Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.53K photos
2.6K videos
39 files
8.15K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Хитой, Туркия ва Кипрда октябрь ойи учун рекорд иссиқликлар қайд этилди.🌡📈

Туркия ва Кипрда октябрнинг биринчи ва иккинчи саналарида +41 даражадан юқори иссиқлик ҳароратлари рўйхатга олинди.

Мазкур кўрсаткич бу икки давлат учун октябрь ойи учун мутлақ рекорд қийматлардир.

Хитойда ҳам орқама-кетин давом этаётган иссиқлик тўлқини 3 октябрь куни +40 даражадан юқори иссиқликни тақдим этди.

@uzb_meteo
Қаердадир хатоларимиз бор.

Ҳали ҳанус пахтачилик йўналишида тартибга туша олмадик. Пахта теримигача гўёки ҳаммаси жойида бўлади. Фермер бечора баҳор, ёз ойларида турли хил муаммоларни (иқлим, сув, ўғит) ''четлаб'' ўтиб ҳосилини минг машаққат билан етиштиради. Орзу умид билан шартномадан кўпроқ ҳосил бўлиши учун борини далага тикади.

Куз бошланиши, ҳосилни ҳирмонга топшириш билан яна ҳаммаси қайтадан бошланади. Ижтимоий тармоқларда фермерлар томонидан норозилик кайфияти янграйди. Бунга масъулларнинг бирор бир расмий муносабат билдирилмаслиги, айб яна вазирлик ёки сектор вакилларида экан деган манзарани кўз олдимизда гавдалантиради.

Кластер тизимини жорий қилиб ҳам, тизимда шаффофликни яратиб ҳам фермер, кластер ва сектор вакиллари бир бирини тушуна олмаса. Умуман бу ерда сектор вакилларини (прокурори, мелица, солиқчию, ҳокимни) нима алоқаси бор?

Пахта етиштиришда Ўзбекистондан юқоридаги қайси давлатларда шундай тизим мавжуд? Нега, ҳали ҳам бир биримизни алдаш даражасида бу соҳага ёндашяпмиз. Зўровонлик ва турли махинациялар билан қаергача борамиз. Ислоҳотни бошланиши ундай эмас эдику!

Пахтани тушунмайдиган одамнинг пахта ҳақида фермерга ''латифа'' айтиб беришидан нима наф? Охирги пайтларда кластер тизими жорий қилиниб, фермерлар елкасига офтоб теккандек тааъсурот уйғонаётганди. Бу ҳосилни ҳар қачонгидан эртароқ ва сифатли топширилиш статистикаларида ҳам намоён бўляпти.

Фермерга қўйиб беринг, шартнома шартларидагидек иш тутинг! Қайсидир район топшира олмаса, бошқа райондан ўғирлик ҳисобига очко ишлашга уринманг! Факт ҳолатни бор бўй басти билан кўрсатинг! Илғор район шартномадаги режани 140 % билан топширдими, факт статистикани олиб чиқинг. Икки хонали 40 % лик рақамни қолоқ районларга сочиб юборманг! Шунда ўша қолоқ районда пахта етиштиришга тўсқинлик қилган, қилиши мумкин бўлган муаммолар республика даражасида кўриб чиқилади.

Бўлмасам, бир бирингизни алдаб, келгуси йил ўша туманда яна ўша муаммога дуч келаверасиз. Пировардида, Сиз туфайли тизим ривожланмайди. Сизнинг бости-бости, ёпти-ёпти сиёсатингиз билан озиқ-овқат хавфсизлик масалаларида барқарорликка эриша олмаймиз.

#Пахтачилик

@uzb_meteo
Тунлари совуқ, кундуз кунлари қуёшли.

🕔 05:00

Факт об-ҳаво


5 октябрь эрта тонг шимолий марказий шаҳарларда ҳарорат +5 даражагача кузатилмоқда.

Марказий шаҳарларда  ёғингарчилик йўқ.🌑

5-9 октябрь кунлари учун об-ҳаво прогнози.

Ўзгидрометнинг келгуси беш кунлик учун ишлаб чиққан прогнозларида келтирилишича, 4-9 октябрь кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди. Тунлари совуқ, кундуз кунлари +25 +29 даражалик қуёшли илиқ кунлар кузатилади.

Дарвоқе, 6-7 октябрь кунлари тунлари жойларда ҳарорат ''яхшигина'' пасаяди. Ҳатто, 7 октябрь куни Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида тунлари ҳарорат +1 даражагача пасаяди.

Жанубий вилоятлардан ташқари бошқа регионларда эса мазкур кунлари кечаси ҳарорат минимуми +3 +6 даражагача тушади.

Ушбу оқим, республика бўйлаб очиқ майдондаги дарахтлар, флора оламида мавсумий вегетация даври аста-секин тугашига замин ясайди.

https://www.meteo.uz/#/uz
https://hydromet.uz/ru/node/2454

@uzb_meteo
Йилдан йилга пахтадан кўпроқ ҳосил олиш режалашитирилмоқда.

Масалан, вилоятларга жорий мавсум 2019 йилга нисбатан нақд 0,5 млн тонна кўп пахта хосилини топшириш режаси қўйилган.

Хусусан, 2019 йил 2 млн 958 минг, 2020 йил 3 млн 101 минг, 2021 йил 3 млн 406 минг ва 2022 йил қарийиб 3,5 млн тонна пахта териб олиш режа топшириғи қўйилган.

Вилоятлар 2022 йил 6 октябрь ҳолатига республика хирмонига 66,35 % пахта ҳосилини топширди. Мазкур курсаткич охирги тўрт йилликдаги иккинчи энг яхши кўрсаткичдир.

2019 йил 6 октябр куни республика хирмонига режадаги топшириқнинг 45,1%и, 2020 йил шу куни 56,5% и, 2021 йил мазкур кун 72,3 % и топширган.

Жорий йил жойларда пахта териш мавсумида ёмғир ёғгани йўқ ҳисоб. Табиийки, бу пахта далаларидан териб олинган қарийиб 66,35% пахта ҳосили сортига таъсир кўрсатиб, сифатли пахта толаси олинишини кафолатлаяпти.

#Пахтачилик

@uzb_meteo
Ўтган сентябрда Ўзбекистонда меъёрдан юқори ҳарорат кузатилган.

Сентябрь ойи Россиянинг барча ҳудудлари ва Европа шарқий қисмлари учун совуқ ўтган.

Греландия оролида эса аномал иссиқ ой кузатилган. Греландияда музликларнинг яна фаол эриш ҳодисаси рўй берган.

Ўзбекистонда эса сентябрь ойидаги ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёрдан 2-4 даража юқори қайд этилган.

@uzb_meteo
Ўзбекистонда келаётган ҳафта ўрталарига қадар ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидрометга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисми антициклон чекка қисми таъсирида ёғингарчиликсиз, кечалари совуқ, кундуз кунлари қуёшли ўтади.

Янги ҳафта бошидан Ўзбекистонда ҳаво оқимлари алмашинади. Антициклон ўрнига кириб келган иссиқроқ оқим ҳозирги мавсумда табиийки, шимолий вилоятларда кучли шамолларни келтириб чиқаради.

Анчадан буён ёғинсиз давом этаётган қуруқ ойлар кетидан шимолий вилоятлар, хусусан, Қорақалпоғистон республикаси, Навоий, Хоразм ва Бухорода 9-10 октябрь кунлари кучли шамол пайти чанг тўзон кўтарилиши мумкин. 

Ҳарорат шимолий вилоятларда 9-10 октябрь кунлари кечаси +1 даражагача пасаяди. Ҳафта бошларидан эса республика бўйлаб аста-секин ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди. Юқори ҳарорат фони тунда ҳам ҳароратнинг бироз юқори кўтарилишини таъминлайди.

@uzb_meteo
uzb_mеteo архиви бўйича кун хронологияси.

2018 йил. 8 октябрь. 7-9 октябрь кунлари водий вилоятлари нам ҳаво массалари таъсирида бўлган. Кўп миқдорда ёмғир ёғиб ўтган. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида сутка давомида 15 мм ёмғир ёғган.

Қамчиқ довонида мавсумдаги биринчи қор ёғган.

Мазкур кунлари атмосфера босимида кескин сакрашлар кузатилган. Ушбу "сакрашлар" қон босими билан оғриган кишиларда оғир кечган. Кунлик ҳалок бўлиш статистикаларида ҳам рақамлар юқори тенденцияда ортган бўлиши керак.

2019 йил. 8-октябрь. Водий вилояти хусусан, Наманганда иссиқ ҳарорат ва қуруқ иқлим кузатилган. Кундуз куни ҳарорат максимуми +26 даражагача исиган. Ўртача суткалик ҳарорат иқлимий меъёр кўрсаткичларидан 3-4 даража юқори бўлган.

2020 йил. 8-октябрь. Водий вилоятларида анчагина салқин куз ҳавоси кузатилган. Ҳарорат кечалари +4 даража, кундуз кунлари +19 даража оралиқда ўзгарган.

Водий вилоятларидаги иқлимий ҳолат мавсумий грип касалликларининг авж олишини тезлаштириши айтилган.

2021 йил. 8-октябрь.  Республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиб ўтган. Жойларда ҳаво ҳарорати сезиларли пасайган. Тошкент ва Хоразм вилоятларида 8 октябрь кечаси ва 9 октябрь кун давомида тинимсиз ёмғир ёғган.

Ўзгидромет 9-11 октябрь кунлари  республика ҳудудларида ҳарорат кескин пасайиб кетишини маълум қилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда кўп қаватли уйларда 14 октябрдан бошлаб иссиқлик таъминоти амалга оширилишини маълум қилган.

Умуман олганда, бугунги 8 октябр  санаси охирги 5 йилликдаги энг иссиқ 8 октябрь куни эмас. 2019 йилнинг шу куни анча иссиқ ўтган. Қолган уч йилнинг (2018, 2020 ва 2021 йй) 8 октябрь саналари эса совуқ ва яхшигина ёғинли бўлган.

#kun_xronologiyasi

@uzb_meteo
Сифат, сифат, сифат...

East-fruit Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқ мамлакатларига мева-сабзавотлар экспорт қилишда муваффақиятга эришиш учун уч омилга эътибор қаратиш кераклигини уқтирмоқда.

Булар маҳсулот сифати, сифати ва яна сифати. Афсуски, бизда жуда кўплаб фермер, боғдор ва деҳқонлар ''сифат'' деганда маҳсулотнинг таъми ширин бўлишини ўзи кифоя деган нотўғри қарашга эга.

Ҳамма ҳам биз каби маҳсулотларнинг ўта ширин бўлишига шайдо эмас. Масалан, Марказий ва Шимолий Европа давлатлари аҳолиси шакари кам бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишади.

Замонавий дунё бозори ҳозир маҳсулотнинг сифатига қарайди. Усиз истиқбол йўқ, ишонаверинг. Харидор учун маҳсулотнинг ташқи кўриниши далада эмас, балки ташув ва божхона тартиб-қоидаларидан сўнг мижознинг омборига келиб тушган пайтда муҳим ҳисобланади.

Унинг учун яна маҳсулот қандай қадоқлангани, супермаркетлар тармоғи ёки бозорга жўнатилгандан сўнг қанча вақт давомида ташқи кўринишини сақлаб қолиши ва бу маҳсулот таъм сифатлари бўйича якуний истеъмолчини қаноатлантиришига ҳам боғлиқ.

Шу боис, Ўзбекистондаги тегишли муассасалар (нафақат аграр) тадбиркорларга сифат ҳақидаги тушунчалар, “маҳсулот” ва “хом ашё” ўртасидаги фарқ, харидорнинг барча талаблари ва маркетингнинг асосий ёндашувларини ўрганиш муҳимлигини тушунтириш бўйича тизимли ишларни ҳозирнинг ўзида бошлаши керак.

Нарх-чи? Бу борада нима дейиш мумкин, деган савол туғилиши табиий. Ахир, маҳсулотни муваффақиятли сотишда нарх ҳал қилувчи омил эмасми?

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион бўлими иқтисодчиси Андрий Ярмакнинг фикрича: “Ўзбекистон учун паст сифатли арзон маҳсулотлар етиштиришда маъно йўқ, чунки, бу мамлакат асосий ташқи бозорлардан жуда узоқ ва логистика унинг учун жуда қиммат. Кўп йиллик халқаро тажрибамиз шуни кўрсатмоқдаки, маҳсулот сифатини 15-20 фоизга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кўпайтириш орқали кўплаб ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулоти қиймати ва даромадини камида икки баробар оширишга эришиши мумкин!”.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, қишлоқ хўжалик тизимида озиқ-овқат хавфсизлигини барқарорлаштириш мақсадида маҳсулот парвариши, инновацион технологиялардан фойдаланиш бўйича аҳоли саводхонлигини оширишга қаратилган кичик-кичик материаллар бериб боравериш керак.

#Богдорчилик

@uzb_meteo
2 октябрь эрта тонг Тошкент ҳавоси бир муддат нафас олиб бўлмайдиган даражада ифлосланди.

Чет элда кўпроқ юрадиган ББС журналисти Ибрат Сафо ёзаяпти:''Бу негатив ишлашмас-у, лекин назаримда Тошкент бу кетишда 2-3 йил ичида яшаб бўлмайдиган шаҳарга айланади. Ўзгаришлар мендек одамга сезилади, чунки йилига икки марта келаман. Ҳаво шу қадар ифлоски, ҳаводаги заҳар ҳатто жигаррангда кўзга кўринади. Пала партиш қурилишлардаги чанг тўзон, машиналардан чиққан карбонат ангидрит, азот оксиди ва метан билан қўшилиб, ўпкангни емиради. Деҳлига борганимда худди шундай ҳавони сезгандим''. 

Ҳа, пойтахт ҳавоси муттасил доимий бўлмасада, ора-орада нафас олиб бўлмас даражада ифлосланаётганидан хавотирга тушасан. Баъзан ўта зич транспорт ҳаракати эффекти Ўзгидромет стационар постлари маълумотида ҳам кўриниб қолади.

Масалан, 2 октябрь эрта тонг соат 07.00 да пойтахт ҳавоси бир муддат нафас олиб бўлмайдиган даражада ифосланди. Асосий манба карбонат ангдриднинг кескин ошиб кетишида кўринди. Ўшанда PM-2,5 майда дисперс заррачаси ҳам меъёрдан ортиб кетди.

Медикларга маълумки, соч толасидан 40 баробар кичкина деярли кўринмас PM-2,5 майда дисперс заррачаларининг ҳавода меъёрдан кўп бўлиши кишилар нафас олганда ҳеч қандай тўсиқларсиз, ўпка тўқималарига урилиб, тўғридан тўғри қон орқали юракка етиб бориш хусусиятига эга. Ва бу табийки инсон саломатлиги учун ўта  хавфли жараён экани кундек равшан.

Экология, атроф-муҳитга эътиборли бўлайлик дўстлар! Пойтахт ҳавосидаги вазият ва келгуси прогнозлар шундоқ ҳам у даражада ҳавас қиларли эмас.

@uzb_meteo
Росгидромет Ўзбекистонда октябрь ойи ҳарорати меъёрдан юқори бўлиш прогнозини берган.

Росгидромет Ўзбекистоннинг водий вилоятлари ва қисман Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг катта қисмида октябрь ойи ҳарорати меъёрдан юқори бўлиш прогнозини берган.

Ёғингарчилик бўйича эса Орол акваторияси қуруқ, республика марказий, шимоли-шарқий қисмлари ҳамда водий вилоятларида меъёрдан бироз кўп ёғин кутилишини маълум қилган.

Ўзгидрометнинг ойлик ёғин бўйича прогноз кутилмалари ҳам шундай, аммо ҳарорат бўйича бироз фарқлар бор. Ҳозирча Ўзгидрометнинг ойнинг биринчи ярми қуруқ ўтиши тўғрисидаги прогноз хабари ўзини оқламоқда.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, ойнинг деярли ўрталарига қадар республикада яна ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин юқорилаб боради.

Ўзбекистонда янги иш ҳафтаси қуруқ, кундуз кунлари илиқ, кечалари бироз совуқроқ ҳароратлар остида ўтади. Ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари енгил кийиниш, тунлари эса қалин кийим кийишга тўғри келади.

@uzb_meteo
Uzb_Meteo
2 октябрь эрта тонг Тошкент ҳавоси бир муддат нафас олиб бўлмайдиган даражада ифлосланди. Чет элда кўпроқ юрадиган ББС журналисти Ибрат Сафо ёзаяпти:''Бу негатив ишлашмас-у, лекин назаримда Тошкент бу кетишда 2-3 йил ичида яшаб бўлмайдиган шаҳарга айланади.…
Етук журналист танқидий материали ортидан вазиятдан келиб чиқиб, пухта ва ихчам яқин келажакда амалга ошириш мумкин бўлган чора тадбирлардан иборат қисқа форматда ўз тавсияларини ҳам бера олиши керак.

Журналист Ибрат Сафо ўзининг фейсбукдаги саҳифасида пойтахт ҳавосининг ифлосланиб бораётгани тўғрисидаги пост коментария қисмига "Ечим беринг, ака? Дарахт деманг фақат" деган саволга қуйидаги жавобни ёзган:

"Янги қурилишларга камида 10 йилга мораторий эълон қилиш керак. Яшил зоналар кўпайтирилиши, шаҳарга машиналар кириши камайтирилиши, қайта тикланувчи энергияда юрадиган жамоат транспорти сонини ошириб, алоҳида йўлакчалар ташкил қилиш керак, қачонки одамлар онги тирбандликлардаги (пробка) машиналардаги қатновдан кўра автобус орқали қатнашни афзал кўришга етиб боргунига қадар... "

Шундай, вазият ҳамин қадарки, ҳаммаси шаҳарнинг бош режаси томон етаклайди. Афсуски, минг афсуски бизда пойтахт бош режаси ҳали ҳанус мавжуд эмас. Бош режа йўқми, демак ҳаммаси шу ерларда қолиб кетаверади. Таклифларга бой танқидий материал ёзасан, ёзаверасан, лекин ҳеч нарса ўзгармайди...

Вақт эса аёвсиз ўтиб кетади, ҳамма вақт деган физик катталик билан қўшилиб, умрини расво атроф-муҳит қаршисида завол ўтказади, ундан азият чекади. Чанг ва у қўзғайдиган аллергик касалликлар сони ортиб, юрак-қон томирларида бегона кимёвий унсурлар умрни қисқартиради. Ривожланиш билан боғлиқ онгларнинг тўғри ишлаши сусаяди. Ривожланиш чекланади.

@uzb_meteo
Дунёда қуруқликдаги энг катта кўл Каспий денгизи ҳам жадал қуримоқда.

Каспий денгизи акваторияси хусусан, денгиз шимолида кучли мавсумий қурғоқчиликлар денгиз қирғоғининг тобора ичкарига кириб кетишини келтириб чиқарди.

NASA Каспий денгизининг 2006 ва 2022 йиллардаги бир вақтдаги денгиз сув ҳолати тасвирланган суратларни тақдим этди. Суратлардан денгиз ҳолатининг икки даврдаги катта тафовутларни оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин.

#global_isish

@uzb_meteo
🕔 05:00

Марказий шаҳарларда (Намангандан ташқари) ҳаво ҳарорати +10 даража ва ундан паст ҳароратни ташкил этмоқда.

Гулистон ва Нукусда ҳаво ҳарорати қарийиб +4 даражагача пастлади.

https://www.meteo.uz/#/uz

@uzb_meteo
Ўзбекистонда ҳафта давомида меъёрий кўрсаткичлардан бироз юқори ҳароратлар кутилади.

Ўзгидромет ҳафта давомида ҳудудларда қуруқ, ёғинсиз ва кундуз куни инсон физиологик ҳолатига ёқимли ''комфорт'' ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг катта қисми антициклон жануби-ғарбий периферияси таъсирида бўлади. Мазкур жараён ёғинсиз, кундуз кунлари қуёшли, тунги муддатларда бироз совуқ иқлимий шароитни туҳфа этади.

Ҳаво ҳарорати республика бўйлаб кундуз кунлари +25 +27 даража, жанубий вилоятларида +29 даражагача, кечалари +7 +10 даража, шимол ва тоғ олди ҳудудларида +5 даражагача ўзгариб туради.

Умуман олганда, республика ҳудудларида 15 октябрга қадар ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.

P/S: Юқоридаги об-ҳаво харитасидан кўриб турганингиздек, 17 октябрдан бошлаб республика катта қисмига аста-секин ғарбдан нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилади. Катта эҳтимол, мана шу оқим жойларда узоқ кузатилган ёғинсиз куз мавсумига нуқта қўяди. Кузатамиз...

@uzb_meteo
Навоийгидромет вилоятнинг туманлар кесимида келгуси беш кунлик учун об-ҳаво прогноз маълумотларини тақдим этмоқда.

Навоий вилояти географик иқлимий районлаштириш бўйича уч районга ажратилади. Паст тоғликлардан иборат Нурота тумани, шимолий ҳамда жанубий Навоий ҳудудларига...

Прогнозга кўра, 14-15 октябрь кунлари вилоятнинг деярли барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати қарийиб +30 даражагача исийди.

Вилоятда келаётган беш кунликда ёғингарчилик кутилмайди.

@uzb_meteo
Давлат раҳбари бугунги йиғилишда яшиллиликка яна эътиборини қаратди.

Топшириқлар ва йўналиш аниқ. Фақат ҳаммаси ижрога боғлиқ.

Менга келажакни ўз кўзи билан кўра оладиган кўпчилик ватанпарвар яқинларим Марказий Осиё мамлакатларида келгусида қурғоқчилик хавфи ҳақида мунтазам ёзишма, мактубларни йўллашади.

Иқлим исиши бизнинг минтақа учун қурғоқчилик, бошқача айтганда, чўллашишни авж олишига сабаб бўлиши, унинг учун биз нима қилишимиз керакли тўғрисида оғир саволлар йўллашади.

Доим суғориш тизимлари кафолатланган яшилилилик бизни қутқариб қолади дея таъкидлайман. Яшиллилик...

Яна қайтараман, яшиллилик бўйича топшириқ ва йўналишлар аниқ. Фақат ижро, сидқидилдан ижро керак...

@uzb_meteo
Октябрь ҳавоси.

Сўқоқ. Паркент тумани.

Фотограф:  Игорь Ли

@uzb_meteo