Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.59K photos
2.61K videos
40 files
8.21K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
16—22 май кунлари Ўзбекистонинг 9 та вилояти тоғ ва тоғ этакларида кучли ёмғир ёғиши ортидан сел келиш хавфи эълон қилинди.

Ўзгидромет директори
"Совэкон" аналитик марказ таҳлилларига кўра, 9-11 майда Россиянинг катта қисмида совуқ уриш омили 4.2 млн тонна буғдой ҳосилини йўқ қилган.

"Совэкон" аналитик марказ прогнозига кўра, Россияда 2024 йил 85.7 млн тонна буғдой ҳосили кутилмоқда. Мазкур марказ бир ойлар олдин Россияда жорий йил 93 млн тонна буғдой ҳосили йиғиб олиниши мумкинлигини прогноз қилган эди.

Май ойи боши ва биринчи ўн кунлиги сўнгидаги бир нечта "совуқ уриш" ҳодисалари ҳамда Россиянинг катта қисмидаги кам ёғингарчилик омили Россияда Ўзбекистон бир йилда етиштирадиган буғдой ҳосилидек миқдорни йўққа чиқарди.

#Бугдой
Кеча Самарқандда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 4 даража, Тошкентда 6 даража юқори бўлди.

Шу билан бирга Нукусда салқинлик ва сутка давомида 3 мм ёққан ёмғир туфайли ўртача суткалик ҳаво ҳарорати меъёрдан 3 даража паст бўлган.

Тошкент ва Самарқандда кечаги максимал ҳаво ҳарорати шу кун учун хос бўлган миллий рекорд иссиқ ҳароратга жуда яқинлашган.

1894 йил 15 майда Тошкентда минимал ҳаво ҳарорати +1.6 даражагача пастлаб кетган экан.

Ўзгидромет
Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида соат 15.00 ҳолатига кучли жала ёғин ёғиб ўтган.

Олдинроқ айтиб ўтганимиздек, "Омега" блокланиши келаётган 5 кунликда Қорақалпоғистонга деярли ҳар куни жадал ёғинлар улашади.

Орол бўйи минтақаси ёз учун ерда яхшигина намгарчилик билан кириб борадиган бўляпти.
🕕 18.00

Термизда кўриниш масофаси 1200 метргача чекланган чанг бўрон ҳодисалари кузатилмоқда.
Тожик фавқулодда вазиятлар қўмитаси тожик Гидрометеорология хизмати хабарига асосланиб, 16 май куни Душанбе шаҳрига жанубий Хатлон вилояти орқали чанг бўронлари кириб келиши муносабати билан аҳолига қуйидаги тавсияларни бериб ўтмоқда:

кўпроқ тоза сув ичинг, кунига камида 2-2,5 литр, шундан 0,5 литргача минерал сув.

иложи борича деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш. Доимо намланган тўр ёки дока матоларни очиқ деразаларга осиб қўйиш;

бурун шиллиқ қаватини қуритмаслик учун уйда нам тозалов ишлари, тадбирларни амалга ошириш. Ҳавони намлантиришга урғу бериш, бурун ва оғизни тез—тез чайиш;

кўз шиллиқ пардаси ҳимоясини кучайтириш тавсия этилади.
6—12 май кунлари Тошкент ва Қаршида спора ва замбуруғ аллерген қўзғатувчилар "қизил" хавф даражасида бўлган.

Пойтахтда дарахт, бута, ўсимликлардаги гул чангларининг аллергия қўзғатиш даражаси ҳам Термиз, Қарши ва Самарқанддаги вазиятдан ёмонроқ.

Пойтахтда "сариқ" даража бу, сўнгги етти кунлик ўртачалаштирилган қиймат, қайсидир кунлари дарахт ёки ўсимликлар ҳам "қизил" хавфли қийматларда кузатилганига шубҳа йўқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эроннинг жануби—шарқи Забул шаҳрига ёпирилиб келаётган чанг бўрони

15.05.2024 й
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ашхабодда кеча тунда кузатилган чақмоқ ҳодисаси.
Кеча ва олдинги кунларга нисбатан сезиларли салқинлик.

Жойларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +28°С гача кўтарилади.

Кўплаб ҳудудларда турли вақт оралиқларида қисқа муддатли жала ёғин кузатилиши мумкин.

Шимолда бугун ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет
🕗 08:00

Фактик об-ҳаво

Жиззах, Самарқанд ва Навоий шаҳарларида ёмғир.💧💦

Ўзгидромет
Хабарингиз бор, Ўзгидромет 16-22 май кунлари республиканинг турли тоғ ва тоғ олди минтақаларида сел келиш хавфини
эълон қилди.

Ҳозирги иссиқлик ва ҳаво оқимларидаги кескинлик кучли ёғингарчиликларни чақириши, у эса жойларда сел-сув тошқин хавфи, сув босиш ҳодисаларини кўпайтиришини ҳаммамиз яхши тушунсак керак.

Шу муносабат билан об-ҳаво шароитининг юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини камайтириш мақсадида масъул идоралар ва аҳолига қайта-қайта қуйидагиларга амал қилишларини сўраб қоламиз:

тупроқ ва тош кўчки хафвлари мавжуд ҳудудларда (бу каби объектларга масъул тузилмалар огоҳлантириш белгиларини ўрнатиши керак) эҳтиёткорликни ошириш;

аниқ сел оқимлари юзага келиши мумкин сел ўзанлар, дренаж каналлари ва ариқларни турли чиқиндилардан тозалаш;

сел ўтаётган даврда сой ва сел ўзанларидан кесиб ўтган ички автомобиль йўлларидан вақтинча фойдаланмаслик;

куннинг иккинчи ярмида ёш болаларни тоғ яйловларига лола ёки бошқа шифобахш ўсимликларни теришга чиқармаслик, тоғ дарёларида балиқ овини амалга оширмаслик;

дам олиш кунлари тоғ ва тоғ этакларига саёҳатларни бироз камайтириш;

ҳайдовчилардан довонлар ва тоғ йўлларини кесиб ўтишда барча эҳтиёт чораларини қўллашлари;

кучли ёғингарчиликлар олдидан юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, нафас олиш йўллари касалликлари билан оғриган беморлар шифокорлар томонидан белгиланган барча эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишлари;

чанг бўрон даврида, иложи бўлса, уйдан чиқмаслик ва фавқулодда вазиятларда, ташқарига чиқаётганда, тиббий ниқоблардан фойдаланиш, биноларни нам ҳолатда тозалаш ишларига эътибор беришлари тавсия этилади.
Сайёрада соат 11.00 дан сўнг яна 7 баллик магнит бўрони бошланган.

Олдинроқ, 14 май куни Қуёшдаги кучли чақнаш сабаб, 16 май куни Ерда кучли магнит бўронлари кузатилиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.
Наманган вилояти шимолида кучли дўл ёғиб ўтмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани шимолий қисми "Нанай" тоғ олди ҳудудларида кучли дўл ёғиб ўтаётгани билан боғлиқ видеолар тарқалмоқда.
18 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё ва Фарғона водий вилоятларида, 18—19 май кунлари Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида, 18—20 май кунлари Тошкент, Сирдарё Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда тоғларда кучли ёғингарчиликлар бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ўзгидромет