Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.16K subscribers
22.7K photos
1.33K videos
6 files
4.5K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
Ўзбекистон тумани 65-мактаб-интернатда китоб байрами ташкил этилди. Унда иштирок этган суд раиси мактабга китоблар жамланмасини совға қилди

Ўзбекистон тумани 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида “Мен ўқиган китоб тақдимоти” номли танловининг 7-синфлар ўртасидаги финал босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари танлов шартлари асосида Ўткир Хошимов, Худойберди Тўхтабоев ва Ғафур Ғулом каби буюк адибларимизнинг сара асарларини тақдимот қилиб беришган.

Тадбирга Ўзбекистон туманлараро Иқтисодий суди раиси Миркомил Мирмақсудов ташриф буюриб, китоб байрамида иштирок этган.

Суд раиси мактаб кутубхонасига Завқий асарларидан иборат китоблар жамланмасини совға қилди ва ўқувчиларга юксак билим, уларнинг устозларига эса ёшларга таълим-тарбия беришда омадлар тилади.

@uzbaxborotxizmati
Ўзбекистон туманида янги масжид рўйхатдан ўтказилди

Бу хақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Ўқчи» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди, дейилади қўмита хабарида.

Янги жомеъ масжид Ўқчи-дашт МФЙ, Оби зилол кўчасида жойлашган.

Маълумот учун, Ўзбекистон туманидаги масжидлар сони 7 тага, Фарғона вилоятидаги масжидлар сони эса 200 тага етди.

@uzbaxborotxizmati
⚡️Икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади. Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди: https://regulation.gov.uz/uz/d/29720

Қарор лойиҳасига кўра, таълим кредитлари республикада фаолият кўрсатаётган барча олий таълим муассасалари — давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий таълим муассасалари филиалларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.

Кредит фоизларини кредит ажратилгандан сўнг кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ойма-ой тўлаш, асосий қарзни эса талабанинг ўқиши расман тугагач, уч ой ўтгандан кейин тўлаш назарда тутилмоқда.

@uzbaxborotxizmati
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг навбатдаги қабули Охта Тагоб маҳалласида ташкил этилди

🔹Бугун, 24 феврал куни "Охта Тагоб" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг маҳалла фуқаролари билан сайёр қабули бўлиб ўтди.

🔹Ушбу жараён туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ташкил этилди.

🔹Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича чоралар белгиланди.

🔹Мазкур мурожаатларнинг аксарияти тоза ичимлик суви таъминоти, қўшимча электр трансформатори ва таянч-бетон устунларини ўрнатиш, ички йўлларни таъмирлаш, ногиронлик нафақасига чиқиш, таълим кредити олиш, ҳудуддаги ижтимоий объектлар ифратузилмасини янада яхшилашда кўмаклашиш, бандликни таъминлаш, кадастр ва кредит каби масалаларга оид бўлди.

🔹Шу куни сектор раҳбарининг қабулида 15 нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, улар томонидан билдирилган 20 та турли йўналишдаги масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг 3 тасига шу куннинг ўзида аниқ ижобий ечим топилган бўлса, ҳал этилиши муддат талаб этувчи мурожаатлар бўйича туман ҳокими тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

🔹Шунингдек, аҳоли вакилларининг баъзи мурожаатлари бўйича туман ҳокими жойига чиқиб ўрганадиган бўлди.

@uzbaxborotxizmati
Ўзбекистон туманидаги марказий кўчалардан бирида янги намунадаги пиёдалар ўтиш йўлаги барпо этилди

Ўзбекистон тумани Оқтепа маҳалласидаги «Оқтепа» жомеъ масжид олдига махсус пиёдалар ўтиш йўлаги ишга тушди.

Мазкур пиёдалар махсус ўтиш йўлаги автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатини замонавий қурилмалар, белгилар ва йўл чизиқлари билан тартибга солади. Электрон таблолар ҳайдовчилар ҳушёрлигини оширади. Тунда ҳам кундузгидай ушбу йўлдан пиёдалар хавфсиз кесиб ўтишлари мумкин.

Биз эса, азиз ҳайдовчиларимиздан доимо йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, пиёдаларга йўл беришларини сўраб қоламиз.

@uzbaxborotxizmati
Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракати тўхтатилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва кучли қор ёғиши натижасида йўлларда музламалар ҳосил бўлаётгани сабаб Қамчиқ довони юк машиналари учун ёпилганини маълум қилди.

«Довонда айни пайт ҳаво ҳарорати -12 градусни ташкил этмоқда. Ҳозирча енгил автомобиллар ҳаракатланмоқда. Қор ёғиши кучайиб, йўлларда ҳаракатланиш хавф туғдира бошласа, Қамчиқ тўлиқ ёпилиши ҳам мумкин», — дейилади хабарда.

Вазирлик томонидан эълон қилинган видеода «Қамчиқ» махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи фуқаролардан зарурат бўлмаса довон орқали ҳаракатланмасликни сўраган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Фарғона вилоятида драйвер соҳаларни ривожлантиришга инвестициялар жалб қилиш

“Ўзбекистон 24” канали томонидан тайёрланган ва эфирга узатилган видеолавҳада Ўзбекистон туманидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳақида ҳам сўз боради

@uzbaxborotxizmati
#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали тегишли Давлат идоралари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги:
- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси;
- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси;
- Ташкилий-назорат гурухи 1-тоифали мутахассиси.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис;
- Данғара тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи;
- Бағдод тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи;
- Бағдод тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Умумий бўлим бош мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 25 февралдан 6 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали Ахборот хизмати

@uzbaxborotxizmati
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5006-сон, 24.02.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими киритилди.

Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш ҳамда Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармалари ташкил қилинди.

Шунингдек, 2021 йил 1 мартдан вазирликка тўғридан-тўғри бўйсунувчи Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

Вазирлик ҳузуридаги “Мониторинг хизмати” давлат муассасаси ва вазирлик марказий аппаратидаги Ички назорат хизмати негизида Ички аудит ва комплаенс-назорат бошқармаси ташкил этилди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳудудий бўлинмалари балансида турган бино-иншоотлар 2021 йил 1 мартдан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бир қатор ҳуқуқлар берилди. Вазирлик, жумладан, қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиши мумкин.

Бундан ташқари, Кадастр агентлиги тизимидаги Республика аэрогеодезия марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудлараро бўлинмалари ташкил этилди.

2021 йил 1 июлга қадар ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш бўйича “Е-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилади.
АВАРИЯЛИ УЗИЛИШЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Айни вақтда, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятимиз бўйлаб ноқулай об-ҳаво шароити туфайли электр таъминотида юзага келган аварияли узилишларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳусусан, вилоят бўйлаб 60 дан ортиқ тезкор аварияли узилишларни артараф этиш бригадалари ташкил этилиб, ушбу бригадалар 45 дан ортиқ маҳсус автотранспорт воситалари, зарур электр қурилмалар билан таъминланди.

Ҳудудларда носоз ҳолга келган электр узатиш тармоқлари ҳамда электр қурилмаларни мутахассисларимиз томонидан соз ҳолатга келтириш ва қайта тармоққа улаш чоралари кўрилмоқда.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ
матбуот хизмати