Bosh prokuratura
35.5K subscribers
40.2K photos
5.72K videos
9.41K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Бош директори Ш.Қодиров ва бошқа масъуллар иштирокида темир йўл транспортида йўловчиларга хизматлар кўрсатиш жараёни узлуксизлиги, сифат даражаси ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-329-сон қарорида белгиланган топшириқларни муддатида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш, соҳасини босқичма-босқич ислоҳ қилиш ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўламасдан келаётган фуқароларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, жарималарни ундириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 2023 йилда иш юритувдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни ундиришга оид 50 мингга яқин ижро ҳужжатлари ижроси тамомланиб, 16,6 млрд. сўмлик жарималар амалда ундирилган.

Қидирувдаги 205 та автотранспорт воситалари топилган бўлса, жами 440 та автотранспорт воситалари қарздорлик бартараф этилмагани сабабли жарима майдончасига жойлаштирилди.

Бундан ташқари, қарздорларга тегишли 180 та мол-мулклар хатлаб олинди.

Бу борадаги амалий ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокуратура масъуллари томонидан Сирдарё вилояти прокуратурасида “Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланишда қонунийликни таъминлаш” масалалари бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарида ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш ва асосий функционал вазифалар, масъул ташкилотларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича тақдимотлари ўтказилди.

Семинарда вилоят солиқ бошқармасининг “Қуёшли хонадон", вилоят божхона бошқармасининг “Яшил энергия” дастурларининг ишлаш тартиби ва “Кўмир таъминот” МЧЖнинг вилоят бўлимининг истеъмолчиларни кўмир ёқилғиси билан таъминлаш бўйича тақдимотлари иштирокчиларига намойиш этилди.

Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Сирдарё филиалида Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази (АСКУЭ), “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Сирдарё филиалида табиий газни ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази (АСКУГ) фаолияти билан танишилиб, соҳа мутахассислари билан суҳбат ташкил этилди.

Семинарда электр энергияси ва табиий газ таъминоти тизимини назорат қилиш механизмлари тақдимот қилинди.

Сўнгра, ёқилғи-энергетика соҳасида қонунийликни таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда соҳадаги янгиликлар ва келгусида амалга ошириладиган ишларни муҳокамаси бўлиб ўтди.

Ўқув семинарида иштирокчилар билдирган таклифлари атрофлича муҳокама қилиниб, келгусидаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 32-й годовщиной образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днём защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бош прокуратура жамоаси барча юртдошларимиз ва ҳарбийларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.

==============

Генеральная прокуратура искренне поздравляет всех соотечественников и военнослужащих с 32-летием Вооруженных сил Республики Узбекистан и 14 января - Днём защитников Родины!


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
2024 йил 13 январь куни Самарқанд вилоятида жойлашган "Зарафшон" миллий табиат боғининг "Олмазор" маҳалласи ҳудудида жойлашган қисмида ёнғин келиб чиққан.

Ҳолат бўйича ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.

Вилоят прокуратураси масъуллари ҳодиса жойига чиқишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, табиатга етказилган зарар миқдори 120,7 млн. сўмни ташкил этади.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилди.

Тергов жараёни Бош прокуратура томонидан томонидан назоратга олинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, “Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятга қарашли Боёвут тумани "Беруний" маҳалласида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида тижорат мақсадларида ноқонуний даромад орттиришни кўзлашиб, ҳисоблагич приборидан ташқари газ тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан улашиб, ноқонуний равишда 62,5 млрд. сўмлик 41 млн 666 минг метр табиий газни ўғирлашганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан “Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар шахс процессуал тартибда ушланди.

Хурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt