"YUKSALISH" HARAKATI
3.08K subscribers
3.45K photos
584 videos
7 files
1.88K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
#ҲафталикДайжест

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
✔️ Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари жорий йилнинг I-II чораги бўйича давлат пилла етиштириш режасини 100,6 %га (режа — 700 тонна, амалда 704,3 тонна) бажаришди.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
✔️ Тошкентнинг “Янги ҳаёт” тумани таркибига қайси маҳаллалар кириши маълум бўлди.
✔️ Тошкентда 42 дона бир асрлик дарахтлар топилди: ҳокимият уларни кесиб ташламасликка ваъда берди.

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
✔️ Андижон шаҳрида яшовчи 54 нафар фуқарога субсидия тақдим этиш тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Қашқадарё ҳокими ҳафтанинг жума кунини “Ёшларни иш билан таъминлаш ва муаммоларини ечиш куни” деб эълон қилди.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
✔️ Бўка туманидаги “Янгиқўрғон” МФЙнинг ички йўлларига асфальт ётқизилди.
✔️ Вилоятда пандемия даврида вақтинча ишсиз қолган 68 минг 274 нафар аҳолининг 44 ярим минг нафардан ортиғи иш билан таъминланди.

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
✔️ Самарқандда трамвайлар аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади.
✔️ Ургутнинг чекка маҳалласидаги мактабга ичимлик сув тармоғи тортилди.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
✔️ Чортоқ туманида ёшлар учун 1000 та иссиқхона қуриб фойдаланишга топширилди. Умумий майдони – 36,0 гектар.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Термиз шаҳри, “Паттакесар” маҳалласида яшовчи Муҳаббат Хўжанова оиласига (26 жон 4 хонали уйда яшаётган эди) уй-жойлар берилди.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
✔️ Хоразм вилояти 1294 та фермер хўжаликлари томонидан 33 200 гектар майдонларга ғалла экилиб, агротехник қоидалар асосида парваришланди. Ғаллакорлар биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажаришди.
✔️ Хоразмда экспорт ҳажми ошди. 2019 йилнинг январь-май ойларида 27 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, 2020 йилнинг январь-май ойларида 39,1 млн АҚШ долларни ташкил этди.

@Uzbyuksalish
#ҲафталикДайжест

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
✔️ 30 июндан Нукус шаҳри «қизил» (юқори хавфли) тоифага киритилди.
✔️ Элликқалъада Ёшлар меҳнат гузари фойдаланишга топширилди.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
✔️ Тошкентда электромобиль такси хизмати йўлга қўйилади. Бунинг учун Хитойдан 500 дона электромобил харид қилинди.
✔️ Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
✔️ Андижон вилояти ғаллакорлари давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини бажардилар. 286 минг тоннадан ортиқ дон топширилди.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ АҚШнинг “Amazon Press Inc.” нашриёти томонидан чоп этилган нашрда Қашқадарё ҳақида мақола чоп этилди.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
✔️ Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканларини ижарага олишга кўмаклашувчи orom.uz платформаси ишга туширди.
✔️ Олмалиқ кон-металлургия комбинатида соф палладий олишга эришилди.

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
✔️ “Фарғона хақиқати” ва “Ферганская правда” газеталари таҳририяти биноси мукаммал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
✔️ Уй–жой қурилишида 95,2 млрд сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди ёки жами инвестициялар ҳажмининг 5,9 фоизини ташкил қилди.

БУХОРО ВИЛОЯТИ
✔️ Қоракўлда юқори сифатли ун ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
✔️ Бухорода йиллик қуввати 500 млн. м³ бўлган газни дастлабки тозалаш қурилмаси ишга туширилди.
✔️ Бухорода жамоат транспортлари фаолияти ноъмалум муддатга тўхтатилди.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
✔️
Жиззах шаҳрида (лойиҳа қиймати 500 минг АҚШ доллари) бўлган 2500 томошабинга мўлжалланган "Велотрек" мажмуаси қурилиши бошланди.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
✔️
Нурота туманидаги умумтаълим мактаблари замонавий компьютер, принтер ва бошқа керакли жиҳозлар билан таъминланмоқда.
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
✔️ Самарқанд шаҳрида 6 та кўприк қурилиши режалаштирилмоқда.
✔️ Профилактика инспектори Зарафшон дарёсида оқиб кетаётган фуқарони қутқариб олди.

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️
Сардобада ҳозирда 70 та уйда (76%) таъмирлаш ишлари якунига етди.
✔️ Боёвут туманида 400 гектар ва 200 га яқин аҳоли томорқаларини суғориш учун насос қайта таъмирланди.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Ангор туманидаги ахборот-кутубхона маркази тубдан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
✔️ Тупроққалъа тумани (4Р 268) йўллари таъмирланмоқда.
✔️ Хоразм вилоятидаги ННТларнинг 7 та лойиҳаси 282 млн сўмлик грант маблағи билан молиялаштирилди.

@Uzbyuksalish
#ҲафталикДайжест

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
✔️ Қорақалпоғистон Республикаси юридик коллежи юридик техникумига айлантирилди

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
✔️ Тошкентнинг бир нечта кўчаларида пиёдалар ва ногиронлар учун йўллар ҳамда велойўлаклар барпо этилмоқда
✔️ Сергели автомобиль бозори қачон ва қаерга кўчирилишига изоҳ берилди

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
✔️ Андижонда Тиббий маслаҳат маркази фаолиятини бошлади
✔️ Жалақудуқда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. 150 нафар аёллар иш билан таъминланди

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
✔️ “Нанай” қишлоғини экотуризм марказига айлантириш ҳақида қарор имзоланди ✔️Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Қашқадарё вилояти давлатга дон сотиш шартномавий режасини бажарди
✔️ “Лангар ота” зиёратгоҳида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошланди

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
✔️ Тошкент тумани Ҳасанбой ҳудудидаги “Кенсой” маҳалласи тоза ичимлик суви таъминланди
✔️ Нурафшон шаҳридаги Бобур кўчасининг 3,2 км қисмида йўллар таъмирланиб, асфальт ётқизилди

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
✔️ Фарғона вилояти ва Туркиянинг Бурса вилояти ўртасида меморандум имзоланди ✔️Фарғона туманига янги ҳоким тасдиқланди

БУХОРО ВИЛОЯТИ
✔️ Олот туманида "Истеъмолчилар уйи" ва "Истеъмолчи кутубхонаси" фойдаланишга топширилди

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
✔️ АҚШнинг “Valley” компанияси Жиззах вилоятидаги ерларни суғоришга 8,8 миллион доллар сармоя киритди
✔️ Зомин туманида бир кунда 18 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилди

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
✔️ Навоийда тиббий маслаҳат маркази фаолиятини бошлади

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
✔️ Жомбойда камбағал оилалар 9,8 фоизга камайди
✔️ Иштихонлик хотин-қизларга қарийб 36 млн сўмлик дори-дармон воситалари тарқатилди

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Мирзаобод туманидаги Ҳақиқат маҳалла аҳолисига уй-жой қуриш учун ер майдонлари ажратиш бошланди
✔️ “Куйла ёшлигим” кўрик-танловининг Сирдарё вилоят босқичи ўтказилди

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Сариосиё туманида "Шарғун парранда" МЧЖ иш бошлади. 70 мингта товуқ ва яна шунча наслдор жўжа парваришланмоқда

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
✔️ Хонқа туманида боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд 47 оилага 8 млн сўмлик қорамоллар топширилди
✔️ Боғот туманида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси қурилишига биринчи ғишт қўйилди

@uzbyuksalish
#ҲафталикДайжест

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
✔️ ҚДУ битирувчиси “МДҲнинг энг яхши талабаси-2020” халқаро танловида ғолиб бўлди

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
✔️ Тупроққалъада Хоразм вилоятига киришни билдирувчи устун тамал тоши қўйилди
✔️ Вилоят учун 20 та "Дамас" русумли махсус тез тиббий ёрдам автомобиллари сотиб олинди

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
✔️ Учқудуқда аёлларни ҳимоясига оладиган янги ташкилот иш бошлади
✔️ Нуротадаги 11 та камбағал оилага Қирғизистондан келтирилган 125 бош наслли чорва моллар кредитга тарқатилди

БУХОРО ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоятдаги тиббиёт муассасалари учун 50 та кислород концентратори харид қилинди
✔️ Бухоролик ўқувчилар 54-Халқаро Менделеев олимпиадасида бронза медални қўлга киритди

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
✔️ Пахтачидаги Миллий гвардия отрядига янги автомобиллар берилди

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Ҳоким Зойир Мирзаев эҳтиёжманд оилалар учун 4,2 млрд сўм жамғарма борлигини маълум қилди
✔️ Вилоят “Ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази”нинг Шаҳрисабздаги филиалига Германия ва Россияда ишлаб чиқарилган 3 та ПЗР замонавий лаборатория ускунаси берилди

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Сариосиёдаги фермер хўжалиги Украинадан 50 бош сергўшт зотли қорамол олиб келди
✔️ Вилоят тез тиббий ёрдам хизмати учун 10 та “Дамас” русумли тиббиёт машиналари олиб келинди

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
✔️ Форишда бюджетнинг 2 млрд 700 млн сўм маблағига Корея услубида замонавий боғча қурилди

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоят тиббиёт бошқармасининг тез тиббий ёрдам бўлимларига 14 та махсус машиналар топширилди
✔️ Ховосда “Ақлли қишлоқ” лойиҳаси тақдимот қилинди

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
✔️ Ангренда қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган хорижий корхона (Ҳиндистон-Ўзбекистон) давлат рўйхатидан ўтказилди
✔️ Бўстонлиқда “Ижтимоий дорихона” ташкил қилинди

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
✔️ Янгиқўрғонда 80 нафар, Косонсойда 100 нафар ишсиз ёшларга 49 йил муддатга 30 сотихдан бепул ер берилди
✔️ Чустда Хитойнинг Сhangan бренди остида кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланди

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоятга Жанубий Кореядан коронавирус инфекциясини 5-10 минутда аниқловчи 4 минг дона экспресс-тест олиб келинди
✔️ Вилоятдаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига 20та “Damas” русумидаги махсус санитар автомашиналари топширилди

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
✔️ Улуғнорда 2 минг оила тоза ичимлик суви билан таъминланди

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
✔️ Коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни қўллаб-қувватлаш махсус акцияси пойтахтда бошланди
✔️ "Ўзэкспомарказ"да Covid-19га гумон қилинган беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш маркази ташкил этилди
✔️ Яккасарой туманидаги 58-оилавий поликлиника махсус поликлиникага айлантирилди

@uzbyuksalish
#ҲафталикДайжест

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
✔️ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг қабрини зиёрат қилди ва таъзия маросимида қатнашди

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
✔️ Боғотда ҳоким секторидаги камабағаллик рўйхатида турган оилаларга қўйлар тарқатилди
✔️ Тупроққалъада мудофаа ишлари бўлими ўз фаолиятини бошлади

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
✔️ Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 25 млн сўмлик микрофон, штатив, объектив сингари жиҳозлар билан таъминланди
✔️ Учқудуқдаги 163 та эҳтиёжманд оилага “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 108 млн 900 минг сўм нақд пул тарқатилди

БУХОРО ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоятда СОVID-19 билан касалланганлар учун заҳира ўринлари 2 375 тага етказилди
✔️ Қоракўлда Президентнинг 5 та муҳим ташаббусига монанд Маданият ва истироҳат боғи барпо этилди

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоятда республика бўйича энг юқори туғилиш қайд этилгани маълум қилинди

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоятнинг 3 та жойида 1 200 ўринга мўлжалланган "COVID-19: махсус тақсимлаш маркази" иш бошлади
✔️ Қарши шаҳрида 60 дан ортиқ кўчма савдо дўконлари ташкил этилди

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоят тез тиббий ёрдам хизмати учун 10 та “Дамас” машиналари олиб келинди. Улар Термиз шаҳри, Термиз ҳамда Денов туманларидаги поликлиникаларга тарқатилди

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
✔️ Зафарободда йирик цемент заводининг биринчи босқичи ишга туширилди

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Кореянинг Инчон шаҳри ва Сирдарё вилояти ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббиёт туризми соҳаларида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди ✔️ Вилоятда CОVID-19 беморлари учун қўшимча 1 500 га яқин ўрин-жой ташкил этилди
✔️ Оқолтинда сув тошқинидан зарар кўрган 70 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилди

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
✔️ Юқори Чирчиқдаги "Янгибозор" деҳқон бозори фаолиятини бошлади
✔️ Олмалиқ кон металлургия комбинати Тиббий хизматига “Пежо” русумли реаномобили харид қилинди

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
✔️ Мингбулоқда эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 1 млн сўмдан, жами 448 млн сўм тарқатилди
✔️ Тўрақўрғонда замонавий гидропоника иссиқхонаси қурилишига старт берилди

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоятда CОVID-19 беморлари учун қўшимча 12 600 та захира жой тайёрланди

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
✔️ Пахтаободда “темир дафтар”даги фуқароларга 470 бош наслли эчкилар тарқатила бошлади
✔️ Бўстонда Тез тиббий ёрдам бўлими фойдаланишга топширилди

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
✔️ Коронавирусга чалинганлар, пневмониядан азият чекаётганларга амалий ёрдам тариқасида 10 та Махсус поликлиника ташкил этилди

@uzbyuksalish
#ҲафталикДайжест

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
✔️ Урганчда коронавирусга чалинган беморлар учун 708 та захира ўринлари тайёрланди
✔️ Ҳазораспликлар Сардобада 14 та хонадонни тўлиқ битказиб, эгаларига топшириб қайтди

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
✔️ Навоий шаҳрида 400 ўринли беморларни тақсимлаш пункти фаолиятини бошлади
✔️ Зарафшонда йўналишсиз таксилар, сартарошхоналар ишлашига рухсат берилди

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
✔️ Китоб шаклида бўладиган Самарқанд аэропортнинг реконструкциясига 62 млн АҚШ доллари ажратилди

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоятда 20 мингта эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 1 млн сўмдан, жами 20 миллиард сўм моддий ёрдам пули тарқатилди
✔️ Китоб тумани ва Қарши шаҳрида буюм бозори, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш объектлари қайта очилди
✔️ Қаршидаги поликлиника ходимлари чақириқларга велосипедларда борадиган бўлди

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Термиз шаҳрида 592 ўринли беморларни тақсимлаш пункти тайёрланди

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
✔️ Форишда Маданият маркази 2 млрд 700 млн сўм маблағга таъмирланиб фойдаланишга топширилди
✔️ Жиззах шаҳар ҳокимлигида "Сall center” фаолиятини бошлади

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоятда 4-сектор томонидан 2 954 нафар эҳтиёжманд оилаларга 2 млрд 199 минг сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилди
✔️ Олмалиқ шаҳрида "Ёшлар - келажагимиз" давлат дастури доирасида 40 нафар ёшлар бандлиги таъминланди, 1 млрд 300 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди
✔️ Чирчиқ шаҳрида етим болаларга уй берилди

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
✔️ Наманган шаҳрида беморларга 500 ўринли жой ҳозирланди

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
✔️ Фарғона-Туркия ўртасида 71,5 млн долларлик инвестицион келишув имзоланди
✔️ Риштонда ўзбек-тожик “Дўстлик уйи” қуриб битказилди

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
✔️ Андижонда 700 ўринли госпитал тайёр ҳолатга келтирилди

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
✔️ Шаҳар ҳокимлиги sogboling.uz интерфаол хизматини ишга туширди

@uzbyuksalish
#ҲафталикДайжест

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
✔️Нукусда ташхислаш, тақсимлаш ва даволаш маркази иш бошлади
✔️ Элликқалъа туманида эҳтиёжманд 914 та оилага жами 942,4 млн сўм бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
✔️ Урганч шаҳрида корейс тилига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоятда умумий қиймати 6 млн АҚШ долларига тенг туризм объекти фойдаланишга топширилди
✔️ Қизилтепа туманида қиймати 6 млн АҚШ долларига тенг Тўдакўл янги дам олиш маскани очилди
✔️ Олий Мажлис ҳузуридаги "Ёшлар парламенти"га вилоятдан 12 нафар ёшлар сайланди

БУХОРО ВИЛОЯТИ
✔️ Қоракўл туманида "Маърифат бекати" ташкил этилди
✔️ Бухоро шаҳри ҳамда “Етти пир” зиёратгоҳлари йўналишида транспорт қатнови йўлга қўйилди

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига Жиззахда ишлаб чиқарилган “Volkswagen Caddy” тез ёрдам машиналарининг навбатдаги партияси етиб келди
✔️ Паст Дарғомда 5 та микро ГЭС ишга тушди

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоят ҳокими мобил гуруҳларга 20 та янги "Damas" русумли тез ёрдам машиналарини топширди
✔️ Ғузорда камбағал ва ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитила бошлади. Биринчи дарсни туман ҳокими ўтди

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоят ҳокими Тўра Боболов Тошкентда даволаниб, воҳага қайтди

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
✔️ Фориш туманида 150 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Гулистон туманига 20 дона пахта териш машинаси келтирилди
✔️ Гулистон шаҳрининг “Намуна” маҳалласида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 25 нафар хотин-қизлар учун дастлабки дарс машғулотлари ўказилди

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
✔️ Тошкент ва Бўстонлиқ туманининг Юсуфхона қўрғони ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди. Кун давомида 18 та қатнов амалга оширилади, чипта нархи 10 минг сўм
✔️ Вилоятда 11 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда озод этилди

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
✔️ “Баркамол авлод” спорт мажмуасида 500 ўринли ташхислаш ва саралаш маркази барпо этилди

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоят ҳокими Миллий маданий марказларга хизмат кўрсатиш автомашиналарини топширди ва 50 млн сўмдан маблағ ажратди

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
✔️ Хонобод шаҳрида 35 ўринга мўлжалланган янги "Шердор" меҳмонхонаси очилди
✔️ Вилоятдаги "Болалар шаҳарчаси" битирувчи ёшларидан 5 нафарига уй-жой калитлари топширилди

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
✔️ “Fayzli Toshkent” акциясига старт берилди
#ҲафталикДайжест

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
✔️ Мўйноқ аэропортига илк марта Airbus А320 самолёти қўнди

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
✔️ Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига 30 та хонадон топширилди
✔️ Ҳазорасплик 100 ёшдан ошган Ёқутжон момо Раҳимова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
✔️ Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди
✔️ Нуроталик 100 ёшдан ошган Наргул Омонова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди
✔️ Қизилтепа туманида битта тикувчилик корхонаси ва 2 та шифохона иш бошлади

БУХОРО ВИЛОЯТИ
✔️ Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди. Бу вазифани вақтинча Фарҳод Умаров бажариб туради

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
✔️ Самарқандда 150 та меҳмонхона ўз фаолиятини бошлади
✔️ Самарқанд шаҳрида Францияда ишлаб чиқарилган кислород заводи олиб келиб ўрнатилди. Қиймати 600 минг АҚШ доллари, қуввати соатига 55 куб.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Илк бор Ўзбекистоннинг энг баланд чўққиси – Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Ҳазрати Султонни юқоридан суратга олишга эришилди
✔️ Мустақилликнинг 29 йиллиги олдидан Қарши шаҳрига Хитойдан олиб келинган 30 та замонавий автобус карвони шаҳар бўйлаб ҳаракатланди

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Афғонистонлик тадбиркорлар термизликларга кўп қаватли уй қуриб берди

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
✔️ Арнасой туманининг 13 та маҳалласида жами 26 нафар тиббий волонтёрлар иши йўлга қўйилди. Улар уй карантинига олинган беморларнинг ҳолидан хабар олади

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
✔️ Тошкент вилоятига қарашли Қамчиқ довонига ўтиш йўлига махсус тарозилар ўрнатилди
✔️ Тошкент тумани марказида баландлиги 50 метр, узунлиги 12 метр, эни 6 метр бўлган Давлат байроғи ўрнатилди

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
✔️ Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони билан тақдирланди
✔️ Наманган – Андижон темир йўли электрлаштирилиб, электропоездлар ҳаракатлана бошлади

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоят ҳокими “Ёзёвон” сув омборида бўлиб, дамбалар мустаҳкамлиги, сув сақлаш ва суғориш тизимларига тақсимлаш, балиқчилик хўжалигидаги аҳвол билан яқиндан танишди

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
✔️ Андижон шаҳрида бир гуруҳ ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимларига замонавий уй жойлар тантанали топширилди

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
✔️ Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. “Дўстлик-2” бекатидан “Қўйлиқ” бекатигача бўлган йўналиш узунлиги 11 км

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
#ҲафталикДайжест

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
✔️ Хўжайлининг 2400 йиллик тарихи акс этган тарихий девор қад ростлади
✔️ “Қўнғирот–Нукус–Қўнғирот" йўналиши бўйича шаҳарлараро поездлар қатнови йўлга қўйилди
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
✔️ Урганч шаҳрида 84 та хонадонли “Ёшлар уйлари” эгаларига топширилди

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
✔️ Навоий шаҳрида 60 ўринли замонавий меҳмонхона очилди

БУХОРО ВИЛОЯТИ
✔️ Ромитан туманида инновацион туризм кластери очилди

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоят ҳокими Пахтачи тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Қарши халқаро аэропорти Boeing 787 орзу лайнерини кутиб олди. Илк парвоз Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрига амалга оширилди

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Сурхондарёда 15 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигини олди, уларга паспорт топширилди
✔️ ДХХ Чегара қўшинларига янги ҳарбий техникалар топширилди

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
✔️ Арнасой тумани ҳокими туркиялик инвесторлар билан меморандум имзолади

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Олий Мажлис Сенати Кенгашининг илк сайёр мажлиси Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди
✔️ Сирдарё туманида “Темир дафтар”га киритилган 1597 та оилага 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
✔️ Бекобод туманидаги кластерга АҚШдан 8 дона пахта териш комбайни олиб келинди
✔️ Бўстонлиқ туманида экологик акцияга старт берилди

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
✔️ Сўх – Водил йўли очилди

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
✔️ Балиқчи, Олтинкўл, Хўжаобод туманларида янги текстил корхоналари иш бошлади

@uzbyuksalish
#ҲафталикДайжест

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
✔️ Қорақалпоқ давлат университети доценти Хатира Камалова “ХХI аср инновацион технологиялари” мавзуидаги халқаро танлов (Россия)да 1-ўринни эгаллади
✔️ Нукус шаҳрида йилига 200 тонна балиқ ишлаб чиқириш қувватига эга корхона очилди

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
✔️ Халқ депутатлари Урганч, Боғот туман Кенгашларининг навбатдаги сессиялари ўтказилди

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
✔️ Навоийда 21 та мактабда таълим жараёнлари бошланди
✔️ Вилоятга бир гуруҳ турк шифокорлари COVID-19га қарши курашишда кўмаклашиш учун келди
✔️ Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

БУХОРО ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоят ҳокими “Етти Пир” зиёратгоҳларидаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
✔️ Каттақўрғон туманида ижтимоий аҳволи оғир, турар жойга муҳтож ва ногиронлиги бўлган 10 нафар хотин-қизларга янги уй берилди
✔️ Вилоят ҳокими Самарқанд шаҳрида, Пайариқ туманида сайёр қабул ўтказди

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Тошкентдан Қаршига борувчи "Насаф" тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилди
✔️ Вилоят ҳокимлиги таълим муассасалари учун 2 млрд 363 млн сўм ажратди

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Бойсунда Хитой технологияси асосида қўй жунини қайта ишловчи корхона фаолиятини бошлади
✔️ Вилоятда мавжуд 721 та МТТдан 226 таси қайта очилди

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоят ҳокими Ғаллаорол туманида сайёр қабул ўтказди
✔️ Вилоятнинг 6 та чекка туманларида ДХМ филиали иш бошлади
✔️ Туркиянинг TRT телеканали ва Anadolu ахборот агентлиги вакиллари Зомин туманига келди

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
✔️ Бекобод туманидаги кластерга АҚШдан 8 дона пахта териш комбайни олиб келинди
✔️ Бизнес режа тузиш бўйича Германия тажрибаси бўкаликларга ўргатилди
✔️ Нурафшон шаҳар ҳокимлигида Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши иш бошлади

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
✔️ Наманган шаҳрида маҳаллий бюджетнинг 5,5 млрд сўм маблағига футбол мактаби қурилди
✔️ Поп туманида 100 нафар ёшларга ўрмон хўжалигининг бўш турган ерлари берилди

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
✔️ Андижон вилоятининг Хўжаобод, Асака ва Жалақудуқ туманларида ҳоким алмашди

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram