Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.41K subscribers
24.1K photos
1.4K videos
7 files
4.65K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
Ўзбекистон туманилик Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Абдуллажон ота Қодировга Президент совғалари етказилди

“Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари биргаликда иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Элаш қишлоғида яшовчи Абдуллажон ота Қодировни йўқлаб бордилар.

Файзли хонадонда уруш фахрийсининг оила аъзолари, маҳалла аҳли ва ёшлар вакиллар жам бўлган бугунги қувончли кунда пиру-бадавлат отахонга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

1943 йилда, 16 ёшида фронтга кетган Абдуллажон ота Қодиров уруш майдонларида артиллерия бўлинмаси сафида фашизмга қарши жанг қилган. Урушдан қайтгач, узоқ йиллар қўшни Қирғизистон Республикасида қўрғошин конида меҳнат қилган. Беш ўғилни вояга етказган собиқ жангчи бугун 30 дан зиёд невара-ю эваралар бағрида умргузаронлик қилмоқда.

Меҳмонларнинг хонадонга очиқ чеҳра билан ташрифи отахон ва унинг оила аъзоларини севинтирди.

Тантанали тадбирлар давомида отахонга туман раҳбари томонидан Президент табриги ўқиб эшиттирилиб, байрам совғалари ҳамда 15 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Дилдан суҳбатларда “Биз кўрган кунларни, урушни ҳеч ким кўрмасин. Қанчадан-қанча ватандошларимиз қайтмаган жанглардан. Юртимиз ҳамиша тинч, халқимиз омон бўлсин. Бизни эъзозлаётган Давлатимиз раҳбарига минг раҳмат”, - дейди Абдуллажон ота Қодиров.

@uzbaxborotxizmati
Хотира ва қадрлаш кунида Яйпандаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойи гулчамбарлар билан тўлди

Ўзбекистон тумани марказидаги хотира майдонида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами тантаналари доирасида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ташкилот ва муассасалар, жамоатчилик ва ёшлар вакиллари ҳам мажмуа пойига гулчамбар қўйдилар.

Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган юртдошларимиз хотирасини ёдга олиш маросимида туман раҳбари сўз олиб, бугунги дориломон кунларни деб ҳузур-ҳаловатдан кечган, халқимизнинг фаровон кунлари учун жонини фидо қилган юртдошларимиз хотираси доимо порлоқлиги, уларнинг жасоратлари, эл-юртимиз манфаати йўлидаги хизматлари ҳар доим қадрланишини таъкидлаб ўтди.

Шаҳид бўлган жангчилар ва барча марҳумлар руҳига дуои хайрлар қилинди.

@uzbaxborotxizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беданачилик сердаромад соҳа

Ўзбекистон туманининг “Мингтут” маҳалласида ҳар бир хонадонлар томорқасидан унумли фойдаланилади. Шу билан бирга қайсидир йўналишда даромад топиш маҳалла аҳлининг оддий турмуш тарзига айланган.

@uzbaxborotxizmati
#мурожаат_ва_ижро

“Оқтепа” маҳалласида бир қатор ободлик ишлари бажарилмоқда

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бир муддат аввал Яйпан шаҳрининг "Оқтепа" маҳалласида “маҳаллабай” ўрганишлар ўтказиб, аҳоли вакиллари билан учрашган эди.

Ўрганишлар давомидаги фуқаролар мурожаатлари асосида бугун маҳаллада бир қатор ободонлаштириш ишлари бошланган.

Хусусан ҳокимлик кўмаги билан куни-кеча маҳалланинг “Бодомзор” кўчасига ўрнатиш учун 10 та янги таянч устунлари ажратилди.

Шунингдек, аҳоли вакиллари, айниқса ҳудуддаги 24-умумтаълим мактабига қатновчи ўқувчиларига қулайлик яратиш мақсадида “Боғи Эрам” кўчаси янада тартибга келтирилиб, пиёдалар йўлакчаси барпо этилмоқда.

Албатта, ушбу барча ободлик юмушлари, хайрли ишларда маҳалла аҳли ҳам ўз ташаббускорлиги, муносиб ҳиссалари билан бош-қош бўлишмоқда.

@uzbaxborotxizmati
Ўзбекистон тумани аҳолиси сони 247 минг кишидан ошди

🏢 Ўзбекистон тумани статистика бўлими тақдим этган маълумотга кўра, 2022 йил 1 апрел ҳолатига Ўзбекистон туманида доимий аҳоли сони 247 269 кишини ташкил этди.

⬇️Шундан:
👨Эркаклар - 124 710 нафарни,
🧑Аёллар – 122 559 нафарни ташкил этди.

Жами аҳолининг 43,2 фоизи шаҳар жойларида, 56,8 фоизи эса қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

Маълумот ўрнида, ўтган 2021 йилнинг 1 октябр ҳолатига туманда доимий аҳоли сони 245 148 кишини ташкил этар эди.

@uzbaxborotxizmati