"YUKSALISH" HARAKATI
3.08K subscribers
3.48K photos
585 videos
7 files
1.89K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча ташкилотлар асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ходимлар меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб ташкил этмоқда.

Бизнинг #инфографикамиздамасофадан ишлашнинг афзалликлари ва камчиликлари.

@uzbyuksalish
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси COVID-19 аниқланган илк ҳолатга (15 март) икки ҳафта бўлди. 28 март ҳолатига кўра, касалланганлар сони 104 нафарга етди.

Ушбу давр мобайнида ҳукумат томонидан коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, унинг аҳоли ҳаёт даражаси ва иқтисодиёт соҳаларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Мазкур #инфографикамизда биз мамлакатдаги сўнгги 14 кун воқеалари хронологиясини тақдим этамиз.

@uzbyuksalish
2020 йилнинг 7 ойи давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 32 мингдан зиёд ишсиз фуқарога субсидиялар берилди. Шу жумладан, бунинг ҳисобига 3 381 нафар шахслар тадбиркорликка жалб этилди, 194 та иш берувчига меҳнат органлари йўлланмаси билан ишга олинган 2 530 нафар ишсизларнинг касбий малакасини оширганлиги учун 5 млрд сўмдан зиёд моддий кўмак ажратилди.

Шунингдек, жамғарма томонидан 31 мингдан зиёд ишсизларга 12 млрд 421 млн сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.

Батафсил маълумот навбатдаги #инфографикамизда.

@uzbyuksalish
13 октябрь куни Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига уч йил муддатга (2021—2023 йиллар) аъзо бўлди.

Навбатдаги #инфографикамизда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш, унинг мақсадлари ва тузилиши тўғрисидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
Жорий йилнинг 18 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

Илгари сурилган таклифлар ва келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар навбатдаги #инфографикамизда.

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
2020 йилда маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларида кўплаб тайинловлар юз берди. Масалан, янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига Раҳмат Маматов вазир этиб тайинланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг икки нафар ўринбосари — Борий Алихонов ва Наримон Умаровлар сенатор бўлишди.

Жорий йилда юқори лавозимларга тайинланган аёллар сони ҳам ошди. Хусусан, Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлди. Бундан ташқари, Шаҳло Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари, Умида Тухташева эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Кадрлар алмашинуви ҳақида батафсил бизнинг #инфографикамизда танишасиз.

@uzbyuksalish
Жорий йилда Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2 соату 44 дақиқа давом этди, аввалги икки йилда ҳам давомийлик ўртача шундай бўлганди. Тўртта Мурожаатноманинг энг узоқ давом этгани бу — 2017 йилда Парламентга қилинган илк мурожаатдир, у тўрт соат давом этган.

Анъанага кўра, Мурожаатноманинг асосий қисми иқтисодиётни ривожлантириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларидан иборат бўлди. Бироқ бу йил давлат раҳбари нутқининг деярли учдан бир қисмини ёшлар сиёсати, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишлари ташкил этди. Булар 2021 йил номи — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилининг муҳим йўналишларига мувофиқдир.

Мурожаатноманинг вақт тақсимоти бўйича батафсил маълумот бизнинг #инфографикамизда.

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
#Инфографика

"Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 15 майдан 2022 йил охиригача такси фаолияти билан шуғулланишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади.

Эндиликда енгил автотранспортда такси хизматини кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ) фаолият турлари рўйхатига киритилади.

Таксичилик учун берилган лицензиялар, электрон йўл варақаларини идоралараро алмашинуви бўйича ягона электрон платформа ишга туширилади.

🔺Таксиларнинг "фил суяги" ва сариқ рангларда, махсус давлат рақами "ТТ" серияли бўлиши талаблари 2023 йилга қадар тўхтатилади.

Яна бошқа асосий ўзгаришлар билан навбатдаги #инфографикамизда танишасиз.

@uzbyuksalish
Шу ҳафтада Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига борди.

Икки кунлик амалий ташриф давомида ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди.

Тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Жумладан:

▫️Избоскан туманидаги “And gold” тикув-трикотаж корхонаси
▫️Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхона
▫️Андижон вилояти Бош жоме масжиди ва бошқа.

Шунингдек, вилоятнинг "ўсиш нуқталари"ни белгилаб берди.

"Янги Андижон" шаҳрига тамал тоши қўйилгани ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди.

Ташрифнинг муҳим воқеалари бизнинг #инфографикамизда акс этган.

@uzbyuksalish
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилди.

Округ сайлов комиссиялари аъзоларининг умумий сони 266 нафар:
▪️104 нафари (39 %) аёллар;
▪️162 нафари (61 %) эркаклар.

Округ сайлов комиссиялари таркиби ҳақида батафсил навбатдаги #инфографикамизда.

@uzbyuksalish
24 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши давомида экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича қатор вазифалар белгиланди.

Улар ҳақида батафсил навбатдаги #инфографикамизда.

@uzbyuksalish
Ўзбекистон Давлат байроғи 30 ёшда

2021 йилда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 30 йил тўлди. Шу муносабат билан байроғимиз билан боғлиқ бир қанча қизиқарли фактларни тўпладик.

Батафсил — бизнинг навбатдаги #инфографикамизда.

@uzbyuksalish
👩‍🔬🦠Тошкент шаҳрининг 12 та туманида ташкил этилган махсус COVID поликлиникаларида коронавирусга қарши ПЗР тест таҳлилини ҳар куни 24 соат давомида бепул топшириш мумкин.

Бундан ташқари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларида ҳам шундай имконият мавжуд.

Навбатдаги #инфографикамизда пойтахтдаги ПЗР таҳлили ўтказиш лабораториялари манзиллари ҳақида маълумот келтирилган.

Манба: Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги

@uzbyuksalish