Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.43K subscribers
24.4K photos
1.47K videos
8 files
4.72K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
#маҳаллабай
#мурожаат_ва_ижро

Ҳокимга қилинган мурожаат асосида маҳалладаги эски симёғочлар янги таянч устунларига алиштирилди

Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашевнинг жойларда аҳоли билан учрашув ва сайёр қабулларида турли масалаларда мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бирида Ислом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ихтиёржон Алиев “Чилонзор” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар кўпдан буён сим ёғочлар эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолганидан хавотирдалигини билдирди. Айнан зарур бўлган 10 та симёғочларни янгилашда туман ҳокимидан амалий ёрдам сўради.

Сектор раҳбарининг ташаббуси билан бугун мазкур мурожаат тўлиқ қаноатлантирилиб, кўчага 10 та янги темир-бетон таянч устунларини олиб келинди ва туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан уларни “экиш” ишлари бошланди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур ҳудудда бўлиб, белгиланган вазифаларнинг бориши билан танишди. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашди. Фуқаролар ўз мурожаатларининг самарали ва ижобий ҳал этилганидан мамнунликларини билдиришди.

- Хақиқатдан, маҳалламиздаги айнан шу кўчамизда эскирган симёғочлар аҳолига ноқулайликлар туғдирарди. Бугунги хайрли иш натижасида, эндиликда 134 та хонадоннинг электр таъминотида сифат яхшиланади, албатта - дейди маҳалла раиси Акмалжон Нишонов.

@uzbaxborotxizmati
#маҳаллабай

Мингтут маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилади

Мингтут маҳалласи туман марказидан энг олисда жойлашган, шунингдек аҳоли сони кўп маҳаллардан бири ҳисобланади. Маҳалладаги 1210 га яқин хонадонда 6330 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг 3400 га яқини хотин-қизларни ташкил этади.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Маҳаллабай” тизими асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида бугун мазкур маҳаллада бўлди.

Ҳудуд аҳолиси, айниқса хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган янги лойиҳаларнинг бажарилишини ўрганди.

Маҳалла раисининг ташаббуси билан ҳудудга ташаббускор тадбиркор жалб этилиб, аёллар куз-қишки кийимлар ишлаб чиқариш цехи очилган.

Ташкил этилганига хали бир хафта бўлмаган цехда айни кунларда 20 дан ортиқ хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Маълум қилинишича, Хитой давлатидан босқичма-босқич келтирилаётган замонавий дастгоҳлар ёрдамида, йил сўнггигача 200 нафар хотин-қизлар, кейинги йилда эса яна 100 нафар аёлларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Туман ҳокими истиқболли дея баҳоланаётган мазкур лойиҳанинг дастлабки натижалари ҳамда келгусидаги режалар ҳақида маҳалла раиси Ғайратжон Тошпўлатов ва цех иш бошқарувчиси билан суҳбатлашди.

Цехдаги бўш иш ўринларига маҳалла хотин-қизларини янада кўпроқ жалб этиш, бу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш қамровини ошириш ва оила даромадларини кўпайтириш юзасидан ўз тавсияларини берди.

@uzbaxborotxizmati