда синовдан ўтказилган ракета;
▫️Ҳиндистон, Покистон ва Бангладешдаги кўчалар;
▫️Ҳиндистондаги Айодхья масжиди;
▫️Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги боғ (Боғи Бобур);
▫️Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри;
▫️Қозоғистоннинг Олмаота, Чимкент шаҳарларидаги кўчалар, Сайрам туманидаги қишлоқ мактаби;
▫️Тошкент шаҳридаги боғ ва кўча, Наманган ва Андижондаги марказий кўчалар, Фарғона ва Нукусдаги кўчалар;
▫️Андижондаги халқаро аэропорт, театр, университет, музей, кутубхона ва миллий боғ.
Бобур мероси ҳақида бошқа фактлар бизнинг #инфографикада.