Bosh prokuratura
32.7K subscribers
35.8K photos
5.21K videos
8.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Тошкент вилояти прокурори С.Эшқувватов иштирокида Бекобод туманининг олис ҳудуди ҳисобланган "Хонабод" маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда, "Обод-хонадон, обод-кўча, обод-маҳалла" дастури доирасида ушбу маҳаллада ободонлаштириш ҳамда инфратузилмани яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг 1-босқичида тўлиқ қайта таъмирланган маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳамда янги қуриб битказилган тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ўз ҳиссасини қўшган фаоллар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Маълумот ўрнида, "Хонабод” маҳалласида тадбир бошидан 2,1 км. тупроқ кўчалар шағаллаштирилди, 1,9 км. масофага асфальт қопламаси ётқизилди, 75 та симёғочлар бетон столбаларга алмаштирилди, 2 км. масофага электр тармоқлари янгидан ва 7 км. тоза ичимлик суви учун қувур тортилди, 12 дона замонавий тунги кузатув камералари ўрнатилди.

Ҳозирда, 2-босқичда болалар майдончаси, тиббиёт маскани ҳамда касаначилик маркази қуриб битказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий қисмлардан бирида мактаб ўқувчилари учун “Биз Ватанга қоямиз, мустаҳкам ҳимоямиз!” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Янги Наманган туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 38 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Уларнинг 42 та масаладаги мурожаатларидан 13 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун 29 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўстлик туманида аҳоли билан ишлашнинг самарали тизими

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
​​Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида моддий таъминот ва алимент ундириш билан боғлиқ 35 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида тамомланган ижро ҳужжатлари натижасида 158 млрд. сўм алимент пуллари ундирилган.

Шунингдек, доимий иш ўрнига эга бўлмаган алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш масаласи ҳудудий кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиниб, тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан 606 нафар алимент тўловчилар иш билан таъминланган.

Давлат ижрочиларининг олиб борган тушунтириш ишлари натижасида 1 637 та оилалар яраштирилди.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Д.Комиловдан ундирувчи З.Мўминова фойдасига вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан 61 млн. сўмдан зиёд алимент маблағлари олдиндан тўлаб берилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.2017 йилдаги "Шарғункўмир" АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2727-сон қарори ижроси юзасидан "Шарғункўмир" АЖ инвестиция лойиҳасининг ер усти ва ер ости конидаги ускуналарни монтаж қилиш ишлари аҳволи ўрганилди.

Сўнгра, ишчи гуруҳ Сариосиё аэропортига бориб, аэропортни ишга тушириш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt