ГАЗЕТА ПЛАКАТЛАРИ
Мен Дурбан шаҳрининг шимолидан тахминан ўттиз чақирим узоқроқда яшайман. Менинг ишхонам ўша ерда жойлашган. Дурбанга элтувчи “Автострада 2” қурилгунига қадар мен у ерга одатда соҳил бўйидаги йўл бўйлаб яёв борардим. Шу йўналиш бўйича мен амфитеатр орқали юрардим. У ердан ўтаётиб, ҳар доим “The Natal Mercury” газетасини сотувчи газетсотувчига кўзим тушарди. Унда ҳар куни харидорларни жалб қилиш учун катта сарлавҳа билан ёзилган плакат бўлар эди. Ҳар сафар плакатни ўқиётиб, мен ўша куни газета сотиб олмасликка аҳд қилардим, лекин бир куни Дурбан марказида тўхтаб туриш учун жой излаб, бошқа газетчиларнинг ёнидан ўта туриб, шунга қарамасдан, газетани харид қилдим.
Кўп марта қарорларимни ўзгартирганимдан кейин мен ўзимдан сўрашга тушдим: “Бунинг сабаби нимада?” Шунда мен кашфиёт қилдим, гарчи харид учун битта ўша газета таклиф этилаётган бўлса-да, плакатлар бир-биридан фарқ қиларди. Пляждаги плакатлар европалик харидорларга мўлжалланган. Айни пайтда, тумандаги газеталар осиёликларга мўлжалланган бўларди. Ва умуман бошқа плакатлар африкаликларни, “рангли" туманлардаги одамларни ўзига жалб қиларди.
Яъни, кимда-ким ҳар куни Ер юзи аҳолисининг тўрт асосий ирқига мурожаат қиладиган ягона плакат ўйлаб тополса, ўша одам буюк журналист бўлади!
Бу журналистика санъатининг шедеври эди! Шубҳасиз, барча журналистлар ушбу фикрга қўшиладилар. Келинг, худди шу нуқтаи назардан Қуръони Каримни таҳлил қиламиз.
ҲАММАГА МУРОЖААТ
Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яҳудий, насроний, мусулмон, мушрик ва мунофиқлар билан қуршалган Мадян шаҳрида турибди. Табаррук Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз янгилигини (Илоҳий Ваҳийни) ушбу турли хил инсонларга етказиши керак. У турфа хил инсонлардан ташкил топган гуруҳларнинг диққатини ўзига жалб қилиш учун, ўз плакатига нима деб ёзиши керак? У талаффуз қилади: “Сенга Мусонинг хабари келдими?” (Қуръон, “Тоҳа”: 9).
Тўпланганларнинг ҳаяжонли ҳолатини тасаввур қиляпсизми? Насроний ва яҳудийлар, ўзларининг тасаввурларида, ҳозир Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзини қандай аҳмоқона кўрсатиши, ёки бу араб Мусо (алайҳиссалом) ҳақида нималарни билиши мумкинлигига қизиқиб, қулоқ солиб, интизорлик билан кутишга тушдилар, негаки Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уммий бўлганлар. Мусулмонлар эса Мусо (алайҳиссалом) ҳақида нимани билса, барчасини айтиб беришини Муҳаммаддан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёлвордилар, улар кўпроқ билишга зўр иштиёқманд эдилар.
Мушриклар (мажусийлар) ва мунофиқлар (иккиюзлилар) Мусо алайҳиссалом тўғрисидаги мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар ўртасидаги баҳсни кузата туриб, вақтичоғлик қилиш учун тилларини чиқардилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам давом этади: “У оловни кўрди...”
Мана драма! Кўринишни тасаввур қилоляпсизми: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам телеграф услубида гапирятилар! Ер юзидаги энг йирик халқ – христиан ва яҳудийларга, маълумот юборишда мукаммалликка эришиш ва “Вестерн Юнион Телеграф Компани” сўзлари билан: “ёзма, телеграф жўнат!” дея жаранглайдиган шиорни ифодалаш учун, Исо Масийҳ таваллудидан кейин тахминан икки минг йил керак бўлди. Ушбу маълумот етказишни суперамериканча маҳоратини ўзлаштириш учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси журналистика мактабини ўтаган экан? Ва мана, у тағин давом этяпти:
“... Ва ўз аҳлига деди: “Туриб туринглар, мен оловни кўрдим, шояд сизга ундан чўғ келтирсам ёки олов бошида йўл кўрсатувчини топсам”. (Қуръон, “Тоҳа”: 10)
#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (19)

"БОШ КОМПЮТЕР"дан
1975 йил ўрталарида мен, доимий бўлиб турадиган маърузаларимдан бирини ўқиш мақсадида, Замбияга ташриф буюришга хозирландим. Менга Лусакадан қўнғироқ қилиб айтишдики, авиачипта Дурбанга юборилган ва мен уни “South African Airways” компанияси агентлигидан олишим мумкин экан. Мен ушбу компания офисига келиб, маълумотлар ойнасига яқинлашдим ва хизматчига, Лусакадан жўнатилган ўз авиачиптамни олишга келганимни, билдирдим. У менга, ҳар бирининг олдида компютер дисплейи бор бўлган, ярим ҳалқа шаклида ўтирган ўнтача одамнинг орасидаги биронта аёл ёнига боришимни, таклиф қилди. Сабаби уларнинг кўпчилиги бошқа мижозларга хизмат кўрсатиш билан банд эдилар.
Ундан - "Улардан қайси бирининг олдига борай", - деб сўрадим. Хизматчи, ўтирган аёллар томонга бармоғини қадаб, очиқчасига жаҳл қилиб, қўполлик билан: "Хоҳлаган биттасига!" деди. Ўша пайти мен, нима сабабдан хушмуомала жентлменнинг менинг оддийгина саволимга тўсатдан аччиғи чиққанини, тушунолмадим. Қизиғи шундаки, қандай қилиб менинг чиптам бу хонимларнинг хоҳлаган бирига тушиб қолган? Бироқ ўша кишининг ғазабли овоз оҳанги, унинг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилишдан ўзга, менга ҳеч қандай танлаш имкониятини қолдирмади.
Кўзим тушган, биринчи бўлиб бўшаган хонимни ёнига тортинчоқлик билан яқинлашдим, ва бу ерга келиш мақсадим ҳақида айтдим. Хоним мендан исмимни сўради. Исмимни ҳарфма-ҳарф айтишим билан, аёл экранга қараган ҳолда олдидаги клавиатурага исмимни тера бошлади. Мен турган жойимдан экранга назар ташлай олмадим. Хоним, мени тушунганини назарда тутиб, "ҳа" дея, бошини тебратди. Мен сешанба куни кечаси Дурбандан Йоханнесбургга учиб кетмоқчилимни билдирдим. Хоним менга соат 18 да жўнаб кетадиган рейсни таклиф қилди, мен рози бўлдим, ва у клавиатурада яна бир неча сўзларни терди. Кейин давом этиб, хонимга, эртаси куни соат 15 да Йоханнесбургдан Лусакага келмоқчи эканлигимни, айтдим.
Мени у ерга таклиф қилганлар менга шундай кўрсатма бергандилар, чунки улар, ташрифим ҳақида телевидения ва газеталар хабар қилишга улгуришларини, хоҳлашган эди. Аёл яна бир неча сўз териб, мени Лусакага Габороне ёки Мапуту орқали етиб боришим мумкинлигини ва агар хоҳласам мени ушбу йўналишга ўтказишини билдирди. Мен бу ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини, асосийси, белгиланган жойда чоршанба куни соат 15 да хозир бўлишим кераклигини айтдим.
У клавиатурага яна бармоқларини уриб, экранга қараб: “Афсус билдираман, сизга чипта “Zambian Airlines” компаниясига буюртма берилган экан, ва биз чиптангизни бошқа авиалинияга ўтира олмаймиз, сабаби биз бугун “Zambian Airlines” билан боғлана олмаймиз, чунки улар ўзларининг миллий байрами туфайли бугун ишламайдилар”, деб қолди. Шундай қилиб, менга эртаси куни келишимни илтимос қилишди. "Жудаям қизиқ!" - ўйладим мен, лекин одамни дили хира бўлди, чунки чипта аллақачон деярли менда, аммо шунинг билан биргаликда, чипта менинг чўнтагимга келиб тушмаган эди. Мен эса чипталар хонимнинг столидаги тортмада, деб аллақачон тасаввур хосил қилиб бўлгандим.
#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (20)

ХУРМАТСИЗЛИК ЧЕКИНЯПТИ
Саросималикда хонимдан сўраб қолдим: "Бу барча маълумотларни сиз қаердан оляпсиз?" Хоним жавоб берди: "Йоханнесбургдаги бош компютердан". Аёл лутфан тушунтириб бердики, мамлакатда шундай терминалга эга компютер ўша бош компютерга кира олар, атиги клавишни босса бўлди экан. Мен қизиқиб қолдим, агар у менга Йоханнесбургга соат 18 даги рейсга чипта буюртма қилишга уринаётган маҳал ва учоқда фақат биттагина бўш жой бўлган тақдирда, ўша оннинг ўзида бошқа терминаллардан ҳам ҳудди шу амалиётни бажаришга уринишганда, нима бўлган бўларди? Аёл айтдики, сониялар ичида терминаллардан бири бу жойни олган, бошқалар учун эса учоқда жой қолмаган бўларди. Мен унга самимий ташаккур изхор қилиб, агентлик биносини тарк этдим.
Ўз офисимга қайтар эканман, бошим лиммо-лим ғоялардан гангиб қолди. Мен бу қандай содир бўлгани ҳақида ўйлай кетдим – Ваҳийни назарда тутяпман. Аллоҳнинг Расулига ваҳий "Бош Компютер" – ЛАВҲУЛ МАҲФУЗдан келган!
#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (21)

“Йўқ! У Қуръони мажиддур. У Лавҳул- Маҳфуздадир”. (Қуръон, Буруж: 21-22)Ушбу "Лавҳ" Мусо алайҳиссаллом Ўн Диний амрни ёзишда фойдаланган тош лавҳга ўхшамайди. У (Лавҳ) ўқитувчилар томонидан мактабда қўлланиладиган синф доскаларига ҳам ўхшамас. У компютер экрани ҳам эмас, кремнийли микросхема ҳам эмас. У Аллоҳнинг қарамоғидаги қўриқланадиган ва муҳофаза қилинадиган Лавҳдир; буни қандайдир моддий маънода тушунмаслик керак, чунки у металл ёки тошдан ясалмаган: У Лавҳ - Руҳийдир! Буларнинг бари қай тарзда содир бўлади – буни биз фақат ақл юритиб фаҳмлаб олишимиз мумкин.
#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (21)
НАЖРОНЛИК НАСРОНИЙЛАР
Ислом дини Мадинада мустаҳкамланаркан, Расулуллоҳнинг - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - шуҳрати Арабистон бўйлаб ёйила борди. Яман теварагидаги Нажронда яшовчи араб насронийлари бирлашмасида шундай овоза бўлдики, Арабистондаги қайсидир араб Илоҳиёт ҳақида хабар бермоқда ва ўзини Аллоҳнинг элчиси - Пайғамбар деб эълон қилган. Мадина шаҳрига Пайғамбарни (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) сўроқ қилиш учун делегация жўнатилди, мақсад: у нимани билиши ҳамда Аллоҳ ва умуман дин ҳақидаги унинг билимлари тўғрилигини текшириш ва солиштириб кўриш бўлган.
Ташриф буюришлари билан уларни, хурмо барглари билан ёпилган томли ва пахса деворли соддагина бунёд этилган, Масжидун Набавияга жойлаштиришди. Христианлар бу масжидда тановвул қилишди, дам олишди ва уч кун Расулуллоҳ - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - билан мунозара қилишди. Ушбу суҳбатнинг тафсилотларини ҳадисларда топиш мумкин.
Суҳбат жараёнида христианлар томонидан ўртага чиққан нотиқ шундай савол ташлади: "Энди бизга айтиб берчи, эй Муҳаммад, Худо ҳақидаги сенинг умумий тушунчанг қандай?"
Пайғамбар - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - жавобдан ўзини олиб қочмади, фикрларини бир жойга жамлашга уриниб, сўз излаб, теварак-атрофда бориб-келмади. Муҳаммад, саллоллоҳу алайҳи вассаллам, фараз қилайлик, ўзининг руҳоний тугмачаларини (кнопка) босади (албатта, ҳеч қандай тугмача бўлмаган - мен "фараз қилайлик" деяпман) - худди авиакомпания офисидаги хоним "бош компютер" билан алоқани ўрната туриб, буни қай тарзда бажарганига ўхшаб.
Расулуллоҳ - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - Аллоҳга мурожаат қилади, ва Ваҳий орқали тушадиган, жамики Билимлар жой олган "бош компютер" - ЛАВҲУЛ МАҲФУЗдан Аллоҳнинг жавобини қабул қилиб олади. У шунга ўхшаш савол беради: "Ё Аллоҳ! Нима деяй?" Шунда жавоб келади –
Ихлос ҳақидаги юқорида келтирилган формулировканинг янграшидан сўнг, суҳбат оддий ўзанга қайтади. (яъни, Аллоҳнинг сўзидан оддий одамлар гапларига қайтилади - тарж.) Ўз исмига муносиб бўлган ҳеч бир араб ушбу икки нутқ (яъни, одатий мулоҳаза ва Қуръондаги сўзлар) орасидаги равшанлик ва оҳангдаги тафовутларни ҳис қилолмаслиги мумкин эмас. Юқорида келтирилган сўзлар - Пайғамбар (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) сўзлари эмас, улар Аллоҳнинг Сўзларидир! Улар сўзма-сўз Пайғамбарнинг (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) тилига жойланган. Қачонки у ўша сўзларни эшиттириб талаффуз қилганда, у фақат Аллоҳнинг "карнайи" сифатида фойдаланилган, мисоли радиоприемникдаги "громкоговоритель"дек. Буларнинг барчаси Аллоҳ томонидан ато этилган - унинг шахсий комютерига - юраги ва ақлига Маккада ўн ёшлик пайтида прогаммалаштириб қўйилган.
Юқорида тилга олганимиз - Аллоҳ Ўз Ваҳийсини Ўзининг танланган элчисига (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) қандай юбориб турганига, Унинг элчиси (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) буни қандай сақлаган ва ҳимоя қилганига, Аллоҳнинг инсоний даъватчиси ушбу Хабардан яна ва яна қандай фойдаланганига, ва биз, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи вассаллам издошлари ундан ҳар қандай шароитда фойдаланиш учун ушбу Хабарни ўзимизга қандай сингдириб олишимизга – ажойиб бир мисолдир.
Жаҳон диний адабиётларининг ҳеч бирида "Ихлос" сурасидан иқтибос қилинган юқоридаги оятларга тенглаша оладиган ҳеч нима йўқ. Агар ушбу 112-сура Аллоҳни сўзлари билан жамланган, илоҳиётнинг хулосавий матни бўлса, Қуръоннинг қолган матнлари эса ушбу сурани очиб, тушунтириб боради.
#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (22)
Ислом дини Мадинада мустаҳкамланаркан, Расулуллоҳнинг - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - шуҳрати Арабистон бўйлаб ёйила борди. Яман теварагидаги Нажронда яшовчи араб насронийлари бирлашмасида шундай овоза бўлдики, Арабистондаги қайсидир араб Илоҳиёт ҳақида хабар бермоқда ва ўзини Аллоҳнинг элчиси - Пайғамбар деб эълон қилган. Мадина шаҳрига Пайғамбарни (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) сўроқ қилиш учун делегация жўнатилди, мақсад: у нимани билиши ҳамда Аллоҳ ва умуман дин ҳақидаги унинг билимлари тўғрилигини текшириш ва солиштириб кўриш бўлган.
Ташриф буюришлари билан уларни, хурмо барглари билан ёпилган томли ва пахса деворли соддагина бунёд этилган, Масжидун Набавияга жойлаштиришди. Христианлар бу масжидда тановвул қилишди, дам олишди ва уч кун Расулуллоҳ - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - билан мунозара қилишди. Ушбу суҳбатнинг тафсилотларини ҳадисларда топиш мумкин.
Суҳбат жараёнида христианлар томонидан ўртага чиққан нотиқ шундай савол ташлади: "Энди бизга айтиб берчи, эй Муҳаммад, Худо ҳақидаги сенинг умумий тушунчанг қандай?"
Пайғамбар - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - жавобдан ўзини олиб қочмади, фикрларини бир жойга жамлашга уриниб, сўз излаб, теварак-атрофда бориб-келмади. Муҳаммад, саллоллоҳу алайҳи вассаллам, фараз қилайлик, ўзининг руҳоний тугмачаларини (кнопка) босади (албатта, ҳеч қандай тугмача бўлмаган - мен "фараз қилайлик" деяпман) - худди авиакомпания офисидаги хоним "бош компютер" билан алоқани ўрната туриб, буни қай тарзда бажарганига ўхшаб.
Расулуллоҳ - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - Аллоҳга мурожаат қилади, ва Ваҳий орқали тушадиган, жамики Билимлар жой олган "бош компютер" - ЛАВҲУЛ МАҲФУЗдан Аллоҳнинг жавобини қабул қилиб олади. У шунга ўхшаш савол беради: "Ё Аллоҳ! Нима деяй?" Шунда жавоб келади –
“Айт [Эй Муҳаммад]: У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ сомаддир (ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир). У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган”
. (Ихлос, 1-4)Ихлос ҳақидаги юқорида келтирилган формулировканинг янграшидан сўнг, суҳбат оддий ўзанга қайтади. (яъни, Аллоҳнинг сўзидан оддий одамлар гапларига қайтилади - тарж.) Ўз исмига муносиб бўлган ҳеч бир араб ушбу икки нутқ (яъни, одатий мулоҳаза ва Қуръондаги сўзлар) орасидаги равшанлик ва оҳангдаги тафовутларни ҳис қилолмаслиги мумкин эмас. Юқорида келтирилган сўзлар - Пайғамбар (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) сўзлари эмас, улар Аллоҳнинг Сўзларидир! Улар сўзма-сўз Пайғамбарнинг (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) тилига жойланган. Қачонки у ўша сўзларни эшиттириб талаффуз қилганда, у фақат Аллоҳнинг "карнайи" сифатида фойдаланилган, мисоли радиоприемникдаги "громкоговоритель"дек. Буларнинг барчаси Аллоҳ томонидан ато этилган - унинг шахсий комютерига - юраги ва ақлига Маккада ўн ёшлик пайтида прогаммалаштириб қўйилган.
Юқорида тилга олганимиз - Аллоҳ Ўз Ваҳийсини Ўзининг танланган элчисига (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) қандай юбориб турганига, Унинг элчиси (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) буни қандай сақлаган ва ҳимоя қилганига, Аллоҳнинг инсоний даъватчиси ушбу Хабардан яна ва яна қандай фойдаланганига, ва биз, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи вассаллам издошлари ундан ҳар қандай шароитда фойдаланиш учун ушбу Хабарни ўзимизга қандай сингдириб олишимизга – ажойиб бир мисолдир.
Жаҳон диний адабиётларининг ҳеч бирида "Ихлос" сурасидан иқтибос қилинган юқоридаги оятларга тенглаша оладиган ҳеч нима йўқ. Агар ушбу 112-сура Аллоҳни сўзлари билан жамланган, илоҳиётнинг хулосавий матни бўлса, Қуръоннинг қолган матнлари эса ушбу сурани очиб, тушунтириб боради.
#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (22)
СВАЗИЛЕНДГА ТАШРИФ
Бир неча йил аввал, Свазилендда мунозара юзага келди. Қирол Собуза ўз қироличасидан жудо бўлди. Ўлкадаги насроний черковлари, эркак киши янги никоҳ қуришдан олдин қанча муддат кутишига тўғри келади, мавзусида муҳокама бошлаб юборишди. Бу мубоҳаса учун жиддий масала эмасди, негаки қиролнинг яна саккиз хотини бор эди. Шундай қилиб, муҳокама мавзуси ушбуга ўзгарди: “Агар эри ўлса, аёл қанча муддат кутиши керак”.
Шиддатли баҳс-мунозаралар увоққина қиролликни бошига кўтариб юборганидан, оқкўнгил қирол мамлакатдаги барча черковлар кенгашига бу муаммони пухталик билан ойдинлаштиришни амр қилди. Свазилик ҳамкасбим, Исломни қабул қилган жаноб Мусо Борман қиролга, унинг “черкови” (Ислом) ҳам муҳокамаларда иштирок этишини сўраб, мурожаат қилди. Қиролнинг ижозати билан мен ҳам ушбу мунозарада қатнашиш шарафига эга бўлдим.
Якшанба куни азон билан қиролнинг краали (қишлоғи)да насронийликнинг турли ҳил вакиллари, бевалик даври масаласи бўйича бир тўхтамга келиш учун, тўпландилар. Нотиқ кетидан нотиқ ўз фикрини билдириб ўтарди. Аллоҳ Таоло африкаликларга лутф кўрсатган: уларнинг ҳар бири потенциал имкониятли Billy Graham, ҳар бири Jimmy Swaggart!
Ҳар бир ваъз охирида тингловчилар нотиқларни завқ-шавқ билан олқишлашарди. Кейинги нотиқ минбарга кўтарилиб, ўзидан олдингилар ҳақида, “чўпчак, сафсата!” маъносида, “paalish” (бўтқа) деб фикр билдирди, ва тағин қарсаклар!
Жараён азондан кечгача давом этди. Чамаси 5 соатдан сўнг менинг навбатим келди. Қўлимда Қуръони Каримни тутган ҳолда, бошладим: “Эрталабдан кечгача биз ушбу саволга жавоб ахтариш билан бандмиз: бева аёл янги никоҳга кириш учун қанча муддат кутиши керак; Эски Аҳд нима деганини ва Янги Аҳд нима деганини ҳам тингладик, шундай бўлса-да, барибир бу саволга жавоб тополмадик! – чунки биз кўтариб турган масаланинг жавоби “Сўнгги Аҳд”дадир.
#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (23)

СЎНГГИ АҲД
“Сўнгги Аҳд” – бу сўз насроний роҳиб ва даъватчилар учун мусаффо осмондаги чақмоқдек бўлди. Улар ҳаётларида ҳеч қачон “Сўнгги Аҳд” деган иборани эшитмаганлар. “Эски ва Янги, Янги ва Эски Аҳдлардаги иқтибослар сизга ёрдам бермайди, чунки жавоб Аллоҳнинг инсониятга индирган СЎНГГИ АҲДИда жойлашган!” Мен Китобни бошим устида силкитиб, Қуръони Каримнинг 2- сура, 234-оятининг инглизча матнини ўқиб бердим:
“Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой-у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир”. (Бақара: 2:234)
Мен аудиториядан сўрадим: “ТЎРТ ОЙ-У ЎН КУН – яна қандайдир изоҳ керакми?!” Улар жўр бўлиб жавоб қайтаришди: “Йўқ!” Мен “тўрт ой ва ўн кун”лик тагида ётган оқилликни тушунтирдим. Аллоҳнинг ушбу Сўнгги ва Ҳал қилувчи Аҳдидаги бундан олдинги оятларда бизга, ажралишдан кейинги кутиш муддати ҳақида, айтиляпти: “Талоқ қилинган аёллар уч қуръу кутадилар ...” (Бақара: 228)
Бу, аёлнинг эҳтимолий хомиладорлик пайтида никоҳ бузилмайдими, шуни билиш учундир. Агарда аёл бева бўлиб қолган тақдирда, уни ҳисобига яна қўшимча бир ой-у ўн кун ёзилади. Мантиқан таҳмин қилиш мумкинки, ҳамма бунга рози бўлади, лекин бунинг нимаси мўъжиза? Ҳар қандай ақлли одам ақл юритиб топган бўлардики, ажримдан сўнг 3 ой давомида, эр ўлимидан сўнг эса 4 ой-у ўн кун кутиш даркор.
Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу идрокидан ўтадиган яна бошқа фараз йўқ! Буни ҳаммаси тўғри, лекин бу оқилона ва фойдали таълимот Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ижод махсули эмаслигига асос – 4 ой ва ўн кунлик никоҳсизлик ҳақидаги оятдан кейинги оятда келмоқда:
“У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда тутишингизда гуноҳ йўқ. Аллоҳ сиз уларни, албатта, эслашингизни билади. Лекин улар билан хуфёна ваъдалашманг. Магар яхши гап гапирсангиз, майли. Идда ўз муддатига етмагунча, никоҳ боғлашни қасд қилманг...” (Бақара: 235)
#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (24)

ХУДОНИНГ ҚЎЛ ИЗИ
“Ушбу белгиланган кутиш муддати тугамагунча, ўз никоҳ муаммоингизни ҳал қилишга киришманг”. Бу Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) талантидан эмас! Бу Энг Оқил Аллоҳнинг донолигидир. Холиқ Ўзининг махлуқи нимада заифлигини яхши билади. Эркак ўзининг ҳирси ва очкўзлиги билан виждонсизларча ақл-ҳушини йўқотган, бечора тул аёлни алдаши мумкин. Бева ўзининг бош таянчи ва ҳаёт манбаини эндигина йўқотди. Шунингдек, у ўз дилбарлигини йўқотган, ва никоҳ бозоридаги унинг қиймати пасайган бўлади. У ҳар бир похолни тутиб қолишга ҳаракат қилиши мумкин. Йиртқич унга таклиф бераётган пайтда, у ҳис-ҳаяжонли, бесаранжом аҳволда бўлади. Ҳимоясиз ҳолда, бева аёл шошқалоқликда унинг таклифини қабул қилишга тайёр бўлиши, эҳтимол. Буюк Психолог (Муҳаммад эмас, с.а.в.) эркаклар тарафидан жой-жойига қўйиладиган барча тузоқлар ҳақида аниғи билан билади. Шу ерда огоҳлантириш бўляпти – белгиланган муддатгача ҳеч қандай никоҳ!
Ажралишдан сўнг “Идда” уч ой давом этади. Бевага яна қўшимча 40 кун қўшиб берилади, токи ўзига келиб олиши ва мувозанат сақлаши учун. Шу билан бирга, агар унга янги никоҳ қуриш таклифи берилган пайти, бева бу таклифни ўз қариндошлари ва дўстлари билан муҳокама қилиш имкониятига ҳам эга бўлади. Шунингдек, мабодо у шошилинч қарор қабул қилиб қўйса-ю, бунинг ортидан чалкашиб кетиши мумкин бўлган тақдирда, мана шу тузоқдан ҳам қоча олган бўлади.
Наҳотки Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мана шундай сезилар-сезилмас фарқларни саҳрода ўн тўрт аср олдин ўйлаб топган ва ишлаб чиққан бўлса?! Хайҳот, сиз унга керагидан ортиқ баҳо бериб юборяпсиз! У яна бир бор такрорлашга мажбурки, Қуръоннинг Донишмандлиги – бу унинг махсули эмас, балки унинг Холиқи томонидан юборилгандир – “У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас”. Агар сиз Аллоҳнинг сўзларига ҳануз шубҳаланётган бўлсангиз, унда Унинг чақириғини қабул қилинг. У айтади:
“Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларга ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар”. (Қуръон, Исро: 8)
Дунёга чақириқ ташланди: ўн тўрт аср ўтиб ҳам яратилмаган, Қуръони Каримга ўхшаш Китобни яратишга уриниб кўрилсин! Бугунги кунда ўзларининг саноғи билан фаҳрланадиган 15 миллион кишилик араб-христианлар Қуръон услубида хутбалар ёзиб кўришди. Улар Қуръонга муносабатда, ундаги сўз ва фразаларни ўғирлаб, Бисмиллоҳни ҳам унутмаган ҳолда, плагиатга қўл уришди. Уларнинг энг замонавий уйдирмаларининг ҳар бир боби Қуръони Каримнинг биринчи ояти билан бошланади. Бунга инониш учун, сиз уни кўришингиз керак. Мана уларнинг инсон яратган янги “ваҳий”сининг фотосурати. (шу ерда китобнинг инглизча вариантида фотосурат келади - тарж.)
Бу, Қуръондан ўтадигани бўлмаслигига, яна бир далилдир. Агар уддалай олсангизлар, уриниб кўринглар. Чақириқ ҳалиям ўз кучида турибди. Муқаддас Қуръон – бу Аллоҳнинг Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ошкор қилган Сўзи бўлиб, у мўъжизаларнинг Мўъжизасидир!
“Ҳа, чиндан ҳам бу Мўъжиза!” (Руҳоний Босуорт Смит)
Китобдан парча-таржималар битди (ҳаммага раҳмат)
#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (25)

Хитойдаги сув тошқини тарихий рекордларни урмоқда: расмда Сычуандаги Будданинг улкан ҳайкали. Сув турристик майдонни ювиб кетган.
Хубэйда жойлашган Хитойнинг энг йирик "Уч дара" гидроэлектростанцияси 2003 йилда ишга тушган бўлса, ГЭСдаги сув босими максимум даражага етдики, вазият шу даражада давом этса, бу Хитойга қимматга тушиши мумкин.
Энг зўр гап: кузатамиз...
@uzbekildiz

Хитой хорижда янги ҳарбий базаларни қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда, уларнинг орасида Тожикистон ҳам бор.
ХХР Мянма, Таиланд, Сингапур, Индонезия, Покистон, Шри-Ланка, БАА, Кения, Сейшел ороллари, Танзания, Ангола ва Тожикистонни Хитой халқ озодлик армиясининг ҳарбий-логистик объектларини ерлаштириш учун қулай макон, деб ҳисобламоқда.

Forwarded from Musannif Adham
Агар Ўзбекистон Россия ишлаб чиқарган Sputnik V вакцинасини сотиб олса, сиз ўзингизни шу вакцина билан эмлатасизми?
Anonymous Poll
15%
Ҳа, эмлатаман
37%
Йўқ, эмлатмайман
24%
Клиник синов натижаларини кутаман
10%
Россия ишлаб чиқарган вакцинага ишонмайман
14%
Сотиб олинаверсин-чи, кейин ўйлаб кўрарман
Forwarded from SAFAR
1938 йил 4 октябрь куни кўплаб ўзбек зиёлилари, маърифатпарвар жадидлар отиб ташланган кун. Биз ушбу қатағонларни кўп эслаймиз бироқ Сталин репрессияларида қатнашганлар, НКВД махсус "тройка"си аъзолари ҳеч тилга олинмайди. Худдики кўринмас куч уларни қатағон қилгану кейин ғойиб бўлган.
Демак танишамиз: Илк ўзбек миллатига мансуб Ўзбекистон ЦК компартияси биринчи котиблари - Акмал Икромов ва Усмон Юсупов. Иккиси ҳам НКВД махсус тройкаси аъзоси сифатида репрессияларда фаол қатнашган. НКВД тройкасига ёпиқ судлар ўтказиб, ўлим ҳукмлари чиқариш ваколати берилган.
Акмал Икромов Туркистондаги озодлик учун кечган "босмачилик" ҳаракатларини қаттиққўллик билан бостиргани билан ҳам машҳур. Унинг ўзи ҳам 1937 йил кузида ҳибсга олиниб, 1938 йил мартда учинчи Москва процессидан сўнг отиб ташланган. Унинг ўрнига келган Усмон Юсупов қатағонларни фаол давом эттиради. Юсупов 13 йил Ўзбекистонни бошқарганидан сўнг СССР пахта саноати вазири сифатида бир муддат фаолият юритади. 1966 йилда Янгийўл тумани Халқобод комбинати бошлиғи бўлган пайтида тинч ва осойишталикда вафот этади.
Кимдир бу шахслар ўша пайт шундай ишларга мажбур бўлишган, буйруқни бажаришган дейиши мумкин. Лекин менда уларни оқлаш ёки қоралаш мақсади йўқ. Шунчаки бу тарихимизнинг бир бўлаги. Ва уни билишимиз зарур.
https://telegra.ph/Akmal-Ikromov-va-Usmon-YUsupov-10-04
@nozimsafari

Telegraph
Акмал Икромов ва Усмон Юсупов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tehron va Eronning boshqa shaharlarida hukumatga qarshi qaratilgan xalq norozilik namoyishlari kuchaymoqda.
Sabab 25 yilga mo'ljallangan Eron va Xitoy o'rtasida strategik hamkorlik to'g'risidagi Kelishuvning imzolanishidir.
Siyosiy ongli eron xalqi 25 yillik Xitoy-Eron kelishuvi (iqtisodiyot va xavfsizlik sohalaridagi) milliy resurslarning talanishiga olib keladi, deb hisoblamoqda.
ILDIZ

Qozog'istonda Xitoy ekspansiyasiga qarshi mitinglar bo'lib o'tibdi. Mitingchilar hukumatning Pekinga yer va aktivlarni pullayotgani va mahalliy biznesni dastaklamayotganidan norozi.
Qo'lga olinganlar bor.
Qo'lga olinganlar bor.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойдан саломлар. 😊
Гуанжоудаги метро.
Тез орада Хитой ва толибонлар тугрисида постлар куйишни бошлаймиз.

Хитой афғон халқининг танловини хурмат қилади
Хитой афғон халқининг танловини хурмат қилади ҳамда мамлакатда ўзгаришлар силлиқ ўтишига ишонч билдиради, дея баёнот берди Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хуа Чуньин.
Хитой толбиларнинг Афғонистонда шошмасдан ўзгаришлар қилиш ва террорчиликнинг ҳар қандай шаклидан воз кечиш бўйича берган ваъдаларини бажаришини кутмоқда, деб маълум қилди Хитой расмий вакили.
Хитой толибон билан алоқа ўрнатганми ёки толиблар ҳукуматини тан оладими, деган саволларга жавоб бера туриб, Хуа Чуньин айтдики, Хитой Афғонистон давлат суверенитетига тўла-тўкис хурмат асосида толибон билан алоқаларни қўллаб-қувватлайди. Хитой ҳамиша афғон масаласини сиёсий тартибга солишда конструктив рол ўйнаб келган.
Хитой ташқисиёсий маҳкамаси вакили тағин хабар бермоқдаки, толиблар бир неча маротаба Хитой билан ижобий муносабатларни ривожлантиришга ишонч билдириб келган ва улар Афғонистоннинг тараққиёти ва қайта тикланишида Хитойинг иштирок этишини сабрсизлик билан кутаётганини айтиб келган. Толибон ҳеч қачон ташқаридан келадиган бирон бир кучга афғон ҳудудини Хитой учун таҳдид туғдирадиган майдонга айлантиришга йўл қўймайди.

Хитойнинг Афғонистондаги иқтисодий манфаатлари
Толибоннинг ҳокимиятга қайтиши Афғонистондаги хитой проектлари учун жиддий синов бўлиши мумкин.
2008 йилда хитой компанияси Мис Айнак конидан мис қазиб олиш бўйича 3,5 миллиард долларлик суммадаги 30 йиллик ижара ҳуқуқини қўлга киритади. Ҳисоб-китобларга кўра, 50 миллиард долларга баҳоланувчи мазкур мис кони кўлами жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда туради.
Мазкур лойиҳа бўйича олиб борилган ишлар ривожи жуда секин давом этган бўлиб, собиқ афғон ҳукумати ҳаттоки консорциумга қарши судга даъво ҳам киритмоқчи бўлган. Лекин келишув ўз кучида қолган.
Афғонистондаги унча тараққий этмаган яна бир хитой проекти – 3 та нефт конини қазиб олиш бўйича битимдир.
2011 йилда Хитой миллий нефт корпорацияси (CNPC) 400 миллион доллар суммадаги нефт конини 25 йил давомида бурғилаб ковлаш бўйича тендерни ютиб олди.
Хитой ҳукумати тўралари шуни тан оладики, Хитой ҳавфсизлик таъминланмаганлиги ва афғон ҳукуматининг порахўрлиги туфайли яқин йиллар ичида ўз проектлари ривожланмаслигини билиб, тендерларни бошқа мамлакатлардан ўзиб кетиш учун қўлга киритиб келган.
Афғонистон ерости бойликларини таҳминан 60 миллион тонна мис, 2,2 миллиард тонна темир рудаси, 1,4 миллион тонна нодир тупроқ элементлари, масалан, лантан, церий, неодим, шунингдек алюминий, олтин, кумуш, руҳ, симоб конлари ташкил қилади.
Афғонистон ғоят катта литий заҳираларига эга мамлакат бўлиб, мазкур кимёвий элемент мобил телефонлардан тортиб то электромобил ва сувости кемаларининг янги авлодларигача энергия манбаи сифатида ишлатиладиган литий-ион аккумляторларининг асосий таркибий қисми ҳисобланади.
Агар Хитой Афғонистондаги фойдланилмай ётган камёб тупроқ элементлари ва литий конлари устидан назоратни қўлга киритса, бу Пекинга унинг ресурслар учун Европа ва АҚШ билан тобора ўсиб борётган рақобатида асосий устунлик бўлади.
2019 йилда АҚШ Хитойдан камёб ер элементларининг 80%, ЕИ давлатларидан эса 98% ини импорт қилган.
Манба ва тулик укиш учун:

Telegram
Китайская угроза
Экономические интересы Китая в Афганистане
Возвращение к власти талибов может стать катализатором для китайских проектов в Афганистане, которые были заморожены или развивались вполсилы.
В 2008 году китайская компания выиграла 30-летнюю аренду на сумму…
Возвращение к власти талибов может стать катализатором для китайских проектов в Афганистане, которые были заморожены или развивались вполсилы.
В 2008 году китайская компания выиграла 30-летнюю аренду на сумму…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sharqiy Turkistonga xush kelibsiz!
Китайская угроза kanalidan.
Китайская угроза kanalidan.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 27 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 18 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.