Bosh prokuratura
32.7K subscribers
35.8K photos
5.21K videos
8.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бухоро вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича беш босқичли “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг Республика босқичи мусобақаси ўтказилди.

Беллашув Бухоро шаҳрида жойлашган “Бухоро олимпия ва паролимпия спорт турларига тайёрлаш маркази”да тантанали тарзда ташкиллаштирилиб, очилиш маросимида вилоят сектор раҳбарлари иштирок этди ва миллий кураш спорт турининг дунё спорти сифатида ўз эътирофини топгани билан барчани қутлаб мусобақани очиб беришди.

Мусобақа 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла полвонлари ўртасида жамоавий шаклда ўтказилди.

Мусобақада Қашқадарё вилояти жамоаси полвонлари биринчи ўринни, Бухоро вилояти жамоаси иккинчи ўринни ҳамда Самарқанд ва Сурхондарё вилояти жамоалари учинчи ўринни қўлга киритишди.

Мусобақа совриндорлари муносиб тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан 14 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган, шундан 12 мингдан ортиғи кўриб чиқилиб, 9 мингга яқин мурожаатлар қаноатлантирилган, 3 мингдан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 7 мингдан ортиқ шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, 19,1 млрд. сўм қарздорлик ундирилди.

Шунингдек, "Telegram" мессенжерида яратилган “mibuzbot” орқали келиб тушган алимент ундиришга оид бўлган 935 та мурожаатлар қонуний ҳал қилинган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев ва Германия Федератив Республикасининг Берлин шаҳар прокурори Рюдигер Райфф бошчилигидаги Германия Федератив Республикасининг суд-ҳуқуқ идоралари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида идоралараро ҳамкорликнинг амалдаги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Делегация аъзолари Тошкент шаҳар прокуратурасига ташрифи давомида ходимларга яратилган шарт-шароитлар, идоранинг кўп йиллик тарихи, унинг тажриба ва фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Учрашув дўстона муҳитда ва конструктив мулоқот руҳида ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси З.Нарзуллаев иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот минтақавий темир йўл узелига қарашли Локомотив депоси, Нукус ва Қўнғирот вокзаллари фаолияти ўрганилди.

Ўрганишда, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, вагонларни рейс олди тайёрлаш, уларнинг санитар-гигиеник ҳолати, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича оширилаётган чора-табдирларга доир масалалар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Прокуратура аралашуви билан тадбиркорлик субъекти фаолиятини амалга оширишда юзага келган тўсиқлар бартараф этилди.

Сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тадбиркорлик субъектларига янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Биргина тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятларини ҳар томонлама олиб боришда барча шароитлар яратилиб, ушбу йўналишда юзага келаётган тўсиқларга барҳам берилмоқда.

Шундай фактлардан бири, “O.G.S” МЧЖга нисбатан йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, “O.G.S” МЧЖ фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ноқонуний қурилган биноларни мажбурий тартибда бузиш ва олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди, жавобгарлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб, ноқонуний қурилган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шоҳобчасини жавобгар ҳисобидан буздириш ҳақида хулосага келган.

Ўз навбатида қонуний асосларда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан апелляция инстанцияси суди келишган.

Бироқ, кассация инстанцияси қуйи судлар хулосалари билан келишмасдан асоссиз равишда “O.G.S” МЧЖнинг фаолият олиб боришига тўсиқ бўлаётган ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмасдан ноқонуний қурилган биноларни жавобгар ҳисобидан буздиришга оид даъво талабини рад этиш ҳақида тўхтамга келган.

Ушбу ҳолат бўйича “O.G.S” МЧЖ раҳбари У.А.нинг мурожаати Бош прокуратура томонидан ўрганилиб, ўз вақтида келтирилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протест асосида иш Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилиб, кассация судининг қарори бекор қилинди ва жамиятнинг ўз фаолиятини амалга оширишда юзага келган тўсиқлар бартараф этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Преобразующая сила Основного закона - Генеральный прокурор Нигматилла Йулдошев

Газета "Народное слово", 05.12.2023 й., № 257

Источник: издание "Халқ сўзи"

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Янги таҳрирдаги Конституция улкан масъулият демакдир - Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

"Халқ сўзи" газетаси, 05.12.2023 й., № 259

Манба: "Халқ сўзи" нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Давлат томонидан етказиб берилаётган электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчилар, шу жумладан ноқонуний майнинг фаолияти юзасидан ҳуқуқ – тартибот органлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Назорат тадбирларида жорий йилнинг ўтган даврида 26 та ҳолатда 58,2 млрд. сўмга тенг бўлган 29 млн кВтли ёки 145 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмол эҳтиёжи учун зарур бўлган электр энергиясини ўғирлаш орқали майнинг фаолиятини амалга оширишганлиги аниқланиб, 29 нафар шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) тегишли қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ушбу шахслар процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар !

Майнинг фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб энергия ресурсларини жуда кўп миқдорда талон - торож қилиш Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзатилишига ҳамда саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо тайинланиши мумкин.

Мазкур йўналишда назорат тадбирлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти прокурори А.Мирзаев бошчилигида Конимех туманидаги “Юксалиш” маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўриш учун вилоят сектор ишчи гуруҳи аъзолари ва тумандаги мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Қабулда турли масалалар бўйича 23 та муаммоларни ҳал этиш ҳақида мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 7 таси бандлик, 2 таси моддий ёрдам, 10 таси ободонлаштириш, 1 таси уй-жой ва 3 таси бошқа масалаларига тааллуқли бўлиб, уларнинг барчасини ижроси назоратга олинди.

Мазкур маҳаллада тегишли ташкилотлар томонидан ўрганишлар ўтказилганида узоқ вақтдан буён ечим топалмаётган муаммолар мавжудлиги аниқланиб, вилоят прокурорининг ташаббуси билан 4 км. ичимлик сув қувурларини алмаштириш, 20 дона электр устунлари ўрнатиш ҳамда 150 метр ички кўчаларни шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt