Мактабгача таълим - узлуксиз таълимнинг бош бўғини
Ўсиб келаётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали усул ва шаклларни жорий этиш, бунда мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш борасида Ўзбекистон туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Туманда 3-7 ёшли болалар сони жами 19 минг 884 тани ташкил этиб, айни кунларда улардан 16 минг нафари мавжуд 64 та давлат, 157 та оилавий ва 2 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.
Сўнгги вақтларда мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш, мавжуд боғчаларда қўшимча бинолар қуриш ва бу орқали мактабгача таълимга болалар қамровини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда ҳамда бу борадаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шундай болалар боғчаларидан бири, “Зиё Нурсух” маҳалласида жойлашган 45-давлат мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти билан яқиндан танишди.
Давлат дастури асосида 2019 йилда қуриб битказилган таълим масканида айни кунларда жами 9 та гуруҳда 260 та болалар давлат дастурлари асосида бошланғич таълим олишмоқда.
Болалар боғчаси нафақат “Зиё Нурсух”, балки қўшни қишлоқлик ота-оналарнинг фарзандлари учун ҳам тарбия, жисмоний ва ақлий ривожланиш маскани бўлиб хизмат қилмоқда.
Ташриф давомида туман раҳбари мактабгача таълим ташкилотида болалар учун яратилган қулайликлар, жумладан уларнинг ётоқ жойлари, тиббий хизмат, овқатланиш шароитлари ва ободончилик ишларини кўздан кечирди. Соҳа масъуллари, устоз-мураббийлар билан суҳбатлашиб, ўқув-тарбиявий жараёни, болаларни соғлом овқатлантириш ва ҳудуд ободончилигига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.
Маскан фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан келгусида режалаштирилган тадбирларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
@uzbaxborotxizmati

“Халқ банки” 147 ёшда!
Юртимизнинг энг қадимий банкларидан бири ҳисобланган “Халқ банки” бугун ўзининг 147 йиллигини кенг нишонламоқда.
Қайд этилишича, банк 1875 йилда Тошкент шаҳрида бирламчи жамғарма кассалар сифатида ўз фаолиятини бошлаган.
Бугун банк ўзининг 196 та филиаллари, 106 та банк хизматлари марказлари ва 2260 га яқин кассалар тармоғига эга бўлган энг кенг тармоқли молия муассасаси ҳисобланади.
Хусусан, АТ “Халқ банки” Ўзбекистон тумани филиали айни кунларда жами 710 дан зиёд юридик, 500 дан зиёд якка тартибдаги тадбиркорлардан (ҳунармандлар ва б.қ) иборат мижозларига эга бўлиб, тумандаги 33 мингдан зиёд пенсионерларга пенсия пулларини тарқатади.
Банк томонидан 15 турдан ортиқ банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилади.
Таъкидланишича, 2022 йилнинг 1-чораги давомида АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиали томонидан биргина “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида туманимиздаги 275 нафар фуқарога жами 5 млрд. 21 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилган. Шундан 1 млрд. 878 миллион сўм 123 нафар аёлларга, 1 млрд 525 миллион сўм эса 79 нафар ёшларга ажратилган имтиёзли кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Сана муносабати билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиалининг барча ишчи-ходимларини самимий қутлаб, оилаларига тинчлик-хотиржамлик, юрт равнақи, ҳалқимиз фаровонлиги йўлидаги ишларида улкан зафарлар тилайди.

48-мактабдаги фойдаланилмай келаётган эски ўқув биноси “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида мукаммал таъмирланади
2022 йилнинг феврал-март ойлари давомида юртимиз бўйлаб ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида Ўзбекистон туманидаги 48-мактаб жамоаси, ота-оналар ва маҳалла аҳли ҳам фаол иштирок этиб, мактаб инфраструктурасини яхшилаш бўйича илгари сурган ташаббуслари ғолиб деб топилган.
Лойиҳага кўра мактабдаги мавжуд маънан эскирган, 2007 йилдан буён фойдаланилмай келинаётган ўқув корпуси қайтадан мукаммал таъмирланиб, 175 ўқувчи ўрнига эга бўлган янги бино барпо этиш кўзда тутилган. Бунинг учун давлат бюджетидан 584 миллион сарфланади.
“Охта Тагоб” маҳалласида жойлашган ушбу таълим масканида айни кунларда бир навбатда 600 нафар ўқувчилар таҳсил олишмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу ўқув даргоҳида бўлиб, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар режаси билан танишди.
Туман ҳалқ таълими бўлими ва мактаб раҳбарияти, устоз-мураббийлар билан суҳбатларда бажариладиган ишлар, ажратиладиган маблағни мактаб учун энг мақбул ва манфаатли лойиҳалар учун сарфланиши ҳақида сўз борди.
Туман раҳбари қурилиш соҳаси масъулларига лойиҳани аниқ ҳисоб-китоблар асосида яна бир бор пухта кўриб чиқиш, қурилиш жараёнларида жамоатчилик назоратини ўрнатишни ташкил этиш юзасидан зарурий тавсиялар берди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон тумани ёшлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари давом этмоқда
⚽️ Бугун туманнинг “Шакаробод”, “Бозор Яйпан”, “Эски Яйпан” ва “Туркистон” каби маҳаллалари ёш чарм тўп усталари орасида ташкилланган футбол мусобақалари қизғин баҳсларга бой ўтди.
🏟 Конизар мавзесидаги сунъий қопламали футбол майдонларида бўлиб ўтган сектор босқичи ўйинларида ёшларни ўз маҳалладошлари ва ёшлар етакчилари қўллаб-қувватлаб туришди.

❗️Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ўртасидаги “Заковат” турнирига ариза юборишга шошилинг
💰Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўм!
Турнирда қайси ОАВлар иштирок этиши мумкин:
Телевидение — республика ёки ҳудудий, давлат ёки нодавлат, хуллас исталган телеканаллар жамоаси;
Радио — бунда ҳам шу, ёки республика, ёки ҳудудий, давлат ёки нодавлат, хуллас исталган радио жамоаси;
Газета — республика газетасидан тортиб, бирор тумандаги газета жамоаси ҳам қатнаша олади;
Журнал — барчаси;
Сайт — ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган исталган электрон ОАВлар жамоаси қатнаша олади;
Блогер — мунтазам блогерлик фаолияти билан шуғулланиб келган исталган блогерлар жамоаси.
Аризалар жорий йилнинг 15 май (шу куни ҳам) кунига қадар қабул қилинади.
Турнир шартлари ва ариза юбориш тартиби ҳақидаги батафсил маълумотлар мана бу ерда:
https://t.me/zakovat/5351
Барча журналист ва блогерларни интеллектуал турниримизга таклиф этамиз!

“Bo'zatov FEST” Ёшлар овози танловининг республика финал босқичи бошланди
Бугун, 11 май куни Нукус шаҳрида қурилган махсус павильонда “Bo'zatov Fest” Ёшлар овози танловининг финал босқичига старт берилди. Бугун бахшичилик йўналишида финал ўтказилмоқда.
Кеча, 10 май куни эса Нукус амфитеатрида танловнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган ва унда эстрада юлдузлари ва “Ёшлар овози”нинг ўтган йилги мавсумдаги ғолиблари чиқиш қилган эдилар.
Эслатиб ўтамиз, олис Қорақалпоғистонда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги ушбу нуфузли фестивалда Ўзбекистон тумани вакиласи сифатида ёш истеъдод соҳибаси Мунаввархон Каримова иштирок этмоқда ва у эстрада йўналишидаги ўз чиқишларини 14 май кунидан бошлайди.

Президент ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
“Кўриб турибсизлар, жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда.
Бугунги кунда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 доллардан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошди.
Бундай вазиятда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.
Бунинг учун ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарур.
Биз бу ислоҳотларга узоқ тайёргарлик кўрдик. Барча масалаларни пухта ҳисоб-китоб қилиб, бу ишларни босқичма-босқич амалга ошириб келаяпмиз”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Соҳада хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли унинг улуши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.
Хусусан, сўнгги уч йилда ҳудудларда қуввати қарийб 3 миллион тонна бўлган 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади.