Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.43K subscribers
24.4K photos
1.47K videos
8 files
4.72K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
Чекка қишлоқларда ҳам замонавий савдо марказларини кўпайиши хизматлар соҳаси ривожига омил бўлмоқда

Ўзбекистон туманининг чекка қишлоқларида ҳам шаҳарлардан қолишмайдиган савдо марказлари, маиший хизмат кўрсатиш масканларини ишга тушириш орқали, туманда хизматлар соҳасини ривожлантиришга эришилмоқда.

Бугун ана шундай замонавий савдо марказларидан бири туманнинг Зиё Нурсух маҳалласида фойдаланишга топширилди.

Мажмуанинг очилиш тадбирида иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман марказидан олис ҳудудларда ҳам ана шундай шароитларга эга бўлган савдо масканларининг ишга тушиши, албатта аввало шу ҳудуд аҳолиси манфаатларига, уларга кўплаб қулайликлар яратишга хизмат қилишини таъкидлади. Тадбиркорларнинг ташаббуслари, муносиб меҳнатлари эътироф этилиб, янги мажмуанинг фойдаланишга топширилиши билан қишлоқ аҳлини қутлади.

Қайд этилишича тадбиркор Валижон Муродов ташаббуси билан ишга туширилган мажмуанинг лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этган. Бу ерда 5 минг хил турдан зиёд озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини харидорларга сифатли хизмат, шинам ва қулай харид муҳити билан тақдим этилиши билан, 7 та янги иш ўрни яратилишига ҳам эришилган.

@uzbaxborotxizmati
UZ: Телеграм мессенжерида гўёки мукофот ютиб олинганлиги ҳақидаги хабар билан бирга фирибгарлик билан шуғулланувчи Телеграм-бот ҳаволаси келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда. Фуқаролардан бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтилади, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆
Фарғоналик ўсмир йигитлар волейбол жамоаси Ўзбекистон чемпиони бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон тумани спорт мактабида волейбол бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мусобақада мамлакатимиз вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан жами 200 нафарга яқин ўсмир йигитлар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Чемпионатда жамоалар 6 кун давомида 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашди.

Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақа натижаларига кўра, Фарғона вилояти жамоаси биринчи, Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси иккинчи, Навоий вилояти жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон волейбол федерацияси, туман ҳокимлиги, спортни ривожлантириш бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги каби ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Насруллаев мусобақанинг барча иштирокчилари, ғолиб ва совриндорларни қутлаш билан бирга, туманда ўтказилган мазкур чемпионат юқори савияда ташкилланганини қайд этиб, бунинг учун барча масъулларга ўзининг самимий миннатдорлигини билдирилди.

Шунингдек, бу каби мусобақалар ёш авлод вакилларини спортга оммавий жалб этиш билан бир қаторда уларни Республика терма жамоалари сафларига қабул қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини ва албатта ёшларимизни келгусида халқаро спорт ареналарида юқори ўринларни эгаллашлари учун ўзига хос тажриба мактабини ўташини таъкидланди.

Шундан сўнг мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.

@uzbaxborotxizmati
Архивчилар "Мурувват" уйидаги кексалар ҳолидан хабар олди

Ўзбекистон тумани шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ходимлари "Кексалар ҳафталиги" доирасида Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида бўлиб, шу масканда яшовчи кексалар ҳолидан хабар олди.

Самимий мулоқотларда Мурувват уйларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, улар учун яратилаётган қулайлик ва имкониятлар тўғрисида сўз юритилди. 

Ёши улуғларга эҳтиром кўрсатишдек эзгуликка йўғрилган тадбир давомида муассасада яшовчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

@uzbaxborotxizmati