Bosh prokuratura
35.5K subscribers
40.2K photos
5.72K videos
9.41K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
"14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Республикамизнинг барча ҳудудларидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилот, муассасалар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди.

Тантанали маросимларда ҳарбий оркестр томонидан ватанпарварлик, мардлик, ботирлик тараннум этилди.

Мотамсаро она ҳайкали пойига вилоят прокуратуралари жамоалари ҳам гулчамбар қўйиб, Ватанимиз учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига эҳтиром кўрсатишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура органлари тизимида илмий танлов бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов, Транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси З.Нарзуллаев ва бошқалар иштирокида темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-329-сон қарорида белгиланган топшириқларни муддатида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш, соҳасини босқичма-босқич ислоҳ қилиш ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчилар ва талабалар учун "Халқ ва армия — бир тану бир жондир!" шоири остида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Forwarded from Xalqaro press klub
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Eng muhim va dolzarb mavzulardagi suhbatlar davom etadi

🤝 Sherzodxon Qudratxo'ja bilan...


👮🏼Ko'rsatuvimiz orqali 33 yoshida Respublika Prokurorining o‘rinbosari, 35 yoshida Oliy sud raisining birinchi o‘rinbosari, so‘ng Oliy sud raisi etib tayinlangan, 46 yoshida soxta ayblovlar bilan 10 yilga ozodlikdan mahrum etilib, Sibirga – o‘ta og‘ir jinoyat sodir etganlar lageriga jo‘natilgan General Sa’dulla Po‘latxo‘jayevning hayot saboqlaridan dars olasiz.

🎖94 yoshli Sa’dulla Po‘latxo‘jayev “O‘zbekiston Respublikasi prokuraturasining Faxriy xodimi” nishoni bilan taqdirlangan.

🖥 Ko'rsatuvni bugun, 15-yanvar soat 20:25 da "Renessans" va 21:00 da "UzReport" telekanalida tomosha qiling!

@IPCUzbekistan
@IPC_live
​​Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, уларга қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб самарали ва тезкор қидирув тадбирлари амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, 2023 йилда жами 455 нафар жисмоний шахслар топилиб, 655,5 млн. сўм қарздорликлар ундирилган.

Ҳозирда 54 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 12 нафари Республика ҳудудида яшириниб юрганлиги 42 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.

Мисол учун, Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Н.Х. алимент пулларини ўз вақтида тўлаш юзасидан давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, қарздор доимий равишда яшаш манзилини ўзгартириб, алимент мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида унинг 18,9 млн. сўм алиментдан қарздорлиги йиғилиб қолган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздор 2024 йилнинг декабрь ойида Тошкент вилояти Тошкент туманидан ушлаб келиниб, унга нисбатан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар судга юборилиб, қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ қўлланилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Ҳозирда, бу йўналишдаги тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳарбий қисмда бир кун" ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Денов туманида "Обод қишлоқ”, "Обод маҳалла", “Обод кўча”, “Обод хонадон” лойиҳалари бўйича танлаб олинган маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари назоратга олинган.

Хусусан, вилоят прокурори С.Турдиев бошчилигида тумандаги маҳаллалар, фермер хўжаликлари ва қабристонларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш давомида бу борада масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt