Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.59K photos
2.61K videos
40 files
8.21K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
🕔 17.00

Термиз +44.0°C

@uzb_meteo
🕔 17.00

Қарши +42.9°C

@uzb_meteo
🕔 17.00

Гулистон, Бухоро ва Навоий шаҳарларида ҳам ҳаво ҳарорати +42 +43 даража иссиқ кузатилган.

Мазкур қийматлар юқоридаги жойлар учун максимал қиймат бўлмаслиги мумкин. Демоқчиман, бошқа муддатда бундан юқори ҳава ҳароратлари кузатилган бўлиши мумкин.

@uzb_meteo
Пойтахт марказидаги Ипакчилик илмий тадқиқот институтига қарашли ер майдонидаги бирорта ҳам дарахт кесилишига йўл қўйилмайди.

Манба

@uzb_meteo
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида +41°C иссиқ ҳарорат қайд этилди.

@uzb_meteo
Бугун марказида 1000 гектопаскалгача бўлган паст босимли термик депрессия иссиқ ҳаво оқими республканинг асосий аҳоли яшаш объектларидан юқори иссиқлик билан ўтди.

Мазкур юқори иссиқлик қуруқ ҳаво ва кундуз муддатлари жойларда давомий +40° ва ундан юқорироқ иссиқликларни тақдим этди. Табиийки, мазкур иссиқлик биринчи галда бизда энерготизимга юкламаларни ошириб юборди.

Таъмирлаш ишларига анчайин муҳтож энерготизим ўтмишда бунданда кўп иссиқликларни бошидан ўтказган. Афсуски, олдинлари кузатилмаган манзара, пойтахтнинг ўзида ҳам кўплаб туманларда тармоқлар юқори юкламани кўтара олмай ишдан чиқа бошлаяпти (1,2).

Энерготизмда таъмирлаш ишлари жазирама ёзда ўтказилмайди. Бу, "бўрини итга талаттиришдек" бир гап.

Тизим ўзининг тармоқларида таъмирлаш ишларини ҳар йили мавсумнинг апрель ва октябрь ойларида тартибли, кенг миқёсда амалга ошириши вазиятни юмшатади. Шунда тизим ёзнинг иссиқ кунлари ҳам, қишнинг совуқ кунларида ҳам муаммолар гирдобига тушмайди.

Чунки, юқоридаги даврларда тармоқдан асосий токни тортувчи аҳоли қатлами ташқи ҳароратнинг биоиқлимий шароит нуқтаи назардан комфорт экани ҳисобига кўп электр энергия "истеъмол" қилмайди.

Шундай, барқарор электр энергияларисиз, тинимсиз электр генерацияларни кўпайтирмасдан туриб, Ўзбекистон минтақада на қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат хавфсизлигини барқарорлаштиради, на сув танқислик муаммоларига ечим топади, на экологик муаммоларни юмшатади, на иқтисодий ривожланиб кета олади ва на иқлим ўзгариш хавфларини камайтира олади.

Ҳаммаси барқарор электр энергия генерациялар ва юқори ток ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлиб тураверади.

@uzb_meteo
Бугун ҳам Ўзбекитоннинг жуда катта қисми иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлади.

Аҳолиси жуда зич ҳудудлар устидан ўтаётган паст босимли иссиқ ҳаво тўлқини ҳудудларда +42 даража, чўл ва жануб ҳудудларида +45 даражагача юқори иссиқ ҳароратни тақдим этади.

Шимолда, Орол бўйи ва Устюртда эса маҳаллий аҳоли бугун кундуз куни ҳароратнинг сезиларли пасайганини танасида ҳис қилади.

Бугун ҳаво оқимларининг алмашинуви кутилади, шимол, чўл, жануб ва марказ ҳудудларда кечга томон чанг тўзонлар кўтарилиш эҳтимоли бор.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл-йўлакай.

Европа бўйлаб Велосафарни амалга ошираётган Мавлутдин Нарзуллаев кундалигидан.

Сайёҳ Германия орқали амалга ошираётган велосафари давомида немис қишлоқ хўжалик экин майдонлари суғориш тизими билан ҳам таништириб ўтиб кетган.

Германия иқлими бизнинг иқлимдан анча юмшоқ, сув етишмовчилик бизникидан анча барқарорроқ бўлишига қарамай, қуроқчилик билан курашда, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишда давом этмоқда.

@uzb_meteo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл-йўлакай.

Европа бўйлаб велосафарни амалга ошираётган Мавлутдин Нарзуллаев кундалигидан.

Сайёҳ Германия орқали амалга ошираётган велосафари давомида немис қишлоқ хўжалик экин майдонлари суғориш тизими билан ҳам таништириб ўтиб кетган.

Видеотасвирда суғоришда тупроқ намлигини ўзида узоқ сақлайдиган мулча (плёнка билан тўшаш) усулини шланк суғориш тизимларига интеграция қилинганини кўриш мумкин.

Германия иқлими бизнинг иқлимдан анча юмшоқ, сув етишмовчилик бизникидан анча барқарорроқ бўлишига қарамай, қуроқчилик билан курашда, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишда давом этмоқда.

@uzb_meteo
🕚 11:00

Фактик об-ҳаво.

Қарши ва Навоийда ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқори кўтарилди.

Шимолий марказий шаҳарларда эса ҳаво ҳарорати +31 +32 даража иссиқ кузатилмоқда.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Пойтахт "иссиқлик оролидаги" ҳарорат фарқлари.

Телеграмдаги урбанайзер канали муаллифи эндиликда "иссиқлик ороли" таърифига тўлиқ мос тушувчи Тошкент шаҳрининг турли қисмларида сирт юзалари ҳароратлари фарқи харитасини жойлаштирибди.

Харитада тўқ яшил рангли ҳудудлар қуёш томонидан энг кам қиздириладиган маконлар бўлса, қизғиш ранглар қуёшдан энг кўп иссиқлик ютадиган ҳудудлар ҳисобланади.

Пойтахтнинг яшил рангли ҳудудлари шаҳарнинг энг салқин ҳудудлари бўлиб, бу салқинликни баланд дарахтзордан иборат зич яшиллилик келтириб чиқарган.

Қизил жойлар эса, дарахтлар кесилган (ёки дарахт экилмаган) зич қурилишлар барпо этилган ҳудудларга тўғри келган.

Айтмоқчи, тўқ яшил ва тўқ қизил рангли ҳудудлардаги сирт юзаларини қуёш нақд 15 даражалик фарқ билан қиздирар экан. Табиийки, бунда ҳаво ҳароратидаги фарқлар ҳам бир биридан шунга яқин фарқлар билан чиқади.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти кўплаб ҳудудларида ҳаво таркибида кўп миқдорда чанг заррачаси мавжуд (тўқ бинафшарангли ҳудуд).

Ўзгидромет Метеоинфоком

@uzb_meteo
🕑 14:00

Фактик об-ҳаво.

Навоий, Термиз ва Қаршида ҳаво ҳарорати +43°C иссиқ кузатилмоқда.

Республиканинг кўплаб марказий шаҳарларида +40 даража ва ундан юқори ҳарорат кузатилмоқда.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Forwarded from bakiroo
Каспий денгизи ҳам қуримоқда

Қозоғистонлик қардошлар Каспий денгизининг Қозоғистонга тегишли қисми қуриб бораётганидан ташвишга тушишган. Охирги 15 йилда олинган космик суратларни ўрганган мутахассислар денгизнинг шимолий-шарқий, Қозоғистонга тегишли қисмининг 7,1%и қуриб бўлганини аниқлашган.

Каспийнинг қуриган қисми 8,1 минг квадрат километр ёки иккита Андижон вилояти ҳудудига тўғри келади. Суратларга қаралса, денгизнинг ўрнида Атирау шаҳри яқини ва Урал (Ёйиқ) дарёси дельтасида улкан янги чўл ҳосил бўлганини кўриш мумкин.

Каспийнинг мазкур қисми Ўзбекистонга ҳам жуда яқин ҳудуд экани инобатга олинса, унинг иқлим ўзгаришлари ва экотизимга таъсирини биз ҳам янада кўпроқ сеза бошлаймиз.

Аввалроқ денгиз Туркманистон қирғоқларидан ҳам жуда тез чекинаетгани, машҳур Аваза курортларидан денгиз 100 метргача қочиб кетгани айтилганди. Денгизнинг таркиби бўлган Қорабўғозкўл деярли алоҳидалашиб қолган (прогнозларга кўра, яқин 20 йилда тўлиқ қуриб битади). Буни ҳатто Тошкентдан Баку ёки Тбилисига учаетган самолетлар йўловчилари ҳам кузатишлари мумкин.