Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.16K subscribers
22.7K photos
1.33K videos
6 files
4.5K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
Ҳар бир мурожаат эътиборда

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида ҳафтанинг хар пайшанба куни Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказмоқда.

Бугунги ташкил этилган қабулда ҳам ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар.

Қабул давомида иштирок этган 100 дан зиёд фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари, таклиф ва муаммолари кўриб чиқилди.

Туман ҳокими билан очиқ мулоқотда фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, моддий ёрдам, оилавий масалалар, кадастр, банк кредитлари, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш каби масалаларга оид мурожаатлар, шунингдек бошқа бир қатор соҳаларга доир таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Ҳал этилиши муддат талаб этувчи мурожаатлар бўйича туман ҳокими тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар бериб, ижро муддатлари ва масъуллар назорат-режасига қайд этилди.

@uzbaxborotxizmati
Ўзбекистон ҳудудига илиқ ҳаво оқими кириб келмоқда - «Ўзгидромет»

Бугундан бошлаб совуқ ҳаво массалари республика ҳудудидан чиқишни бошлади. Унинг ўрнига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келмоқда. Дам олиш кунлари ҳавонинг илиши давом этади. Якшанба кунига келиб, кечаси 3-5 даража совуқ, кундуз кунлари эса 7-12 даража илиқ бўлади.
Фарғона вилоят суди, вилоят маъмурий суди раислари ва раис ўринбосарлари иштирокида Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда фуқаролар учун онлайн қабул ўтказилди

2021 йил февраль ойида Фарғона вилояти суди биносидан Қўқон, Қувасой шаҳар, Ўзбекистон ва Қува туман судлари орқали Фарғона вилоят суди, вилоят маъмурий суди раислари ва ўринбосарлари томонидан фуқароларга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича онлайн қабул ўтказилди.

Онлайн қабулда вилоят судлари раислари, раис ўринбосарлари томонидан суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 19 нафар фуқаролар билан онлайн қабул ўтказилиб, шундан 9 нафари жиноят ишлари бўйича, 4 нафари маъмурий ишлар бўйича, 6 нафари фуқаролик ишлари бўйича ва 1 нафари иқтисодий ишларга оид масалалар юзасидан мурожаатларни ташкил этди. Мурожаатларнинг барчаси оғзаки равишда билдирилди.

Жами суд-ҳуқуқ масалаларидаги 19 та мурожаатлардан:
ундирилаётган алимент миқдоридан норозилиги;
кўрилаётган маъмурий ишни назоратга олишни;
юқори турувчи судларга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириш бўйича масалалар ўрин олди.

Қабул давомида қатор фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилди, қолган фуқароларга бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Шу билан бирга вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан судлар томонидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Тумандошимиз Мухаммадфозил яна ғолиб!

Фарғона вилоятида “Ёш китобхон” кўрик-танловининг 10-14 ёш тоифасидаги ғолиблари аниқланди.

Қувонарлиси, танловда иштирок этган Ўзбекистон тумани 50-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Мухаммадфозил Исмоилов шу ёш тоифасида 1-ўринни эгаллади!

Эндиликда, вилоятимиз шарафини республикада билимга чанқоқ, том маънода китобсевар Мухаммадфозил ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, туманимиз фахри Мухаммадфозил 2019 йилда ҳам айнан шу ёш тоифасида мазкур натижани қайд этиб, вилоят босқичида мутлоқ ғолибликни қўлга киритган ҳамда Республика босқичида ҳам фаол иштирок этган эди.

Ўз ўрнида, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги номидан мазкур ютуқ билан юксак билим эгаси Мухаммадфозилни, унинг устозлари ва оила аъзоларини самимий муборакбод этамиз. Унинг Республика босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритишига тилакдошмиз!

@uzbaxborotxizmati
Умидли боксчимиз Санкт-Петербургдан муносиб ғалаба билан қайтди

Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси куни-кеча Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида халқаро жамоавий мусобақада иштирок этиб қайтишди.

2005-2006 йилларда туғилган боксчиларимиз 18-24 февраль кунлари Россиянинг Шимолий пойтахтида жамоавий мусобақада жанглар ўтказишди.

Қувонарлиси, мазкур терма жамоа сафида Ўзбекистон тумани 49-умумий ўрта таълим мактаби 9-синф ўқувчиси Бунёджон Амиров ҳам бўлиб, умидли боксчимиз ўзига билдирилган ишончни оқлади.

Ёш чарм қўлқоп устаси Бунёджоннинг илк устози, Рапқон бокс мактаби мураббийси Оқилжон Саидовнинг маълум қилишича мазкур халқаро жамоавий мусабақада терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган.

Тумандошимиз Бунёджон Амиров эса 60 кг вазнда якка тартибдаги 3 та жангларда иштирок этиб биринчи ўринни қўлга киритган.

Туманимизнинг яна бир фахри бўлган Бунёджоннинг ушбу ғалабаси билан ҳам нафақат ўзи, балки унинг мураббийлари ва оила аъзоларини самимий қутлаб, унга келгусидаги мусобақаларда улкан зафарлар тилаймиз!

@uzbaxborotxizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 20:10да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

@uzbaxborotxizmati
#Online

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлиси бошланди.

Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 23 февралдаги қарорига асосан, ўтказилаётган мажлис ишида Фарғона вилоятидаги халқ депутатлари вилоят, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг 603 нафар депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Мажлис кун тартибига битта масала — бугунги кунда Фарғона вилояти бўйича бўшаб қолган иккита ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш масаласи киритилган.

Мажлисни Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Баҳром Кўчқаров очиб берди.