Uzb_Meteo
13.1K subscribers
7.73K photos
2.19K videos
32 files
7.11K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
🕗 08:00

Вилоят марказий шаҳарлари ва Тошкент шаҳридаги ҳаво ҳарорати.

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида шаҳарсозлик микроиқлим ҳисобига, ҳаво ҳарорати атрофга нисбатан 1-2 даража юқори кузатилмоқда.

Бу икки шаҳарда айни дам +32 даража иссиқ кузатилмоқда. Бошқа марказий шаҳарларда факт ҳаво ҳароратидаги фарқлар катта эмас. Қуёш ҳавони +30 даража атрофида қизитмоқда.

@uzb_meteo
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёзнинг иссиқ кунларида қандай овқатланиш рационига амал қилиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Кўпроқ ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавотлардан тайёрланган салатлар истеъмол қилиш тавсия этиляпти. Булар чанқоқни қондиради, аммо оқсилни етарли бермайди. Оқсилни қоплаш учун гўшт ва гўштнинг ўрнини босувчи дуккакли маъҳсулотлар танаввул қилиш мақсадга мувофиқ.

Жазирама ёз кунларида овқатланиш рационга ўзгартиришлар киритиш айтилмоқда.

Хусусан, нонуштага куч берилиши, нонушта соат 07:00 да қилиниши, унда юқори калорияли (сувда пишган гўшт, творог, қаймоқ, мева-сабзавот) маҳсулотлар истеъмол қилиниши, булар кунлик рационнинг 35 % фоизини ташкил этиши таъкидланмоқда.

Тушликда енгил таомлар, сув ёки буғда пишган котлет, мошхўрда, мастава, манпар истеъмол қилиниши мақсадга мувофиқ. Табиий шарбатлар (шакарсиз) дастурхондаги асосий ичимлик бўлиши керак.

Кечки таомлар ҳам жуда енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлардан иборат бўлиши керак.

Ёзнинг иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, ёғли гўшт, аччиқ таомлар, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди. Чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

Манба.

@uzb_meteo
Кеча соат 12:40 да пойтахтда бир метр квадрат сирт юзага 872 Вт қуёш радиацияси тушгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун пойтахтда айнан соат 12:40 да 889 Вт/м² қуёш радиация тушмоқда. Кечагидан қуёш анча кўпроқ қиздирмоқда. Ҳаво ҳарорати +40 даража иссиқ кузатилмоқда.

Кечагига нисбатан ҳарорат анча юқори. Ҳозир қуёш нури остида бош кийимсиз ташқарида кўп муддат ҳаракатланиш хавфли.

data.meteo.uz

@uzb_meteo
Forwarded from Uzb_Meteo
Ҳаво ҳарорати.

Бир неча йиллардан бери ҳаво ҳароратини ўлчашда беминнат хизмат қилаётган психрометрик будка учинчи юз йилликка гувоҳ бўлмоқда. Психрометрик будкага ўрнатилган термометрлар орқали ҳаво ҳароратини ўлчаш 1860 йилдан бошлаб, узлуксиз, танаффусларсиз, кечаю-кундуз ўлчаб келинмоқда. Урушда ҳам, пандемия даврларида ҳам кузатув бир зум тўхтамаган...

1860 йилгача ҳаво ҳароратини ўлчаш учун аниқ бир эталонни жорий қилиш жуда қийин кечган. Кимдир тупроқ устида термометр кўрсатган ҳароратни, кимдир дарахтга илинган термометр кўрсатгичини, яна кимдир қизиб турган темир жисмга илиб қўйилган термометр кўрсатгичини ҳарорат кўрсатгичи деб тан олиш кераклигини билдирган. Уларнинг бир вақтда кўрсатган маълумотлари эса ҳар хил чиқарди.

Баҳс мунозаралар шу қадар авж олдики, аниқ бир эталон жорий қилинишида келишмовчиликлар кўпайиб кетди.

Иссиқ ёз ва совуқ қиш бошланиши билан ҳароратлар турлича янграй бошларди. Бу эса илм учун жуда ёмон эди, ҳарорат билан боғлиқ максимум ва минимум критерияларни аниқлашда қийинчиликларни юзага келтирарди. Чунки, турли хил ҳарорат кўрсатгичлари билан на об-ҳаво карталарини тузиб бўларди ва на карта асосида сифатли прогноз хабарлар ишлаб чиқиларди. Унинг устига, ҳарорат устида таҳлил қилувчилар, ҳароратнинг ижтимоий-иқтисодий тармоқларга таъсирини ўрганишда янгилик яратишда боши берк кўчага кириб қолишарди. Чунки аниқ бир ўлчам, сон йўқ эди.

Кейин эса психрометрик будка асосий майдонга чиқди(https://images.app.goo.gl/ExoWqngmrkyR5DuK7). Селянинов будкаси деб ном олган бу асбоб, қуёш нури тик тушмайдиган шамол орқали ҳаво кириб турувчи тахтали қутича ичидаги ҳаво ҳеч қандай қизиб турган жисмлар акс таъсирини кўрсатмасди. Ҳақиқий муаллақ, инсон нафас оладиган ердан 2 метр юқоридаги ҳавонинг ҳарорати.

Дарвоқе, гидрометбюро ходимлари томонидан, ҳаво ҳарорати билан бирга тупроқ ҳарорати ҳам мана 150 йилдирки мунтазам ўлчаб келинмоқда. Ҳаво ҳарорати +40°С дан юқориласа, тупроқ устидаги термометр ҳам +70°С дан юқори кўрсатгични кўрсатади. Агар, Сизга бу каби тупроқ устидаги ҳарорат маълумотлари керак бўлса, Узгидрометга бориб олишингиз мумкин.

Психрометрик бутка ҳам йиллар давомида худдики, Cocacola бренди сингари ўз статусини мустаҳкам ушлаб қола олди. Ва бунинг учун узоқни кўра олган, келажакда электрон термометрлар чиқиб кетиб, ҳаммани чалғитадиган вазият юзага келишини билиб, ҳис қилган ва аниқ бир эталонни яратиб кетган Селяниновга минг раҳматлар айтаман.

Шуни ўқиб ҳам хизмат марказлари бераётган ҳаво ҳарорати кўрсатгичларига шубҳа остида қарайдиган бўлсангиз, билмадим, шунча ёзганларим Сиз учун бефойда ва бесамар.

@uzb_meteo
Uzb_Meteo
Кеча соат 12:40 да пойтахтда бир метр квадрат сирт юзага 872 Вт қуёш радиацияси тушгани ҳақида хабар бергандик. Бугун пойтахтда айнан соат 12:40 да 889 Вт/м² қуёш радиация тушмоқда. Кечагидан қуёш анча кўпроқ қиздирмоқда. Ҳаво ҳарорати +40 даража иссиқ кузатилмоқда.…
Экстремал ултра бинафша нурлари.

Метеонова Тошкентда бугун ва эртага туш пайти ултрабинафша нурларининг ўта хавфли даражасини прогноз қиляпти.

Прогнозга кўра, 28-29 июнь туш пайти 3 соат давомийликда қуёшнинг юқори қиздириши, қуёшнинг ултрабинафша нурларининг тик таъсирини ўта юқорилигини таъминлайди. Бу, ўта хавфли 10 баллик даража.

Ултрабинафша нурларинг 10 даражали даврида ''сояда қолинг, яхшиси тинчгина хонада ўтиринг'' дейилади прогноз хабарда.

@uzb_meteo
27 Июнь куни республикада кузатилган энг юқори ҳаво ҳарорати қиймати.🌡📈

@uzb_meteo
+45 даража иссиқ.

Навоий Гидрометеорология бошқармасига кўра, соат 16:20 да Навоий вилояти чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати +45 даражага етди.

Ҳавода намлик 7 %...

Ўта қуруқ ва иссиқ ҳаво, ҳаво қурғоқчилигининг энг юқори даражаси...

@uzb_meteo
+47,1 даража.

Бухоро Гидрометеорология бошқармасига кўра, Бухоро вилоятининг Туркманистон билан чегарадош "Қизилровот" метеорологик станциясида соат 16:30 да ҳаво ҳарорати +47,1 даражага етди.

Паст босимли ҳаво қуруқ иссиқ оқимида атмосфера босими 1000 гПа қийматга камаймоқда.

29-30 июнь кунлари республика жанубига Туркманистондаги иссиқ ҳаво ўчоқ қисми жуда яқин келиши кутилмоқда. Бу мазкур ҳудудларда жума кунига қадар қизиш бугунгидан кучли бўлишини англатади.

@uzb_meteo
27 июнь куни Туркманистонда +47 даражалик рекорд иссиқлар кузатилди.

Туркманистонда аномал иссиқ 28-29 июнь кунлари яна давомли кузатилади. Туркманистондаги айни иссиқ ҳаво тўлқини рекорд иссиқ ҳароратларни тақдим этмоқда. Кўплаб кузатув станцияларида аномал иссиқ ортидан рекордлар янгиланмоқда.

Бу вазиятдан Ўзбекистонда яқин 2-3 кунликда салқин ҳаволар бўлишини прогноз қилиш ҳам даргумон. Чунки, иссиқ ҳаво оқими Туркманистонда анча кундан бери турибди ва жуда аста шимоли-шарққа томон ҳаракатланмоқда.

Ўзгидромет жума кунидан бошлаб, Ўзбекистонда бироз ҳаво ҳарорати пасайишини прогноз қилган. Шимол ҳудудларда дам олиш кунлари иссиқ бироз ҳовуридан тушади. 1-3 июль кунлари Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида кундуз куни ҳаво ҳарорати +31 +36 даража бўлиши кутилади. Аммо, шарқда вазият ундай эмас. Водий вилоятларида иссиқ ҳарорат тўлқини 4 июль кунига қадар сақланади.

4 июлдан сўнг эса ёки шимолдан ёки шимоли ғарбдан совуқ антициклон жабҳаси Ўзбекистонга кучли шамоллар билан кириб келиши мумкин. Шу кундан эҳтимол кунлар анча салқинлаб қолар. Кутамиз, кузатамиз...

@uzb_meteo
🕘 21:00

Бухоро
вилояти ғарбий чўл ҳудудларида кечки соат 21:00 да +40,4 даража иссиқ ҳарорат кузатилмоқда.

@uzb_meteo
Бугун республиканинг кўплаб станцияларида июнь ойи учун рекорд иссиқ ҳароратлар кўрсатгичи янгиланиши мумкин.

Жазирама иссиқ ҳаво тўлқини бугун жойларда +46 даражагача қиздиради. Ўзгидромет пойтахт Тошкентда ҳаво ҳарорати +41 +43 даража иссиқ бўлишини пронгоз қилмоқда.

Бошқа кўплаб ҳудудларда ҳаво ҳарорати максимумлари +45 даражагача юқори кўтарилиши мумкин.

Баланд тоғларда ҳам бугун ҳаво ҳарорати қарийиб +36 даражагача юқорилайди.🌡📈

Ёғингарчилик кутилмайди.

@uzb_meteo
🕗08:00

Метеорологияда сутканинг минимал қийматлари эрта тонг соат 05:00 ва 08:00 муддат орасида қайд этилади деб тушунтирилади.

29 июнь куни сутканинг энг паст ҳарорати кузатиладиган 08:00 муддатда республиканинг деярли барча вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +30 даражадан юқорилаб бўлди.

Юқори ҳарорат кузатилаётган шаҳарлар бу Наманган ва Урганч шаҳри бўлиб турибди. Уларда ҳозир қарийиб +33 даража иссиқ. Аммо, ҳароратни юқори ҳис қилиш бўйича энг қийналаётган шаҳар айни дақиқаларда урганчликлар. Чунки уларда ҳозир намлик 36 %. Наманганда эса 26%.

Санкт Петербургда +32 даражалик иссиқда намлик одатда 60% дан юқори бўлади. Тушуняпсизми, бундай пайтда нафас олиш ва танада ташқари билан энергия алмашиниши жуда қийин кечади.

Шунинг учун Санкт-Петербург, умуман, Россиянинг кўплаб ҳудудларида +32,5 даражадан юқори ҳаво ҳароратида инсонга иссиқни салбий оқибатларини камайтириш учун бир нечта имтиёзлар берилaди. Ташқи муҳитда ишловчи ходимлар учун иш вақтига ўзгартиришлар киритилади.

@uzb_meteo
+36,6℃.

Тошкентда +36,6 даражалик ҳарорат икки кун олдинга нисбатан бир соат олдин кузатилди.

@uzb_meteo
Келаётган 5 кунликда Шохимардон, Исфайрамсой ва Сўх дарёларида сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Фарғона водийси жанубидаги дарёлар асосан қор ва муз сувларидан тўйинади. Аномал иссиқнинг давомли кузатилиши Олой тоғ тизмасидаги барқарор музликларни жадал эришига олиб келади. Бу эриш дарёларга яхшигина сув беради.

Ўзгидромет 29-июндан 3-июлга қадар Фарғона вилоятига қўшни Қирғизистондан оқиб келувчи дарёларда гляциал(муз) вазият туфайли сув тошқин хавфини эълон қилгани бежизга эмас.

Дарёларда сув тошқин асосан кечки, тунги муддатларда ўтиши инобатга олиниб, юқоридаги ҳудудларда хушёрликни оширавериш керак.

@uzb_meteo
Бугун маҳаллий вақт соат 11:00 да Навоий вилоятидаги учта станция дунёнинг энг иссиқ нуқталаридан бўлган.

14:00 даги муддатда эса дунёдаги энг иссиқ нуқта қўшни Туркманистон Мари вилоятидаги ҳудуд бўлган. Вилоятнинг "Бахтиёрлиқ" кузатув станциясида +48 даража иссиқ ҳаво ҳарорат қиймати рўйхатга олинган.

@uzb_meteo
+47.1 даража иссиқ кузатилди.🌡📈

Навоий вилояти "Машиқудуқ" метеорологик станциясида маҳаллий вақт соат 13:20 да ҳаво ҳарорати +47,1 даражага етди.

Манба: data.meteo.uz

@uzb_meteo
Қашқадарё вилояти электр таъминотига чекловлар киритилмоқда.

Тизимда қувват етишмаслиги сабабли, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Миллий диспетчерлик хизмати» ДУК томонидан вилоят электр энергия таъминотига чекловлар киритилгани туфайли, вилоятнинг Ғузор ва Қамаши туманлари электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Олдинроқ, кутилаётган аномал иссиқ даврда республикада мавжуд ИЭС ва ИЭМларда ток ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тавсия бергандим.

@uzb_meteo
Сирдарё вилоятининг ''Оқолтин'' агрометеорологик кузатув постида +46 даража иссиқ ҳарорат қайд этилди.🌡📈

Сирдарёгидрометга кўра, бугун ''Оқолтин'' агрометеорологик кузатув постида +46 даража иссиқ ҳарорат рўйхатга олинди.

+46 даража иссиқ ҳарорат менимча, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари учун мутлақ рекорд иссиқ ҳарорат.

Яна ким билади, маълумотларга кейинроқ аниқлик киритаман.

https://t.me/Sirdaryo_gidromet/983

@uzb_meteo
Qashqadaryo va Buxoro viloyati hududlarida kuzatilgan maksimal havo harorati qiymatlari.

@uzb_meteo
Иссиқ ва жазирама кун сақланади.

Жазирама ҳаво массасининг ''ўчоқ'' қисми шарққа томон анчагина силжиди. Республиканинг марказий, шимолий-шарқий ва водий вилояти аҳолиси айни дам иссиқдан кўпроқ азият чекмоқда. Эрта тонг термометр кўрсатгичлари +30 ва ундан юқори бўлиб турибди. Намлик ҳам анча юқори (30 % дан юқори). Бу мазкур тун кўпчилик учун оғир ўтганини англатади.

Ўзгидромет июнь ойининг сўнги куни учун ҳам жазирама иссиқ ўтишини прогноз қилди. Жануб, чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати +45 даражагача қизийди.

Водийда эса бугун эҳтимолий кечаги кунлардан кўра, яна иссиқ кутилади.

https://t.me/ob_havo_meteo/3637

@uzb_meteo