Uzb_Meteo
13.3K subscribers
8.4K photos
2.57K videos
39 files
7.98K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Forwarded from Uzb_Meteo
Кўп маълумотларни улашиш кўп изланиш ҳамда кўп вақтни "ўғирлайди". Одатда, кишига ишидан завқ олиш, мотивация учун молиявий қўлловлар зарур.

Канал сахий инсонлар учун молиявий қўллаб-қувватлаш учун очиқ. Сизнинг қўлловингиз ўзингизга 3-5 баробар кўп қизиқарли маълумотларни етказиш билан компенсацияланади.

Ўзб_метео каналини молиявий қўллаб-қувватловчилар учун донат линкини қолдиряпман: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo
Қарийиб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида эканмиз. Бу энг кучли қўзғалиш.

30 ёшдан катта ёшли аксар қатламда:

бош мия орт қисми ва пешона тиришиши;

артериал қон томир касалликлари;

апатия каби хасталиклар кузатиляпти.

7—8 баллик геомагнит бўрон қўзғалиши кун давомида кузатилиши прогноз қилинмоқда. Эртага хавфсиз қўзғалишларга қайтади...

Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади.

Ҳозирда дунёда радиоалоқа билан боғлиқ мини (балки мега) блэкаутлар кузатилаётган бўлиши керак.
Афғонистон шимоли Бағлон вилоятида 10 май куни кучли сел-сув тошқинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди.
Афғонистоннинг шимоли Бағлон вилоятида кучли ёғингарчиликдан юз берган табиий офат асосан ёш болалар умрига зомин бўлган (таъбни хира қилувчи бошқа видеолар жойлаштирилмади).
Фарғона водий вилоятларида бугун кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Кундуз куни республика маркази, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ҳам қисқа муддатли жала ёғинлар бўлиши кутилмоқда. Тоғларда ҳам ёғингарчилик кутилмалари бор. Сел келиш хавфи сақланади.

Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати сезиларли паст, салқин бўлади.

Ўзгидромет
Африка жануби Намибия мамлакати аҳолиси хам тунда осмонда қизил шафақ яъни жанубий қутб ёғдуларига гувоҳ бўлишган.
Uzb_Meteo
Video
Афғонистоннинг Бағлон вилоятида кечаги сел-сув тошқин талофат кўлами жуда ҳам кенг бўлган. Кўплаб аҳоли бедарак йўқолган.
Кеча тунда Тошкент вилояти Янгийўл тумани аҳолиси ҳам шимол қутб ёғдуси кучсиз шуъласига гувоҳи бўлишган кўринади.
Каррингтон воқеаси.

Телеграмдаги "Гидрометео-инфо" канали муаллифи давомли Қуёш бўронлари билан боғлиқ сўнгги 200 йилликдаги энг кучли "Каррингтон" воқеасини эслаб ўтмоқда.

1859 йил август ойида Каррингтон воқеаси билан боғлиқ ҳодиса Қуёшдаги кўплаб доғлардаги давомли М ва Х синф чақнашлар ортидан Ерда давомли узоқ муддат кучли геомагнит бўронларини келтириб чиқариб, сайёрада ўша пайтда телеграф тизимини ишдан чиқарган.

Ҳозир давом этаётган кучли ва давомли геомагнит қўзғалишлар сунъий йўлдош тизимлари, интернет ва радиоалоқага жиддий таъсир этиши мумкин. Халқаро магнитосфера тузилмалар аллақачон дунёдаги йирик энергетик ва алоқа тизим компанияларини бундан огоҳлантирган.
Экстремал хавфга эга 9 баллик магнит бўрон қўзғалиши давом этмоқда.
Шимол қутб ёғдулари Африка шимоли Жазоирда, Европа жануби Испания, Италия, АҚШнинг Флорида, Калифорния, ҳатто Мексикада ҳам кўринмоқда.

Бу мазкур ҳодисанинг шимолий ярим шарда максимал жанубий кенглик аҳолиси кўриши билан боғлиқ ғайритабиий ҳодисадир...
Мексикада 9 май куни +51°С иссиқ ҳарорат кузатилибди.

Бу Мекисика кузатувлар тарихидаги май ойида кузатилган энг юқори ҳароратдир.

Шу билан бирга мазкур +51.1°С иссиқ ҳарорат Мексика кузатувлар тарихидаги рекорд иссиқ ҳароратдан 1 даража паст ҳаррратдир.
14 май Бухоро—Навоий вилоятларида, 14—15 май кунлари жануб вилоятларида +38°С гача иссиқ ҳарорат кутилади.

Бошқа вилоятларда бу кунлари +35 даражагача иссиқ ҳарорат бўлиши, шимолда эса +30 даражагача ҳарорат кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Янги иш ҳафтасининг биринчи ярмида фақат шимолда бироз намгарчил, баъзи кунлари ёғин бўлишини ҳисобга олмаса, республика бўйлаб қуруқ, ёғинсиз ҳарорат бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет
14.00 ҳолатига 8 баллик геомагнит бўрони таъсирадимиз.

15 соатдан буён 8 баллдан кучли геомагнит бўронини қабул қиляпмиз.

Олмаота иносфера институти