Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.43K subscribers
24.4K photos
1.47K videos
8 files
4.72K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Халқчил Конституцияни яратиш учун шошилмаслик керак
Кекса авлод вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон туманида “Кексалар ҳафталиги” доирасида ёши улуғ нуронийлар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлар ташкилланмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан кўп тармоқли марказий поликлиника ва ҳудудлардаги қишлоқ оилавий врачлик пунктларида маҳаллаларда истиқомат қилувчи кексалар саломатлиги текширилиб, ташхислар аниқланмоқда.

Тор доирадаги шифокор мутахассислар иштирокида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар давомида отахон ва онахонларнинг соғликларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

@uzbaxborotxizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўришида нуқсони бўлган Ўзбекистон туманилик қизга кўрсатилган амалий кўмак туфайли бугун у 15 йиллик дарддан фориғ бўлди
Туман ҳокимининг сайёр қабули: мурожаатлар ечимига хизмат қилиб

Аҳоли вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев иштирокида ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар давом этмоқда.

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бугун “Туюл” маҳалласида ташкилланди. Унга туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам жалб этилди.

Туюллик 66 ёшли Мухаммаджон Мусурмонов маҳаллага ўрнатилган янги таянч устунларига электр тармоқларини тортиш ишларини жадаллаштириш ҳамда яна бир кўчадаги мавжуд трансформатор пунктини бошқа қулайроқ жойга кўчириш ишларини ташкил этишда амалий ёрдам сўради.

Сайёр қабулга туманнинг Пасткиқўриқ маҳалласидан келган Муфари Қодирова эса бу йил 1-синфга қабул қилинган набирасини амалдаги тартиблар асосида ўз васийлигига олиш ва моддий ёрдам тайинланишида кўмак сўради.

Шу каби, қабулда иштирок этган ҳар бир фуқароларнинг йигирмага яқин турли масалалардаги мурожаатлари ижрога қаратилиб, уларга муддат ва масъуллар белгиланди. Қонуний ечимга эга бўлмаган ва низоли масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

@uzbaxborotxizmati
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 4900дан ортиқ тадбиркорлик учун ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

▪️
Фарғона шаҳридан 318 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 88 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 19 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 318 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 146 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 621 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 119 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 194 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 137 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1658 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 43 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 132 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 121 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 325 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 8 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 256 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 97 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 249 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 62 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!