Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.4K subscribers
23.6K photos
1.37K videos
7 files
4.59K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
Йўллар обод-кўнгиллар шод: “Қатағон” маҳалласининг ҳам 2 минг 500 метр ички йўллари созланди

Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли тадбирлар қизғин давом этмоқда.

Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар натижасида маҳалла ва масканлар кўркам қиёфа касб этмоқда.

Хусусан, айни қарор асосида 2700 нафарга яқин аҳоли истиқомат қиладиган “Қатағон” маҳалласининг 2 минг 500 метр ички йўлларига асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолатга келтирилди.

“Маҳалламиздаги йўл инфратузилмаси билан боғлиқ кўп йиллик муаммоларимиз ариганидан, мушкулларимиз осон, узоғимиз яқин бўлганидан ҳудуд аҳлининг ёшу-қариси бирдек хурсанд. Кўчаларни бундай текис ва равон бўлганидан руҳланган маҳалламизнинг бир гуруҳ фаоллари қўшимча ташаббусга киришди. Президентимиз қарори асосида режадаги тўлиқ якунланган вазифалардан ташқари, яна 400 метрга яқин ички йўлларни ўзаро ҳашар ва бирдамлик йўли билан асфальтлашга бел боғлашди, ташаббускорлар”, дейди маҳалла раиси Музаффаржон Ходжаев.

Бу каби ободлик ва бунёдкорлик ишлари туманнинг яна кўплаб ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда.

@uzbaxborotxizmati
2023 йилнинг дастлабки ойида Ўзбекистон туманида чакана савдо товар айланмаси 32 млрд сўмни ташкил этди

Жорий йилнинг январ ойи ҳолатига Ўзбекистон тумани бўйича чакана савдо товар айланмаси ҳажми 32 млрд сўмни ташкил этди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 84,8 фоизни ташкил этди.

⬇️Шундан:
🔹Йирик корхоналар – 1,6 млрд сўм
🔸Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – 30,4 млрд сўм.

💠Шунингдек:
🔸Аҳоли жон бошига нисбатан чакана савдо товар айланмаси – 128,6 минг сўм
🔹Уюшмаган савдо товар айланмаси - 2,8 млрд сўм
🔸Умумий овқатланиш корхоналарида савдо айланмаси – 0,6 млрд сўм
🔹Улгуржи савдо товар айланмаси – 7,1 млрд сўмни ташкил этди.

🌀Январ ойи давомида туманнинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 5,1 млн АҚШ долларига етди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш даврига нисбатан ўсиш суръати 151,5 % ни ташкил этди.

Шундан:
↗️Экспорт – 2,2 млн АҚШ доллари
↙️Импорт – 2,9 млн АҚШ доллари миқдорида қайд этилди.

@uzbaxborotxizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Murodjon Irismetov, Tibbiyot fanlari doktori, professor:
Ilg‘or davolash usuli yaratilsa, darhol o‘sha mamlakatga borib yoki u yerdagi yetakchi shifokorlarni o‘zimizga taklif qilib, yangilikni o‘zlashtiramiz. Muhimi, bizni davlat har tomonlama qo‘llab-quvvatlayapti. Shunday ekan Konstitutsiyamizdagi yangilanishga to‘liq xayrxohman. Yurtdoshlarimizni ham referendumda faol bo‘lishga chaqiraman.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасига Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўрганишлар натижалари шуни кўрсатмоқда-ки, йирик маҳаллалар аҳоли сони юқори бўлганлиги сабабли овоз беришда устунликка эга бўлиш ҳолатлари мавжуд.

Овоз беришда тенгсизликка йўл қўймаслик, шунингдек, барча маҳаллалар аҳолиси учун лойиҳаларни амалга оширишда тенг имкониятлар яратиш мақсадида вазирлик томонидан бир қанча техник ва услубий ечимлар ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан:

🔹FACE ID ёрдамида идентификация қилиш механизмини жорий этиш. Бунда, тасдиқланган фойдаланувчилар томонидан берилган овозлар СМС орқали берилган 5 ёки 10 овозга тенглаштирилиш;

🔹кам сонли аҳоли яшайдиган маҳаллалар аҳолиси томонидан илгари сурилган лойиҳалар учун кўпайтириш коэффициенти жорий этиш амалиёти кўриб чиқилади.

Бунда, кичик маҳаллалар лойиҳаларига катта маҳаллалар аҳолиси ташаббуси билан тенг шароитларда рақобатлашиш имконияти яратилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ташаббуслар учун овоз беришнинг шаффофлиги ва адолатлилигини таъминлашга қаратилган бошқа таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қудашобод маҳалласида ҳам ичимлик сув қудуғи қазилиб, сув минораси ўрнатилди

Ўзбекистон туманидаги Қудашобод маҳалла фуқаролар йиғини янги ташкил топган маҳаллалардан. Маҳалла ўрамидаги мавжуд 510 га яқин хонадонда 2500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Ҳудуд аҳлининг тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш мақсадида ушбу масканда ҳам тоза ичимлик суви қудуғи қазиб чиқарилди.

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарори асосида амалга оширилган ушбу хайрли лойиҳа қиймати 730 миллион сўмни ташкил этди. Қишлоқда янги сув қудуғи қазилиши билан биргаликда, 24 метрли 25 м3 сиғимга эга бўлган минораси ўрнатилиб, мўъжаз сув иншооти барпо этилди.

Айни кунларда пудратчи ташкилот қурувчи-мутахассислари томонидан ушбу масканда қўшимча ободонлаштириш ҳамда сувни зарарсизлантириш ускуналарини ўрнатиш тадбирлари амалга оширилмоқда.

@uzbaxborotxizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон туманида чигит экиш ишлари айни авжида

Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги пахта-ғаллага ихтисослашган фермер ҳўжаликларида жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Туманда жами 4 минг 400 гектар майдонга барака уруғи экилиши кўзда тутилган.

Экиш мавсумида хўжаликлар дала майдонларида жами 40 та, шундан 16 та юқори унумли, 24 та оддий ўғитлаб экиш сеялкалари ишлатилмоқда.

Миришкор фермерлар пахтанинг “С-8290”, “Наманган-77” навли ва янги нав уруғларини мақбул муддатларда ерга қадаб, ўндириб олиш пайида.

Ана шундай хўжаликлардан бири “Аюбжон Шокиржон” фермер хўжалиги миришкорлари 22,3 гектар майдонга яхши ниятда барака уруғларини қадашмоқда.

@uzbaxborotxizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олдин киши судланган бўлса, бу унинг яқинлари, қариндошларининг тақдирига ҳам таъсир қилган.

"Фуқаронинг судланганлиги қариндошларнинг конституцион ҳуқуқларини чеклаш, уларнинг қадр-қимматини таҳқирлашга сабаб бўлолмайди."

Янгиланаётган Конституциянинг 28-моддаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Конституция: “Энди болалар меҳнати тақиқланади. Пахта, супурги, кетмон болаларники эмас”

Янги таҳрирдаги конституциянинг 44-моддасида мажбурий меҳнат, болаларнинг баркамол ривожланишига салбий таъсир қиладиган ҳар қандай болалар меҳнати тақиқланиши белгилаб қўйиляпти. Ушбу муҳим ўзгариш айнан мажбурий меҳнат, хусусан, болалар мажбурий меҳнатига тўлиқ барҳам берилиши билан боғлиқ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Конституция – бизнинг келажагимиз

Ўзбекистон туманида мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги конституциявий қонун мазмун-моҳияти ва референдумда фуқароларнинг иштирок этиш тартиблари, унинг аҳамияти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева ҳамда туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Ғайратжон Санаев сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бердилар.

Тадбир қатнашчилари, хотин-қизлар фаоллари янгиланаётган Конституция ҳамда референдум юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси 30 март куни бўлиб ўтади

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси 30 март санасига белгиланган.

Сессия кун тартибидан Ўзбекистон туманида Референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш, Туман ички бозорларда нархлар барқарорлигини сақлаш ва аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳамда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ўрин олган.

Сессия ишига сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари таклиф этилиши белгиланган.

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ҳам Кенгаш котибиятининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирга узатилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Референдум кундалиги: Референдумда кимлар иштирок этиши мумкин ёки кимлар бундан мустасно?

📍https://uza.uz/posts/466197
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғани қишлоғида электр таъминоти яхшиланмоқда

Ўзбекистон тумани “Элчи” маҳалла фуқаролар йиғини Ғани қишлоғидаги мавжуд 180 га яқин аҳоли хонадонлари электр таъминотини яхшилаш борасида амалий тадбирлар бажарилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилаётган мазкур қурилиш-монтаж ишлари Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкилланган.

Лойиҳа асосида қишлоққа 67 та янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Энергетиклар айни кунларда мазкур таянч устунларига 1 минг 400 метрдан зиёд замонавий турдаги СИП кабеллари-янги ҳаво тармоқлари тортиш ишлари билан банд.

Навбатида 160 кВАли янги трансформатор ҳам ўрнатилиб, амалий тадбирлар натижасида маҳалладаги мавжуд 358-сонли трансформатор юкини енгиллатиш ва аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган талабининг қондирилишига эришиш мақсад қилинган.

@uzbaxborotxizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар бандлиги оилалар ва жамият фаровонлиги демакдир

Нигорахон Назарова Ўзбекистон тумани “Элчи” маҳалласида истиқомат қилади. Тикувчилик фаолиятини ривожлантиришни истаган аёлни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 йил аввал “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичи доирасида 15 миллион сўм имтиёзли банк кредити ажратилади.

Бугун у 10 нафар маҳалладош хотин-қизларни банд қилган. Устоз-шогирд анъаналари асосида маҳалланинг ёш қизларига ҳам ушбу ҳунарнинг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Моҳир тикувчининг хонадонида тайёрланаётган тикув-трикотаж маҳсулотлари ички бозорда ўз сифати билан харидоргир.

Жорий йил бошида эса маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсия ва амалий ёрдами билан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида яна 66 млн сўмлик имтиёзли банк кредити ажратилиб, хонадонга қўшимча 8 та тикув машинаси ва 1 та кескич ускунаси ўрнатилди. Тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, ишчи ўринлари сонини 40 нафарга етказиш тикувчи аёлнинг навбатдаги эзгу режаларидан.

@uzbaxborotxizmati
⚡️Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди

Бугун Шавкат Мирзиёев педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов маълум қилди.

Унга кўра, педагог ходимни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар кучайтирилмоқда. Жумладан, умумий ҳолатда бирор шахсни мажбурий меҳнатга жалб этиш 30 млн сўмгача (100 баравар) жаримага сабаб бўлса, эндиликда педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш 45 млн сўмгача (150 баравар) жарима билан жазоланиши мумкин.

Жиноят кодексида ҳам педагогларга қарши ҳаракат учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди ва жазо кучайтирилди. Яъни педагог ходимни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун, агар худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 45 млн сўмдан 60 млн сўмгача жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси белгиланди.

Шунингдек, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. Эндиликда бу қилмиш учун фуқароларга 2,1 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача жарима, мансабдор шахсларга эса 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима белгиланмоқда.

❗️Эътиборли жиҳати, илгари педагогнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш учун фақат жарима жазоси белгиланганди. Эндиликда ушбу қилмишни такроран содир этган мансабдор шахсларга 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢 #BefarqEmasman

Конституция ватанимиз Бош қомусидир, Янги Ўзбекистонда Янги Конституция бўлмоғи шарт. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, Конституция барчамизники. Илк маротаба янгиланаётган конституцияда халқнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олинди. Янги Конституцияда биз хотин-қизларни қўллаб қувватланиши ҳамда гендер тенглиги асосида раҳбарлик фаолиятлари билан ишлашлари белгилаб қўйилди.

Конституция меники, сеники, бизники, ўзимизники! Мен келажагимиз учун бефарқ эмасман! 30 апрель куни келажагим учун овоз бераман, Сиз ҳам овоз беринг!

Сайёра Ирисқулова,
Сирдарё вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари. "Taekwondo" спорт тури бўйича қора белбоғ соҳибаси, Ўзбекистон чемпиони. Илмий мақолалар бўйича Халқаро тоифадаги ёш олима, Сирдарё вилояти "Қизлар овози" кулубининг координатори
🌐 Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлайди

📃 Янги таҳрирдаги Конституциянинг 33-моддасига қайд этилишича, “Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади”.