Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.41K subscribers
24.1K photos
1.39K videos
7 files
4.65K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
⚡️Энди жарималарни вақтлироқ тўласа, чегирма берилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-99, 23.03.2023й) кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади. Унга кўра:

ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;

мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан унумли фойдаланиш вазифаси қўйилди.

Биргина Сирдарёда қарийб 4 минг гектар бундай ерлар мавжудлиги аниқланган. Бошқа ҳудудларда ҳам дала четларида ва коллектор-дренаж атрофларидаги қўшимча 50 минг гектар майдондан самарали фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимларига дала ва коллектор-дренаж атрофидаги ерларни фермер хўжаликлари ўз ишчилари ва эҳтиёжманд аҳолига ўн йилга иккиламчи ижарага беришни ташкил қилиш топширилди.

Бунда, фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқишга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 3 йилга 14 фоизли кредит берилади.

Дала четларига узум кўчатлари ва кади уруғларини, тут кўчатларини экиш, парранда ва асалари уяларини етказиб бериш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилишда бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқонларнинг 11 мингга яқин техника ва агрегатларга талаби мавжудлиги қайд этилди.

Шу боис, 1 апрелдан:

- маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);

- импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб (9 ой давомида) тўлашга рухсат берилади (ушбу имтиёзлар ҳозир фақат пахтачилик ва чорвачилик техникаларида бор);

- техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади.
Йиғилиш якунида мутасаддиларга:

- аҳолига бўлиб берилган 200 минг гектар, дала четларидаги 50 минг гектар ҳисобидан 5 миллион тонна қўшимча маҳсулот етиштиришни таъминлаш;

- иқтисодий инструментларни кўпайтириб, ҳоким ёрдамчилари тизими орқали ушбу ерларда кооперацияни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш;

- деҳқон ва фермерларга қулай бўлган 250 миллион долларлик кредит, лизинг ва суғуртанинг янги турларини йўлга қўйиш;

- кўп импорт бўлаётган 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича 1,8 триллион сўмлик 2 мингта лойиҳани ишга тушириш;

- бозорлардаги нарх-наво ўзгариши ва маҳсулот камайишини олдиндан ҳисоб-китоб қилиш, озиқ-овқат инфляциясини 10 фоиз чегарада қатъий ушлаб туриш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.
Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари

▪️ Соғлом саҳарлик учун тавсиялар
:
Оғизни ёпишдан олдин овқат ейиш муҳим. Саҳарлик пайтида енгил овқатланинг. Бу айниқса рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдагилар, ўспиринлар, ҳомиладор аёллар ва боласини озиқлантираётган оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим.

Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари: 2 бурда нон, сабзавотли омлет ёки қаттиқ қайнатилган тухум, тўғралган сабзавотлар, пишлоқ ёки сут маҳсулотлари, чой, етарлича сув ичишни унутманг.

▪️ Соғлом ифторлик учун маслаҳатлар:
Ифторлик пайтида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватингизни тўлдириб олинг. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўли ҳисобланади.

Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари: уйда пиширилган сабзавотли шўрва, яшил салат ёки бошқа сабзавотлардан салат, фаршли сабзавотлар (қовоқча, бақлажон, узум барглари), печда пиширилган товуқ, кўп миқдорда сув ичиш, таъмни яхшилаш учун лимон бўлаклари ва ялпиз қўшиш мумкин.

❗️Таркибида катта миқдорда туз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилманг: сосиска, қайта ишланган ва тузланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, тузланган бодринг, зайтун меваси, тузли пишлоқлар, газак маҳсулотлар, турли хил тайёр крекер, салат, соус (майонез, кетчуп, хантал).

Батафсил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Шаҳноза Тайлакова, ЎзЖОКУ доценти:

— Таълим соҳасида фаолият юритаётган олима сифатида янгиланаётган Конституцияга бефарқ эмасман. Сабаби, унда таълим тизимини ривожлантириш бўйича ҳам қатор бандлар белгиланмоқда. Булар келажакда Ўзбекистон илм-фани, тадқиқот ишлари, таълим тизимининг турли босқичларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади, деб ўйлайман. Шу сабабли референдумга бефарқ эмасман, унда ўзимнинг, халқимнинг ва фарзандларимнинг келажаги ётади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зинашада 300 га яқин хонадоннинг тоза ичимлик таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда

Ўзбекистон туманидаги “Зинаша” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳа бажарилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида маҳаллада обиҳаёт билан боғлиқ муаммони бартараф этиш мақсадида сув қудуғи қазилмоқда.

Таъкидланишича, қурилиш-монтаж ишлари доирасида ичимлик суви қудуғи қазилиши билан биргаликда, 25 м3 сиғимга эга янги сув минораси ўрнатилиб, 1000 метрга яқин тармоқ ҳам тортилади. Ичимлик сувини бактериялардан зарарсизлантириш хонасини ташкил этиш ҳамда сув иншоотини ишга тушириш учун янги трансформатор пунктини ўрнатиш ҳам лойиҳадан ўрин олган.

Мазкур ишлар натижасида маҳалладаги 300 га яқин хонадоннинг тоза ичимлик таъминоти яхшиланиши кўзда тутилган.

@uzbaxborotxizmati
Муборак ойнинг илк кунида Ўзбекистон туманидаги пахта-тўқимачилик кластери томонидан 500 та оилага саховат кўрсатилди

Инсонларни қадрлаш, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан биридир. Айниқса бу эзгу амалларнинг кўлами ойларнинг султони бўлган муборак Рамазон ойида янада кенгаяди.

Фазилатли ойнинг илк кунидан туман сектор раҳбарларининг ташаббуси, "Булут текстил" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери ҳомийлигида хайрли ташаббус амалга оширилди.

Тумандаги 500 та эҳтиёжманд оилалар, кекса-нуронийлар, бетоб ва ногиронлиги бўлган инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Меҳр-мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик фазилатларини намоён этувчи ушбу хайрли амални бекаму-кўст бажариб, Рамазон туҳфаларини манзилли равишда ўз эгаларига етказишда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари яқиндан кўмакчи бўлишди.

Моҳи Рамазон ойидаги ана шундай савобли ва хайрли тадбирлар туман маҳаллаларида кенг қулоч ёзмоқда.

@uzbaxborotxizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди "СНОС" масаласи муаммо бўлмайди.

Янгиланаётган конституциясида хар ким уй-жойли бўлиш хуқуқига эга.

Хеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан махрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан махрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати хамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эхтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъмилаш тартиби қонун билан белгиланади.